#Адлия_брифинги
Давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражаси баҳоланади
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу ҳақда маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️
🔰Ҳукуматнинг жорий йил 13 мартдаги “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 134-сон қарорига мувофиқ давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилинади ҳамда баҳолаб борилади.
📍Қарор билан давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва баҳолаб боришга доир қуйидаги тартиблар белгиланди:
🔹давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизими орқали давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқитиш ва баҳолаб бориш (ҳар 3 йилда 1 марта) тизими жорий этиш;
🔹давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича ўқув дастури, материаллар ва тест саволлари базасини шакллантириш, давлат ташкилотлари ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш ва мониторинг қилиш вазифалари Адлия вазирлиги зиммасига юклатилди;
🔹давлат ташкилотларига электрон платформага жойлаштирилган ўқув материаллари асосида ўз ходимларининг мустақил равишда (ишдан ажралмаган ҳолда) ўқишларини таъминлаш топширилди;
🔹давлат бошқаруви органлари марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалари, тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимлари, шунингдек вилоят даражасидаги ҳокимларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимликлар таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ўринбосарлари ва бошқарув ходимларининг ўқитилиши ва уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги баҳолашдан ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Facebook Watch
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.
Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.
Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from "Tashkent Law Spring"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️2021 йилнинг 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.
Батафсил: www.tashkentlawspring.uz
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tashkentls
Батафсил: www.tashkentlawspring.uz
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tashkentls
Forwarded from "Tashkent Law Spring"
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021 йилнинг 22-23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми ҳақидаги янгиликларни форумнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин.
👉www.tashkentlawspring.uz
👉facebook.com/TashLawSpring
👉instagram.com/tashkentlawspring/
Батафсил маълумотларни www.tashkentlawspring.uz сайти ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-43, (+99871) 268-28-41 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tashkentls
👉www.tashkentlawspring.uz
👉facebook.com/TashLawSpring
👉instagram.com/tashkentlawspring/
Батафсил маълумотларни www.tashkentlawspring.uz сайти ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-43, (+99871) 268-28-41 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tashkentls
"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш зарурати ва истиқболдаги вазифалар" мавзусида семинар
Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ–5025-сон “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари, юридик бошқарма бошлиқлари ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул ходимларига семинар ташкил этилмоқда.
📆САНА: 26 март
⏰СОАТ: 11:00
👉🏻 СЕМИНАРГА УЛАНИШ
ID: 979 5540 4009
Код: 191798
ТАШКИЛОТЧИ: Адлия вазирлиги
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ 18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди
“Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
🔰 Фармон билан 2021 йил 1 июндан давлат хизматлари кўрсатиш ва ортиқча тартиб-тамомилларни қисқартириш бўйича қуйидаги енгилликлар яратилмоқда:
➖ 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
➖ никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
➖ хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.
❕Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар фуқаролардан талаб қилинмасдан электрон тизими орқали олинади.
💰Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг вакилига давлат хизматларидан фойдаланиш учун йиғим ва давлат божини нақд пул шаклида тўлашга рухсат берилди.
☑️ Шунингдек, хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимини аккредитация қилишда ОИТС касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилинди.
✅ QR-код (матрик штрихли код) орқали берилган ҳужжатлар бўйича уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинди. Эндиликда ушбу ҳужжатларнинг дубликатини ЯИДХП орқали бепул олиш мумкин.
📌 450 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди, ушбу ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олинади.
❗️18 турдаги маълумотларни ва ҳужжатларни идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда “Электрон ҳукумат” тизими орқали бериш йўлга қўйилади. Натижада аҳолининг идорама-идора сарсон бўлиб юриши олди олинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

❗️Барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаро шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор белгиланди
📝 Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини электрон шаклда ЯИДХП орқали тўлаш имконияти яратилади.
💳 2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни солиқ тўловчи сифатида ҳамда пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади.
🔢 2021 йил 1 июлдан солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
‼️ ЖШШИР барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритишга йўл қўйилмайди.
🔘 2021 йил 1 июлга қадар:
➖ Ўзбекистон фуқароларининг ҳамда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг СТИРи ЖШШИР билан ўзаро бирлаштирилади;
➖ СТИР мавжуд бўлмаган фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ЖШШИР орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўяди.
🔘 2021 йил 1 июндан:
🏢 Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни (нодавлат нотижорат ташкилотлари, банклар ва кредит бюроларидан ташқари) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган деб белгиланди.
☑️ Шунингдек, ҳозирда рўйхатдан ўтказишнинг ҳуқуқий асосига эга бўлмаган давлат органлари ва ташкилотларини, юридик шахслар бирлашмалари, ширкатлар, матлубот ва кооперативлар ҳамда адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.

ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилинади
🔰 Фармонга кўра, жисмоний шахснинг ўлими қайд қилингандан сўнг ваколатли органларнинг вазифалари аниқ белгиланди. Унга кўра:
● Ички ишлар вазирлиги – вафот этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки ID-картаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари, ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳисобдан чиқаради, фуқаро қидирувда бўлса, қидирув ва жиноят-процессуал ишларига тегишли маълумотлар киритади;
● Мудофаа вазирлиги – вафот этган шахс ҳарбий рўйхатдан чиқарилишини;
● Ташқи ишлар вазирлиги – вафот этган чет эл фуқаролари ва чет элда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича тегишли хорижий давлатга ёки унинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига хабар берилишини;
● Соғлиқни сақлаш вазирлиги – вафот этган шахс ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан чиқарилишини;
● Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – вафот этган шахс “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси ҳисобидан чиқарилишини;
● Давлат солиқ қўмитаси – солиқ қарзи мавжуд бўлмаган вафот этган шахс солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан чиқарилишини;
● бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси – вафот этган шахснинг дафн маросими учун бир марталик нафақа тайинланишини ва унга бошқа турдаги пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўхтатилишини;
● Давлат хизматлари агентлиги – вафот этган якка тартибдаги тадбиркорнинг Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестрида фаолияти тугатилган мақомига ўтказилишини таъминлайди.
🔰 2021 йил 1 июндан бошлаб:
➖ ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинади. Бунда статистика органлари ҳисоботларни реал вақт режимида онлайн олади ва шакллантиради;
➖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа органларга тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотларни Агентлик ва давлат хизматлари марказларидан сўраш тўхтатилади. Ташкилотлар ушбу маълумотларни Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимидан мустақил равишда олади.

18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинди

#тайинлов
Адлия вазирлиги ходими Президент администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди
Ибрагимова Дилором Ахмедовна Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати Администрация канцелярияси бош консультанти лавозимига тайинланди.
Д. Ибрагимова 1976 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини
тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Д. Ибрагимова ўз меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Қонунчилик бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Адлия вазирлиги жамоаси Ибрагимова Дилором Ахмедовнани ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.

#Мутахассис_шарҳи
Экспертларнинг фикрига кўра, дунё бўйича бюрократик қоидаларга риоя этишга сарфланадиган харажатлар жаҳон ЯИМнинг 17-20 фоизини ташкил этади.
Жаҳон банкининг тадқиқотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда йирик корхоналар раҳбарлари вақтининг 31 фоизи, кичик корхоналар раҳбарлари вақтининг 26 фоизи бюрократик масалаларни ҳал қилиш, давлат органлари ҳамда ҳокимликлар билан муносабатларга киришиш учун сарфланаётгани қайд этилган.
Давлат раҳбарининг куни кеча қабул қилган “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу соҳадаги тизимли изчил сиёсатнинг ифодаси бўлди.
👉Батафсил
@adliyangiliklari

#Адлия_муносабат
📣📣📣📣📣Нормани нотўғри талқин қилишдан эҳтиёт бўлиш лозим.‼️
Муҳокамага сабаб бўлаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонида вафот этган шахснинг дафн маросими учун бир марталик нафақа тайинланишини бекор қилиниши назарда тутилмаган.
Аксинча, Фармон билан фуқаронинг ўлими қайд қилингандан сўнг ваколатли органларнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди.
Унга кўра Пенсия жамғармасига 2 та вазифа юклатилди.
Биринчидан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жисмоний шахснинг ўлими қайд қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида дафн маросими учун бир марталик дафн нафақасини тайинланишини таъминлайди ва бу тартиб электрон равишда амалга оширилади. Ушбу нормадан асосий мақсад, яқин кишисини йўқотган, оғир дарди бўлган фуқароларни идорама-идора сарсон бўлиб юришини олдини олишдан иборат.
Иккинчидан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вафот этган шахсга нисбатан келгусида пенсия ва нафақалар ҳисобланиши тўхтатилишини таъминлайди. Бундан кўзланган асосий мақсад вафот этган фуқарога нисбатан йиллар давомида асоссиз пенсия ҳисобланиши ва тўланишини олдини олиш ҳисобланади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Эртага, 25 март куни соат 12:00 да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Мавзу: “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган янги тартиблар.
Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходимлари иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беради.
Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон
Адлия вазирлигида янги ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармасидаги бўш (вакант) лавозимлар:
1. Бош маслаҳатчи;
2. Етакчи маслаҳатчи.
Муносиб иш ҳақи 5—8 миллионгача (мартаба даража-унвон, иш стажи, ойлик шахсий устама ва бошқалар).

#Адлия_лойиҳа_муҳокама
Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади
Ушбу янгилик Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб муҳокама қўйилган Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилмоқда.
Батафсил: https://regulation.gov.uz/uz/d/32240

regulation.gov.uz
Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича аҳоли ва тадбирорларга берилаётган енгилликлар
Айни пайтда АОКАда Адлия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, ДХА мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:
〰️〰️〰️
Президент Фармонидан кўзланган асосий мақсад — аҳолини қийнаб келаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни идорама-идора сарсон бўлиб юришига чек қўйишдан иборат.
Фармон билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор енгилликлар яратилмоқда.
Хусусан, 2021 йил 1 июндан:
📝 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномасини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
🩺 никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
📕 хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.
〰️〰️〰️
🌐 Шунингдек, нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.
💵 Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилди.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Yuz.uz (Правда Востока)
Эффективная исполнительская дисциплина - важный фактор результативности реформ
Результативность реформ по повышению уровня и качества жизни населения (как одна из приоритетных задач государственной власти перед обществом) непосредственно связана со строгой исполнительской дисциплиной документов и решений, направленных на их реализацию.