Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Пискент

19 нафар талабанинг контракт тўлови тўлаб берилди

📌Пискент туманида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган, аммо оилавий шарт-шароити сабабли контракт тўловларини тўлашга қийналган 19 нафар талаба йигит-қизнинг контракт тўловларининг 50 фоизи, яъни 86 млн. 185 минг сўм “Ёшлар жамғармаси” васийлик кенгаши тавсиясига асосан тўлаб берилди.

Демак, 19 нафар йигит-қизга умид, келажакка ишонч берилибди. Олға, ёшлар!

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ybNAkRBzr25kMWMy
#Пискент #Улоқкўпкари

Суратлар сўзлаганда😊👍

Дилмурод Раҳмонов фотолавҳаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Пискент

⚡️
Пискент туманида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зойир_Мирзаев #Пискент #Сайёр_қабул

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ШОВ-ШУВЛИ ИЛК ОММАВИЙ ҚАБУЛИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

🔘Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасида иш бошлаганидан буён илк марта оммавий қабул ўтказди. Қабул ҳақида аввалдан эълон берилди, шунга яраша вилоятнинг барча ҳудудларидан одамлар ҳоким билан мулоқотга келди. Учрашув 5 соатдан кўпроқ давом этди.

📌Фақат шугина эмас, Зойир Мирзаев кўпчилик олдида тиббиёт соҳаси мутасаддиларини ҳисобот беришини талаб қилди ва Пискент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари шундай қилди ҳам. Лекин халқ унинг гапларига кескин эътироз билдирди...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул #Пискент

🎤 Мирзаев Пискентда илк оммавий сайёр қабул ўтказди – одамлар нима дейди?

Kаналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_томонларда

👦👧Болалик – домилласининг қўшниси эканлигидан ғурурланадиган пскомлик Малвинадир, болалик – ўрик шоҳига яхшилаб ўрнашиб олиб, довуччани паққос тушираётган пискентлик Азамат билан унинг укасидир... 😊

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани #Экология_қўмитаси

ЯНГИ ҚУРИЛГАН САНАТОРИЙ КАНАЛИЗАЦИЯСИ ТОШКЕНТ ДЕНГИЗИГА ОҚИЗИЛМОҚДА

📍"Дўстлик" маҳалласи Пискент туманида, Тошкент денгизи ("Туябўғиз" сув омбори) қирғоқларида жойлашган.

🏢Яқинда бу соҳилбўйи қишлоққа "Ўзбекнефтгаз" томонидан данғиллама санаторий қурилган. Шу билан аҳолининг бир муаммоси иккита бўлди.

☝️Гап шундаки, ичимлик суви етишмаслигидан азият чекиб турган аҳоли эндиликда сув омборига қуйиладиган ариққа оқизилаётган канализация оқавасининг бадбўй ҳидига ҳам чидашга мажбур.

⁉️Бу санаторийни қураётган, лойиҳалаштираётган одамлар канализацияни нега ўйлашмаган? "Ташморе"га яна кимлар нималарни оқизишмоқда? Саволлар кўп.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Пискент #Сайлов

🗳 Кечадан эътиборан маҳалла раислари (оқсоқоли) лавозими учун сайловлар бошланди. Пискент туманида ҳам жараён уюшқоқлик билан ўтказилмоқда, аҳолининг фаоллиги юқори. Оқтом қишлоғининг 12 кўчасидан вакиллар сайловда қатнашиб, янги раисни сайлашади.

🤔 Хўш, сиз томонда сайлов қандай бўлаяпти? Жараёнда фаол қатнашаяпсизми, ҳурматли ёшлар?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таассуф #Пискент

ПИСКЕНТДА ҚИЗ БОЛА ЭРКАК ТОМОНИДАН ШАФҚАТСИЗЛАРЧА КАЛТАКЛАНДИ (ВИДЕО)

❗️Воқеа Пискент тумани Саид қишлоғида бўлгани айтилаяпти.Йигит ўзи яхши кўрган қизни бошқа бировдан совчи келаётгани учун аямай урган.

😡 Ҳайф бунақа йигитга эркак деган ном! Бунақа муносабатга, "севги"га ўт тушсин. Кўнгил қўйиш, муҳаббат қаердаю, буларнинг бу тарз ҳисоб-китоби қаерда?

Энди нима бўлади? Жамоатчилик олдида шу йигит чиқиб узр сўраши, қатъий чора кўрилиши шарт, бизнингча! Токи, бошқаларга ибрат бўлсин!

☝️ Ҳурматли қизлар, тенгдошлар, мабодо сизга шундай таҳдидлар эҳтимоли бўлса, "Ёшлар кундалиги"нинг телеграм ботига хабар йўлланг. Сизга ёрдам берамиз.

Бизнинг бот: @yoshlar_kundaligi_bot

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

Айни пайтда Пискент туманидаги вазият. Кучли шамол аралаш ёмғир ёғмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Пискент

Бобур лашкарлари ўтган Дўнгқишлоқ

📜 Пискент тумани 2 минг йиллик тарихга эгалиги билан нафақат Тошкент вилояти, балки юртимизда ўзига хос қадимий кентлардан ҳисобланади.

Дўнгқўрғон қишлоғи туман марказидан 10-15 чақирим узоқликда Оҳангарон–Гулистон катта автомобиль йўли ёқасида жойлашган.

🔍 Қишлоқ ҳақида турли қарашлар бор. Маҳалла фаоли Мўмин Ғаниевнинг айтишича, қадимда бу ер атрофидан катта дарё оқиб ўтган. Бироқ қишлоқ баландликда жойлашгани боис сувсиз қолган. Шунинг учун ҳам Дўнгқишлоқ деб номланган деган тахминлар бор. Ниҳоят 1936-1937 йилларда канал қазилиб, қишлоққа сув келтирилади.

🕌 Ҳудуддаги эски масжид ғишт қолдиқларини тадқиқотчилар Қорахонийлар давлатига тегишли деса, бошқа манбада 1509 йили Бобур Бўка туманидан тўғри лашкарлари билан мазкур ҳудуддан ўтганлиги айтилади.

📌 Шунингдек, у ерда жойлашган машҳур “Юлдузтепа" маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган.

🔸 “Дўнгқўрғон” қишлоғи 2011 йили "Сувти”, "Дўнгқўрғон”, "Мингтепа”, "Файзобод” маҳаллаларига ажралган.

Мазкур қишлоқда бокс бўйича жаҳон чемпиони Турсуной Раҳимова туғилиб камолга етган.

📃 “Дўнгқўрғон” маҳалласида "Кўчатзор", "Чўлоққўрғон", "Дўнгқўрғон"
қишлоқлари мавжуд бўлиб, аҳоли сони 2423 нафар. Уларнинг 1125 нафарини ёшлар ташкил этади.

Айни пайтда:

🔹Маҳалла раиси – Муроджон Эдилов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Ғайрат Шодмонов
🔹Ёшлар етакчиси –Аҳрор Тўлқинов
🔹Хотин-қизлар фаоли –Шаҳноза Бойирова
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi:
#Пискент

🚨 Шунақаси ҳам бўларкан. Пискентда марҳумларнинг қабрига ўрнатилган панжаралар ўғирлаб кетилаяпти. Чет элларда яшаётган пискентликлар бундан дарғазаб бўлиб чиқишлар қилишмоқда.

⁉️ Ўзи нима бўлаяпти
Пискентда?

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Пискент #Ниҳолларни_авайланг

🌳 Бу ниҳолларни боғ қилгунча кимлардир меҳнат қилган, кўчат ўтқазган, сув қуйган, ҳосил беришини умид қилиб кутган.

Бу кечаги – дарахтлар қабристони, бошқа ракурс. Бу ерда ёш ниҳоллар ҳам бор экан, минг афсус.

🤔 Воқеа қандай бўлган ўзи? Ҳаммаси билимсизлик, эътиборсизликдан келиб чиққан экан. Катта дарахтлар бўлган олмазорни кузакда кўллатиб суғоришган. Изидан қор ёғиб, қаҳратон келиб қолган, дарахт танаси музлаб, рак бўлган.

Олимлар келиб, бу жойни ўраб, йўқ қилишни, ёқиб юборишни, акс ҳолда касаллик қўшни ҳудудларга ҳам тарқалишини айтишган.

⁉️ Лекин, ўша пайтдаги ер эгаси, фермер гапга кирмаган, қишлоқ хўжалига масъул мансадбор бу ишга жиддий қарамаган. Оқибатда Пискент боғларида (касаллик тарқалган ҳудуд – жами 10 гектар) рак тарқалган.

⚡️ Кейин ўша боғ ва унга ёндош жойдаги бошқа дарахтлар, хусусан, расмда кўриб турганингиз ёш кўчатлар ҳам ёқилган.

🌳 Айни пайтда ҳудуд аукцион орқали савдога чиқарилиб, бошқа қўлларга ўтган. Ҳозир вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиняпти, янгитдан боғ ташкил этилаяпти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi