#Adliya_loyiha
⚡️Давлат бошқарув органларида коррупцион схемаларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Муҳокамада фаол бўлинг.
Адлия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентилиги билан ҳамкорликда давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга оид Президент қарори лойиҳасини тайёрлади.
Лойиҳа жамоатчилик (https://regulation.gov.uz/oz/d/60468 ) муҳокамасига қўйилди.
Унда қуйидагилар назарда тутилмоқда:
1. 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ташкилотларида "Е-Антикоррупция" лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш. Ушбу лойиҳа коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш, "Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри"ни шакллантириш ва юритиш, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича самарали чораларни ишлаб чиқишни назарда тутади.
2. Давлат ташкилотларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ишлари Агентлик ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ амалга оширилиши.
3. Давлат ташкилотлари томонидан ўзига юкланган функциялар ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан коррупцияга мойил бўлган муносабатларнинг электрон реестрини очиқ эълон қилиб бориш.
4. Ижтимоий сўровлар ва мустақил экспертлар иштирокида муҳокамаларни ўтказиш, коррупциявий хавф-хатарларни “паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида “E-Anticor.uz” электрон платформасида баҳолаб бориш.
5. Коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйиш.
6. Кадрлар билан ишлаш соҳасида инсон омилини минималлаштириш мақсадида кадрлар билан ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизимни давлат бошқаруви органларида жорий этиш.
7. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси,
8. Коррупцияга қарши курашиш, шу жумладан коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш соҳасида илмий ва амалий ишланмаларни тарқатиш, билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш виртуал платформаси” лойиҳасини ишга тушириш.
9. Баҳолаш ишларини назорат қилиш, шу жумладан ахборотларни эшитиш ва жавобгарлик чораларини кўриш вазифаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига юклатилмоқда.
10. Коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда.
Лойиҳани ишлаб чиқишда ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менеджмент тизимлари” халқаро стандарти ва мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатларнинг (Болгария, Молдова ва Литва) амалиёти ўрганилган.
Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлашга ва уларни бартараф этишга асос бўлиб хизмат қилади.
Муҳокамада фаол бўлинг👉🏻 https://regulation.gov.uz/oz/d/60468
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

regulation.gov.uz
Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик…
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
#Adliya_loyiha
Oxirgi benefitsiarlar masalasini tartibga solmaslik O‘zbekistonning turli “kulrang”, “qora” ro‘yxatlarga tushishiga olib kelishi va xalqaro bozorlarga chiqishiga to‘sqinlik qilishi mumkin.
Qonunchilik bazasini yanada takomillashtirish maqsadida Adliya vazirligi tomonidan “Oxirgi benefitsiar mulkdorlar yagona davlat reyestri to‘g‘risida”gi Qonuni loyihasi ishlab chiqildi. Unda “oxirgi benefitsiar mulkdor” tushunchasining aniq mezonlari, oxirgi benefitsiar mulkdorlar to‘g‘risidagi ma'lumotlarni taqdim qilmaydigan tashkilot va korxonalar belgilanmoqda.
Ayrim tadbirkorlik subyektlariga (asosan offshor zonalar va chet ellik elementi mavjud tadbirkorlik subyektlari) o‘zlarining oxirgi benefitsiar mulkdorlarini oshkor qilish majburiyati yuklanmoqda.
👉Batafsil
@adliyangiliklari

#daydjest
Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti
5-may
▪️ Adliya vaziri R. Davletov Yevropa Ittifoqining O‘zbekistondagi Elchisi Sh. Adrian va BMT Taraqqiyot dasturining O'zbekistondagi doimiy vakili M. Dimovska bilan uchrashdi.
▪️ Adliya vazirligi rahbariyati Qoraqalpog‘iston Respublikasidagi qurilish ishlari ketayotgan davlat xizmatlari markazlari bilan tanishdi.
▪️ Adliya vaziri o‘rinbosari M. Ikramov Beruniy tumani "Abay" OFYda tashkil etilgan sayyor qabulda fuqarolar bilan uchrashib, ularning murojaatlarini o‘rgandi.
6-may
▪️ AOKAda Adliya vazirligi axborot xizmati rahbari Sevara Urinbayeva ishtirokida brifing bo‘lib o‘tdi. Unda adliya sohasida amalga oshirilgan ishlar, raqamlar, o‘zgarishlar haqida jamoatchilikka axborot berildi.
7-may
▪️ “Olib borilayotgan islohotlarning xalqaro reytinglarga ta'siri” mavzusidagi III Xalqaro reytinglar forumining plenar yig‘ilishida adliya vaziri Ruslanbek Davletov nutq so‘zlab, erishilgan yutuqlar, natijalar va istiqboldagi vazifalarga to‘xtalib o‘tdi.
▪️ Toshkentda “Adliya sayli” tashkil etildi.
▪️ Xususiy notarial faoliyat bilan shug‘ullanish huquqini berish bo‘yicha malaka imtihoni o‘tkazildi.
__________
#Adliya_loyiha
▫️ Qonunchilik bazasini yanada takomillashtirish maqsadida Adliya vazirligi tomonidan “Oxirgi benefitsiar mulkdorlar yagona davlat reyestri to‘g‘risida”gi Qonuni loyihasi ishlab chiqildi. Unda “oxirgi benefitsiar mulkdor” tushunchasining aniq mezonlari, oxirgi benefitsiar mulkdorlar to‘g‘risidagi ma'lumotlarni taqdim qilmaydigan tashkilot va korxonalar belgilanmoqda.

⚡️Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда
Адлия вазирлиги томонидан манфаатлар туқнашувининг олдини олиш тўғрисида қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
✅Қонун лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
– давлат ташкилоти ходими ёки унинг яқин қариндоши акциядори, муассиси (иштирокчиси), бошқарув органи аъзоси ҳисобланадиган юридик шахс ушбу ходимларга алоқадор шахс ҳисобланиши белгиланмоқда;
– давлат ташкилоти фаолиятида манфаатлар тўқнашуви тартибга солишда ваколатли органлар, яъни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланмоқда;
– давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши белгиланмоқда:
– манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш;
– мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.
Шунингдек, давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозимлиги белгиланмоқда.
Бундан ташқари, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда. Хусусан:
– манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаслик ёки унинг тартибга солинмаганлиги учун интизомий ёки қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши;
– давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги учун БҲМнинг
уч баравардан беш бараваригача (такроран бўлса – БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача), мансабдор шахсларининг ушбу вазиятларни тартибга солмаганлиги учун БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача жаримага (такроран бўлса – БҲМнинг ўн баравардан ўн беш бараваригача);
– маъмурий баённома тузиш ваколатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бўлган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига
юклатилмоқда;
– манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган қарорлар ва тузилган битимлар бекор қилиниши суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши, шунингдек ушбу қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда олинган фойда суд тартибида давлат даромадига ўтказилиши;
– манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизмлари белгиланмоқда.
Мазкур қонун лойиҳалари қабул қилинса, давлат ташкилотида давлат хизматчилари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши олди олиниши ҳамда халқаро коррупцияга қарши кураш соҳасидаги 3 та индексда Ўзбекистон позициясига ижобий таъсир этиши кутилмоқда.
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатларнинг (Чехия, Латвия, Хорватия, Грузия, Канада, Молдова ва бошқалар) амалиёти ўрганилган.
Қонун лойиҳалари билан ушбу ҳаволалар орқали танишинг ва жамоатчилик муҳокамасида ўз таклифларингиз билан фаол иштирок этинг!
👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/60813 ,
👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/60954

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида
#daydjest
Adliya vazirligi faoliyatining haftalik daydjesti
11-may
▪️ Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri oʻrinbosari M. Ikramov Isroil Davlati Advokatlar uyushmasi delegatsiyasi bilan uchrashdi.
▪️ Adliya vazirligi va siyosiy partiyalar aholining huquqiy madaniyatini oshirishda hamkorlik qiladi.
▪️ Yevropa Kengashi hamda Markaziy Osiyo davlatlari delegatsiyalari Yunusobod tumani Davlat xizmatlari markazi faoliyati bilan tanishdi.
12-may
▪️ Toshkentda Markaziy Osiyo davlatlari davlat xizmatchilari uchun “Davlat boshqaruvini modernizatsiya qilish va qonun ustuvorligi tamoyillarini hurmat qilish” mavzusida xalqaro konferensiya o‘z ishini boshladi.
▪️ Intellektual mulk sohasida mas'ul davlat organlari va tashkilotlar xodimlarini o‘qitish yuzasidan o‘quv mashg‘ulotlari boshlandi.
▪️ Navoiy viloyatidagi yuridik xizmat ko‘rsatish sifati va mavjud muammolar tahlil etildi.
▪️Yangi tahrirdagi “Ma'muriy tartib -taomillar to‘g‘risida”gi Qonun muhokama qilindi.
13-may
▪️ Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri oʻrinbosari A. Karimov Qirg‘iziston Respublikasi adliya vaziri o‘rinbosari O. Sidikov bilan uchrashdi.
▪️ "Ish va dam olish vaqti. Xodimlarning mehnat sharoitlarini ta'minlash masalalari" mavzusida ovozli chat tashkil etildi.
▪️ O‘zbekiston Respublikasi adliya vazirining buyrug‘iga asosan Adliya vazirligi markaziy apparatida qator lavozim tayinlovlari amalga oshirildi.
14-may
▪️ “Oilalardagi muammolar va ularning qonuniy yechimi” mavzusida onlayn muloqot bo‘lib o‘tdi.
▪️Baholash faoliyatida amalga oshirilayotgan ijobiy ishlar, mavjud muammolar va ularning yechimi muhokama qilindi.
__________
#Adliya_loyiha
▫️ Adliya vazirligi tomonidan manfaatlar to‘qnashuvining oldini olish to'g'risida qonun loyihalari ishlab chiqildi va jamoatchilik muhokamasiga qo'yildi.

Адлия вазирлиги: суд-экспертларининг рейтинги ўрнатилмоқда, хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан “Суд экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди ва жамоатчилик муҳокамасига (https://regulation.gov.uz/oz/d/61649 ) қўйилди.
Лойиҳада қуйидагилар тасдиқланиши назарда тутилмоқда:
Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом. Низомга:
давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш тартиби ва баҳолаш мезонларини белгилаш;
суд эксперти фаолиятини “аъло”, “яхши”, “қониқарли”, “қониқарсиз” ўлчовлари асосида баҳолаб бориш;
рейтинг натижаларида экспертларни рағбатлантириб бориш ва фаолият кўрсатиб келаётган суд экспертларининг илмий салоҳиятини янада ошириш;
суд экспертлик соҳасидаги инновация технологияларни кенг оммалаштириш, суд экспертиза фаолиятида соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратишга қаратилган қоидалар киритилган.
Якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд эксперти фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом. Низомда:
якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий суд-экспертлик фаолиятини ташкил этиш;
хусусий суд экспертининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳамда жавобгарлигини белгилаш;
хусусий суд эксперти томонидан ўтказиладиган экспертиза турларини белгилаш;
хусусий суд экспертларига қўйиладиган талаблар ва бошқа масалалар акс эттирилган.
Шунингдек, лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
МУҲОКАМАДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ: https://regulation.gov.uz/oz/d/61649

SUD EKSPERTIZA SOHASINI TARTIBGA SOLUVCHI AYRIM NORMATIV-HUQUQIY HUJJATLARNI TASDIQLASH TOʻGʻRISIDA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_loyiha
Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди
Янги кодекс билан ўндан ортиқ қонун, ўндан ортиқ қонуности ҳужжати бирлаштирилади. Соҳага оид яхлит кодекс жорий этилиши тадбиркорларга катта қулайлик яратади.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда нималар назарда тутилмоқда?
Батафсил видеода☝🏻

⚡️Адлия вазирлигидан халқ учун фойдали лойиҳа: Туғилганлик ва никоҳни қайд этишда ортиқча қоғозбозлик бартараф этилади
Ҳозирги вақтда туғилганлик, никоҳни қайд этишда ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик ҳолатлар сақланиб қолмоқда.
❗️ФҲДЁ органлари ходимларининг фуқаролар билан бевосита мулоқотга киришиши туғилганлик, никоҳ ва никоҳдан ажралганликни қайд этишда коррупциявий хавф-хатарларни юзага келтириши мумкин.
Фуқаролар тиббиёт муассасаларидан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномани олиб, ФҲДЁ бўлимларига туғилганликни қайд эттириш учун келмасликлари натижасида қайд қилинмаган туғилишлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Мазкур ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
☝🏻Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби белгиланмоқда. Бунда туғилганлик ҳолати ФҲДЁ бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан бериладиган QR-кодли маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади;
- никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ФҲДЁ бўлимига ариза бериш эксперимент тариқасида Давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилади;
- никоҳга кириш ҳақида ариза берилганда никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабардор қилиш тартиби бекор қилинмоқда;
- никоҳдан ажратиш ҳақида ариза берилганда эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун эр-хотиннинг яшаш жойидаги оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон тизим орқали хабар бериш тартиби жорий этилади;
- ФҲДЁ органи раҳбари лавозимига адлия органлари ва муассасаларида бошқарув лавозимларда ишлаётган ходимларни тайинлаш мумкинлиги белгиланмоқда;
- фуқароларнинг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришда текширув ўтказиш учун ички ишлар органига ахборот тизими орқали сўровнома юбориш ва хулоса олиш тартиби жорий этилмоқда.
Ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши туғилганлик ҳолатларини ўз вақтида қайд қилишга, туғилганлик, никоҳни қайд этишда ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик ҳолатларга барҳам беришга, соҳа ходимлари ўртасида коррупциявий ҳолатлар содир этилишининг олдини олишга ҳамда ФҲДЁ соҳасида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга хизмат қилади.
📌Қарор лойиҳаси билан https://regulation.gov.uz/oz/d/63232 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish tartiblarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida
#Adliya_loyiha
Никоҳдан ўтишнинг 1 ойлик муддати бекор қилинади
Бугун, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Муҳокамада адлия вазири Р.Давлетов сўзга чиқиб, қонун лойиҳаси бўйича киритилаётган муҳим ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан, лойиҳа билан Оила кодексининг 13, 17 ва 212-моддаларига қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда:
1) никоҳни қайд этишнинг бир ойлик муддати ва уни қисқартириш учун асос бўлувчи ҳолатлар бекор қилинмоқда;
2) никоҳни никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг расмийлаштириш тартиби белгиланмоқда.
Лойиҳани ишлаб чиқишда, илғор хорижий давлатлар, жумладан мусулмон давлатларнинг тажрибалари ҳам ўрганилди.
Қонун лойиҳаси қабул қилингандан сўнг, никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан исталган вақтда никоҳдан ўтишлари мумкин бўлади.
Лойиҳанинг қабул қилиниши, никоҳни ўз вақтида расмийлаштириш, ФҲДЁ ва соғлиқни сақлаш органларида ортиқча қоғозбозлик, бюрократия ва коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш, оталик белгилаш ва шаръий никоҳ асосида яшаш ҳолатларини камайтириш имконини беради.
Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.

⚡️Ҳокимликларнинг қурилишга рухсат бериш ваколати бутунлай бекор қилинади!
Сўнгги вақтларда мамлакатимизда бюрократияни қисқартириш, коррупциявий ва инсон омили аралашувига барҳам бериш, аҳоли
ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматларини автоматлаштириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш каби давлат хизматларини кўрсатиш бундан бир неча йил аввал давлат хизматлари марказлари орқали
“ягона дарча” тамойили асосида амалга ошириш бошланган.
Бугунги кунда, мазкур жараёнлар Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.
Бироқ, Адлия вазирлиги томонидан “E-qaror” тизими орқали ҳокимликларнинг қарорлари мониторинг қилинганда улар томонидан қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинаётганлиги аниқланди.
Бундай қарорлар қабул қилишга Шаҳарсозлик кодексининг айрим нормалари асос қилиб олинган.
Шу боисдан, Адлия вазирлиги томонидан рухсат бериш соҳасида ягона амалиётни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларидаги номувофиқликларни бартараф этиш мақсадида “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Мазкур Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишнинг электрон порталига ( https://regulation.gov.uz/oz/d/66888) жойлаштирилди.
Лойиҳада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қурилиш соҳасига оид уларга хос бўлмаган ваколатларини чиқариб ташлаш назарда тутилган.
Бу эса қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишдаги мавжуд муаммоларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар
ва зиддиятларни ҳамда ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этилишига хизмат қилади.

Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик…
#Adliya_loyiha
⚡️Лизинг ва кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш билан боғлиқ муносабатлардаги фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоя кучайтирилмоқда
Ҳозирда фуқароларнинг лизинг ва келгусида сотиб олиш шарти билан ижара муносабатларида фирибгарлик натижасода ҳуқуқлари бузилиб, уларга моддий зарарлар етказилганлик ҳолатлари кўпаймоқда.
Шу муносабат билан, Адлия вазирлигининг ташаббуси билан мамлакатимизда ижара ва лизинг муносабатларида иштирокчиларининг, айниқса, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда ушбу муносабатларда фирибгарлик жиноятлари олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тоғрисида”ги ва “Ижара тўғрисида”ги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг ҳуқуқий кафолатига оид бир қатор қоидалар белгиланмоқда, жумладан:
– кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага бериш шартномаси ёки лизинг шартномаси объектига (масалан, автортанспорт ва кўчмас мулк) мулк ҳуқуқи истеъмолчига ўтказилиши таъминлангунга қадар унинг фойдасига гаровга олинган бўлиши;
– ижара ва лизинг шартномаси объекти унинг мулкдори бўлган шахснинг қарздорликлари учун ундирувга қаратилишида ушбу мулкни ижарага ва лизингга олган шахснинг ҳуқуқлари инобатга олиниши;
– ижарага ва лизингга олган шахснинг розилигисиз ушбу мулкларни ўзгалар фойдасига гаровга қўйилиши ёки тасарруф этилишини тақиқлаш каби нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.
Қайд этиш лозимки, ижарага ва лизинг объекти гарови қонун асосида ташкил этилади, яъни ижара ва лизинг шартномалари тузилиши билан бир вақтда расмийлаштирилиши таклиф этилмоқда. Ушбу жараён шартнома томонлари учун ҳеч қандай харажат ва вақт сарфлашга олиб келмайди.
Мазкур Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишнинг электрон порталига ( https://regulation.gov.uz/oz/d/66885) жойлаштирилди .
Мазкур порталга кириб, ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Adliya_loyiha
🔊Uy sotib olish va uyga roʻyxatga qoʻyish tartibi yanada osonlashmoqda
✅Fuqarolarga yanada qulaylik yaratish maqsadida Adliya vazirligi tomonidan hujjat loyihasi ishlab chiqildi.
Hujjat (https://regulation.gov.uz/oz/d/67553) fuqarolarni doimiy yashash joyi va vaqtincha turgan joyi boʻyicha roʻyxatga qoʻyish tartibotlarini soddalashtirishni nazarda tutadi.
⚡️Loyiha bilan 2 ta yangi qulaylik joriy etilmoqda:
1️⃣ Hozirda koʻchmas mulk obyektiga boʻlgan huquq egasi oʻzgarganda, ushbu huquqni kadastr organlarida roʻyxatdan oʻtkazish zarur. Shundan soʻnggina uyning yangi mulkdorini ichki ishlar organlari axborot tizimida doimiy roʻyxatga qoʻyish mumkin.
🔸Taklif etilgan loyihaga koʻra esa, mulk roʻyxatdan oʻtkazish vaqtida doimiy roʻyxatda turish masalasini ham hal etish imkoniyati yaratilmoqda. Yaʼni, notarial idoralar, davlat xizmatlari markazlari va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali koʻchmas mulk roʻyxatdan oʻtkazilayotgan paytda yangi mulkdorni doimiy roʻyxatga qoʻyish uchun ham murojaat qilishi mumkin boʻladi.
2️⃣ Amaldagi tartibga koʻra, koʻchmas mulk ijarasi hamda tekin foydalanish shartnomasini soliq organlari axborot tizimida elektron shaklda hisobga qoʻyiladi. Biroq shartnoma hisobga qoʻyilgandan soʻng ijarachining har bir oila aʼzosini ushbu turar joyga vaqtincha roʻyxatga qoʻyish uchun alohida murojaat qilish zarur.
🔹Bu jarayondagi noqulaylikni bartaraf etish maqsadida loyihada ijara shartnomasini soliq organlarining axborot tizimida hisobga qoʻyish bilan bir paytda ijarachi va uning oila aʼzolarini vaqtincha roʻyxatga qoʻyish uchun ichki ishlar organlariga elektron murojaat etish imkoniyati joriy etilmoqda.
🔹Ushbu takliflar amaliyotga tatbiq etilishi bilan yangi uyga koʻchishda doimiy va vaqtincha roʻyxatdan oʻtish uchun alohida murojaat etish zaruriyati bartaraf etilib, xizmat koʻrsatuvchi organlarga qatnash bilan bogʻliq vaqt va mablagʻ xarajatlari oldi olinadi.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat

⚡️Адлия вазирлигидан яна бир эксклюзив лойиҳа
Адлия вазирлиги томонидан “Ногиронлиги бўлган болаларга ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) ёки ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликларига чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга нафақа тайинлашни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа билан қуйидаги қулайликлар назарда тутилмоқда.
Бунда, қуйидаги шахслар ҳақидаги маълумотлар ваколати органлар томонидан автоматик равишда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига юборилади ва уларнинг қўшимча мурожаатларисиз ногиронлик нафақаси тайинланади:
1) 18 ёшгача бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда;
2) одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинганлиги аниқланганда;
3) ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликларига чалинганлиги аниқланганда.
Амалдаги тартибга кўра шахс “ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда” ёки “касалликка чалинганлиги аниқланганда” фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки Давлат хизматлари марказига келган ҳолда нафақа тайинлаш учун Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат қилиши лозим эди.
Эндиликда бундай оворагарчиликларга чек қўйилиб, ушбу нафақалар композит шаклида фуқароларнинг мазкур органларга қўшимча мурожаатларисиз тайинланади.
Бу билан аҳолининг ушбу давлат органларига қўшимча овора бўлиб боришига, кутишига ва вақтини йўқотишига чек қўйилади.
Мазкур лойиҳа қабул қилиниши мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга, уларга қулай давлат хизматлари кўрсатишга хизмат қилади.
Лойиҳа билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://regulation.gov.uz/oz/d/69384
Адлия вазирлигининг

Ногиронлиги бўлган болаларга ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) ёки ҳаёт…
#Adliya_loyiha
Суд томонидан ишни кўрганлик учун ундириладиган давлат божлари миқдорлари камайтирилмоқда
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолига, шу жумладан, тадбиркорлик субектларига давлат хизматлари кўрсатишда, судларга мурожаат қилишда енгилликлар ҳамда қулайликлар яратиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Адлия вазирлиги томонидан ушбу ислоҳотларни давом эттириш мақсадида судларга мурожаат қилинганда тўланадиган давлат божларининг миқдорларини камайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда қуйидаги масалалар назарда тутилмоқда:
биринчидан, суд иш юритишни тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатганда, тўланган давлат божининг 50 фоизи қайтарилиши белгиланмоқда. Олдин давлат божи қайтарилмас эди;
иккинчидан, фуқаролик ишлари бўйича судга мулкий тусдаги даъво аризалар билан мурожаат қилинганда жисмоний шахслар даъво баҳосининг 1 фоизи, юридик шахслар 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши белгиланмоқда. Аввал жисмоний ва юридик шахслар бир хил миқдорда яъни, даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида давлат божи тўлар эди;
учинчидан, иқтисодий судларда мулкий тусдаги даъво аризаларидан ундириладиган давлат божларининг табақалаштирилган миқдорлари белгиланмоқда. Бунда даъво баҳосининг 2 фоизидан 0,5 фоизигача табақалаштирилган миқдорлар белгиланмоқда. Олдин, даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилар эди;
тўртинчидан, юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субектлари маъмурий судларга ариза беришида давлат божи ставкаси 2 бараварга камайтирилмоқда;
бешинчидан, мулкий тусдаги даъво аризалари суд томонидан кўриб чиқилганлиги учун ундириладиган давлат божларининг юқори миқдорининг чегараси белгиланмоқда. Аввал, ундириладиган давлат божларининг юқори чегараси белгиланмаган эди;
олтинчидан, солиқ органлари қарори устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч йил ичида судга берилиши мумкинлиги белгиланмоқда. Олдин солиқ органлари қарори устидан ариза (шикоят) уч ой ичида судга берилиши мумкин бўлган.
📣Қонун лойиҳасининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишинг ва жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этинг👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/71909

Jismoniy va yuridik shaxslardan undirilayotgan davlat bojlari miqdorlari maqbullashtirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining…
Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_loyiha
Voyaga yetmaganlarga jinsiy tajovuz qilganlar amnistiyaga tushmaydi, ta'lim va tibbiyot muassasalarida ishlashi taqiqlanadi, birovning shaxsiy foto-video va yozishmalarini tarqatish bilan shantaj qilish uchun jinoiy javobgarlik bo‘ladi — loyiha
Adliya vazirligi va Oliy Majlis tomonidan hamkorlikda xotin-qizlar, bolalar va keksa yoshdagi ota-onalarning huquqlarini himoya qiluvchi qonun loyihasi ishlab chiqildi.
Loyiha haqida batafsil videoda👆 tanishing.
Ushbu havola orqali loyiha muhokamasida faol ishtirok eting: https://regulation.gov.uz/oz/d/75074

#Adliya_loyiha #infografika
Нодавлат ташкилотларининг хорижий грантларни амалга ошириш тартиби соддалаштирилмоқда
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Адлия вазирлиги лойиҳа юзасидан келиб тушадиган таклиф ва тавсияларни кўриб чиқишга ҳамда муҳокама қилишга тайёр!

Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ишончли ҳимоя қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа билан танишинг ва ўз фикрларингизни қолдиринг 👉 https://regulation.gov.uz/oz/d/87302

Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида
#Adliya_loyiha
Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз хидларга қарши курашиш тартиби қонунчиликда белгиланмоқда
Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш ва қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг самарали механизмлари яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан Президентнинг “Атроф-муҳитни, аҳоли саломатлигини зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар таъсиридан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Республикамизда зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар билан боғлиқ мурожаатлар статистикаси юритилмасада, сўнгги пайтларда ОАВларда аҳоли яшаш ҳудудларида зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидлар атроф-муҳитга кўп чиқарилаётганлиги, бу маиший турмушда турли ноқулайликларни, ва ҳатто аҳоли соғлиғига салбий таъсирларни юзага келтираётганлиги ҳақидаги фуқароларнинг шикоятлари кўпаймоқда.
Шу билан бирга, зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш масалаларини комплекс тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.
Амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларида айрим шовқинларга оид нормалар белгиланган. Бироқ, ёруғлик шовқинлари ва ҳидлар бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари мавжуд эмас. Масалан, санитария қоидалари ва меъёрларида электрон дисплейли (led, oled, 3D) ташқи реклама объектларининг ёруғлик меъёрлари белгиланмаган ҳамда ундаги ёрқин рангларнинг инсон соғлигига салбий таъсири, намойиш этиш даврийлиги бўйича нормативлар келтирилмаган.
Давлат органларининг зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларга қарши курашиш ва уларни олдини олиш соҳасидаги вазифаларининг аниқ чегаралари белгиланмаганлиги мазкур соҳани тартибга солишда қийинчилик туғдирмоқда.
Юқорида назарда тутилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган Лойиҳада қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:
a) Зарарли шовқинлар ва ёқимсиз ҳидларни атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига бевосита зарар етказувчи зарарли манбалар деб эътироф этиш;
b) “Тунги вақт”ни – соат 23-00 дан соат 6-00 га қадар бўлган вақт, “шовқинсиз давр”ни – иш кунларида соат 23-00 дан соат 7-00 га қадар ҳамда дам олиш ва байрам кунларида соат 21-00 дан соат 8-00 қадар бўлган вақт этиб белгилаш;
c) 2024 йил 1 январдан бошлаб тунги вақт ва шовқинсиз давр мобайнида бир қатор тақиқлар
Батафсил👈🏻

Адлия вазирлиги: муаммоли
ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этишга қаратилган қонун депутатлар томонидан қабул қилинди Сенатга юборилади
Жорий йил 9 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси моддама-модда муҳокама қилиниб, иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди.
Таъкидланганидек, амалдаги қонунчиликда ушбу муаммоли ер участкаларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этишнинг ҳуқуқий асоси ва тартиби мавжуд эмас.
Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш, кўчмас мулк объектларини тўлиқ давлат рўйхатига олинишини таъминлаш ҳамда ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида мазкур Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.
Шунингдек, лойиҳада фуқаролар томонидан ортиқча эгалланган ер участкасига, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун ҳуқуқий асослар яратилишига хизмат қилади.
Шунингдек, аҳолининг ижтимоий (прописка, моддий ёрдам, мактаб, боғча) ҳамда бино ва иншоотларни коммунал тармоқларга улаш бўйича юзага келаётган муаммоларининг ҳал этилишига имкон беради.

Adliya vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan qonunlar Senat tomonidan ma’qullandi
Joriy yilning 18-may kuni bo‘lib o‘tgan Oliy Majlis Senatining navbatdagi yalpi majlisida Adliya vazirligi tashabbusi bilan ishlab chiqilgan 3 ta qonun muhokama qilindi.
Batafsil👈🏻