Forwarded from UzReport.news
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
February 4, 2021

#Адлия_хабари #Адлия_ва_ёшлар
Адлия вазири Фарғона вилояти юридик техникуми ўқувчи ёшлари билан учрашди
👉 https://bit.ly/39PtOux

Teletype
Адлия вазири Фарғона вилояти юридик техникуми ўқувчи ёшлари билан учрашди
Адлия вазири Р. Давлетов жорий йил 4 февраль куни хизмат сафари билан Фарғона вилоятида бўлиб, сафар давомида вилоятдаги тадбиркорлик...
February 4, 2021
#Адлия_хабари #имтиҳон_натижалари
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилди
3 февраль куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилди.
Малака имтиҳони онлайн оғзаки савол-жавоб тарзида бўлиб, талабгорларнинг давлат ва жамият қурилиши, ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи ва нотариат соҳасидаги билимлари синовдан ўтказилди.
Олий малака комиссиясининг хулосасига кўра, танловга ҳужжат топширган 31 нафар талабгордан қуйидаги 4 нафар талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширди:
Қорақалпоғистон Республикасидан – Нажимова Гоззал Азат қизи;
Самарқанд вилоятидан – Пардаев Мехриддин Мухитдин ўғли;
Сурхондарё вилоятидан – Бобохонов Фазлиддин Абдурасул ўғли;
Тошкент шаҳридан – Рахимова Юлдуз Ахроровна.
Адлия вазирлиги ушбу имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларни табриклайди.

#Адлия_хабари
Айни дамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси: Ҳаракатлар стратегиясининг тўрт йиллик самарадорлиги ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалар” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтмоқда .Форум Адлия вазирлиги ва қатор маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган .

February 5, 2021
#ХизматСифатиНазорати
2021 йилнинг 3 февралида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Марғилон шаҳар ҳамда Тошлоқ тумани Давлат хизматлари марказларида бўлди. Аввало, фуқаролар ва тадбиркорлар учун марказларда яратилган шароитлар билан танишди. Марказга келган фуқаролар ҳамда ходимлар билан очиқ ва самимий суҳбатлашиб, уларнинг шароитлари ва таклифларини эшитди.
Мулоқот давомида Марказларни қийнаётган муаммолар, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, фуқаролар учун яна қайси турдаги хизматларни жорий этиш лозимлиги ҳақида қизиқди.
Маълумки, Р.Давлетов "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий тарғиботини зудлик билан бевосита халқ ичига кириб борган ҳолда амалга ошириш чораларини кўриш кераклигини, бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш билан шуғулланувчи алоҳида ташкилот ҳақида кенг жамоатчиликка етказиш зарурлигини таъкидлади.

Адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Бахром Тулкинович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Б. Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2020 йилдаги ПҚ-4728-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.
Б. Кучкаров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. 2017 йилда президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, 2017−2020 йилларда Давлат экология қўмитаси раиси сифатида ишлаган.
Адлия вазирлиги жамоаси Бахром Тулкиновични ушбу шарафли, айни пайтда масъулиятли лавозим билан қутлайди, келгусида ишларида омад тилайди.

Forwarded from Adliya yangiliklari/Новости юстиции
Aдлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонунни сенаторлар маъқуллади
Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Aдлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Рэспубликасининг Қонуни муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, “Норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ, “қонун ҳужжатлари” ва “қонун” каби алоҳида фундаментал тушунчалар миллий қонунчилигимизда йиллар давомида бир хил маънони англатувчи тушунчалар сифатида қўлланиб келинган.
Ушбу Қонуннинг 2000 йилдаги ва амалдаги таҳрирларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлар ҳисобланиши белгиланган. Бу эса ушбу тушунчаларнинг ўз маъносига номутаносиб қўлланилиши ва оқибатда, узоқ муддат нотўғри қонунчилик амалиёти шаклланишига олиб келди.
Шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатларида қуйидаги тушунчаларни умумэьтироф этилган мазмуни ва маъносига кўра баён этиш таклиф этилмоқда:
Қонунчилик – қонун ҳужжатлари ва қонун ости ҳужжатларини ўз ичига олган, маълум бир давлатдаги ҳуқуқий базани ташкил этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизими;
Қонунчилик ҳужжати – қонунчилик, яъни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимидаги аниқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат;
Қонун ҳужжати – қонун ости ҳужжатларига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гуруҳига кирувчи (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари) қонунчилик ҳужжати.
Шунингдек, ушбу таклифни амалга ошириш:
▫️Ўзбекистон Республикасининг 5 та Конституциявий қонунларига;
Ўзбекистон Республикасининг 17 та кодексига;
▫️Ўзбекистон Республикасининг 278 та қонунларига ўзгартириш киритишни талаб этади.
Қонуннинг кучга кириши натижасида, келгусида қонунчилик амалиёти тўғри йўлга қўйилиб, ушбу тушунчаларни қўллаш юзасидан тушунмовчиликлар ва турли ҳил талқин қилинишларнинг олди олинади.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Каримов Алишер Нишанович Президент қарорига мувофиқ, адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди
А.Каримов 1978 йилда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) Юридик бошқармаси етакчи мутахассиси лавозими фаолият юритишдан бошлаган.
Адлия вазирлигидаги фаолиятини 2017 йилда Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлашдан бошлаган.
2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Оилали. 4 нафар фарзанди бор.
Адлия вазирлиги жамоаси Алишер Каримовни ушбу тайинлов билан табриклайди ва масъулиятли лавозимида муваффақият тилайди.

⚡️Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва натижаларини аҳолига етказиб боришга қаратилган “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувнинг биринчи сонини "Ўзбекистон 24" телеканалида кечки "Ахборот"дан кейин эфирга узатилади.
Кўрсатувнинг илк сони фармацевтика соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси қай даражада бажарилаётганига бағишланган
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Кўрсатувнинг илк сони фармацевтика соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижроси қай даражада бажарилаётганига бағишланган
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
February 6, 2021
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи
🗓 9 февраль (1441 йил)
Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

February 9, 2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Алишер_Навоий_580 #baytchellenj
‼️Бугун 9 февраль – буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун
✍🏻Адлия вазирлиги раҳбарияти ва тизим ходимлари Алишер Навоийнинг адолат ҳақидаги байтларини ёдга олишди...
‼️Бугун 9 февраль – буюк шоир, мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун
✍🏻Адлия вазирлиги раҳбарияти ва тизим ходимлари Алишер Навоийнинг адолат ҳақидаги байтларини ёдга олишди...
February 9, 2021
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Адлия вазирлиги огоҳлантиради!
⚠️ Кўп квартирали уйдаги жой мулкдорларининг хабарисиз, уларнинг умумий йиғилишисиз, очиқ танловлар ўтказилмасдан кўпквартирали уйлар бошқарув ташкилоти ёки бошқарувчига бериш “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонун талабларига зид ҳисобланади.
📲 Ҳурматли фуқаролар, бу каби ҳолатларга келгусида дуч келганингизда Адлия вазирлигининг ишонч телефони – “1008” га хабар беришингизни ёки info@adliya.uz электрон почтага мурожаат юборишингизни сўраймиз!

February 10, 2021
#Адлия_хабари #Адлия_ҳудуд
🔹Ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиққан 10 дан ортиқ ходимларга нафақа пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Батафсил: http_www/telegraph
🔹Ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиққан 10 дан ортиқ ходимларга нафақа пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Батафсил: http_www/telegraph
February 10, 2021
#Адлия_хабари #Адлия_муносабат #Эслатма
«Самосуд» учун қандай жазолар бор?
“Ўзича судлаш” (самосуд) бу ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган ёки ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишда гумон қилинган шахс ҳақида тегишли давлат органига хабар бермай, уни ўзбошимчалик билан қонунга хилоф равишда жазолаш ҳисобланади.
Конституциянинг 26-моддасига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Яъни, тегишли суднинг қарорисиз бировни айбдор ҳисоблаш ҳам, жазолаш ҳам мумкин эмас.
Шунингдек, ўзича судлаш (самосуд), яъни қонун тили билан айтганда “ўзбошимчалик” Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 200-моддасига мувофиқ, ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга оширса,фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса-бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, Жиноят кодексининг 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик, яъни ҳақиқий ёки фараз қилинган ҳуқуқларни ўзбошимчалик билан амалга ошириш фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб ўтилган.
Самосуд қилиш натижасида ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлие белгиланган. Яъни Жиноят кодексининг 103 моддасига кўра шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига ёки ўзини ўзи ўлдиришига суиқасд қилиш даражасига етказиш, –
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бундан ташқари, ўзича судлаш (самосуд) оқибатида қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилса, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилиб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши,жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирса Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “л”-банди яъни безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш, ўн беш йилдан йигирма беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши белгиланган.

#Ҳуқуқингизни_билинг
Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кирганлик учун мансабдор бўлмаган шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача (81 670 сўмдан 245 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш эса 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.