Sevara Urinbayeva
2.14K subscribers
9.98K photos
1.22K videos
23 files
4.53K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#ХизматСифатиНазорати

2021 йилнинг 3 февралида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Марғилон шаҳар ҳамда Тошлоқ тумани Давлат хизматлари марказларида бўлди. Аввало, фуқаролар ва тадбиркорлар учун марказларда яратилган шароитлар билан танишди. Марказга келган фуқаролар ҳамда ходимлар билан очиқ ва самимий суҳбатлашиб, уларнинг шароитлари ва таклифларини эшитди.
Мулоқот давомида Марказларни қийнаётган муаммолар, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, фуқаролар учун яна қайси турдаги хизматларни жорий этиш лозимлиги ҳақида қизиқди.

Маълумки, Р.Давлетов "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий тарғиботини зудлик билан бевосита халқ ичига кириб борган ҳолда амалга ошириш чораларини кўриш кераклигини, бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш билан шуғулланувчи алоҳида ташкилот ҳақида кенг жамоатчиликка етказиш зарурлигини таъкидлади.