Yoshlar kundaligi | Rasmiy
106K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Таассуф #Ўғирлик #Қабиҳлик

⚠️2022 йил 3 февраль куни тунги соат 00:00 да Пискент туманидаги "Боғизиён ота" зиёратгоҳида эҳсон қутиси талон-тарож қилинаётгани аниқланган.

☑️Эҳсон қутисидан пул ўғирлаётган шахс Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўша жойнинг ўзида қўлга олинган.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таассуф #Пискент

ПИСКЕНТДА ҚИЗ БОЛА ЭРКАК ТОМОНИДАН ШАФҚАТСИЗЛАРЧА КАЛТАКЛАНДИ (ВИДЕО)

❗️Воқеа Пискент тумани Саид қишлоғида бўлгани айтилаяпти.Йигит ўзи яхши кўрган қизни бошқа бировдан совчи келаётгани учун аямай урган.

😡 Ҳайф бунақа йигитга эркак деган ном! Бунақа муносабатга, "севги"га ўт тушсин. Кўнгил қўйиш, муҳаббат қаердаю, буларнинг бу тарз ҳисоб-китоби қаерда?

Энди нима бўлади? Жамоатчилик олдида шу йигит чиқиб узр сўраши, қатъий чора кўрилиши шарт, бизнингча! Токи, бошқаларга ибрат бўлсин!

☝️ Ҳурматли қизлар, тенгдошлар, мабодо сизга шундай таҳдидлар эҳтимоли бўлса, "Ёшлар кундалиги"нинг телеграм ботига хабар йўлланг. Сизга ёрдам берамиз.

Бизнинг бот: @yoshlar_kundaligi_bot

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Таассуф

ПАРКЕНТДА ЎН ТЎРТ ЯШАР БОЛА ТОҒАСИНИНГ ЎҒЛИНИ МИЛТИҚДАН ОТИБ ЎЛДИРДИ

⚠️ Пневматик қурол ўқи 15 яшар жабрланувчининг чап кўкрагига жароҳат етказган. Бола ҳодиса жойида вафот этган.

🗓 Воқеа сешанба куни, Паркентнинг «Ёшлик» маҳалласида содир бўлган.

🚨 Қотилга айланган болакай тоғасининг уйига меҳмонга келган. У ерда 2007 йилда туғилган М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида, тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан.

🔫 Кейин эҳтиётсизлик оқибатида ов қуролидан ўқ отиб, ўзидан бир ёш катта бўлган тоғаваччасининг чап кўкрагига ўқни қадаб қўйган. У шу заҳотиёқ оламдан ўтган.

😔 Мусибат, оғир мусибат. Бола ўз ўртоғини беихтиёр ўлдираяпти, қотилга айланаяпти, ота-она бехабар. Қурол сақлаш тартиб-қоидаларига риоя этилмагани, назоратнинг йўқлиги шу ҳодисага сабаб бўлган, дейиш мумкин.

📌 Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Оққўрғонда 16 яшар бола онасини онгли равишда ўлдирган эди.

❗️Болалар билан алоҳида ишлаш керак. Ёшлар алоҳида йўналиш, болалар бошқа дунё.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Таассуф

17 ЙИЛ СУВСИЗ ЎТИРГАН УЧТА МАҲАЛЛА ИШИ: СЕНАТ ЯЛПИ МАЖЛИСИДА ЎРТА ЧИРЧИҚДАГИ АҲВОЛ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Ўрта Чирчиқ туманидан Сенатга сайланган сенатор Қутбиддин Бурҳонов куни кеча бўлиб ўтган Сенатнинг ялпи мажлисида 17 йилдан буён сувсиз ўтирган маҳалла хусусида "Ўзсувтаъминот"дан изоҳ сўради.

Сайловчилар билан учрашувда, хусусан, "Туркистон", "Бешбой", "Чангтепа" МФЙлар маҳалласи аҳолиси билан учрашганимда у ердаги мингдан ортиқ аҳоли 2005 йилга қадар ичимлик суви билан таъминлангани, ундан кейинги 17 йил давомида ичимлик суви узилиб қолганини айтиб, мурожаат қилган, – деди сенатор Қутбиддин Бурҳонов.

Сенатор икки марта "Ўзсувтаъминот" раиси Соҳиб Саифназоровга сенаторлик сўровномаси юборган. Раис ўзи жавоб бермаган, қолаверса, 2021 йил 7 май кунги жавобда бюджетдан қўшимча ажратиладиган 179 миллиард сўм маблағ ҳисобидан кўрсатиб ўтилган маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти 2021 йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши айтилган.

Амалда эса фақат битта маҳаллага 6 км. узунликда қувурлар ётқизилган. Уям чала ташлаб кетилган. Хурсанд бўлган халқ яна сенаторга мурожаат қилган. Бу орада эса яна бир йил ўтиб кетган. Сенатор Қутбиддин Бурҳонов яна "Ўзсувтаъминот"га сўров юборади. Такроран сўровга антиқадан антиқа жавоб келади: бу жойлар режага киритилмаган экан, таъмирланмас экан.

Ие, унда 2021 йилги таъмир қайси ҳисобдан ва қайси режага кўра бўлган? Нега у бўтқа вужудга келаяпти? Хуллас, Сенат ялпи мажлисидаги муҳокамаю муҳорабадан кейин бу уч маҳалладаги сув таъминоти бу йил режага киритиладиган бўлди.

Энг қизиғи, Сенат йиғилишига "Ўзсувтаъминот" раиси келмабди. Йиғилишда қатнашган "Ўзсувтаъминот" раисининг ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров маблағ етишмагани учун ишлар тўхтатилганини билдирди. "Бу йил қўшимча имкониятлар ҳисобидан сув таъминоти тикланади", деди у.

Аммо яна ишониш қийин. Чунки буям ҳали насия гап. Одатдагидек.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi