#Давлат_хизматлари__яна_бир_янгилик
⚡️Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш йўлга қўйилди
📝 Эндиликда, Давлат хизматлари маркази оператори, хоҳланг уйингизда хоҳланг иш жойингиз чиққан ҳолда хизмат кўрсатиши мумкин.
❓Қандай дейсизми?
❗️Бунинг учун Сиз, Адлия вазирлигининг Алоқа марказига (1148) ёки унинг расмий веб-сайтига мурожаат қилишишингиз кифоя.
🔹 «Call-markaz» орқали сўровномалар соат 09:00 дан 18:00 гача иш вақти давомида қабул қилинади.
🌐Расмий веб-сайт орқали сутканинг исталган вақтида мурожаат қолдирилиши мумкин.
📌Давлат хизматларини кўрсатиш вақти Давлат хизматлари марказлари (ваколатли орган)нинг иш вақти доирасида белгиланади.
➡️ «Call-markaz» масъул ходими ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради ва сўровномадаги маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ариза берувчига тўлов инвойсини юборади.
🗓 Сўнг масъул ходим ариза берувчи билан телефон орқали боғланиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиқади ҳамда махсус техник қурилмалар ёрдамида (планшет ёки компьютерга ўрнатилган дактилоскопия, принтер ва бошқалар) давлат хизматини кўрсатади ёки давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза юборади (сўровномада белгиланган муддатларда).
📝Давлат хизматларини жойига чиққан ҳолда кўрсатиш ёки давлат хизматларидан фойдаланишга ариза юбориш учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 50 фоизи, вилоят марказларида БҲМнинг 40 фоизи, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 30 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилади.
✔️ Ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар, мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
❌Шунингдек, ушбу хизмат қуйидаги давлат хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди:
🔸миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришга;
🔸ID-картасини ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга;
🔸ЖШШИР бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга.

👍4❤1