Yoshlar kundaligi | Rasmiy
84.2K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ҳоким_фармойиши

Вояга етмаган (патронат) болалар учун 2 млрд. сўмдан зиёд пул ажратилди

📃Тошкент вилояти ҳокими в.б. Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойишига кўра, вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида оилага тарбияга олинган (патронат) боланинг ҳар бири учун тўланадиган нафақа тўлови ҳамда уларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш учун 100 нафар ота-оналарга 2 миллиард 120 миллион 196 минг сўм маблағ ажратилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳоким_фармойиши

✍️ Тошкент вилояти ҳокими в.б. Зойир Мирзаевнинг тегишли фармойиши билан «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда «Ёшлар дафтари» юритилишида бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги учун Нурафшон шаҳар ҳокими Музаффар Халдарбаевич Салиевга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳоким_фармойиши

Нурафшонда янги кутубхона очилади

📚Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг фармойишига кўра, маҳаллий бюджетнинг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими биноси реконструкция қилиш ва унга туташ ҳудудда замонавий кутубхона қуриш ишларини якунлаш учун 959 миллион сўм маблағ ажратилади.

* * * * *

Жиноят энг кўп содир этилган маҳаллаларга кузатув камералари ўрнатилади

🎥Маҳаллаларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, жиноятларни иссиқ изида фош этиш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги энг кўп жиноят содир бўлган 100 та маҳаллага видеокузатув камералари ўрнатилади ва бунинг учун маҳаллий бюджетдан 5 млрд. сўм ажратилади

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ҳоким_фармойиши

📃 Вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига кўра, 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан 2022 йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар Тошкент вилоятида "Меҳр-мурувват ойлиги" ўтказилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM