Sevara Urinbayeva
2.13K subscribers
9.99K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Президент_ташрифи #Адлия #Давлат_хизматлари_маркази

Президент: "Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак"

2020 йил 12 ноябрь куни Президент Ш. Мирзиёев давлат ташрифи чоғида Қарши шаҳар Давлат хизматлари маркази фаолияти ва бу ерда фуқаролар учун яратилган шароит билан яқиндан танишди. У ерда адлия вазири Р.Давлетов ва вазирлик ҳузуридаги ДХА директори У. Муҳаммадиев марказ фаолияти ҳақида маълумот беришди.

Ушбу Марказ 2020 йилнинг февраль ойида фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирда марказ орқали 140 дан зиёд давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Марказдаги шароитлар билан танишиб, хизматлар кўлами билан қизиқди.

Марказда тўловларни амалга ошириш учун 2 та банк кассалари, нақд пул ечиш учун банкоматлар, мобил телефонларни қувватлаш имконияти ҳамда бепул Wi-Fi ўрнатилган бўлиб, улардан фуқаролар бемалол фойдаланиши учун барча имкониятлар яратилган.

Ушбу Марказ биносида нотариус, ФҲДЁ ва адлия бўлими ҳам ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

Бундан ташқари Бундан ташқари республика миқёсида, Тошкент шаҳрида синов тариқасида йўлга қўйилган махсус хизмат – “Surdo-online” платформаси республика миқёсида илк маротаба Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида ўрнатилган.

“Surdo-online” гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахсларга давлат хизматларидан чекланмаган тарзда, қулай ва тезкор хизмат олишларига ёрдам беради.

Бугунги кунга қадар Марказ орқали 300 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган. Марказ юқори тезликда интернет алоқаси, замонавий техник воситалар ва кенг кутиш заллари фуқароларга тезкор, шаффоф ва қулай давлат хизматларини тақдим этишда хизмат қилмоқда.

Ташриф давомида давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши кераклиги таъкидланди.
#Давлат_хизматлари_регламент

Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома олиш тартиби

⚠️ Хизмат: муқаддам судланганлик, жиноий жавобгарликка тортилганлик, реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлик ҳолатига оид маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати.

🙎‍♂️Хизматдан фойдаланувчилар:

Ўзбекистон ҳудудидаги жисмоний шахслар (фуқаролар)

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.

2. Сўровнома тўлдирилгач, ариза берувчи маълумотлар тўғрилигини текшириб, уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва ваколатли органга электрон тарзда юборади.

3. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида QR-код қўйилган маълумотноманирасмийлаштиради ҳамда уни тегишли Давлат хизматлари марказига ёки аризачига ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати:

2 иш куни

Маълумотномада нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, 15 кун ичида ариза берувчи йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Хизмат нархи:

БҲМнинг 3 фоизи миқдорида – 7 350 сўм;
Ягона портал орқали топширилганда миқдори – 6 615 сўм.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (797-сон, 04.10.2018 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Давлат_хизматлари

Ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

▫️ юридик шахслар учун – 4 йил;
▫️ жисмоний шахслар учун – 8 йилни ташкил этади.

🔰Ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун қуйидагича йиғим ундирилади:

▫️жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) БҲМнинг 20 фоизи (54 минг сўм);
▫️ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) БҲМнинг15 фоизи (40 минг 500 сўм);
▫️юридик шахслардан БҲМнинг 1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида.

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_июндан #давлат_хизматлари

⚡️38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди
#Давлат_хизматлари

📊 2022 йилда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар

Батафсил инфографикаларда👆
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматлари

Ўзига хос маскан орқали давлат хизматларидан фойдаланинг

Эндиликда, пойтахтимизнинг Чилонзор туман Давлат хизматлари марказида ташкил этилган Навбатсиз хизмат маскани орқали фуқароларимиз 300дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари ҳамда бир вақтнинг ўзида қўшимча қулайликлардан баҳра олишлари мумкин.

Ушбу маскан ҳақида бизнинг видеолавҳамиз орқали батафсил танишишингиз мумкин👆🏻

Ҳурматли фуқаролар!

Адлия вазирлиги давлат хизматларини тақдим этиш жараёнида қулайликларни яратишда давом этади...
👍3👏1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар #Давлат_хизматлари

❗️Товар белгиларини рўйхатдан ўтказишда давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (480-сон, 19.09.2023 й.) билан Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

🔰 Регламентга кўра, мазкур давлат хизмати Адлия вазирлиги (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

📝 Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш бўйича ҳаракатлар талабнома берувчи томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади.

▶️ Шунга кўра, давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли органнинг ахборот тизими ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёхуд почта алоқаси бўйича талабнома топширилади.

🗓 Сўнг талабнома берувчи 3 ой давомида талабнома топшириш учун патент божи тўловини амалга ошириши керак.

Патент божи тўлангач, талабнома қабул қилиниб, унинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарнома талабнома берувчига юборилади.

🏢 Интеллектуал мулк маркази талабнома келиб тушган санадан 30 кун давомида талабноманинг расмий экспертизасини амалга оширади.

📋 Регламентга кўра, жумладан, қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

🔹давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;

🔹товар ва унинг тайёрловчиси тўғрисидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

🔹жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар.
👍3
#Давлат_хизматлари__яна_бир_янгилик

⚡️Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш йўлга қўйилди

📝 Эндиликда,
Давлат хизматлари маркази оператори, хоҳланг уйингизда хоҳланг иш жойингиз чиққан ҳолда хизмат кўрсатиши мумкин.

Қандай дейсизми?

❗️Бунинг учун Сиз, Адлия вазирлигининг Алоқа марказига (1148) ёки унинг расмий веб-сайтига мурожаат қилишишингиз кифоя.

🔹 «Call-markaz» орқали сўровномалар соат 09:00 дан 18:00 гача иш вақти давомида қабул қилинади.

🌐Расмий веб-сайт орқали сутканинг исталган вақтида мурожаат қолдирилиши мумкин.

📌Давлат хизматларини кўрсатиш вақти Давлат хизматлари марказлари (ваколатли орган)нинг иш вақти доирасида белгиланади.

➡️ «Call-markaz» масъул ходими ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради ва сўровномадаги маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ариза берувчига тўлов инвойсини юборади.

🗓 Сўнг масъул ходим ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юборади (сўровномада белгиланган муддатларда).

📝Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.

✔️ Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Шунингдек, ушбу хизмат қуйидаги давлат хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди:

🔸миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришга;

🔸ID-картасини ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга;

🔸ЖШШИР бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга.
👍41
#Янги_тартиб #давлат_хизматлари

Давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади

Қарорга кўра, 5 турдаги давлат хизматлари проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

Бунда:

Қуйидаги давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:

🔹 электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш.

Проактив давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларисиз ваколатли органлар ташаббуси билан кўрсатиладиган давлат хизматлари.

Батафсил 👉 Ўқиш
👍2👎1