Yoshlar kundaligi | Rasmiy
84.2K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Адабиёт #Хайрли_тонг

Мени ташлаб кетаётганингда...

Яшил, яшил, ҳамма ёқ яшил,
Тоғлар каби улуғвор руҳинг.
Водий, воҳа ва Тошкентимни,
Ёриштирар сенинг шукуҳинг.

Мени ташлаб кетаётганингда,
Ўртамизга солиб фироқлар.
Тилайманки, йўлинг ёритсин,
Севгим ёққан яшил чироқлар....

✍️Гулжамол Асқарова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳаррир_минбари #Адабиёт

БУГУН ИҚБОЛ МИРЗО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Баъзи бир сатрларнинг баркамол шеър каби жозибаси бўлади. Иқбол Мирзо ижодидан жамланган бу мисраларни мен ёндафтаримга йилларки ёзиб, йиғиб юрганман. Бу мисралар менинг ёшлигим, туйғуларим, ютуқларим, ожизлигимга гувоҳ бўлишган – шеър ўқиб ойдин тунларда, оқ шомларда ўзимни овутганман.

Ва яна: бундай мисралар алоҳида маъно уқдириш ёки кимгадир нимадир дейиш учун ёдда сақланмайди. Шунчаки, санъатга таъзим қилиш керак. Акс ҳолда ҳаёт зерикарли бўлиб кетади...

****
Шукр, боғларингда қоляпти изим,
Ёнингда қолишга йўқ менга изн.
****
Олам бир аламдир, сим-сиёҳ чети,
Алам бир оламдир энди, севарим.
****
Сабо ўпган атиргулнинг энтиккани –
Етти фалак осмонида янграр экан.
****
Менам дарё бўлдим, сел-селоб бўлдим,
Юрагим олмадай қалқиб йиғладим.
****
Йўқсан, сени йўқлаб йўллар қарагим йўқ,
Юрак ютиб борай десам, юрагим йўқ.
****
Дилимда муқаддас ҳислар ўлмоқда,
Сиз бундан ҳеч қачон топмайсиз хабар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Адабиёт_бор

Тутиб берганида илк бор "Ўғри"ни,
Севиндим. Раҳмат, Абдулла Қаҳҳор.
Туртдим, порахўр раис ўғлини:
- Отангга айтиб қўй,
адабиёт бор...

Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган кун

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Адабиёт_муаллими

❗️Қадрли ёшлар! Лойиҳамизда янги рукн - #Адабиёт_муаллими.

📚Ушбу рукн орқали Тошкент вилоятининг машҳур шахслари ҳаётида адабиёт муаллимининг тутган ўрни ҳақида сўз боради. Қайси соҳа вакили бўлмасин адабиёт одамларни илҳомлантиради, бугунги даражага етишларига ёрдам беради.

📝Лойиҳани таниқли адиб, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган Паркент фарзанди Хайриддин Султоновнинг муаллимига бағишлаган эссесидан бошладик.

"... Тошкентга нега келгансизлар ўзи? ТошДУда ўқияпман, деб аввало ота-онангизни, кейин ўзингизни алдаб юргандан кўра, ҳалиям кеч эмас ‒ қишлоқларингизга қайтиб кетганингиз маъқул. Далангизда қўй боқиб, боғингизда олма қоқиб юрсангиз ҳам кунингиз ўтади. Лекин театрни, галереяни, консерваторияни, музейни кўрмасдан-билмасдан туриб, одам қандай журналист бўлиши мумкин? Қандай зиёли бўлиши мумкин?"

Эссени қуйидаги ҳаволада ўқинг:

👉 Кирилл ёзувида

👉 Lotin yozuvida

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адабиёт_муаллими.

СИЗДАН ҚАРЗДОРМАН, РАЪНОХОН ОПА!

Мактаб даврини эслаганимда беихтиёр кўз олдимга она тили ва адабиёт ўқитувчиси Раънохон Баротова келади.

Азиз устозимни илиқ хотиралар билан эслайман. Биламизки, 4‑5‑синф болалари тўполончи бўлади. Ҳали бошланғич синф шўхликларидан қутулмаган, одатий тартибга ўрганмаган давр.

Аммо шу ҳолатда ҳам адабиёт дарслари шу қадар сокин ўтардики, пашша учса овози эшитиларди. Бу дарслар бир умр тугамаса эди деган кунларим кўп бўлган.

Энг ёмон кўрган қўнғироғим – адабиёт дарсининг тугашига чалинган қўнғироқ. Дарсдан дарсгача интизор яшардик.

Бола бўлганмиз, шўх бўлганмиз. Баъзан устозлардан гап эшитардик, баъзан маҳалладагилардан. Лекин Раънохон опанинг дарсида гипноз қилингандай тинч ўтирардик. Диққатимизни ҳеч нарса бўла олмас, мавзулар ичида яшардик. Ҳатто энг бебош болаларни ҳам кўнглидан чуқур жой олганди устоз.

У кишида жуда катта педагоглик салоҳияти яратувчанлик иштиёқи билан бирлашиб кетган.

Бизни руҳлантириш учун ўзи шеърлар ёзиб келиб, ўқиб берарди. Айниқса, Қашқар қишлоғимиз ҳақидаги сатрларидан таъсирланганим ҳамон эсимда. Ўқувчиларга юртни севишни ўзи туғилган қишлоқдан бошлашни ўргатган. Устознинг гўзал шеърини, ифодали ўқишини кўриб, “Катта бўлсам мен ҳам шоир бўламан” деб ният қилардим.

Раънохон опа нимани айтса унга аввал ўзи амал қиларди. Бу борада барчага шахсий намуна кўрсатарди. Бугун нимага эришган бўлсам барчаси учун Раънохон Баротовадан қарздорман.

Ҳамма мактабларда ҳам адабиётни Раънохон опадай устозлар ўтса деб орзу қиламан. Устозимнинг охирати обод бўлсин!

✍️Ботиржон ЭРГАШЕВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, "Шуҳрат" медали соҳиби, шоир.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#адабиёт

ЧЎҚҚИДАН ТАШЛАШГА ШОШИЛМА

☝️ Инсонлар ўзини чўққидан ташлашга шошилмаслиги лозим. Ёруғ кунлар албатта келади...

📌
"Ёшлар кундалиги"да истеъдодлар кўп. Жамоа вакиллари бадиий таржима билан шуғулланишга ҳам азми журъат қилишди. Қанчалик уддалашди, ўқиб, баҳо беринг.

"Чўққидан ташлашга шошилма"
Муаллиф: Олег Бондаренко
Таржима: Нилуфар Убайдуллаева

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адабиёт_бор

Тутиб берганида илк бор "Ўғри"ни,
Севиндим. Раҳмат, Абдулла Қаҳҳор.
Туртдим, порахўр раис ўғлини:
- Отангга айтиб қўй,
адабиёт бор...

Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган кун

Yoshlar kundaligi
#Куз_манзаралари #Адабиёт

«Ўша йили куз шундай тиниқ, шундай маъюс келган эдики, беихтиёр одамнинг йиғлагиси келарди...»

Хайриддин Султон,
«Кўнгил озодадир».

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM