#Адлия_ҳудуд
Сайёр учрашувнинг навбатдаги манзили норасмий меҳнат бозорлари
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан вилоятнинг Қўқон, Қува, Қувасой шаҳарлари ҳамда Олтиариқ тумани ҳудудидаги норасмий меҳнат (мардикор) бозорларида жорий йилнинг 21 ноябрь куни сайёр учрашувлар ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, ишсиз фуқароларга меҳнатга оид қонун ҳужжатлари тўғрисида ҳуқуқий тушунча бериш, ҳудудий меҳнат органларидан олинган расмий бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни иштирокчиларга етказишдан иборат.
https://telegra.ph/norasmij-me%D2%B3nat-bozorlarida-sajyor-uchrashuv-11-22

Telegraph

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан вилоятнинг Қўқон, Қува, Қувасой шаҳарлари ҳамда Олтиариқ тумани ҳудудидаги норасмий меҳнат (мардикор) бозорларида жорий йилнинг 21 ноябрь куни сайёр учрашувлар ўтказилди. Тадбирдан кўзланган мақсад, ишсиз…
#Сардоба_биз_биргамиз #Адлия_ҳудуд
Адлия :''Салом,Сардоба,биз биргамиз!'' акцияси Жиззахда
https://telegra.ph/SalomSardobabiz-birgamiz-05-03

''Салом,Сардоба,биз биргамиз!'' акцияси Жиззахда
Сирдарё вилоятининг ''Сардоба'' сув омборида юз берган офат натижасида жабр кўрганларга кўмаклашиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акциясига старт берилди.
#Адлия_ҳудуд #Сардоба_биз_биргамиз
ОФАТДАН ЗАРАР КЎРГАНЛАРГА ҲУҚУҚИЙ КЎМАК БЕРИЛМОҚДА
https://telegra.ph/adliya-05-04-6

Сирдарё туман адлия бўлими ҳамда Мадад ННТнинг Сирдарё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси билан ҳамкорликда тумандаги 525-сонли ҳарбий қисмда жойлаштирилган Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан эвакуация килинган фукаролар учун ҳуқуқий маслаҳат бурчаги ташкил этилди.…
#Адлия_хабари #Адлия_ҳудуд
Наманганда 42 нафар давлат нотариал идоралари нотариусларига хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди
https://telegra.ph/Namanganda-hususij-notariuslar-%D1%9Ez-ishini-boshladi-05-04

Наманганда хусусий нотариуслар ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ–5816-сон “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон “Нодавлат нотариал фаолиятни…
#Адлия_ҳудуд
ТОШҚИНДАН ЗАРАР КЎРГАН ФУҚАРОЛАРДАН КЕЛИБ ТУШГАН МУРОЖААТЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
https://telegra.ph/adliya-05-05-4

ТОШҚИНДАН ЗАРАР КЎРГАН ФУҚАРОЛАРДАН ОҒЗАКИ МУРОЖААТЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНМОҚДА
Гулистон туман адлия бўлими бошлиғи О.Бозоров томонидан жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори тошқини натижасида уй-жойидан кўчирилиб, Гулистон туман, Тажрибакор МФЙда жойлашган 5-сонли МТТ биносига вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган Оқолтин тумани…
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_ҳудуд #Сардоба_биз_биргамиз
САРДОБА СУВ ТОШҚИНИ ТУФАЙЛИ ҲУЖЖАТЛАРИ ЙЎҚОЛГАН ФУҚАРОЛАРГА ТИКЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРИ ТОПШИРИЛМОҚДА
Инсон умри ўтиб бораётганини белгиловчи меъзонлардан бири шубҳасиз вақтдир. Ҳар биримиз ўтаётган кунимиз, вақтимиздан ибрат олмоғимиз лозим. Зеро, кеча ва кундуз янгиларни эскиртиради, узоқларни яқин қилади, умрларни қисқартиради, ёшларни қаритади, кексаларни фонийлик сари етаклайди, юз берган фалокатларни унутишга кўмаклашади. Азиза холанинг бутун умри чўл бағрида ўтди.
Ўтган йиллар унга оила деб аталмиш муқаддас бахтни, фарзандлар каби умр неъматини, аёллик ва оналик бахтини берди. Аммо бу йилги 1 май тонги барча маҳалладошлари каби Азиза хола оиласининг ҳам ҳаловатини йўқотди. Сардоба сув омборида юз берган техноген вазият туфайли яшаб турган уйи катта талофат кўрди.
-Ҳеч кутилмаганда рўй берган бу балодан шошиб қолдик, Эрта тонгда югургилашиб, ким нима улов учраса шунга чиқиб, бостириб келаётган сув балосидан қочишга уриндик, - дейди Оқолтин туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи Азиза Абдураҳмонова. - Сира бундай фалокатни кўрмаганимиз учунми, ўғлим Шоҳжаҳоннинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаларни уйда қолдириб келибмиз. Эртасига билсак, уйимизни ҳам тошқин оқизиб кетибди. Бир томондан уйсиз қолганимга куйинсам, буёқда ўғлимнинг ҳужжатсиз қолганига куйиниб ўтирганимизда Давлат хизматлари агентлиги ходимлари келиб, биз билан бирма-бир суҳбатлашди, нима ҳужжатимиз қолди, нима йўқолди, ҳаммасини аниқлаб, ўзларини рўйхатига ёзиб олишди. Сира хавотир бўлманглар, йўқолган ҳужжатларни тиклаб берамиз, дейишди. Шу муаммо ҳал бўлишини эшитиб, кўнглимда умид уйғонди. Мана бугун биз яшаб турган Гулистон Олимпия заҳиралари коллежи ётоқхонасига келиб, ўғлимнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси дубликатини топширишди. Давлат хизматлари агентлигининг беминнат хизматидан беҳад миннатдорман.
Дарҳақиқат, сув тошқини рўй берган куннинг эртасигаёқ Сирдарё вилоят адлия бошқармаси туман(шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, унинг туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари масъул ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари тузилиб, Сардоба сув омбори тошқинидан зарар кўрган, вилоятнинг бошқа ҳудудларига Cардоба, Оқолтин ва Мирзаобод тумани аҳолисининг яшаш шароитларини ўрганиш ва фуқароларнинг туғилганлик, никоҳ ва бошқа ҳужжатларининг бутлиги, йўқолган бўлса, уларни тиклаш бўйича ҳаракатлар оператив тарзда олиб борилди.
Айниқса, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги раҳбариятининг вилоятимиздаги эвакуация ҳудудларига ташрифи олиб борилаётган ҳаракатларни янада жадаллаштирди. Аҳоли вақтинча жойлаштирилган объектларда минглаб сув тошқинидан жабрланганлар билан ҳуқуқий тушунтириш ишлари ўтказилди.
-Фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ҳужжатларини тиклаш, офатдан зарар кўрган мол-мулкига компенсация олиш тартиблари, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳақ-ҳуқуқларини тушунтиряпмиз, - дейди Сардоба туман адлия бўлими бошлиғи Ғулом Абсаломов.
Ҳужжатларни тиклаш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилиб, оператив равишда амалга оширилган ҳаракатлар натижасида тикланган ҳужжатларни ўз эгаларига топшириш жараёнлари бошланди.
Бугуннинг ўзида Гулистон шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежи, Гулистон Академик лицейи, Гулистон мусиқа ва санъат мактаб-интернати, Гулистон тиббиёт коллежи биноларига эвакуация қилинган фуқаролардан
60 нафарига такрорий гувоҳномалар топширилди.
-Бундай ишлар токи ҳар битта фуқаронинг ҳужжатлари тикланмагунга қадар давом этади, - дейди Гулистон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Лола Муротова.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қайта тикланган ҳужжатлар ҳеч қандай тўловларсиз расмийлаштирилиб берилмоқда. Албатта, бу Сардоба сув омбори талофатидан жабрланган фуқароларга нисбатан давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик натижасидир. Йўқолган ҳужжатлари қайта тиклангач, уни қўлига олган халқимиз вакилларининг чеҳрасидаги қувонч келажакка бўлган умид ва ишончдан далолат бериб турибди.
Токи ҳаёт бор экан, инсон яхши ният билан, орзу билан яшайди, уй қуради, иморат солади, тўй қилиб элга ош берсам, деб ни

Адлия вазирлигининг хайрия тадбири Дўстлик туманида давом этди
– Telegraph https://telegra.ph/Adliya-vazirligining-hajriya-tadbiri-D%D1%9Estlik-tumanida-davom-ehtdi-05-24

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, ''Шодиев Халқаро Фонди'', ''Юксалиш умуммиллий ҳаракати'' ташаббуси билан олиб борилаётган хайрия тадбирлари Республика миқёсида давом эттирилмоқда.
#Адлия_ҳудуд
Зўравонликдан жабрланган аёл ҳимояга олинди
https://telegra.ph/Z%D1%9Eravonlikdan-zhabrlangan-ayol-%D2%B3imoyaga-olindi-05-28

Оилаларимиз чироғи ва чароғбони бўлган аёллар зотига эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир.
#Адлия_ҳудуд
МАХСУС МТТ ХОДИМЛАРИГА НЕГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАНМАГАН?
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/maxsus-mtt

Teletype
МАХСУС МТТ ХОДИМЛАРИГА НЕГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАНМАГАН?
Фурқат тумани 19-махсус кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб борадиган ишчиларнинг маошига...
#Адлия_ҳудуд_танлов_Наманган
🔷📢Диққат: танловнинг якуний босқичи натижасини эълон қиламиз!
❗️Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Наманган шаҳрида экперимент тариқасида ташкил этилган Наманган шаҳар адлия бўлими ҳузуридаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказидаги вакант лавозимларга ўтказилган танлов якунига етди.
✅Танловда қатнашиш учун жами 36 нафар номзоддан аризалар келиб тушган бўлиб, шундан 22 нафари иккинчи босқичда (тест) иштирок этди. Тест натижалари бўйича ижобий балл тўплаган 18 нафар номзод учинчи босқичда (суҳбат) иштирок этди.
✅Танлов натижаларига кўра Комиссия хулосаси асосида қуйидаги номзодлар марказ ходимлигига тавсия қилинди:
1. Хасанов Фарход Исроилович - Марказ бошлиғи
2. Неъматжонов Искандар Нўъмонжон ўғли- етакчи юристконсульт
3. Абдуллаев Дилшодбек Бекпулатович- етакчи юристконсульт
4. Мамадалиев Акбаржон Ахмадали ўғли- етакчи юристконсульт
5. Тошматов Элёр Йўлдошалиевич- етакчи юристконсульт лавозимларига.

#Адлия_ҳудуд #Очиқ_эшиклар_куни
Урганч туман адлия бўлими ва Урганч туман Давлат хизматлари марказида “Очиқ эшиклар куни”!
Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан Урганч туман адлия бўлими ва Урганч туман Давлат хизматлари марказида 2021 йилнинг 1 февраль куни “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад кенг жамотчиликни Урганч тумани адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти, Ҳалқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхоналари фаолияти ва иш жараёни билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Тадбирда асосан талабалар, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди ва қатнашчиларга кўтаринки руҳ ҳамрохлик қилди.

🔹Ҳомиладорлик ва туғруқ таътилига чиққан 10 дан ортиқ ходимларга нафақа пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Батафсил: http_www/telegraph

#Адлия_муносабат #Адлия_ҳудуд_Навоий
Якка тартибдаги тадбиркор Акбаров Азизхон Алишеровичнинг 2021 йил 3 февралда Youtube каналидаги "Негатив" кўрсатувидаги 161-сонида "Адлия идораси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган компьютерни менсимади" номли видеомурожаати бўйича муносабат
https://telegra.ph/Rasmij-munosabat-02-17-10

Якка тартибдаги тадбиркор Акбаров Азизхон Алишеровичнинг 2021 йил 3 февралда Youtube каналидаги "Негатив" кўрсатувидаги 161-сонида "Адлия…
Якка тартибдаги тадбиркор Акбаров Азизхон Алишерович 2021 йил 3 февралда ўзининг Youtube каналидаги саҳифасида “Navoi adliya boshqarmasi pora talab qilmoqchimi” номли видеомурожаатини эълон қилди. Кейинчалик ушбу видеомурожаат "Негатив" кўрсатувининг 161…
#Адлия_аралшгач #Адлия_ҳудуд
‼️ДСИнинг қарори бекор қилинди!
Урганч туман адлия бўлимига фуқаро Ш.Рахимбоев мурожаат қилиб, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини 2019 йил феврал ойида вақтинчалик тўхтатган бўлишига қарамасдан хозирги кунда қадар Урганч туман ДСИ томонидан 1 933 976 сўм солиқ қарздорлиги ҳисоблаганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Туман адлия бўлими томонидан ўрганиш натижасида фуқаро Ш.Рахимбоевнинг 1 933 976 сўм солиқ қарзи унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги Урганч туман ДСИ 2021 йил феврал ойидаги қарори қайта кўриб чиқиб, бекор қилишни сўраб тақдимнома киритилди.
Кўрилган чорага асосан туман ДСИнинг тегишли сонли қарори бекор қилинди.

#Адлия_ҳудуд #Адлия_аралашгач
⚡️АСАКАДА БЮРОКРАТИЯГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН 50 НАФАР МАСЪУЛЛАРГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ
Адлия органлари томонидан бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича мунтазам равишда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Асака туман адлия бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи болаларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровлар давомида айрим мактабгача таълим ташкилотларининг масъулари томонидан ҳозирги кунга қадар ота-оналардан таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда паспорт нусхалари, фотосуратлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан яшаш жойи бўйича яшаётганлиги тўғрисидаги маълумотномалар сўраш ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлди.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан мазкур мактабгача таълим ташкилотларининг уставлари мониторинг тартибида ўрганилганида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларининг уставларининг 4-боб, 24-бандида мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда «Боланинг қонуний вакиллари унинг тиббий харитаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси, қонуний вакилининг паспорт нусхаси ва 2 дона фотосурат» ларини олиш тартиби белгиланганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилишда «Боланинг қонуний вакиллари унинг тиббий харитаси, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси, қонуний вакилининг паспорт нусхаси ва 2 дона фотосурат» олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори билан тасдиқланган низомдан чиқариб ташланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–6191-сон Фармонига асосан шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси ва шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати олиш тартиби бекор қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунинг 32-моддасида таълим ташкилотининг уставида, таълим тури ва шакли, таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларни ташкил этиш ҳамда мазмуни, таълим ташкилотига қабул қилиш тартиби, таълим ташкилотининг тузилмаси, бошқарув органлари ва жамоатчилик тузилмалари, таълим олувчилар, педагог кадрлар, ўқув-тарбия ишлари бўйича ходимлар, маъмурий-бошқарув ходимларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, таълим ташкилотининг мол-мулки ва воситалари, таълим ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби белгиланиши ҳамда таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг таъсисчилари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишлилик бўйича Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олиниши кўрсатилган.
Шунга кўра, Андижон вилояти Асака туман адлия бўлими томонидан Асака туман мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим ташкилотларига тақдимнома киритилди ва натижада барча мактабгача таълим ташкилотларининг уставлари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда болаларни қабул қилишда ота-оналардан паспорт нусхалари, фотосуратлар ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан яшаш жойи бўйича маълумотномаларни тақдим қилишликни сўраган 50 нафар масъулларга «Хайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилиб, амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган 49 та мактабгача таълим ташкилотларининг уставлари бекор қилинди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Навоийда ўтган йил давомида жами 10 553 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилди
Ҳолат Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ўтказилган мониторинг ва таҳлиллар натижасида аниқланди.
Аниқланган ҳолатларнинг 10 283 таси белгиланган муддатга амал қилмаслик, 223 таси мурожаатларни асоссиз рад этиш ва 47 таси бошқа қонунбузилишларга тўғри келган. Улар юзасидан ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг 30 нафар мансабдор шахслари ва масъул ходимларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган. Шу жумладан, ваколатли органларга 126 та тақдимнома, 139 та огоҳнома киритилиб, 120 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган. 2 нафар масъул ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Биргина жорий йилнинг мос даврида «Навоий сув таъминоти» масъулияти чекланган жамиятнинг давлат хизмат кўрсатиш фаолияти ўрганилганда, жами 24 та ҳолатда мурожаатларни ўрганиб чиқиш муддатлари бузилган. Муҳим вазифаларни амалга ошириш ишлари лавозимдорларнинг эътиборсизлиги билан уч кунга кечиккан. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш масаласида одамлар азият чекишган. У хоҳ лавозим эгаси, хоҳ оддий ходим аҳоли норозилиги сабаб бўлса, бундай қонунбузарларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилади.

👍2