#Кайфият
Сурункали ёмғир кайфиятни расво қилиб турганда, ўн беш-йигирма кундан кейин дастурхонимизда бўладиган мана бу мева-чеваларни ўйлаш асабга дам беради...
Хайрли тонг, ёмғирдан безор бўлганлар))
😂🍓🍳🍒🍑
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_сўровнома
🤓 "Эҳҳ, мен сенинг ёшингда бўлганимда..." каби иборани кўп эшитамиз. Бугун биз аҳолига шу савол билан юзландик.
🤔 Хўш, улар 17 яшар қизга нима маслаҳат бера оладилар?

#Ташриф
🗓 22 март куни Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Astrum» IT академиясида АКТ вазири Шерзод Шерматов Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов билан ўзаро мулоқот қилди.
🖥 Ташриф доирасида меҳмонлар учун «Astrum» IT академияда ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишди ва тингловчилар билан суҳбат уюштирилди.
🏢 «Astrum» IT академияси икки қаватли замонавий бино бўлиб, таълим ва ишлаб чиқаришни қамраб олган кластердир.
🌐Бу ерда ёшлар аввал дастурлашни ўрганиб, кейин шу соҳада ишлайди. Уларнинг ўзлаштиришини сунъий интеллект баҳолайди.

#Таассурот #Шукуҳ
🌸 Юртимиз бўйлаб Наврўзи олам тантаналари давом этмоқда. Хусусан, куни кеча Оҳангарон шаҳрида халқ сайли ўтказилди.
🎞 Жараёндан видеолавҳамизни кўринг.

#Чирчиқ
Чирчиқ шаҳрида "Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркининг очилиш маросими ўтказилди.
🇺🇿 Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов, Ўзбекистон ва Татаристон вазирлик, идора ва ташкилотлари раҳбарлари, кимё ва нефть-кимё саноати вакиллари, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
🎙 Дастлаб фахрий меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки тақдимоти, ҳудуди, имкониятлари ва технопарк резидентлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.

#Саёҳат #Дайжест
Маълумки, Наврўздан кейин мактаб ўқувчилари баҳорги таътилга чиқишди. Шу кунларда маҳаллий ҳокимликлар, вилоят прокуратураси ташаббуси билан бир гуруҳ фаол ёшлар юртимизнинг қадимий гўшаларига саёҳатга юбормоқда. Болаларнинг таътилга чиқиши – ота-оналар учун ҳам имконият. Биргаликда саёҳатга чиқиш, оилавий хордиқ чиқаришнинг баайни фурсати.
Хўш, дам олиш ва таътил кунларини юртдошларимиз қандай ўтказишаяпти? Кимлар қаерга бориб, хордиқ чиқараяпти? Қуйидаги дайжестимиз шу ҳақида.
▫️Хусусан, Бекобод туманидаги "Ўзбекобод ва "Бунёдкор" МФЙнинг энг фаол ёшлари, турли танлов ва мусобақаларда ғолиб чиққан ўқувчилар Самарқандда бўлиб туришибди.
▫️Пискент тумани ҳокимлиги томонидан бир гуруҳ фуқаролар рўйи замин сайқали томон дам олиш ва саёҳат учун юборилди. Харажатлар тўлиқ туман ҳокимлиги томонидан қопланди.
▫️Бўка туманидаги 15 сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги санъат саройига юборилди. Улар россиялик таниқли цирк усталари концертини томоша қилишди.
▫️Тошкент тумани мактабларидаги Ёшлар иттифоқи сардорлари, фаол ёшлар ҳамда маҳалладошлар Самарқанд шаҳрига саёҳатга юборилди.

#Расмий #Муносабат
🌐 Ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтариш учун тарқатилаётган маълумотлар юзасидан муносабат

#Анонс
"САИДАНИНГ ҲИКОЯСИ ЁХУД ШАМОЛЛАРДА ҚОЛМАС ҲИСЛАРИМ" – КУНДАЛИК СЕРИАЛ
❗️ Диққат, эртага кун давомида "Ёшлар кундалиги"да ажабтовур сериал, ҳаётий видеоҳикоя намойиш қилинади.
🚀Сериалнинг қаҳрамони – Пискент тумани "Ғайрат" маҳалласида ёшлар етакчиси лавозимида иш бошлаган Саида Раҳмонова.
💭 Саиданинг кунлик ҳаёти, фаолияти, кенг маънода, давлат хизматчисининг кун тартиби қизиқарли, кутилган ва кутилмаган таассуротларга тўла. Яхшиси, эртага бир бошдан унинг ўзи ҳикоя қилади.
🎞 Мини-сериалнинг биринчи қисмини эртага соат 10:00 да каналимизда эълон қиламиз. Кутилмаган ва қизиқарли реалистик томоша сизни кутмоқда, ишонинг!

ЎЗБЕКЧА РАҚСНИ НЕГА УНУТДИК?
Барчамиз Наврўзни катта иштиёқ ва тўю томоша билан ўтказдик. Байрамлар ярашади юртимизга. Байрам баҳона бўлди-ю, анчадан бери айтишни ният қилган бир мавзуда фикр билдиришнинг айни мавриди эканлигини тушундик. Гап – рақс санъати, хусусан, ўзбекча рақс ҳақида.
🤔 Билмадик, қачон ва қай тарзда бу одат пайдо бўлди, аммо ёшлар ўртасида грузинча, чеченча рақс оммалашди. Ким шу рақс элементларини яхшироқ эпласа, ҳаракатлари ўхшаса, ўша йигитча бундан ғурурланадиган аҳволга келдик. Ёмонми? Албатта, бир қарашда безиён.
Нақд гап шуки, биз аслида бошқачароқ одамлар эдик, юрак ҳовурини акс эттирадиган жуда гўзал ва ноёб рақс санъатимиз бор эди. Қизиқ, қаёққа ғойиб бўлди у?
🎞 YouTubeни кўринг. "Лазги" деб қидирувга берсангиз, йигитлар, улфатлар шайтон рақсига ўхшаган, умуман тушунарсиз ҳаракатлар билан, шаҳвоний қилиқлар қўшиб эшилаётганини кўрасиз. Ҳолбуки, Хоразм санъатининг гултожи бўлган "Лазги" оҳангларида ҳақиқий йигитлардек, чапани, ғурурли, беқиёс усулларга эга рақс йўли бор эди. Бугун у давра, тўй-ҳашамлардан йўқолиб кетган...
💭 "Дилхирож"ни олинг, аслида бу ҳақиқий улфатлар даврасидаги вазиятни намоён қиладиган рақс тури. Лаганда ош кўтариб кирадиган йигит дўстларини рақсга чорлайди, таомдан аввал беш дақиқа давра қуриб ўйин кўрсатади, аммо таомга гард юқмайди, бир дона гуруч тўкилмайди, бунинг завқига бошқалар ҳам қўшилиб рақсга берилади... Аммо, бугун "Дилхирож" ўзбек йигитларининг рақс услуби сифатида деярли йўқолиб кетган. Расмий тадбирларда дипломли раққослар ўйнайди, қарсак чаламиз вва шу билан тугади: салом "Лезгинка", салом Кафказча рақс.
🕺 "Андижон полкаси" эсингиздами? Ориф Тошматов куй яратди, Абдуғаффор Қодиров рақс йўлини топди ва бу куй, рақс мисли кўрилмаган даражада оммалашди. Йигитман деганнинг етмиш икки суягини ўйнатиб, вужудини яйратадиган, ўзига ярашадиган, усуллари ҳам жуда ярашиқли бир рақс бу. Аммо, нимагадир йигитлар орасида бу рақс турига бўлган қизиқиш, ўрганиш иштиёқи йўқолиб қолган.
☝️ Аслида бу кичкина масала эмаслигига бир мисол айтай. Ёшлар, айниқса, ўсмирлар доимо ўзига идеал қидиради. Бугунги Ўзбекистон ўсмирларининг бу жабҳадаги идеали ким? Чеченлар, доғистонликлар, грузинлар ва ҳоказо. Қисқаси, биз болаларимизнинг дид ва идеалларини миллий ўзанларимизга қаратишни эплолмаяпмиз.
❓ Энг хавотирлиси нима, биласизми? Вақт ўтгани сари мусиқий тобелик, орзумандалик ҳаётга кўчади, боланинг идеал жамият ва идеал шахс ҳақида тасаввурлари ўша чечен раққос йигитлари атрофида қолиб кетади. Йўқ, мен миллий маҳдудлик тарафдори эмасман, лекин ҳар ишда меъёр бўлиши керак, дейман.
⏳ Эслайсизми, 90-йилларда "Брэйк" йўналишидаги рақс постсовет ҳудудида шитоб билан оммалашган эди. Жамият қандай бўлса, унинг кун тартиби ҳам шундай бўлади, дейдилар. Шу маънода, ўша тартибсиз, тушунарсиз, бачкана кунларга мос, ўхшаш бу рақс ўсмирлар орасида кенг оммалашиб, гўё ўша кунларнинг ёшлар ҳаётидаги акси бўлганди.
📺 Бу ҳали ҳаммаси эмас. Охир-оқибат 90-йиллар авлоди чуқур депрессияни бошидан кечирди, қанча ёш-ёш йигитлар террорристлар қармоғига осон илинди, яна қанчаси сал қийинчилик кўргандаёқ, хорижга ишлаш ва яшаш учун кетиб қолди... Бу мафкура жабҳасидаги аламли мағлубият эди!
🪢 Бу воқеалар ўртасида нозик бир боғлиқлик борлигини тушунган тушунади. Зотан, улар илдизидан беихтиёр узилиб қолган, ота-боболарининг ўзанидан бошқа ёқларга назар ташлаган авлод эдилар. Бугун ҳам шу тенденция изчил давом этаяпти, ишонинг. Мусиқада, рақсда янги трендлар пайдо қилиш, кейин уни муайян ҳудудларга реализация қилиш – ўйланган пропаганда кампаниясининг бир қисми.
Хўш, биз бу курашнинг қаеридамиз? Биз қайси булоқлардан сув ичаяпмиз? Илдизлардан узоқлашманг, майда нарсалар катта кўнгилсизликларнинг дебочасидир.
✍️Саид Бобоев,
"Ёшлар кундалиги" мухбири.

#Видео
📱Бугун вилоят ҳокимининг топшириғи билан Оққўрғон ва Тошкент тумани ёшлар етакчиларига меҳнат фаолиятида фойдаланиш учун планшет топширилди.
⚡️Тез орада бошқа шаҳар ва туманларга ҳам планшетлар тарқатилади.

#Кайфият #Хайрли_тонг
Ҳасрат ўчоғида ўтинман, ёмғир,
Қисмат қирғоғида тутунман, ёмғир.
Бунчалар мулойим, илиқ ёғурсан,
Онам йиғладими бу тун ҳам, ёмғир?
✍️Сирожиддин Саййид

#кундалик_сериал
ШАМОЛЛАРДА ҚОЛМАС ҲИСЛАРИМ...
Салом. Менинг исмим Саида. Фамилиям Раҳмонова. Мен бугун сизларга ўз бошимдан ўтган, фаолиятим давомида дуч келган ҳодисалар ҳақида сўзлаб бераман...
Ҳаммаси 2009 йили бошланган. Мен Олмалиқ саноат касб-ҳунар коллежини тамомлаб, Пискент тумани тиббиёт бирлашмасининг тажрибали бош врачи Муҳаббатхон Қодирова қўлида котиба бўлиб ишлай бошладим. Хат-ҳужжатни ўргандим...
Аммо, негадир мени маҳалла тизими ўзига чорлайверарди, ўзим яшаган ҳудудга ёрдам бергим келарди. Шундай қилиб, етти йил деганда маҳалла иш топилди! Мен хурсанд эдим! "Бирлик" маҳалласида, ўзим туғилиб ўсган ҳудудда ишлай бошладим.
Вақтлар ўтди, мен ўз устимда ишладим, институтга сиртқи таълимга ўқишга кирдим, оилали бўлдим, иккита ўғлим бор.
2022 йил, 21 январь. Суҳбатлардан ўтиб, маҳаллада ёшлар етакчиси лавозимига ишга қабул қилиндим. Шу билан антиқа, қизиқарли, жўшқин иш кунларим бошланди...
#ТелеграмСериал #Бошланиши #Саида_Раҳмонова

#кундалик_сериал #Биринчи_қисм #Саида_ҳикояси
ШАМОЛЛАРДА ҚОЛМАС ҲИСЛАРИМ – "САИДА ОПАНГ КЕЛАЯПТИ!"
– Ҳурмат топиш учун қўрқитиш шартмас. Болалар мени кўриб, дарров эс-хушларини йиғиштириб олишади, сездирмай ўтиб кетаман, аммо ич-ичимдан танлаган касбимдан фахрланаман.
Ҳудудимдаги жами 656 нафар ёш бор, шундан 214 нафар бола мактабда ўқийди. Уларнинг ҳаммасини танийман, дўстлардек суҳбатлашаман. Битта сиримни айтайми, ишга кетаётганимда, орқа кўчадан юраман, ўқувчилар ёшликка хос "разборка"лар билан хўрозлашиб турган чоғида мени кўриб, тумтарақай қочади.
Ғайратлик ёшлар ўртасида январдан бошлаб бир гап трендга чиқди: "Саида опанг келаяпти, ўзингни бос".
#ТелеграмСериал #Саида_Раҳмонова

#Жиноят
Чирчиқда сохта банкир йигирма миллион билан қўлга тушди
🏦 Чирчиқ шаҳрида яшовчи Х.М. (аёл)га ўзини – тижорат банк ходими «Муҳаммад» деб таништирган шахс, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 700 млн сўм миқдордаги ипотека кредитини ҳеч қандай ортиқча муаммоларсиз расмийлаштириб бериш эвазига 32 млн сўм миқдордаги пулни пора тариқасида талаб қилган.
❗️Ўтказилган тадбирда келишилган пулнинг 20 млн сўмини олаётган вақтида ушланган.
🗓 1996 йилда туғилган «Муҳаммад» аслида банк ходими эмас, балки авто корхонада ҳайдовчи бўлиб ишлаши ва 2018 йил фирибгарлик жинояти билан судланганлиги аниқланган.
⚖️ Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 28 орқали 211-моддаси билан жиноят ишини қўзғатилган.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi\

#кундалик_сериал #Иккинчи_қисм #Саида_ҳикояси
ШАМОЛЛАРДА ҚОЛМАС ҲИСЛАРИМ – "ЎЗБЕКИСТОНДАЯМ ИШ БОР!"
✈️ – Ҳар йили маҳалламиздан 30-40 ёш йигит-қиз чет элга ўқиш ва ишлашга кетади. Яхшилаб ўрганиб кўрсам, айни вақтда 30 нафар ёш чет элда. Алам қиладигани, шундан атиги 3 нафари ўқишга кетган, қолганлари эса бегонa юртларда ишлашаяпти.
💭 Суриштириб кўрсам, ҳамқишлоқларим чет элда, асосан, иссиқхонада ишлашаркан. Масъуллар билан келишиб, хорижга ишлаш учун кетиш истагидаги ёшларни аниқлаб, улар билан маслаҳатлашдик. Ўзбекистонда иссиқхона бизнесини хонадон шароитида бошлаш учун шароит, зарур имтиёз ва кўмаклар тизими борлигини тушунтирдик.
😊 Хуллас, бугун роса кучга тўлган, ёш пайтини чет элда ўтказиб юбориши эҳтимоли бўлган ёшларни тўхтатиб қолаяпмиз. Уларнинг ўзлари шу йўлни танлашаяпти. Бу – менинг мазкур вазифада иш бошлаганимдан буён эришган илк ютуғим, ўзимдан фахрланаман.
#ТелеграмСериал #Иккинчи_қисм #Саида_Раҳмонова

#Дайжест
⚡️Сўнгги кунларда вилоятимиз шаҳар ва туманларида бир қатор инвестицион лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан:
🧬“Чирчиқ” кимё-индустириал технопарки очилди
📎Ўрта Чирчиқ туманида “Элнур шамс” савдо МЧЖ корхонаси томонидан давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди
🏫Ўрта Чирчиқ туманидаги 42-хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига «ASIA TRANS GAS» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бош директори Лю Цзясинь бошчилигидаги делегацияси томонидан замонавий компьютер жамланмалари топширилди
🏢Олмалиқ шаҳридаги "Лимакс голд текстил" МЧЖ Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан бўш турган бино ўрнида ип йигирув корхонаси ишга туширилди

⚡️⚡️⚡️⚡️
ЙПХ ходимининг рухсатисиз фото ва видеоларни интернетга жойлаштириш тақиқланмоқда
📑Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандида, қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилмоқда:
📵"ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик;"
🧾Мазкур қарор лойиҳасининг муҳокамаси жорий йилнинг 29 март кунигача давом этади. Бу борада барча ўзининг фикр ва мулоҳазаларини қуйидаги линк орқали билдириши мумкин: https://regulation.gov.uz/oz/d/58114

#Тезкор
Вилоятнинг 4 та туманида сел келиш хавфи эълон қилинди
⚠️ «Ўзгидромет» 26—27 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфидан огоҳлантирди. Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларида сел келиш хавфи эълон қилинди.
🏔 Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Вилоятнинг 4 та туманида сел келиш хавфи эълон қилинди
⚠️ «Ўзгидромет» 26—27 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел хавфидан огоҳлантирди. Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларида сел келиш хавфи эълон қилинди.
🏔 Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_сўровнома
❗️Вақтни орқага қайтариш мумкинми? Албатта, бунинг иложи йўқ.
😊 Лекин баъзида туриб-туриб вақтни орқага сургинг, қайтаргинг келади. Нега?
🎞 Видеолавҳамизда шу саволга турли жавобларни кўринг.

#кундалик_сериал #Учинчи_қисм #Саида_ҳикояси
ШАМОЛЛАРДА ҚОЛМАС ҲИСЛАРИМ – "ҚИЗ ҚАЛБИ ЎРТАНМАСИН..."
🙍🏻♀️ – Ким нима деса десин, менинг қатъий фикримча, 15-16 яшар қиз турмуш қуришга ҳар жиҳатдан тайёр бўлмайди! Она – миллат тарбиячиси деган гап бор. Қизларимизни ўқитиш, ҳунарли қилиш, дунёвий илмларни ўргатиш ҳам қарз, ҳам фарз.
👰♀️ Маҳалламизда қизларнинг эрта турмушга узатилиши сингари ҳолатлар кам бўлса-да, аммо бор. Яқинда жуда ёш, ҳали болалик сиёқи кетмаган қизни турмушга беришмоқчи эканлигини эшитиб, унашув бўлаётган жойга етиб бордим.
🤔 Биласизми, ким менга бу хабарни етказди? Ўша никоҳланаётган қизнинг ўзи! У менга йиғлаб телефон қилганида, мен ўзимни унутдим, қандай қилиб у хонадонга борганимни билмайман...
🤗 Хуллас, бугун ўша қиз ўқув марказида ўқияпти, совчи қўйган томон ҳам икки-уч йил кутишга рози бўлди, муросага дарз кетмади. Асосийси, қиз қалби ўртанмади. Энди у ўз келажагини ақли расо бўлганида, ўзи танлайди...
#ТелеграмСериал #Учинчи_қисм #Саида_Раҳмонова
@Yoshlar_kundaligi|Rasmiy