Sevara Urinbayeva
2.55K subscribers
9.87K photos
1.16K videos
23 files
4.42K links
Журналист, PR, илмий изланувчи
Медиа марказ

Youtube https://youtube.com/channel/UCRS61lIXqMhtjTJFIxLlXeg?si=aJefot5rkBBDAEWd
Download Telegram
#Адлия_ва_ёшлар

Ваъда қилинган учрашув😊

Адлия вазири талабалар билан учрашувда...
#Адлия_ва_ёшлар #мотивация
Адлия вазирлиги таклифи
#Адлия_ва_ёшлар

Адлия вазири Сурхондарё юридик техникум ўқувчи ёшлари билан учрашди

Адлия вазири Р. Давлетов Сурхондарё вилоятидаги хизмат сафарини давомида вилоятдаги юридик техникумнинг ўқувчи ёшлари билан учрашуви бўлди.
Учрашувда техникум ўқувчи ёшлари билан яқиндан суҳбат қилиниб, чуқур билим олиш ва тажриба алмашишлари учун нималарга аҳамият бериш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.

Қизиқарли ўтган учрашувда ўқувчилар ўзларининг саволларига бевосита вазирнинг ўзидан жавоблар олишди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ва_ёшлар

Бугунги кунда, Адлия вазирлиги тизимида жами 8 мингдан ортиқ ходимлар фаолият кўрсатаётган бўлса, шундан 2365 та, яъни 29% и ни ёшлар ташкил қилади.

Бу ёшларнинг 212 нафари, яъни 11% раҳбарлик лавозимларида ишлаб келмоқда. Адлия вазирлиги марказий аппаратининг ўзида 20 нафар ёш раҳбар ходим фаолият юритиб келаётганлигинини эса алоҳида таъкидлаш лозим.

Вазирликда ёшларни ишга жалб қилиш борасида ҳам ўзига ҳос тажриба йўлга қўйилган. Хусусан, 2021 йилда адлия органлари ва муассасаларига жами 95 нафар ёш битирувчилар очиқ танлов асосида ишга қабул қилинди.

Хўш, бу ёшларнинг ўз тенгдошларидан фарқи нимада?Улар нима учун айнан Адлия вазирлигини танлашган? Уларнинг орзулари ва режалари қандай?

Тайёрланган видеоматериалда бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўласиз.
#Адлия_ва_ёшлар

Айни вақтда адлия вазири Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети 1-босқич талабалари билан мулоқот қилмоқда.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вазирга мурожаат қилиб,уларнинг ҳаёти, касбий тажрибаси бўйича эксклюзив маълумотларга эга бўлмоқда
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ва_ёшлар

10000 дан ошиқ ходимни бирлаштирувчи Адлия тизими ҳам катта бир оила. Ушбу жамоанинг 2615 нафари 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислар ташкил қилади. Шундан, 30 ёшгача раҳбарлар сони 97 нафар (ёки 5%).

Мазкур ёшлар бугун адлия вазири Акбар Тошқулов билан учрашди. Очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда ёш ҳуқуқшунослар ўз таклифларини ўртага ташлаш, ташкилот биринчи раҳбарига ўз саволларини бериш имконига эга бўлишди.

Мотивацион учрашув уларнинг келажакда етук ҳуқуқшунос, ўз соҳасининг профессионали бўлишида асос бўлса ажаб эмас!