Sevara Urinbayeva
2.59K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.4K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади

Адлия вазирлиги томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Қонунчиликдаги янгиликлар”га бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилот мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги янгиликлар, аҳолига яратиб берилаётган имкониятлар хусусида маълумот берилди.

Шунингдек, анжуманда соҳа мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил ёритиб берилди.

Батафсил👈🏻
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммолари аниқланади, таҳлил қилинади ва бартараф этилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, қуйидагилар адлия органларининг қўшимча фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
🔹аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриб бориш;

🔹жойларда аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

🔹фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириб бориш;

🔹давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб бориш.

🔰Фармонга мувофиқ, (https://t.iss.one/huquqiyaxborot/15953) 2024 йил 1 июлдан фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:

🔹Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади;

🔹ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юридик кадрлар тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизими жорий этилади

🔰Фармонга кўра, (https://t.iss.one/huquqiyaxborot/15953) юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги ишлар амалга оширилади:

🔸мактабларда “Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда “мактаб – лицей – техникум – университет” тизимини жорий этиш;

🔸Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчиларини “юриспруденция” йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш.

Қуйидаги институтлар ташкил этилади:

Адлия вазирлиги ҳузурида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;
Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти.

Маълумот учун: “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-80-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
#Адлия_ташаббус

Адлия вазирлиги: манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган Қонун қабул қилинди

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида яна бир янгилик. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва тартибга солиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Мазкур Қонун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тўғридан тўғри тартибга солишга қаратилган.

Қонунда қуйидагилар белгиланган:

▶️ манфаатдорликка йўл қўймаслик, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш, шахсий манфаатларини кўзлаб бошқаларни ҳаракат (ҳаракатсизликка) мажбурламаслик бўйича ходимларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари;

Бунда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ходимлар томонидан ошкор этиш икки шаклда, яъни мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома бериш ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация тўлдириш орқали амалга оширилади.

▶️ ходимга алоқадор шахслар давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича декларация тўлдириш мажбуриятлари белгиланди.

▶️Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида белгиланди.

Ўз навбатида, давлат ташкилотлари, уларнинг одоб-ахлоқ комиссиялари, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва кадрлар билан ишлаш бўлинмалари манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда ички назорат вазифаларини амалга оширади.

▶️ Манфаатлар тўқнашувини бир қатор ахборот манбааларидан аниқлаш йўли билан амалга ошириш белгиланди. Мисол учун: тижорат ташкилотларининг аффилланган шахслари ва якуний наф олувчилари (бенефициарлари) рўйхатларидан; “Ягона миллий меҳнат тизими” Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан ва бошқалар.

▶️ Манфаатлар тўқнашуви вазиятларини тартибга солиш бўйича бир қатор чоралар белгиланди. Мисол учун, коллегиал орган таркибидан ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этиши орқали ёки мажбуран четлаштириш чораларини кўриш орқали манфаатлар тўқаншувининг олди олинади.

▶️Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри юритилади. Унда хабар берилган, аниқланган ҳамда тартибга солинган манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади.

▶️ Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Шунингдек, мансабдор шахслар томонидан мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Бунда маъмурий баённома расмийлаштириш билан боғлиқ вазифалар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қуйилган ҳолда тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади ҳамда битим бўйича барча олинган фойда давлат даромадига ўтказилади.

Қонун қабул қилинган кундан 6 ой ўтгач кучга киради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM