Yoshlar kundaligi | Rasmiy
106K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#сайлов_2021

Янгийўл туман ҳокими Улуғбек Ялгашев ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди ва барчани сайловда фаол бўлишга чақирди:

«Президентлик сайловида муносиб номзодга бериш келгусида мамлакатимиз тараққиёти, жамиятимизда демократик тамойилларнинг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, мамлакатимиз тақдирига, порлоқ келажагимизга бефарқ қарамайдиган ҳар бир юртдошимиз сайловда фаол қатнашиб, энг муносиб номзод учун овоз бериши лозим».

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
#сайлов_2021
#ёш_сайловчи

📍Чирчиқ шаҳридаги «Ёш сиёсатчилар Кенгаши»нинг К.Умарова ва А.Носирова каби аъзолари сайлов жараёнларини ташкил этишда фаол иштирок этиб, ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Ёшлар яна-да фаол бўлайлик!

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
#сайлов_2021

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Ирода Мухамедазизова:

«Фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентилигига муносиб деб билган номзодимга овоз бердим».

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
#сайлов_2021
#ёш_сайловчи

Пискент туманидаги 535-сайлов участкасининг энг ёш сайловчиси Раҳмонжон Бердиев:

«Мен бугун илк бор сайловда овоз бердим. Ишонаманки, номзод танлашда адашмадим. Чунки мен танлаган номзод эртанги кунимиз, бахтли ҳаётимиз ва ёрқин келажагимизни таъминлашига ишонаман».

📚Ёш сайловчига участка сайлов комиссияси томонидан энг яхши совға — китоб тақдим этилди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
#сайлов_2021
#ёш_сайловчи

⚡️Бўстонлиқда келин-куёв овоз берди

👩‍❤️‍👨 Бугун бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Президенти сайловида бахт остонасига қадам қўяётган бўстонлиқлик ёш оила вакиллари Тоир ва Мафтуна Жўрабоевлар ҳам ўз келажакларига бефарқ бўлмаган ҳолда ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз бердилар.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
#сайлов_2021

Янгийўл шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари — Мирзобек Хасанов:

«Мамлакатимизда бугун муҳим сиёсий тадбир — Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўлиб ўтмоқда.

Келажак авлод вакили сифатида ўз келажагимга бефарқ эмасман ва конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда муносиб номзодга овоз бердим.

Сиз-чи?»


Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
#сайлов_2021

Бўстонлиқ туман ҳокими Жўрабек Аҳмедов Президент сайловида овоз берди

Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Аҳмедов ҳам оила аъзолари билан 17-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида жойлашган 214-сайлов участкасига бориб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
#сайлов_2021

✔️ Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида яшовчи кекса ёшдаги отахон ва онахонлар сайловда фаол иштирок этиб, ўз фуқаролик бурчлари бажариб ёшларга намунча кўрсатишди.

Барчамизга уларнинг ёшига етиб, юртимиздаги сиёсий жараёнларда фаол бўлишни насиб қилсин!

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi
#Сайлов

⚡️Зойир Мирзаев Юқори Чирчиқдан депутатликка сайланди.

⚠️Вилоят кенгашида собиқ ҳоким Ҳидоятовнинг ўрнини касабақўм Мурод Носиров эгаллади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Пискент #Сайлов

🗳 Кечадан эътиборан маҳалла раислари (оқсоқоли) лавозими учун сайловлар бошланди. Пискент туманида ҳам жараён уюшқоқлик билан ўтказилмоқда, аҳолининг фаоллиги юқори. Оқтом қишлоғининг 12 кўчасидан вакиллар сайловда қатнашиб, янги раисни сайлашади.

🤔 Хўш, сиз томонда сайлов қандай бўлаяпти? Жараёнда фаол қатнашаяпсизми, ҳурматли ёшлар?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#сайлов_2023
#дайжест

 Сиёсий партиялар фаоллашди: Имзо тўплаш қизғин паллага кирди

 ✔️ 9 июль – муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бўлади. Шу кунларда эса сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар бошланган.

 ➡️ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Тошкент вилоятидаги ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари томонидан жойларда сайловчилар имзосини тўплаш ишлари ташкиллаштирди. Бунда партиядан сайланган 221 нафар маҳаллий кенгашлар депутатлари ва минг нафардан зиёд фаоллар қатнашяпти.

➡️ Ҳозиргача Тошкент вилояти бўйича Президентликка Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, 17 мингдан зиёд имзо тўпланди. Ҳудудда 50 минг нафардан ортиқ партия аъзоси бор.   

 ➡️ Миллий тикланиш демократик партияси ҳудудий Кенгаши томонидан кўрсатилган номзод учун белгиланган регламент бўйича 24400 та имзо йиғиб бўлинди. Бу жараёнлар маҳаллалар, олийгоҳлар ва ташкилотларда олиб борилди.

➡️ “Адолат” СДП ҳам Президент сайловида ўз номзоди билан муносиб қатнашишни мақсад қилган. Шу кунларда партия аъзолари имзо йиғиш жараёнларини Нурафшон, Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод шаҳарлари ва Юқори Чирчиқ, Пискент туманларида ўтказиляпти.

 ➡️ Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қибрай туманида ташкил этилган жараёнда имзо йиғиш жараёнларида ёшлар фаол қатнашди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2023
#Дайжест

⭕️Сайлов 2023 кундалиги (16 июнь) – Мирзиёев Наманганда, Иноятов Қаршида, Маҳмудова Навоийда бўлди

📍Демократ У.Иноятов қашқадарёликларга энг кам истеъмол харажатларини қонун даражасида белгилаш пайти келганини маълум қилди.

📍Адолатчи Р.Махмудова навоийлик сайловчиларга депутатлар иш вақтининг ярмини ўз сайловчиларига бағишлаши кераклигини таклиф этди.

📍Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракатини қўлловчи Ш.Мирзиёев наманганликларга аҳолини ўқитиб, уларни иш билан таъминлаганларга қўшимча имтиёзлар бермоқчилигини айтди.

📍Яшиллар етакчиси А.Ҳамзаев Сурхондарёда. Энди "Яшил макон меники, сеники, ҳаммамизники!"

—————————————————————

✔️Президентликка номзодларнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакиллари нима билан банд?

➡️Нурафшон шаҳри. ХДПдан Президентликка номзоднинг вакили Қизилгул Қосимова ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда қилиниши лозим бўлган вазифаларни санади.

➡️Чиноз тумани. “Адолат” СДПдан Президентликка кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Гулнора Аҳмедова маҳалла тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга эътибор қаратди.

➡️Олмалиқ шаҳри ва Оҳангарон тумани. ЎзЛиДеПдан Президентликка номзоднинг ишончли вакили Сайёра Файзиева “Инсон – жамият – давлат” ва “Инсон қадри учун” эзгу ғоялар сайловолди дастурида ҳам устуворлигини таъкидлади.

➡️Паркент тумани. Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзоднинг ишончли вакили Мохира Ходжаева қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчиларга зўр таклиф айтди.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2023

✔️Тошкент вилоятида 66 минг 170 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди

⭕️Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти
сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг навбатдаги брифингида маълум қилинди.

➡️Шунингдек, вилоят бўйича 60 нафардан ортиқ ОАВ ходимлари аккредитациядан ўтказилган.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2023

⭕️ Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди.

➡️Номзоднинг сайловолди дастурида келтирилишича:

✔️Келгуси етти йилда Тошкент вилоятининг барча маҳаллаларида боғча ва мактаб муаммоси тўлиқ ҳал қилинади. Бунинг учун, қўшимча 60 минг ўринли 1 мингдан зиёд боғчалар фаолияти йўлга қўйилади.

✔️Мавжуд мактаблар қувватини ошириш ва янгиларини қуриш ҳисобига 100 минг ўқувчи ўрни яратилади ва 35 нафардан кўп бола таълим оладиган синф қолмайди (ҳозирда бундай синфлар сони 3 мингта).

✔️Вилоятдаги 188 та мактабга спорт заллари қуриб берилади.

✔️Узунлиги 5 минг 100 километр бўлган электр тармоқлари ва 1 минг 400 та трансформатор янгиланади.

✔️5 минг 200 километр ичимлик суви тармоғи, 750 километр оқова тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Натижада, 100 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор марказлашган тармоқлар орқали ичимлик суви кириб боради, 800 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

✔️2024 йилдан Бекобод, Хўжакент ва Ангрен йўналишларини пойтахт билан боғлайдиган 10 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади.

✔️Ангрен ИЭСда 600 мегаваттли 2 та кўмирли энергоблок ва Бўстонлиқ туманида 900 мегаваттли ГЭСлар барпо этилади.

✔️Келгуси етти йилда “Менинг биринчи уйим” дастури доирасида Тошкент вилоятида жами 40 мингта хонадонга эга ижтимоий уйлар қурилади.

✔️2025 йилга қадар 25 та шаҳарнинг, 2030 йилгача эса барча аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқилади.

✔️Тошкент вилоятида келгуси 7 йилда туризм соҳасида 1200 та лойиҳа амалга оширилади ва бунга 2 млрд. доллар инвестиция берилади.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2023

Соат 8:00 да Тошкент вилоятидаги сайлов участкаларида овоз бериш бошланди.

Видеода: Нурафшондаги 2-сайлов участкаси.

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from PISMIQ.uz
#сайлов_2023

⭕️Тошкент вилоятида сайлов жараёнлари қизғин давом этяпти

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси навбатдаги брифинг ўтказилди. Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари ахборот берди.

✔️Қайд этилганидек, бугун соат 8.00 да 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 968 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 810 минг 281 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 9 минг 136 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир.

➡️Ҳозиргача округ ҳудудидаги участкаларда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 53 фоиздан ортиғи ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланди. Жойларда сайловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Айрим сабабларга кўра участкага кела олмайдиган фуқаролар учун овоз бериш уларнинг истагига кўра, яшаб турган жойида ташкил этилмоқда.

👉Айни чоғда сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнларини сиёсий партиялар ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда. Шу пайтгача округ комиссиясига сайловга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмади.

☄️Жараёнда, айниқса, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор фуқароларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун Брайль алифбоси асосида махсус трафаретлар чиқарилиб, жойлардаги сайлов участкаларига тарқатилган. Ногиронлиги бўлган фуқароларга яшаб турган жойларида овоз бериш учун шароитлар яратилиб берилган ва уларга кўчма қутилар олиб борилмоқда.

🗓Сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда.

10-Тошкент вилояти
округ
сайлов комиссияси матбуот маркази.

👉каналга уланиш👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов

Нурафшон. Зойир Мирзаев ўзи яшайдиган маҳалладаги участкага келиб, рафиқаси билан бирга овоз берди.

Yoshlar kundaligi
#Сайлов

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбеков Қуйи Чирчиқ туманидаги 333-сайлов участкасида оила аъзолари билан овоз берди.

Yoshlar kundaligi
#Сайлов

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Хожиев Юқори Чирчиқ туманидаги 691-сайлов участкасида оила аъзолари билан овоз берди.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов

Сайлов жараёнлари давом этмоқда. Ушбу сиёсий тадбирда ногиронлиги бўлган фуқаролар "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази ходимлари кўмагида овоз бермоқда.

Yoshlar kundaligi