Sevara Urinbayeva
2.58K subscribers
9.87K photos
1.14K videos
23 files
4.41K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
Forwarded from Sevara Zakirova
#Электрон_хизматлар

Субсидиялар олишга аризани электрон шаклда юборишни биласизми?

Қуйидаги видеоқўлланма ёрдамида буни қийинчиликсиз амалга ошириш мумкин 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=uXcREh82hh8

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Ўрганиш_натижаси

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият: жамоатчилик қандай фикрда?

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=26440
#Адлия_лойиҳа_муҳокама

Президентнинг “Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси билан бир қатор шартнома турларини фақат электрон шаклда тузиш таклиф этилмоқда.

Батафсил👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/d/30780
Ҳурматли фуқаролар!!!

Адлия вазирлигининг facebookдаги “Адлия билан мулоқот” (https://www.facebook.com/groups/adliya/) гуруҳида 2021 йил 16 март куни соат 15:00 да “Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилади.

Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари жавоб беради.
Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
1. Фуқароларнинг жамоат жойларидан фойдаланиши (ҳуқуқ ва эркинликлари).
2. Жамоат жойларидан фойдаланишдаги ўзига ҳос жиҳатлар (ҳуқуқ ва ҳуқуқбузарлик чегараси).
Фуқаролар жамоат жойларидан фойдаланишга оид ҳуқуқ ва мажбурият борасидаги ўзларини қизиқтирган муаммоли саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади

Ҳукумат қарори (134-сон, 13.03.2021 й.) билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.

🖥 Бунда ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” – махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

🗓 Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

🧾 Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

💼 Юқори натижани қайд этган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа давлат ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш чоралари кўрилади.

📌 Адлия вазирлиги томонидан баҳолаш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига баҳолаш ўтказилган йилнинг якунлари бўйича таҳлилий маълумот киритиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#очиқ_адлия

Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини онлайн кузатинг

youtube.com/watch?v=TpIxIXfUbWw
#Тадқиқот

«Мажлисбозлик анатомияси»: Ичкарида нима гап?

Респондентларнинг 61,1 фоизи баъзида бир кунда ўрта ҳисобда 2-4 ва ундан ортиқ марта мажлисларда қатнашишини (!), 62 фоизи эса мажлислар бир-бирига уланиб кетишини (!) билдирган.
Респондентларнинг 52,4 фоизи иш вақтидан ташқари соатларда йиғилишлар ўтказилаётганлигини маълум қилишган.

https://xabar.uz/1dwe?fbclid=IwAR0DaCk_OJxre92AEuow6DgYW1P66uvKU0A6bediTmNoyWt8htMs1Evl8HU
⚡️Адлия вазирлигининг Facebookдаги “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” гуруҳида “Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар” мавзусида “On-line” мулоқот бўлиб ўтди.

Саволларга Адлия вазирлиги масъул ходимлари жавоб беради.

Кун тартибида қўйидаги масалалар ўрин олган:
🔹 Фуқароларнинг жамоат жойларидан фойдаланиши (ҳуқуқ ва эркинликлари).
🔹Жамоат жойларидан фойдаланишдаги ўзига ҳос жиҳатлар (ҳуқуқ ва ҳуқуқбузарлик чегараси).

Фуқаролар жамоат жойларидан фойдаланишга оид ҳуқуқ ва мажбурият борасидаги ўзларини қизиқтирган муаммоли саволларни Адлия вазирлигининг @adliyaga_savolbot электрон почтаси орқали йўллашлари мумкин.

📹 https://www.youtube.com/watch?v=llOJ0476hJc
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юриш жаримага тортишга сабаб бўлади, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик бекор бўлгани йўқ

Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

〰️〰️〰️
«Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Адлия_хабари

Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар

2021 йил 17 март куни Адлия вазирлиги масъул ҳодимлари иштирокида “Жамоат жойларидаги ҳуқуқлар ва чегаралар” мавзусида “On-line” мулоқот ўтказилди.

Мулоқот вазирликнинг Facebook даги “Адлия билан мулоқот” гуруҳи ва You Tube даги “Adliya vazirligi Ministry of Justice” канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Мулоқотда фуқароларнинг жамоат жойларидан фойдаланишга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар борасида @adliyaga_savolbot манзилига юборилган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Жумладан:
▫️ жамоат жойи деганда қаерлар тушунилади;
▫️ жамоат жойларида нималар мумкин, нималар мумкин эмас;
▫️ жамоат жойида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилганлик бўйича жавобгарлик;
▫️ кўп қаватли уйларнинг том қисми ҳам жамоат жойи ҳисобланадими ёки йўқ;
▫️ ҳозирги кунда кўпчилик фойдаланаётган ижтимоий тармоқлар ҳам жамоат жойи деб қабул қилиш мумкинми;
▫️ жамоат транспортида фуқароларнинг баланд овозда телефон орқали гаплашиш мумкинми;
▫️ шахсий ҳудуд деганда нимани тушуниш керак ва бошқа саволлар.

Шу билан бирга, мутахассислар томонидан фуқароларнинг мавзу доирасидан ташқари бўлган саволларига ҳам ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
#Адлия_лойиҳа

✍🏻Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ўрнатилмоқда

📋Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Лойиҳа билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик ўрнатилмоқда.

Унга кўра, ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача (1,7 млн. сўмдан 2,4 млн. сўмгача), агар такроран содир этилса, 15 бараваргача (3,6 млн. сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин бўлади.

Шунингдек, лойиҳада мазкур ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, адлия органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиши ва судга тақдим этилиши назарда тутилмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ–5012-сон “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилди.

Қайд этиш лозимки, аввал бу каби ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ўрнатилмаганлиги сабабли, нодавлат нотижорат ташкилотларини мажбурий равишда ҳомийлик ва бошқа ишларга жалб қилиш, тадбирлар ўтказишга қаршилик қилиш, уларга тегишли бўлган мол-мулкларни олиб қўйиш, шунингдек, қонунчиликни бузган ҳолда уларга оид ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиб олиш ва бошқа кўринишлардаги ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотларининг эркин фаолият юритишига янада қулай имкон яратиб, фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилади.

Лойиҳа билан мазкур ҳавола https://regulation.gov.uz/uz/d/31826 орқали танишишингиз мумкин.


Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
#Бу_қизиқ

2020 йилда 47 нафар ўғил болага Наврўз, 115 нафар қиз болага Наврўза исми берилган.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ННТ лар,сиёсий партияларни рўйхатга олиш тартиби ,бу соҳадаги реформалар ҳақида Адлия мутасаддиларининг интервьюлари тез кунларда ''Америка овози''да ...
#Adliya_loyiha

Фармон лойиҳасида, хусусан, қуйидаги муҳим масалалар акс эттирилмоқда:
▫️ қурилиш соҳасидаги тизимли камчиликларга йўл қўйиб келаётган тадбиркорлик субъектларининг очиқ реестри юритилади;
▫️ қурилиш соҳасидаги мутахассисларни бепул сертификатлаш йўлга қўйилади;
▫️ Қурилиш вазирлиги ноқонуний қурилишларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича тизимли чораларни кўради;
▫️ Қурилиш вазирлигига тадбиркорлик субъектларини қурилиш соҳасини назорат қилиш бўйича аккредитациядан ўтказиш ҳуқуқи берилади;
▫️ кўп қаватли уйларни қуришда ушбу ҳудудда мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг сиғими мажбурий инобатга олинади;
▫️ ЮНЕСКОнинг умумжахон мероси рўйхатига киритилган шаҳарларнинг тарихий ҳамда муҳофаза (буфер) ҳудудларида жойлашган объектларнинг аниқ рўйхати шакллантирилади ва бошқалар.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Эълон

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича идоралараро комиссия ҳузурида ташкил этилган Лойиҳа офисига қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни ишга таклиф этилади:

1. Техник регламентларни тизимлаштириш;

2. Стандартларни тизимлаштириш;

3. Санитария, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормаларини тизимлаштириш;

4. Шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини тизимлаштириш;

5. Экологик нормалар ва қоидаларни тизимлаштириш;

6. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник ҳужжатларини тизимлаштириш.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Adliya_xabari

Шу кунларда юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.

Бугун, 19 март куни мазкур айём муносабати билан Адлия вазирлигида ҳам байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Байрам тадбири арафасида вазирлик ходимлари учун сумалак сайли ҳамда байрам дастурхони ташкил этилди.

Унда марказий аппарат, адлия органлари ва муассасаларидан вакиллар ҳамда адлия фахрийлари қатнашди.

Шунингдек, баҳор аёми арафасида бир гуруҳ Адлия вазирлиги ходимлари қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллашни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва аҳолига юқори малакали юридик хизматларни кўрсатиш доирасидаги юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаёганива самарали меҳнат фаолияти учун тақдирландилар.

Адлия вазирлиги барча ҳамюртларимизни Наврўз айёми билан самимий қутлайди.

Барчангизнинг хонадонингизга файзу барака, сиҳат-саломатлик тилаб,иш фаолиятингизда ривож ва муваффақият ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Наврўзи олам муборак!

@adliyangiliklari