#табиат_таровати
#туризм
#Паркент
Сўқоқ сўқмоқларининг ажаб сеҳри бор
Сўқоқ қишлоғи Тошкент вилоятининг Паркент туманида, Чотқол тоғ тизмаси этагида, денгиз сатҳидан тахминан 1000 метр баландликда жойлашган.
“Сўқоқ” топонимининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд: “суви оқ”, “сўқмоқ”. Топонимчи олим Суюн Қораевнинг фикрича, “Сўқоқ” асли “Сўхоқ”, “Сўхак” (Кичик Сўх) бўлган (Фарғона водийсидаги Сўх дарёси атрофидан кўчиб келганлар “Кичик Сўх” деб атаган бўлишлари мумкин).
Дарҳақиқат, Сўқоқсойнинг суви жуда тиниқ, оқ; дарё водийси сўқмоқлардан иборат.
Қишлоқ ҳудудида “Сўқоқ” давлат ўрмон хўжалиги жойлашган. Қишлоқнинг энг гўзал жойлари шу ерда. Арчазор, сершох қарағайзор ўрмонларида тўйиб-тўйиб нафас оласиз. Ўрмон хўжалигига машинада киришга рухсат беришмайди.
У ерда Чотқол тоғ-метеостанцияси ҳам жойлашган. Кичик шаршаралар, сойлар, гўзал тоғ манзараси, қушларнинг сайраши, кишига завқ бағишлайди.
📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тенгқурга_ибрат
#Паркент
Видеолавҳада паркентлик Бобур Мирзо эришган ютуқлари ортидаги мувафаққиятсизликлари ҳақида сўзлайди.

#Паркент #Live
"Ёш сайловчи" лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тарғибот тадбири Паркентда ўтказилмоқда.
Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy

Туман ҳокими томонидан тўлиқ жиҳозланган уй кимга топширилди?
✅Давлат раҳбарининг тегишли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Паркент туман хокими Шохрух Шоахмедов тумандаги чин етим Тошхўжаев Амир Анвар ўғлига "Қуёшли" МФЙда жойлашган бир хонали уй-жой ордерини топширган эди.
✨Бугун туман хокими биринчи ўринбосари З.Йўлдашов, хоким ўринбосари Б.Соатов ва туман хокимлиги хузуридаги Болалар хуқуқларини химоя қилиш шўьба мудири А.Йўлдашовлар томонидан барча зарур жихозлар билан жихозланган ушбу уй-жой Амир Тошхўжаевга топширилди.
📌Янги уйда дастурхон езилиб қуръон тиловат қилинди ва чин етим Амир Тошхўжаевга келажак ишларига омад тиланди.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#Кураш #Паркент
🤼♂️Паркент туманида бугун ҳудудда миллий кураш бўйича "Прокурор кубоги" мусобақалари ўтказилди.
🔸Тадбирда Олий Мажлис спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев иштирок этди.
Lotin yozuvida o‘qish📲

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қор #Паркент
Айни пайтда Қизил тоғ (Красногорск) шаҳарчасида қор гупиллаб ёғаяпти. Деҳқончилик учун жудаям синовли йил бўладиганга ўхшайди...

⛰ Миллий халқ ўйинлари: Самсаракнинг яшил қирлари бўйлаб мингга яқин ишқибозлар жам бўлди – Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент
ЗАРЛИ ШАҲАРЧА ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
📌"Заркент қишлоғи Паркент тумани марказидан 12 чақирим нарида Чотқол тоғ тизмаларининг ғарбий томонида жойлашган. Денгиз сатҳидан 1100-1400 метр юқорида жойлашган бу азим қишлоқда асосан тожик миллатига мансуб аҳоли яшайди. Узумлари билан машҳур қишлоқ тарихига назар соламиз.
🔘Археологик маълумотларга қараганда, бу ерда турар жойлар 2800-3000 йил аввал пайдо бўлган.
🗻Заркентда тарихий обидалар, маданий мерос объектлари кўп. Жумладан қишлоқдаги тарихий тепа – Заркенттепада 1963 йилда Чотқол экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари ўтказилганда унинг бир қисмида қаср мавжуд бўлгани аниқланган. У ердаги сопол топилмалари VI-VII асрларга тааллуқлилиги ҳақида фактлар мавжуд.
📁 Шарқшунос олим Бартольд Заркенттепа ҳақидаги араб ва форс муаллифлари томонидан ёзилган асарларни ўрганаётганда “заранг кент” ( зар, олтин шаҳар) атамаларига дуч келади.
⚡️Қадимда Заркентда душман ҳужумидан ҳимоя қиладиган қўрғон бўлган. Сомонийлар даврида ўз аҳамиятини йўқотган бу қўрғон XII-XIII асрларда қайта тикланган.
💰1974 йилда ҳудудда олиб борилган қазишма ишларида XVI асрда зарб этилган мис тангалар топилган. Шундан ҳам қишлоқ узоқ ўтмишга эга эканини кўриш мумкин.
🍇Заркентликлар асосан узумчилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланади.
🔍Тоғли минтақаларда мўл-кўл боғдорчилик маҳсулотлври етиштириш борасида ўзига хос мактаб яратган, уста боғбон, “Ўзбекистон Қаҳрамони” Тожибой Ризаев, академик Тожибой Бўриев, фалсафа фанлари доктори Абдусодиқ Ирисов, тиббиёт фанлари докторлари Абдураҳмон Пўлатов, Зариф Аширов, Ўзбекистон энциклопедиясини ёзишда ҳисса қўшган Султон Холназаров, ”Дўстлик" ордени соҳиби Бакир Йўлдошев айнан шу ҳудуднинг фарзандлари ҳисобланишади.
👨👩👦👦Заркент қишлоғида 13 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ фуқаролар йиғини 2017 йилда "Тожибой Ризаев", "Янгиобод”, ”Истиқлол”, "Қўрғон” "Давлатобод" маҳаллаларига ажралган.
🏢Қишлоқ ҳудудида 4 та мактаб, 2 та болалар боғчаси, 1 та стадион, маданият уйи, савдо шохобчалари, бир нечта ошхоналар фаолият кўрсатмоқда.
📌Собиқ Заркент ҚФЙнинг марказида ҳозирги кунда "Истиқлол" маҳалласи жойлашган.
Айни пайтда:
🔹Маҳалла раиси – Суҳроб Исматов
🔹Ҳоким ёрдамчиси –Жаҳонгир Султонов
🔹Ёшлар етакчиси – Руҳиддин Ризаев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Муяссар Ҳолматова

#Паркент #узум_сайли
🍇Кишмиш, тойфи, қорайи узумларининг зўри қаерда биласизми? Албатта, ўзимизнинг Паркентдада.🍇
🚩Паркентда узум пишди. Биз ҳам ҳашарда бўлдик. Тўлиқ кўрсатув тез кунда, ҳозирча қисқача тафсилотлар билан танишинг.😊

#Паркент #Ер
Паркентда 380 минг долларга ер сотмоқчи бўлган халқ душмани ушланди. Ер сотарлар халқ душмани. Ким бўлса ҳам. 😡

#Биз_ҳаммамиз_Ўзбекистонмиз #Паркент
Бакирбой ота ўғли Бахтиёржон ва набираси Шабнамой билан.
Вақт оз қолди, челленджда сиз ҳам қатнашинг!
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бакирбой ота ўғли Бахтиёржон ва набираси Шабнамой билан.
Вақт оз қолди, челленджда сиз ҳам қатнашинг!
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ #Олмалиқ #Янгийўл #Паркент #Пискент #Нурафшон
Бугун умумтаълим мактабларида дарслар бошланди, биринчи қўнғироқ чалинди.
"Ёшлар кундалиги" вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактабларида бўлди.
Батафсил лавҳамизда кўринг.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Бугун умумтаълим мактабларида дарслар бошланди, биринчи қўнғироқ чалинди.
"Ёшлар кундалиги" вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги умумтаълим, ихтисослаштирилган ва Президент мактабларида бўлди.
Батафсил лавҳамизда кўринг.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Қишлоқларимиз_тарихидан #Паркент
КУМУШ ЙЎҚ, КУМУШКОН БОР...
🕌Туризм – мамлакатни дунёга танитувчи, иқтисодиёт учун юқори даромад келтирувчи ва аҳоли бандлигини таъминловчи соҳалардан бири. Тошкент вилояти географик жойлашув ўрни ва сўлим табиатига кўра туризм ривожига қулай ҳудуд ҳисобланади.
⛰Паркент тумани марказидан 16 км узоқликда жойлашган, вилоят туризми ривожида муносиб улушга эга Кумушкон қишлоғи ана шундай гўзал гўшалардан бири ҳисобланади. Айтишларича, бир неча асрлар илгари хитойликлар бу ҳудудга кумуш илинжида келишган. Ва албатта излаган конларини топишган ҳам. Хитойликлар барча кумушни ташиб кетишганми, йўқми, буёғи ҳеч кимга маълум эмас.
📂1940 йилда кон масаласи яна кун тартибига чиқади, яна изланишлар бошланиб кетади. Орадан 7 йил ўтиб бу ерда кон очилди, Фақат у кумуш эмас, қўрғошин кони эди. 1957 йилда номаълум сабабларга кўра, фаолияти тўхтатилди.
🔰Қишлоқ дастлаб Чанги Ҳисорак, сўнгра Ҳисорак қишлоқ фуқаролар йиғини тасарруфида бўлган. 2002 йилда маҳалла фуқаролар йиғини мақомига эга бўлди.
⚪️Кумушкондаги “Масжид Али” зиёратгоҳи халқ орасида алоҳида меҳр билан тилга олинадиган Ҳазрат Али номи билан боғлиқ кўркам қадамжо бўлиб, вилоятнинг энг ажойиб диққатга сазовор жойларидан ҳисобланади. Зиёратгоҳдаги улкан чинор ва шифобахш булоқ суви зиёратчилар томонидан эъзозланади. Айтишларича, еростидаги маъданларнинг булоқ сувларига ижобий таъсири натижасида инсон саломатлигига ниҳоятда фойдали.
🔺Қишлоқда 7 та кўча мавжуд. 3 500 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 1617 нафари 0-30 ёшдагилар. Ҳудуд майдони – 97 гектар.
🌴Кумушкон тоза ҳавоси, мафтункор табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Шу сабаб Ҳукумат қарори билан туризм қишлоғига айлантирилган. Жуда қисқа вақтда бу ерда 62 та меҳмон уйи рўйхатга олинди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, мавсумда (апрелнинг 15-санасидан сентябрнинг охиригача) 30 млн. сўмдан ортиқ даромад қилиш мумкин.
Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси – Абдураҳмон Бурҳонов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Музаффар Ражаббоев
🔹Ёшлар етакчиси – Мурод Азимбоев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Мадина Аҳмедова

#Танқид #Паркент
Тошкент тиббиёт академияси талабаси, паркентлик Маржона Қиёмова ўз маҳалласида кутубхона очгани айтилган эди. У Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан эълон қилинган кичик лойиҳалар учун грантлар танловида ғолиб бўлган. Лойиҳа мазмуни: "Кумушкон" маҳалласида кутубхона очиш.
Кутубхона очилди. Элчихона 50 миллион сўм грантни берди. Шу пулга китоблар олиб келинди. Янги кутубхонанинг очилиш маросими бўлди. Бу орада туман ҳокими ҳам китоб берадиган бўлди. Китоблар келтирилди. Кутубхона тўлди. Сўнг туман ҳокими келиб, очилишда қатнашди, лента қирқилди, тантана, қарсаклар...
Бугун эса туман ҳокими олиб келган 1000 та китоб қайтариб олиб кетилди. Молиялаштиришда муаммо бор эканмией, хуллас шунақа. Майли. Гап бунда ҳам эмас.
Аслида иш бошиданоқ хато бўлган. Маржона ўз маҳалласи учун 50 миллион сўмлик китоблар олиб келди, қишлоқда (Кумушкон) кичкинагина кутубхона қурилди. Хўш, яна нимага керак 1000 та китоб олиб келиб? Бермоқчи экансиз, бошқа қишлоқларда ҳам шунақа уй-кутубхона очиб, китоб фондини бойитишга ҳаракат қилмайсизми?
Ўзи шундоқ ҳам қишлоқда мавжуд кичик кутубхона учун чираниб, яна китоб бериб, униям насия қилиб, кейин қайтариб олиб кетиб... Нимага? Кимга керак бунақа томоша?

#ички_туризм #Паркент
Паркент. "Қуёш” гелиомажмуи.
Ўзбекистон ФА “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг илмий ходими Йўлдош Собиров қуёш қурилмалари ҳақида гапириб берди. Электр энергиясини тежаш, уни ортиқча сарф-харажатсиз табиатдан олиш биз ўйлагандек мушкул эмас экан.
Интервьюда қизиқ гаплар бор, албатта кўринг.
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм #Паркент
🍁Эртага дам олиш куни. Табиат қўйнига чиқишнинг айни мавриди. Дўстларингиз ва яқинларингиз билан Паркентга – Кумушкон туризм қишлоғига боринг. Олтин кузнинг дилбар лаҳзаларидан роҳатланинг.
🏔Ёшлар, сизларни Кумушконда романтик манзаралар, хазонрезги боғлар, тансиқ таомлар-у пурвиқор тоғлар кутаяпти. Кумушконга бориш керак. Кумушконни ўз кўзингиз билан кўришингиз керак.😍