#Қишлоқларимиз_тарихидан #Пискент
КЎҲНА КЕЛОВЧИ (КЕРОВЧИ)
Манбаларда Керовчи номи ҳар хил, яъни “Кировчи”, “Крейучи”, “Креяучи”, “Керовчи” ва хакозо номлари билан аталиб келган. Бундай номланиши илмий тадқиқотлар ва тарихий манбаларда турлича тариф берилган.
Тарих фанлари номзоди Т.Файзиев томонидан Қурама вохаси бўйича ўтказилган илмий тадқиқотларда Керовчи (Келовчи) бу ўзбек уруғларидан бирининг номи эканлиги кўрсатилган.
Шунингдек, манбаларда ҳозирги Керовчи қишлоғидаги қирликда Керовчи қальаси ва қалъадан пастда шу номдаги қишлоқда аҳоли истиқомат қилган. Бу ерда карвонсарой ва савдо-сотиқ ривожланган.
Илмий тадқиқот манбаларида XVIII-XIX асрларда Керовчи шаҳрида тахминан 200 та хонадон ва бир мачит бўлганлиги кўрсатиб ўтилган.
Тошкентнинг Қўқон хонлиги давридаги маъмурий-ҳудудий ҳолатида ўзгаришлар бўлган. Жумладан, XVIII аср охирида Шоҳрухия вилояти ўрнида Қурама вилояти шаклланиб, вилоят таркибига 24 та қалъа кирган. Керовчи шаҳри Қурама вилояти маъмурий маркази ва вилоят ҳокими қароргоҳи вазифасини бажарган. Вилоят таркибида Облиқ, Тилав, Тама, Бўка каби қалъалар ҳам бўлиб, уларга ҳам ҳокимлар тайинланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академияси академиги, Биринчи ўзбек археолог олими Я. Ғуломовнинг илмий изланишларида, Тошкентдан
45 км узоқликда, яъни Керовчи қишлоғида Абдуллахон равоти бўлганлиги айтиб ўтилган. Шунингдек, тарихдан Керовчида қадимдан “Кайвони момо” ва “Ғойиб ота” зиёратгоҳлари зиёратчилар билан гавжум бўлган.
Ўзбек роман жанри асосчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романида ҳам Қўқон хонлигининг энг оғир қалтис вазиятларини акс эттириш билан бирга, Отабекнинг Марғилон ва Тошкент ўртасида ўз тақдири учун кечган кечинмаларини акс эттирилишида Қурама воҳаси маркази Керовчини бир неча бор тилга олиб ўтган.
Қадимги топилмалар билан қизиқувчиларнинг севимли китоби бўлган “Тайны выцветших строк” (“Ранги хиралашган сатрлар”) номли китобда 1958 йил гидрогелог олим И.А.Анбоев томонидан Ангрен дарёси бўйидаги Керовчи қалъаси яқинида изланиш олиб бораётганида нодир қўлёзмалардан бўлган Хожа Аҳмад Яссавийнинг "Девони ҳикмат" тўпламини (ХII аср) топгани ёзиб кетилган.
Машҳур ўзбек этногрф олимаси Музаяна Алавиянинг қатор тадқиқотларида ҳам Керовчига алоҳида ўрин берилган.
Керовчидан республикамиз илм-фан ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган қатор зиёлилар етишиб чиққан. Улардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, Республика Халқ маорифи аълочиси Ислиддин Ҳайдаров, филология фанлари номзоди Раҳима Эргашева, техника фанлари номзоди Сирожиддин Ғуломовларни айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, тиббиёт фанлари доктори Манзура Ҳамидова иш фаолиятини шу қишлоқда бошлаган.
Ҳозирги кунда олий таълим масканларида таълим олаётган ёшлар улуши бўйича ҳам керовчилик ёшлар етакчи.
"Келовчи" қишлоқ фуқаролар йиғини 2021 йили “Келовчи”, “Гулистон” маҳаллаларига ажралган. Ҳозирда унинг маркази “Келовчи” маҳалласидир. Ҳудудда 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, ОШП (оилавий шифокорлик пункти), 1 та тикувчилик корхонаси, Пискент пахта сақлаш пунктининг филиали, ”Келовчи” маданият маркази, 11 та тадбиркорлик субъектлари, маиший хизмат кўрсатувчи объект мавжуд.
Аҳоли сони - 4170 нафар, 14-30-ёшлилар - 682 нафарни ташкил этади. Маҳалла ер майдони – 1,5 минг гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Жалолхон Ғуломов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Рустамхон Усмонов
🔹Ёшлар етакчиси – Бахтиёр Худайбердиев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулноза Ҳайдарова
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Қишлоқларимиз_тарихидан
Ангреннинг Қорабоғи
Қорабоғ – Тошкент вилоятининг сўлим қишлоқларидан бири.
⛏Ўтган асрнинг 60-йилларида Чотқол-Қурама археология қазишма ишлари олиб борилганда мазкур қишлоқнинг шимолий қисмида қадимий металл эритиш пунктлари қолдиқлари топилган. IX-X асрларда эса бу жойларда кончилар полиметалл рудалар қазиб чиқарган.
✅Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан бойитилган металл симларидан иборат бўлиб, таркибида кўп миқдорда кумуш борлиги аниқланган. Шунингдек, қишлоқда табаррук қадамжо – Улуғ Исҳоқ бува зиёратгоҳи бор. Маҳаллий аҳоли орасида Улуғсоғ бува номи билан ҳам машҳур бўлган. Ёз фаслида бу жойлар соя-салқин, ҳузурбахш масканга айланади.
🔰 Айтишларича, бу ерда Қуръон ҳофизи, табиб ва дарвеш Исҳоқ ота одамларни, ҳатто ҳайвонларни ҳам даволаган. Авлиё ибодат қилган жойдан ўсиб чиққан тут ҳозир ҳам мева беряпти. Бугунги кунда қишлоқда кўҳна масжид биноси сақланиб қолган.
😳Маълумотларга кўра, қишлоқнинг икки минг йиллик тарихи бор. Мазкур ҳудуддан Хитойгача Буюк Ипак йўлининг карвонсаройлари жойлашган.
❗️1928-30 йиллар айнан колхозлаштириш вақтида маҳаллий аҳоли ҳозирги Бўка, Оққўрғон, Сирдарё томонларга кўчирилади. 1936-37 йилларга келиб эса қишлоқ ҳудудида “Йиғилган куч” жамоа хўжалиги ташкил этилган.
📌Туб аҳоли қишлоқни Қорабов деб ҳам атайди. Унинг маъноси қадимги туркий тилда "буюк уруғ" маъносини англатади.
❗️1953 йилда “Қорабоғ” қишлоғида шу номдаги маҳалла ташкил этилган.
❇️Қишлоқнинг машҳур инсонлари: Асқар мерган, Азим ота Мирзаев (узоқ йиллар колхоз раиси бўлган), фронторти қатнашчиси Обида Ҳолжигитова, профессор Анорбой Хўжабоев, техника фанлари номзоди Халил Хидиров, кимё фанлари номзоди Абдужаббор Ўсаров, бокс бўйича собиқ иттифоқ чемпионлари Толиб Исроилов, Баҳодир Ҳамрақулов, машҳур фермер Абдулла Қодиров, "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони эгаси Сотиболди Тошматов, Халқ таълими аълочиси Нурали Нишонов, “Шуҳрат” медали соҳиблари Шунқор Эшбоев, Хожалхон Акрамова, Нигора Ўсарова, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Равшаной Газиева, кураш бўйича Осиё чемпиони Ситора Абдувалиева.
❗️Ҳудудда 1 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, оилавий поликлиника, тўйхона, ҳаммом ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси мавжуд.
🏭“Қорабоғ” маҳалласи аҳолиси чорвачилик ва саноат корхоналарида меҳнат қилади.
❗️Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 3556 нафар, 14-30 ёшлилар 707 нафарни ташкил этади. Маҳалла ер майдони – 72 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Маҳмуд Эшбоев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Ориф Кулбоев
🔹Ёшлар етакчиси – Элмурод Эргашов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Дилфуза Ўсарова

#қишлоқларимиз_тарихидан
Чегараси чақмоқ билан ўралган қишлоқ
Қуйи Чирчиқ туманидаги Чақмоқ қишлоғи илгари Жумагул деб номланган. 1966 йили Чотқол-Қурама археологик отряди томонидан мазкур ҳудуддаги Жумагултепа ёдгорлигини ўрганиб, VIII асрга тааллуқли қадимий қалъа ва тўғри бурчак шаклидаги уйлар топилган.
Маҳаллий халқ орасида шу ёдгорлик ҳақида афсона сақланиб қолган. Ҳикоя қилинишича, улкан қалъа сардорининг қизи қўшни музофотдаги амалдорга унаштирилганда, жонажон қишлоғини ташлаб кетишни истамайди. У ўша даврларда содир бўлган машъум зилзиладан беҳисоб азият чеккан халқи билан бирга қолишни афзал билди.
Тарихда бу соҳибжамол қизнинг исми сақланиб қолмаган. Бироқ у ўзининг қимматбаҳо зеб-зийнатларини юртдошларига уйларини қайта тиклаб олишлари учун ҳадя қилган кун жума эди. Шу боис ўз мурувватпешалари исмини билмайдиган аҳоли уни – Жумагул деб атади.
Қишлоқ фаоли Исоқ ота Сулаймоновнинг айтишича, Чақмоқ қишлоғининг номи бундан V аср нарига бориб тақалади. Аслида Бўканинг Ачамайли қишлоғидан ҳар йили одамлар шу ҳудудда чорва боқишга одатланади. Кейинчалик улар ўзлари яшаётган ҳудудларига чақмоқ тош кўмиб, чегараларини белгилади. Шу туфайли бу жойлар номи айнан шундай аталади.
Қишлоқ номи дастлаб “Жумагултепа” ундан сўнг “Кетмон тепа”, дея номланган. 2015 йили “Кетмонтепа” ҚФЙ бирин кетин “Чақмоқ”, “Хўжа”, “Галаботир” ва “Мингчинор” маҳаллаларига ажралди.
“Чақмоқ” маҳалласи шу қишлоқнинг марказида жойлашган. Ҳудудда 10 та кўча мавжуд бўлиб, 3381 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 1651 нафари 0-30 ёшдагилардир. Ҳудуд майдони – 691.09 гектар.
Бу ерда 2 та умумтаълим мактаби, 2 та хусусий боғча бор. Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан.
Қишлоқнинг машҳур инсонлари: профессор Мансур Турсунбоев, Хусанбой Ҳайдаров, Сухроб Абубакиров (роботатехника мусобақасида Корея Республикасида 2-ўринни эгаллаган), Тилланазар Пайшанов (кикбокс бўйича Осиё чемпионати совриндори), Жахонгир Тожибоев (ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпиони).
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Раҳимжон Абдураҳмонов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Мурод Мусахонов
🔹Ёшлар етакчиси – Ҳусан Толипов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Соҳиба Йўлдошева

ГУЛБОҒНИНГ ГУЛДЕК ТАРИХИ БОР
Тошкент вилоятида ўз номига муносиб масканлар кўплаб топилади. Шулардан бири Ангрен шаҳридаги Гулбоғ қишлоғидир.
Илоқ давлатчилик тарихи билан боғлиқ мазкур ҳудудга 3 аср аввал паркентлик Исмоилхўжа исмли киши кўчиб келади. Ўша пайтлар у лалми ерларга сув келтириб, дарахт ва гуллар экади. Баҳор фаслида атроф гулга бурканади. Буни кўрганлар гулбоғ бўлибди, дейишади. Ҳозиргача ушбу ҳудуд шу ном билан аталади.
Гулбоғ қишлоғида қадимда бир неча тепаликлар мавжуд бўлган. Бу тепаликлар ўтган асрнинг 70- 80 йилларигача сақланган бўлиб, олиб борилган қазилма ишларида топилган сопол буюмлар XVI-XVII асрга тегишли экани аниқланган. Қишлоқнинг ривожланишида Гулбоғ сойнинг аҳамияти катта. Аҳоли серсув жойда деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган.
Гулбоғнинг шимолий томонида жойлашган Қорабоғсой ва Қизилолмасой атрофидан қоятош суратлари топилган.
Маҳалла ёшлари спортни севишади, каратэ бўйича Осиё ва Ўзбекистон чемпионлари Нодирбек Турғунов ҳамда Иродахон Яҳёевалар шу ернинг фарзандлари.
Аҳолининг асосий даромади боғдорчилик ва чорвачиликдан. Маҳаллада 6 та кўча мавжуд. 2415 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 670 нафари 14-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 294.54 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Одилхон Нодиров
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Сарвар Эркабоев
🔹Ёшлар етакчиси – Ботир Аҳмадалиев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Мунтазамхон Тўхтахўжаева

#Қишлоқларимиз_тарихидан #Бўстонлиқ
Сижжакнинг ойдан тушмаган Ойтепаси
📍Бўстонлиқ туманининг қадимий қишлоқлари ва қадамжолари кўп. Пском дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Сижжак қишлоғи кўпчиликка маълум ва машҳур.
🔰Сижжак— уч сой маъносини билдиради. Улар Жарбошисой,Қайнарсой, Навалисойдан иборат. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, қишлоқ минг йиллар аввал ташкил топган. У ерда учта тепалик мавжуд бўлиб, иккитаси сув остида қолиб кетган. Биттаси эса Жарбоши авлиё муқаддас қадамжосида сақланиб қолган. Мазкур қадамжо Ойтепа деб ҳам аталади.
🔍Фанлар академиясининг Чорвоқ археология отряди 1963 йилда ёдгорликларни ўрганганда тепанинг энг баланд жойида қадимий қалъа қолдиқлари борлиги маълум бўлган.
Ҳикоя қилишларича, ой тўлган пайтларда ҳудуд ўзгача ёришиб, атрофга нур таратган.
📜Сижжаклик Эргаш Нуртоевнинг ҳикоя қилишича, бу ернинг ўтмиши билан боғлиқ афсона юради. Қадим-қадимда бу ерларда меҳнаткаш одамлар яшаган. Улар камтарона ҳаёт кечириб, кулолчилик, темирчилик, мато тўқиш билан машғул бўлган. Кутилмаганда қўшни шаҳар ва қишлоқларни ёв босган. Аҳолини ғоят
меҳнаткаш эканини кўрган босқинчилар шарт қўяди: бир кечада минг кишилик мато тўқиш, мингта қилич, минг кишига етадиган мусалласни сақлаш учун хурмача ясаш лозим. Қўйилган шартларнинг бирортаси бажарилмай қолса, аҳолини ўлим жазоси кутарди.
Атрофни зимистон қоплади. На бир милт этган чироғ, на ёруғлик кўринади. Аммо шу пайт осмонда бирин-кетин юлдузлар порлаб, бутун самони қоплади. Обдон тўлишган ой ҳам фалакда бўй кўрсатди. У шаҳар устида муаллақ балқиб, ҳар қачонгидан ҳам мўл-кўл нур соча бошлади. Ой нури шу даражада қайноқ эдики, у темирчилик устахоналари ўчоғидаги чўғни алангалатиб юборди. Кулолчилик ва тўқувчилар дастгоҳларини худди кундузгидек ёритди.
✨Юлдузлар сўнса-да ой муаллақ қотганча заминга нур сочиб тураверади. Душманлар ҳайратдан лол қолади. “Бу қандай халқки, Ой ҳам ёрдамга келса?!" Қўрқувдан даҳшатга тушган босқинчилар бу ернинг одамлари ярим авлиё бўлсалар керак”, деб тумтарақай қочишади. Ана шу меҳнаткаш халқнинг авлодлари бугун Сижжак қишлоғида истиқомат қилишади.
🔰Сижжак қишлоғи 2015 йили "Сарбоғ" маҳалла фуқаролар йиғини, жорий йилдан эса "Сижжак" маҳалла фуқаролар йиғини деб аталмоқда.
❗️Профессорлар Анвар Нурхўжаев, Ўрмон Тошматов, фан номзодлари Озод Назаров, Эркин Ибраев, Умриддин Далабоев, Меҳриддин Нуриддинов, Гулиниса Нуриддинова, фан доктори Жавлон Жўраевлар шу қишлоқдан.
Айни пайтда аҳолининг асосий даромади деҳқончилик, чорвачилик, асаларичиликдан. Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 3500 нафар, 0-30-ёшлилар 1598 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 1724 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Лутфулла Турсунбеков
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Санжар Фазлиддинов
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Рисқинбоев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Нигора Маҳкамова

#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент
Франциянинг Шампани Паркентдами?
⚡️Тошкент вилоятида қизиқарли номдаги қишлоқлар кўплаб топилади. Улардан бири Паркент туманидаги Шампан қишлоғидир.
🔘1944 йилда ташкил этилган бу ҳудудда дастлаб ўзбек, рус ва украин миллат вакиллари яшаган. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан аввал бу қишлоқдагилар сой бўйларидаги бостирмаларда истиқомат қилган. Кейинчалик одамлар учун янги уй-жойлар қурилган.
📌Маълумотларга кўра, 1949-1950 йилларда Шампан қишлоғига Урал, Уралолди ва Россиянинг Татаристон ҳудудларидан қрим-татарлар кўчиб келган. Уруш тугайдиган йиллари бу ерда 35-40 та хонадон бўлган. Ерларни ўзлаштириш ва озиқ-овқат тақчиллигини олдини олиш мақсадида сувли ерларда сабзи, пиёз, картошка экилган.
🍇1947-1948 йилларда Молдавия, Украина, Грузия, Озарбайжондан винобоп (грузин, баян, пино, ракасител, мускат, сояки, чарос) узум навлари қишлоққа келтирилиб, вино етиштириш учун экилган. Шампан номи ҳам шундан келиб чиққан дейилади. 1955 йилда бу қишлоқда энг катта завод қурилган бўлиб, бу ерда йилига 10 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилган.
🍹Қишлоқда 1983-2003 йилларгача узумдан тайёрланган ичимликлар хорижий давлатларга, хусусан, Франция, Россия, Украина ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинган.
🍾Айни пайтда Италия технологияси асоси ишлаб чиқарилган олий навли винолар хорижга экспорт қилинади. Шампан қишлоғи Паркент туманидаги энг кичик қишлоқлардан бири бўлиб, марказдан 16 чақирим нарида жойлашган.
⚪️Олим ва агроном Акбар Ҳасанов, ТИҚХММИ миллий тадқиқот университети “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” факультети декани, олим Бегмат Норов, ёшлардан бокс бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони Озодбек Хурсандов шу қишлоқ фарзандларидир.
🏢Қишлоқ ҳудудида 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхона фаолият кўрсатмоқда.
✅Дарҳақиқат, 1997 йили мазкур қишлоқда “Бошқизилсой” ҚФЙ барпо этилиб, унинг таркибига “Новдак”, “Нивеч”, “Санганак”, “Шампан” маҳаллалари кирган. 2014 йилга келиб, қишлоқ фуқаролар йиғини тугатилган ва "Шампан" алоҳида маҳаллага айланган..
🍇Айни пайтда аҳолининг асосий даромади - чорвачилик, боғдорчилик, узумчиликдан.
🔺Ҳозирда бу ерда аҳоли сони 2183 нафар, 0-30 ёшлилар 1129 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони - 1233 гектар.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Равшан Ойхўжаев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Эркин Эгамназаров
🔹Ёшлар етакчиси – Шаҳзод Абдураҳимов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулзора Топилова
✍️Нигора ЎРОЛОВА,
"Ёшлар кундалиги" мухбири

Қуштамғали қишлоғини тамғаси борми?
Оққўрғон туманидаги Қуштамғали қишлоғи ҳудудида мўғуллар босқинидан олдин ҳам одамлар яшагани айтилади. Ҳозир бу бўйича изланишлар олиб бориляпти. Шу ерлик аҳоли ва тарих фани ўқитувчиларидан ҳудудга оид бир қатор ривоятларни ёзиб олдик.
Қадимдан ҳар бир ҳукмдорнинг жойларга доир рамзий муҳри бўлган. Ундаги белгига қараб ўша жойга ном берилган. Шу туфайли ҳам Қуштамғали ёки Қўштамғали дейилишига сабаб маҳаллий ҳоким муҳрида қушнинг тасвири туширилган ёки муҳр жуфт белгига эга бўлганидир.
Яна бир маълумотга кўра, ўтган асрларда шу ерлик бой молини уч ўғлига бўлиб беради. Ҳар бирига ажратган чорва моллари қулоғига қушни, ойни, элтамғани ифодаловчи белгилар қўйилади. Қуштамғали номи шундан келиб чиққан дейди маҳалла оқсоқоллари.
Ўтган асрда Қуштамғалида 4 та колхоз ташкил топади. Уларга Бахри Тоирова, Розиқ Рисқуловлар узоқ йил раислик қилган.
Мустақиллик йилларида колхозлар “Ой тамғали” қишлоқ фуқаролар йиғинига айлантирилади. 2014 йилга келиб қишлоқ фуқаролар йиғини маҳаллаларга бўлинади. Қишлоқ маркази этиб Қуштамғали маҳалласи танланди. Бугунги кунда ушбу ҚФЙ таркибида Қуштамғали, Ойтамғали, Бабалак ота қишлоқлари мавжуд.
Бу ердан фан номзоди Рашид Рисқулов ва футбол мураббийси Далер Розиқовлар етишиб чиққан.
Аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан.
Маҳаллада 15 та кўча мавжуд. 4450 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2286 нафари 14-30 ёшдагилардир. Ҳудуд майдони – 1730 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Шерали Бахрамов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Фарруҳ Зокиров
🔹Ёшлар етакчиси – Отабек Абсаматов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Муҳайё Яралиева
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Қибрай
БАЙТИҚЎРҒОНМИ ЁКИ БАЙТҚЎРҒОН?
Қибрай туманида машҳур Байтқўрғон қишлоғи бор. Айни вақтда бу ҳудуд “Байтқўрғон” маҳалласи деб номланади. Қишлоқ тарихига оид айрим талқинлар бор.
Хайрулла Инағомовнинг "Байтқўрғон қишлоғи тарихи ва гиеографияси" қўлланмасида ёзилишича, қадимда мазкур қишлоқ қамишзорлардан иборат бўлиб, у ерда йирик судралиб юрувчи йиртқич ва паррандалар кўп бўлган.
Дастлаб “Бой тик” лақабли қозоқ кўчиб келган. У қамишзорларни тозалаб, ариқ қазиб сув келтиради. Чорвасини йиртқичлардан сақлаш мақсадида қўрғонлар қуради. Аста-секин бу ерга одамлар кўчиб келиб, ерни ўзлаштириб, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланади. Шундай қилиб “Бой тик” қўрғони кенгайиб, қишлоқ даражасига етган. Қишлоқ номи қозоқ лақаби билан “Байтиқўрғон”деб атала бошланган. Аммо вақт ўтиши билан Байтиқўрғон атамаси “Байтқўрғон"га айланиб кетган.
Яна бир ривоятга кўра, қишлоқ табиати гўзал, баҳаво, зилол сувлари, кўп боғлари, узумзорлари, гулзорлари, кўп лолазорларга бой, шоир аҳлининг илҳомини келтирадиган жойлардан иборат бўлган. Шунинг учун ҳам яқин атрофдаги қишлоғу шаҳарлардан шоир, ёзувчи, бахшилар келиб шеърхонлик, ғазалхонлик, байтхонлик қилишган. Вақт ўтиши билан қишлоқ шоир аҳлининг байтхонлик қиладиган марказига айланган. Қишлоқ эса “Байтқўрғон”деб аталган.
Тарихий маълумотларга қараганда аҳоли асосан 1900 йилларда келиб яшай бошлаган. Аҳолининг асосий қисмини ўзбек, тожик, қозоқ миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.
Байт сўзи арабча бўлиб, уй-жой маъносини билдиради. Байтқўрғон асли Байти – қўрғон яъни мустаҳкамланган жой ёки ”қўрғон” маъносини билдиради. Қишлоқ номининг келиб чиқишида ана шундай фараз ва тахминлар бор.
2000 йилда қишлоқ қабристонида археология институтининг илмий доценти Сарвар Азимов бошчилигида олиб борилган қазишма ишларида сопол идишлар, қозон, қопқоқ,лаган дастурхон ва бошқалар топилган. Улар IV-V ва Х-ХI асрларга тўғри келиши айтилмоқда.
Байтқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини 2014 йилда тугатилиб, "Нуробод"," Навбаҳор", А.Навоий, "Кўприкбоши", "Уйма-ўт", "Байтқўрғон", "Истиқбол" маҳаллаларига ажралади. Қишлоқ номи билан аталувчи "Байтқўрғон" маҳалласида 6 та кўча мавжуд.
“Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиблари Рихсибой Зияев, Дилором Салимова, "Шуҳрат" медали соҳиби Нигматилла Исроилов, “Shotakan” карате бўйича жаҳон ченпионати бронза медали совриндори, бир неча бор Осиё чемпиони Шохрух Қўзиев шу ернинг таниқли инсонларидан
Айни дамда маҳаллада 2722 нафар аҳоли яшайди. Уларнинг 14-30 ёшлилар 505 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ҳудуди - 30.72 гектар.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Абдуллазокир Акмалов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Ҳамидулла Раҳманқулов
🔹Ёшлар етакчиси – Баҳодирхўжа Ғуломхўжаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Лайло Нурматова

Хоснинг ўзига хослигини биласизми?
Бекобод туманида жойлашган ҳозирги Хос қишлоғи эрамизнинг V-VI асрларида шаҳарча бўлганлиги тарихга муҳрланган.
Мазкур худуд ҳақида турли ривоят ва маълумотлар бор. Шулардан айримларига тўхталиб ўтамиз.
"Далварзин чўлида илгари ҳеч нарса - на сув, на уй-жой бўлган. Қуёш заминни аёвсиз куйдирган. Ер ёрилиб, у томонларда қуш ҳам учолмаган. Икки давлат оралиғидаги заминда мудом сукунат ҳукм сурган. Давлатлар гуллаб яшнаган-у бироқ ҳар икки томондан карвонлар катта қийинчилик билан етиб келган. Нима бўлди-ю, икки ёш бир-бирини севиб қолади. Йигит бу давлатдан, қиз у давлатдан. Улар бир-бирларига мактублар йўллашарди. Аммо бу дил изҳорлари ҳадеганда эгаларига етиб боравермас эди. Карвон йўллари жуда машаққатли бўлиб, хат ташувчи кабутарлар манзилга етиб боролмасди, қанотлари куйиб кетарди.
Ниҳоят йигитнинг отаси қизникига совчилар юборади. Қизнинг отаси эса рад жавоб берди: “Ёлғиз қизимни қандай қилиб бериб юбораман? Ахир у менинг “хос” – тенгсиз, ягона қизим! Икки давлат ўртасида эса, олов пурковчи чўл”.
Йигит қайғуга ботди, азобда қолди. Охири шундай деди: “Муҳаббатимни кўрсатиб қўяман. Мен ҳам "хос ман, тенгсизман".
“Севги қанот бахш этади”, деганлари рост. Йигит одамларни ёллаб, жуда кўп улкан тошларни ташиб келтирди. Шу зайлда шаҳар қуриш бошланди ва у тезда битказилди. Янги шаҳарнинг баланд минораларида карнай овози янграгач, қизнинг отаси “Бу қандай мўъжиза?!” дея ҳайратланиб, шаҳарни ўз кўзи билан кўриш учун келди. Шунда ошиқ йигит унинг қаршисига келиб деди: "Бу Хос, худди менинг муҳаббатимдек ягона ва тенгсиз шаҳар”. Шундай қилиб, янги шаҳарда биринчи севишган йигит-қизнинг тўйи бўлади. Асрлар ўтди. Бепоён, кимсасиз чўлда гўзал Хос шаҳри мағрур қад ростлаб турарди. У ягона, тенгсиз, ўхшаши йўқ ва салобатли эди.
Хос қишлоғи ҳақида Кайковуснинг "Қобуснома" ва З.М.Бобурнинг "Бобурнома" асарларида келтириб ўтилган.
Қадимда бу ерда карвон саройлар бўлган. Аҳоли яқин-атрофдаги қишлоқ аҳлидан ўзгача, Тошкент шевасида гаплашади. Улар аждодларимиз шошлик бўлган деган тахминларни ҳам келтиради.
Дарҳақиқат, авваллари қишлоқда еттита уруғ яшаган бўлиб, улар 1960 йилларгача бошқа ҳудудлардан қиз олиб, қиз бермаганлар. Чунки бу ҳудудда оқ суякли, олий табақали инсонлар яшагани айтилади. Ўша даврларданоқ ёшлар билимли бўлиши учун изланганлар. Ҳатто хослик мулла Шорайим ва Шомирза исмли шахслар Қўқон хонлигида хаттот ва мирза бўлиб ишлаган.
Бу ҳудуддан зиёли инсонлар жуда кўп етишиб чиққан. Жумладан Сувонқул Мухторов, Холбўта Деҳқонов, Абдуқодир Шукралиев, профессор Зоир Тошматов, Бердиқул Мирфозилов каби кўплаб инсонларни санаб ўтиш мумкин.
1929-30 йилларда Хос қишлоғида 4 та колхоз ташкил этилган. Шунингдек, қишлоқда "Меҳнатобод" қишлоқ фуқаролар йиғини ташкил этилади. 1997 йилга келиб, "Хос" ва "Ёшлик" "Тақачи" маҳаллалари ташкил этилган.
Худуд маркази "Хос” маҳалласи ҳисобланади. Аҳолининг даромади савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачиликдан.
Ҳозирда бу ерда аҳоли сони - 4261 нафар, 0-30-ёшлилар 2100 нафарни ташкил этади. Қишлоқ ер майдони – 1092 гектар.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Низомжон Тошматов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Одилжон Абдуғаниев
🔹Ёшлар етакчиси – Аброр Сувонов
🔹Хотин-қизлар фаоли – Шахноза Абдусаматова
✉ ️Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Убайд — улуғлар яшаган қишлоқ
Оҳангарон туманидаги “Убайд” қишлоғи узоқ тарихга эга. У милоддан олдин “Сакокат” (Саклар қўрғони), милоддан кейин “Шовкат” (Катта қўрғон) номи билан аталган.
“Убайд” номи пайғамбар Муҳаммад с.а.в нинг 16-авлодига мансуб бўлган, XI аср охири - XII аср бошларида яшаган Шайх Убайдулло ота номидан олинган. Бу зот ўз даврининг катта алломаларидан бири бўлган.
Чингизхоннинг эвараси Эрнегейхон ислом динини қабул қилиб, ўзини “Муборак Шоҳ” деб атайди. У 1266 йилда шу ерни Жанубий-ғарбий Мўғулистоннинг пойтахти деб эълон қилган. Соҳибқирон Амир Темур эса бу заминга тўрт марта ташриф буюрган.
Маълумотларга кўра, қишлоқ ХХ аср бошларигача Қўқон хонлигига қараган, кейинчалик бу ерда колхозлар ташкил этилган. 1990 йилдан 2014 йилгача "Озодлик" қишлоқ фуқаролар йиғини, 2014 йилдан 2018 йилгача "Нўғойқўрғон" МФЙ таркибида бўлган. 2018 йил “Убайд” маҳалла фуқаролар йиғини сифатида ташкил этилган.
Ҳозирги кунда "Убайд" маҳалласида Убайд, Тўртовул, Шоштепа, Ҳожибой аҳоли яшаш пунктлари мавжуд.
Ушбу ҳудуддан кўплаб маърифатпарвар, меҳнатсевар инсонлар етишиб чиққан. Жумладан, “Шуҳрат” медали соҳиблари Мутал Турсунқулов, Гулида Ишонқулова, Маҳфират Турдиева, “Жасорат” медали соҳиби Собир Ишонкулов, бир неча китоблар муаллифи, шоира Сабоҳат Қўзибоева шулар жумласидан .
Ҳудудда 2 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 2 та тиббиёт пункти фаолият кўрсатади.
Маҳаллада 2618 нафар аҳоли истиқомат қилиб, асосий даромади деҳқончилик ва чорвачиликдан. Уларнинг 600 нафарини 16 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Ҳудуд майдони - 8753 гектар.
Маҳалла раиси Анвар Қўзибоевнинг айтишича, маҳалла номини Шайх Убайдулло ота деб номланиш режалаштирилган.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Анвар Қўзибоев
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Фахриддин Мирзаев
🔹Ёшлар етакчиси – Иззат Муҳтаров
🔹Хотин-қизлар фаоли – Норбуви Назарова
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube