#Бу_қизиқ
МАШИНА МАРКАЛАРИНИНГ АСЛ МАЪНОСИНИ БИЛАСИЗМИ?
Биз билган ва кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланган машҳур маркаларнинг луғавий маъноси қандай эканлигини қуйида билдирамиз. Баъзи номлар тушунарсиз бўлса, айримлари жуда қизиқарли ибора ва маъноларга эга экан.
🚗Daewoo - Бепоён коинот (корейсча)
🚙Nexia – Ёрқин (испанча);
🚗Damas - Жиловловчи (юнонча);
🚙Tico - Кичик (испанча);
🚗Cielo - Осмон (испанча);
🚙Espero - Умид (испанча);
🚗Matiz – Алвон ранг (испанча);
🚙Chevrolet - Луи Шевроле (компания асосчиси) исми;
🚗Lacetti - Лотинча "Lacertus" дан олинган, яъни ёшликка хос;
🚙Captiva - "Маҳлиё" (инглизча Captivate дан);
🚗Epica - Эпик;
🚙Tacuma – Бразилиядаги хурмо дарахти номи;
🚗Spark - Учқун;
🚙Malibu - Калифорния штатида жойлашган шаҳар;
🚗Cobalt - Кобальт кимёвий элемент, у эса ўз навбатида немисча исм Коболддан олинган;
🚙Gentra - "Gentle" сўзидан келиб чиққан бўлиб, хушмуомалалик, нафисни англатади;
🚗Orlando - Флорида штатида жойлашган йирик шаҳар;
🚙Tahoe - Қўшма Штатлардаги энг катта чучук сувли кўлнинг номи;
🚗Traverse - Ўнқир-чўнқир жойдан ўтиш;
🚙Impala - Кийик (антилопалар тури);
🚗Equinox - Тенгкунлик;
🚙TrailBlazer - Кашшоф;
🚗Tracker - Изқувар.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кундалик_сериал #Тўртинчи_қисм #Саида_ҳикояси
ШАМОЛЛАРДА ҚОЛМАС ҲИСЛАРИМ – "СПОРТ ҲАР ДОИМ ВА ҲАММАГА КЕРАК..."
💭 – Битта сиримни айтайми, қаерда ва қандай вазиятда бўлишимдан қатъи назар, доим ёнимдагиларни спорт билан шуғулланишларини истайман. Гаштакда ўтирган опаларми, дугоналарми, мактаб ўқувчиларими – фарқи йўқ, тўйиб овқатлангандан кейин ҳаракатланиш керак, юриш керак.
☝️ Ҳеч бўлмаганда, қизиқарли ўйинлар билан машғул бўлиш керак. Насиб бўлса, маҳалламиз қизларидан волейбол бўйича жамоа тузмоқчиман...
#ТелеграмСериал #Тўртинчи_қисм #Саида_Раҳмонова

#Янгилик
Меҳнат мигрантлари учун янги имконият
🗓2022 йил 1 мартдан кейин деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Меҳнат мигрантлари учун янги имконият
🗓2022 йил 1 мартдан кейин деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қор #Паркент
Айни пайтда Қизил тоғ (Красногорск) шаҳарчасида қор гупиллаб ёғаяпти. Деҳқончилик учун жудаям синовли йил бўладиганга ўхшайди...

#кундалик_сериал #Охирги_қисм #Саида_ҳикояси
НЕГА ШАМОЛЛАРДА ҚОЛМАС ҲИСЛАРИМ?
📖 Маргарет Митчелнинг "Шамолларда қолган ҳисларим" номли машҳар романи, асар қаҳрамони Скарлет О Харанинг бахтсиз, забун ҳаёти негадир юрагимга қаттиқ таъсир қилган. Уруш, нотинчлик, қаҳатчилик одамларни юзсиз қилиб қўяди, алдаш оддий ҳолатга айланади.
😊 Сиз ишонасизми-йўқми, балки куларсиз, бўрттираяпти, деб ҳам ўйларсиз, аммо мен бугун ниҳоятда бахтлиман. Менинг қалбим тўла ватанпарварлик ҳисларим, юксалиш орзуси, қалбим тўридаги ниятларим шамолларда елдек соврилмаслигига қаттиқ ишонаман.
💭 Бинобарин, агар мен ўзим бу ҳақиқатларга ишонмасам, маҳалладаги бошқа тенгдошларимни қандай эргаштираман? Уларни қандай ишонтираман?
☝️ Азиз тенгдошлар, ишонинг, бизнинг оппоқ орзуларимиз, жондек азиз ватанимизга пайванд ҳис-туйғуларимиз шамолларда йўқолмайди!
Пискентга келинг! "Ғайрат" маҳалласига келинг, сизни ўзим меҳмон қиламан!
#ТелеграмСериал #Охирги_қисм #Саида_Раҳмонова

#ажабо
📱 Қўлингиздан қўйишни истамаган телефонингиз ёқилғида ишлашини ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз?
⛽️ Агарда электрда ишлайдиган барча техникалар xудди машиналар каби табиий ёқилғидан қувват олса, нима бўлар эди?

ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ
«Қаерда катта мол-мулк бўлса, ана ўша ерда тенгсизлик вужудга келади».
🏴 У шотланд фарзанди эди. Туғилган кунининг аниқ санаси номаълум бўлса-да, бир кун келиб шу жимитдек боланинг дунё иқтисодиёти ва капитализмининг отаси бўлиши, иқтисодиётни фан сифатида шакллантиришда бош-қош бўлиши ўзининг ҳам, дунёнинг ҳам тушига кирмаганлиги аниқ эди. Отаси адвокат, онаси катта ер эгасининг қизи бўлган. Отасини кўрмаган. У туғилишидан икки ой аввал оламдан ўтганди отаси. Ёшлиги ҳақида маълумотлар кам. Шу сабаб ака-укалари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмагани учунми, оилада ёлғиз фарзанд бўлган, дейилади.
💭 Катта бурун, ўйноқи ва ўтли нигоҳларга эга болакай ёшлигида анча паришонхотир, заиф, камсуқум, касалманд бўлган. Бироқ зеҳни учқундек порларди. Ўйлаш учун, фикрлаш учун муҳит танламасди. Ғала-ғовур, талатўп жойда ҳам кенг ва чуқур мушоҳада қила оларди. Худди хаёлий касалликка дучор бўлганлардек ўзи билан ўзи гаплашадиган одат чиқарволганди камига. Баъзида тунги кийимда ҳам кўчага сайрга чиқиб кетар ва черков қўнғироғининг жарангидан кейин ҳушига келиб, ўз ҳолатини англарди. Буни кўрган атрофдагилари уни жиннига ҳам чиқарганди. Ҳатто 4 ёшли ғалатироқ бола лўлиларни ҳам қизиқтириб қўйганиданми, ўғирлаб кетишади уни.
📜 Дастлаб ўзининг Кирккалди қишлоғидаги энг яхши деб ҳисобланадиган мактаблардан бирида таҳсил олди. Ўрта мактабни тугатиб, 14 ёшли бола Глазго университетига ўқишга кирди. Бу ерда грек тилини, астрономияни, математикани, шунингдек, кимсан философ Френсис Хатчесон қўл остида ижтимоий фалсафа тамойилларини ўрганди. Кейинчалик айни шу университетда профессор даражасига ҳам эришди. Глазго университетини тамомлагач, Эдинбург университетида ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, инглиз адабиёти, риторика, хат ёзиш, бойликка эришиш ҳақида маърузалар ўта бошлади. Худди унинг билмайдиган соҳаси йўқдек эди.
⏳ Дастлабки 10-15 дақиқа худди ёш боладек, уятчанликда, маърузаларини нимадан бошлашни билмай турарди. Кейинроқ илҳоми келиб, маърузаларни ҳам, эшитувчиларни ҳам титратиб юборарди. Шундай куч билан ўтардики, маъруза худди ўша 10-15 минутда тугагандек туюларди тингловчиларга. Унинг фикрий кучи бор эди. Одамлар ана шу кучига маҳлиё бўларди. Кейинроқ унинг фикрлари фалсафадан ҳам кўра иқтисодиёт билан кесишишини билиб қолди.
🕰 Вақт ўтиб, ўзидан 10 ёш катта Давид Юм билан учрашуви замонавий иқтисодиётда дебоча бўлди. Бу икки олимнинг биргаликдаги тарих, сиёсат, фалсафа, иқтисод соҳаларидаги қарашлари Шотландия маърифатпарварлигида кескин бурилиш ясади. Бора-бора иқтисодиётда либерализмни пайдо қилиш ҳақида бош қотира бошлади: яъни давлатга қарам бўлмаган эркин бозор иқтисодиётини. «Ахлоқий туйғулар назарияси» китобидан кейин дунё портлади. Катта бўшлиқ узра фалсафий қарашлари орқали иқтисод оламини ёритаётган шахс ёриб ўтганди.
🌍 Европа бўйлаб қилган сафаридан сўнг, иқтисодиётда энг муҳим деб ҳисобланувчи «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» асарини ёзди. Иқтисодиётга, аввал сиёсий иқтисод фани деб қаралган бўлса, энди иқтисод маълум бир тизимга кириб, шу асосида шакллана бошлади. Даромад ва иш ҳақига урғу берган ҳолда, ҳар бир синф ўзининг асосий даромадини: ишчилар иш ҳақи, капиталистлар фойда, ер эгалари эса «ижара ҳақи» олишини айтган ҳолда, иш ҳақи тирикчилик минимумидан анча ортиқ бўлиши, болалар ҳаёти ва тарбиясига оид харажатлар ҳам ҳисобга олиниши, иш ҳақи миллий бойлик ўсишига бевосита боғлик бўлиши керак, деган фикрни олға суради ва...
☝️ Бирин-кетин омманинг назарига туша бошлади. Энди биргина Глазго эмас, халқ унинг маърузаларини, фикрларини, қарашларини билишни хоҳларди. Шу тарзда бу йигитча жамиятлараро халқлар бойлиги иқтисодиётини фан сифатида очиб, эркин тадбиркорлик таълимотига асос солди.
Энди у ҳамма билан, ҳамма эса у билан қизиқарди...
Ўз даврида замонавий фалсафа, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар негизида тамал тоши қўйган ва «Замонавий иқтисодиётнинг отаси*» дея эътироф этилиб келинадиган бу болакайнинг исми...
Адам эди. Адам Смит эди.

#Адабиёт #Хайрли_тонг
Мени ташлаб кетаётганингда...
Яшил, яшил, ҳамма ёқ яшил,
Тоғлар каби улуғвор руҳинг.
Водий, воҳа ва Тошкентимни,
Ёриштирар сенинг шукуҳинг.
Мени ташлаб кетаётганингда,
Ўртамизга солиб фироқлар.
Тилайманки, йўлинг ёритсин,
Севгим ёққан яшил чироқлар....
✍️Гулжамол Асқарова
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Мени ташлаб кетаётганингда...
Яшил, яшил, ҳамма ёқ яшил,
Тоғлар каби улуғвор руҳинг.
Водий, воҳа ва Тошкентимни,
Ёриштирар сенинг шукуҳинг.
Мени ташлаб кетаётганингда,
Ўртамизга солиб фироқлар.
Тилайманки, йўлинг ёритсин,
Севгим ёққан яшил чироқлар....
✍️Гулжамол Асқарова
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳокама_учун_мавзу
"Футболка"нгдаги ёзувни айт, мен сенга кимлигингни айтаман...
Футболкангиздаги сўзнинг маъносини биласизми? Албатта, йўқ деб жавоб берасиз. Чунки кийим олаётганда унда нима ёзилганига кўпам эътибор бермайсиз. Аммо эҳтиёт бўлинг, агар сиз ўша сўз ёзилган тилни билмасангиз, унда ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли кўпроқ.
Хўш, кийимлардаги (асосан, Ғарбдан келадиган футболка ва бошқа либослар)даги ёзувлар қандай маънони англатади?
👕Flirt – ўйнашмоқ, қичиқ қилмоқ;
👚Christianity – насронийлик дини;
👕Mis- (misdeed) – ёмон, нотўғри (ёмон иш);
👚Theocracy – теократия, руҳоний қўлида бўлган ҳокимият, фаҳшга тайёргарлик;
👕Hussy – қўпол, қўрс қиз;
👚Chorus girl – театр хорида иштирок этувчи раққоса қиз;
👕Lust – қаттиқ шаҳвоний истак;
👚Eccentricity – жуда ғалатилик, ғайритабиийлик;
👕Vicar – черков бош руҳонийси;
👚Croix – хоч (фр.);
👕Woolen – жунли, юнгли мато;
👚Gross – ахлоқсиз, уят, шарманда, номуссиз, хоч;
👕Athirst – даҳрий;
👚Nike – қадимги юнонларда ғалаба худоси;
👕Nude – яланғоч;
👚Kiss me – мени ўп, бўса ол;
👕Whore – фоҳиша;
👚Tippler – алкаш;
👕Lustry – шаҳватпараст;
👚Adulterer – фосиқ, зинокор;
👕Bitch – фоҳиша, зинокор аёл, урғочи ит;
👚Bawdy – қўпол, шаҳват ва гуноҳга мойил;
👕Buy me – мени сотиб ол;
👚Dram – бир қултум спиртли ичимлик;
👕Follow me – менга эргаш;
👚Take me – мени ол ёки олиб кет;
👕Bad boy – ёмон бола;
👚Vixen – ёмон аёл, урғочи тулки.

#Спорт
😊Ғалаба сари ғалаба кишига ўзгача куч беради. Яна ва яна ютгинг, олға интилгинг келаверади.
🥈Тошкент туманидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг 10-Б синф ўқувчиси Робияхон Бахтиёрова Иорданиянинг Амман шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган бокс мусобақаларининг Осиё чемпионатида фахрли 2-ўринни эгаллади. Ота-онаси, устозлари ишончини оқлади.
🥊Ўтган йили у БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 48 кг. вазн тоифасида кумуш медаль соҳибаси бўлган эди. Юрагида ўти бор ёшлар мана шундай бўлади. Рингга кўтарилдими қайтмайди. Елкасида Ватан шаъни, юрт шаънини даст кўтаради.
✊Бўш келма, Робия! Олға!

#Бухоро #Саёҳат #Юқори_Чирчиқ
🚞 Юқори Чирчиқ туманидаги бир гуруҳ ёшлар Бухоро шаҳрига саёҳатга жўнаб кетдилар.
📌 Тошкент вилояти прокурори, 2-сектор раҳбари С.Самадов ҳамда туман ҳокими У.Атемов ташаббуси билан ташкил этилган саёҳатга туманнинг фаол ёшларидан 40 нафари қамраб олинди.
🕌Тошкент вилояти прокурори, 2-сектор раҳбари С.Самадов, туман ҳокими У.Атемов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Д. Асқаровлар уларни кўтаринки кайфиятда, яхши тилаклар билан саёҳатга кузатишди.

#Ҳоким_фармойиши
✍️ Тошкент вилояти ҳокими в.б. Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши билан «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда «Ёшлар дафтари» юритилишида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги учун Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Халдарбаевич Салиевга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.

ДАҲОНИНГ БОЛАЛИГИ – ҚИРҚ ПАРИНИНГ МУҲТАРАМАСИ
⏳ Бугун ёши 50-60 дан ўтган авлод борки, ҳар баҳорда машҳур ва суюкли "Баҳор"ни эслайди. Қачондир халқимизнинг энг истеъдодли 40 нафар гулғунчадек қизини тўплаб, уларга рақс ўргатиб, жаҳоний миқёсларда машҳурлик шоҳсупасига кўтарган буюк устозни эслайди.
🎼 Ўтган йили зиёлилар, санъаткорлар, санъат шинавандалари бир-бирини табриклади, Шерали Жўраев касал ётган жойидан қўзғалиб, уларни қутлашга борди, чунки "Баҳор" яна қайтган, машҳур ансамбл тикланган эди.
🤔 Хўш, бу ишларнинг бошчиси, ўзбек рақс санъатининг буюк устаси ким эди? Санъатнинг ойдин йўли қандай бошланган?
✨ Унинг ҳаёти ва фаолияти баҳор билан чамбарчас боғлиқ. 1913 йил авжи баҳорда, Фарғона водийсида туғилди. Ва баҳорда Беҳбудий айтмоқчи, ибратхона – театрга ишга кирди. Ота-онасидан эрта етим қолди, йиғиси мижжасида қотиб қолган патила сочли қизалоқ бобо ва бувиси қўлида катта бўлди. Ғафур Ғулом "Етимлик нимадир бизлардан сўра, ўнинчи йилларнинг саргардонлиги", деган мисраларни баайни қаҳрамонимиз тилидан ёзгандек эди. У авжи баҳорда янги ташкил этилаётган фольклор ансамблига танлов асосида, кимсан Муҳиддин қори Ёқубовнинг тавсияси билан қабул қилинди.
📜 Ҳамза Ҳакимзода Шоҳимардонда тошбўрон қилинган 1929 йилда 16 яшар бўлган қаҳрамонимиз профессионал санъаткор бўлиш илинжида Ўзбек давлат мусиқали театр устахонасида ташкил этилган билим юртида ўқишни бошлади. Ҳамзахон мутаассиблар қўлида жон берди, аммо ўзбек санъатига айнан ўша йили яна бир серқирра ва улуғ санъаткор кириб келди.
💍 Турмуш қурди, бахтли ҳаёт кечирди, фарзандлар кўрди. Аммо қаттол уруш туфайли ҳарбий хизматга кетган эри қайтиб келмади. Қора хат келган куни баҳор фариштаси, "Баҳор" асосчиси тиззасини қучоқлаб юм-юм йиғлади, тақдирига лаънатлар айтиб изиллаб йиғлади...
👏 Айтишга осон, бола-бақраси кўзга ташланиб қолган, умрининг энг гўзал 30 ёшида беваликни бўйинга олсинми? У умидини узмади. Кутди. Илинж билан кутди. Мўъжиза содир бўлмайди, аммо баъзида тақдир бандалар билан ўйин қилаётган бўлади. Унинг эри урушдан қайтиб келди! У тирик эди! Янглишиб юборилган қорахат эса унутилди, ҳаёт гули сўлимади. Қаҳрамонимизнинг ҳаётига баҳор қайтиб келди гўё.
☝️ У қунт билан ўзбек анъанавий рақс йўлларини ўрганди, замонавий Европа рақси қонун-қоидаларини ўзлаштирди. Тамара хоним унга оқ фотиҳа берди. Ашулачилик, актёрлик маҳорати бўйича ўз устида ишлади.
🔸 Кейинроқ эса бу назокатли қизалоқнинг нозик ҳаракатлари машҳур петербурглик балетмейстерларнининг ҳам оғзига тушди. Уларнинг жамоасида бир муддат фаолиятда бўлди. У рақс тушганда қалби билан тушарди. Юракдан ҳис қиларди рақсни. "Тановар", "Катта ўйин", "Жонон", "Пилла", "Пахта" каби рақслар кичик жуссали қизнинг кичик қалби билан ижро этилганди, шунинг учун бошқаларнинг қалбидан катта ўрин эгаллаб келади шу вақтга қадар.
💞 Ўзи ҳам, сўзи ҳам, изи ҳам санъат эди гўё. Рақсида ҳаё бор эди. Унинг нафосати шунданди, назокати шунданди. Шу сабабмикин, чарчаган киши унинг рақсидан сўнг чарчоғини ҳам унутворарди. Замондошлари, ҳамкасблари, дўстлари унинг ҳар бир чиқишини достонга қиёс этарди.
💭 Кейинчалик Ўзбекистоннинг энг машҳур раққосаси ва етакчи балетмейстери даражасига кўтарилди. Сўнгра ўша машҳур "Баҳор" биринчи ўзбек миллий рақс ансамблига асос солди. Бу ансамбл тезда Ўзбекистон Давлат миллий рақс ансамблига, миллий рақс "бренд" ига айланди. Халқ артисти, ўнлаб мукофотлар соҳибаси бўлди, эл меҳрини қозонди, дунё бўйлаб гастролларда юрди.
Ўзбек аёлининг қалб товушини, юрак туғёнларини ўтли рақсларга айлантирган, 20 ёшидаёқ бетакрор услуби ва масъум чеҳраси билан оламни маҳлиё қилган бу қизалоқ...
Мукаррама эди, буюк санъаткор Мукаррама Турғунбоева эди.

#Танқид
🚧 Ўрта Чирчиқ тумани Ким Пен Хва ҳудуди. Тошкент-Нурафшон йўлининг ёқасидаги аҳвол. Давлат маблағ ажратган Street Workout қурилган, спорт инвентарлари олиб келинган.
📑 Кейин қайсидир ақлли бу ерга дўкон қуришга ҳужжат чиқариб берган, тадбиркоримиз ҳам жиҳозларни қўпориб ташлаб, қурилишни бошлаворган.
🤔 Хўп. Шу иш бўлибди, ўша дўкон жудаям зарур экан, тушундик. Лекин, нимага жиҳозлар бошқа мақбулроқ жойга кўчирилмаяпти? Бу жиҳозларнинг ярми бировнинг уйида, ярми кўчада ётибди, эгаси йўқми?

⚡️⚡️⚡️⚡️
Ўрта Чирчиқлик машҳур хонанда Достон Эргашев Чинозда балиқ питакда. ☺️

#Шукуҳ
Бўка тумани 15-сон меҳрибонлик уйида “Наврўз” байрами бўлиб ўтди.
🌸 Байрам тантанасида туман ҳокими Низомиддин Аббосов, Миллий гвардия Тошкент вилояти бошқармаси масъул рахбарлари ва фаоллар иштирок этишди.
💭 Тадбир миллий рақслар ва куй қўшиқларга бой бўлди. Миллий таомлар ва сумалак тайёрланди. Тарбияланувчилар катта дастурхон атрофида йиғилишди.
🤼♂️Миллий спорт турлари бўйича мусобақалар уюштирилиб, ғолибларга медал ва эсдалик совғалар топширилди.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Дунёда ҳамма нарса ўзгаради. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўйинидан бошқа.
P.S. Терма жамоамиз айни шу пайтда Қирғизистонга 0:1 ҳисобида ютқазаяпти.

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Шу кунга қадар Олмалиқ шаҳар прокурори вазифасида фаолият олиб борган Музаффар Маматов Жиззах шаҳар прокурори вазифасига тайинланди.

Дунё мамлакатларининг Украина ва Россия урушига муносабати
🇨🇳 Хитой. Мамлакат етакчиси Си Цзиньпин АҚШ раҳбари Жо Байден билан қарийб икки соат давомида ёпиқ форматда бўлиб ўтган видеоконференцияда Хитой тинчликни сақлаш тарафдори эканини билдирган. Шунингдек, АҚШни ёлғон гапиришни бас қилиб, Украинадаги инқирозни ҳал қилишга ёрдам беришга чақирган.
🇺🇸 АҚШ. Байден ўзининг Twitter ижтимоий тармоғида “НАТО ҳеч қачон бугунгидек бирлашмаган. Путин Украинадаги урушдан нима кутаётган бўлса, тескарисини олади” дея изоҳ қолдирган.
🇮🇱 Исроил. Ташқи ишлар вазири Яир Лапид Россияни очиқдан-очиқ қоралаб, Исроил Россияга қарши халқаро санкцияларни қўллаб-қувватлашини билдирди
🇩🇪 Германия. Яқинда ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, кўпчилик немислар Россиянинг Украинага ҳужумини тўғри деб ҳисоблайди.
🇹🇷 Туркия. Мамлакат етакчиси Эрдоған Россия газисиз фуқароларининг музлаб қолишига йўл қўймаслиги ҳамда Туркия Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслигини билдирди.
🏳️ Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Россияга қарши ишлаб чиқилган резолюцияда овоз бермади – бетараф қолди.

Шу кунга қадар Тошкент вилоятининг 12 фоиз аҳолиси Ташаббусли бюджет лойиҳасида қатнашган – Молия вазирлиги.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Шу кунга қадар Тошкент вилоятининг 12 фоиз аҳолиси Ташаббусли бюджет лойиҳасида қатнашган – Молия вазирлиги.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мотив
🏃🏽♂️Олмалиқда бир ёш спортчи бор. У ҳам барча сингари болаликдан турли спорт турлари билан шуғулланиб кўрди-ю, аммо сиз-у биз сингари ярим йўлда ташлаб кетмади.
💪Натижада эса бугун ММА бўйича профессионал спортчи ва мураббий бўлиб етишди.
🏆"Мотив" лойиҳасининг бу галги қаҳрамони - севимли машғулоти билан шуғулланиб, бугун ойига 1000 $ даромад олаётган 24 ёшли спортчи Суҳроб Мирзавалиев.
🗓Чемпионнинг ўй-фикрлари, қизғин фаолияти ҳақидаги тўлиқ видео тез кунда YouTube саҳифамизда эълон қилинади. Кузатинг.