YURISTKADR
54.8K subscribers
3.17K photos
690 videos
738 files
2.65K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
Юридик хизмат ходимининг ҳуқуқий эътирози ва таклифи ҳақида

Юридик хизмат ходими тақдим этилган ҳужжат лойиҳаси юзасидан эътироз ва таклифлари бўлмаган тақдирдагина ҳужжатга виза, яъни имзо қўяди. Мана шундай қоидадан ҳаммамизнинг ҳабаримиз бор, тўғрими?

Савол туғилади, юридик хизмат ходими қайси ҳолатларда ҳужжат лойиҳасига эътироз, қайси ҳолатларда таклиф билдириши мумкин?

Бу тўғрисида мана бу мақолада аниқ маълумот оласиз. Албатта танишиб чиқинг.
👉https://telegra.ph/YUridik-hizmat-hodimining-ҳuқuқij-ehtirozi-va-taklifi-ҳaқida-06-22

👉@yuristkadr
“Пенсионерларни бўшатиш мумкин эмас, лекин... бўшатиш мумкин”.

Сарлавҳани кўриб, хато қилганми бу, деб ўйладиз-а?

Баъзида, биз муҳим деб ҳисоблаган қонунларимизда ҳам икки хил стандартлар учраб туради. Ёмон томони, бундай иккихиллик, жамиятдаги муайян қатламнинг ҳуқуқларига дахл ҳам қилади.

Масалан, ўзимизни қадрдон Меҳнат кодексимизни олайлик.

Кодекснинг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига асосан иш берувчиларга пенсия ёшига тўлган ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқи берилган. Буни аксариятимиз биламиз, шундайми?

Лекин, бу Кодекснинг 6-моддасидаги мана бу қоидага ҳам яхшилаб эътибор беринг:

жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.

Яъни, 6-моддада одамларни, ҳусусан ходимларни ёшига қараб ажратиш, ёшига қараб уларга нисбатан ҳар қандай чеклашларга йўл қўйилмайди ва бу камситиш ҳамда қонунбузарлик бўлади дейиляпти.

Бироқ кўрганингиз 100-моддада ходимнинг ёши ўтиб қолган бўлса ишлаш имконидан маҳрум қилиш мумкин, бўшатворорса бўлади деб белгилаб қўйилган.

Ғалати-а?

👉@yuristkadr
“КРУ” ТЕКШИРИШИ ДАВОМИДА ХОДИМГА ИНТИЗОМИЙ ЧОРА ҚЎЛЛАШ МУМКИНМИ?

САВОЛ
.
Мен Мактабгача таълим бўлимида ҳисобчи булиб ишлайман. Ташкилотимизда ҳозирги кунда КРУ томонидан текшириш бўлмокда. Якуний далолатнома ёзилгани йўқ. Мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан берилган буйруққа асосан 3 нафар ходимга меҳнат таътили тўланган. Ушбу меҳнат таътилидан 3 ҳолатда 2.5 млн.сум нотўғри тўлов аникланди. Саволим. Шу вактда ҳисобчига интизомий жазо чораси хайфсан берилиши мумкинми? Якуний акт ёзилмаган. Аслида прокуратуранинг такдимномасига асосан берилмайдими?

ЖАВОБ.

Умуман олганда, ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш учун асос бўладиган энг асосий ва муҳим факт бу унинг ҳақиқатдан ҳам ножўя ҳаракатни содир этганлиги ва меҳнат интизомини бузганлигидир.

Бу ерда, ҳақиқатдан ҳам юқоридаги хатоликка йўл қўйган бўлсангиз ва иш берувчида бу ҳақида аниқ далиллар мавжуд бўлса, унинг устига МК 182-моддасига мувофиқ сизнинг иқрорлик ҳақидаги тушунтириш хатингиз ҳам олинган бўлса, иш берувчида интизомий жазо қўллаш ҳуқуқи бўлади. Яъни, бунақанги ҳолатларда биринчи навбатда сизнинг иқрорлик мазмунидаги тушунтириш хатингиз иш берувчига интизомий жазо қўллаш имконини беради.

Лекин биласизми, амалиётда сиз тушган ҳолат мавжуд вазиятни тескарига айлантириб юбориши ҳам мумкин. Яъни, текширувчилар наздида “яхшигина” нотўғри сумма амалиёти аниқланган дейлик. Бироқ, сиз ҳам мутахассис сифатида қаттиқ туриб, буни рад этяпсиз ва ҳаракатингизни қонуний эканлигини билдириб, текширувчиларга эътироз билдиряпсиз.

Мана шундай вазиятларда биз бухгалтерлар бўладими, бошқа ходимлар бўладими, уларга йўқ “айб”га иқрор бўлмасликни, охиригача курашишни тавсия этамиз.

Бунақанги ҳолатларда иш берувчилар томонидан интизомий жазо қўллаб қўйилса ва кейинчалик ҳужжатлар иш ҳуқуқ органларига топирилса, ходимга катта минус бўлиб қолади. Чунки иш берувчи раҳбар ҳам бошқа томонидан “хатолик”ни расман тан олиб, тасдиқлаб қўйган бўладида.

Мана шунақа вазиятларда, раҳбар томонидан ноҳақ интизомий жазо қўлланилишига йўл қўймаслик керак, бунда айбсизликни, “хато” аслида хато эмаслигини ўша тушунтириш хатлари ёки шунга ўхшаш ҳужжатлар (билдиришнома кабилар) билан иш берувчига маълум қилиш керак. Айбсизлик презумциясини талаб қилиш зарур.

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

Олий суд пленуми қарорида карантин вақтида даъво қилиш муддати ўтмай туради дейилган бўлсада, баъзи инсофи йўқ судьялар карантин юмшатилган деб даъво муддатини қўллаб, бечора, ҳуқуқлари бузилган ходимларнинг ҳуқуқларини баттар топтаяпти.

Бошқа судьялар эса, очиқ суд мажлисида қатнашаман десангиз, “карантин амалда, масофа деган нарсалар бор” деб судда иштирок этишга асоссиз равишда руҳсат бермаяпти.

Мана шу иккита ҳар хил вазиятда, карантинни фақат ўзини фойдасига ишлатаётган судьялар, сизлар инсофсиз ва адолатсиз судьяларсиз. Сизлар суд тизимини булғаяпсизлар. Хайф сизларга!

👉@yuristkadr
Ажойиб блогер Шахноза Соатованинг ҳуқуқшунос Фурқат Тожиев билан ҳаммуаллифликдаги “Аёлларга ҳуқуқий мадад” номли китоби нашрдан чиқибди.
https://t.iss.one/shahnozxon/1581

Бу китобда:

қонунчилигимизда аёллар учун имтиёз ва кафолатлар;

никоҳ ва оила муносабатлари (оила қуриш, фарзандни дунёга келтириш,, уни боғчаю мактабга жойлашдан тортиб, ажрашиш, алимент ва никоҳ шартномасигача);

аёллар тадбиркорлиги;

ижтимоий масалалар: пенсия ва нафақалар, имтиёзли уй-жойлар, субсидиялар олиш тартиби:

истеъмолчи ҳуқуқи, коммунал тўловлар, тиббий кўриклар ва ҳоказолар ҳақида керакли маълумотлар келтирилган.

Аёлларимизга тавсия қиламан.

👉@yuristkadr
Судьялар қанча ойлик олади?

Ҳозир qalampir.uz даги мана бу ҳабарга кўзим тушди. Деярли шу мавзуда пост ёзаётгандим, майли аввал сайтдаги ҳабарни кўрайлик, кейин постни қўяман.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов айтяпти:

"Бугунги кунда Ўзбекистонда судьялар иш ҳажмига кўра, ўртача 16 млн маош олади.

Aйрим ҳолатларда хизмат сири ёки давлат сири бўлгани сабабли маошлар ошкор қилинмайди. Судьянинг яшаб турган ҳудуди, иш ҳажми ҳисобга олиниб, 18-21 разрядларда ойлик иш ҳақи белгиланади.

Мисол тариқасида айтиш мумкин 18 разрядда ишлайдиган судьялар ойлик иш ҳаққи 16 млндан бошланади. Ҳар бир судья кўрадиган ишининг ҳажмига қараб 17-18 млн ва ундан ортиқ маош олиши мумкин. Ойлик маошлари оширилган, ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниш даражамиз кўтариляпти.

Масъулнинг сўзларига кўра, судьяларнинг маоши оширилиши уларга бўладиган эътибор, иш самарадорлигига ҳам яхши таъсир қилади.

P/S: Лекин, судьяларнинг иш самарадорлигига ҳозирча бу маош ҳам айтарли таъсир қилгани йўқ. Тизимдаги сифатсизлик ва адолатсизлик даражаси ҳали-ҳамон ўша 2 йил олдинги 7-9 млн. сўмлик маош олинадиган давр билан бир хил, десак тўғри бўлади. "Яхши таъсир қилади", деяпсиз, қачон келади, шу яхши таъсир қиладиган кунлар?

👉@yuristkadr
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланибди.

Каримов Комилжон Ҳамидович Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида ишлаган.

Ҳакимов Раҳим Расулжонович Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаган.

👉 @deputat_kusherbayev
Ва, ниҳоят Адлия вазирлиги бизнинг юридик техникумлар битирувчилари масаласидаги постимизга ўз муносабатини билдирибди.

https://t.iss.one/SevaraJournalist/3912

Раддия вазирликнинг Ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева каналида эълон қилинган бўлсада, бу асосан вазирликнинг муносабати, яъни ҳамкасбларимизнинг фикрлари эканлиги кўриниб турибди.

Демак, мунозаралар давом этади.

👉@yuristkadr
Адлия вазирлиги (Севара Ўринбоева канали) менинг манзилимга мана бундай фикр билдирибди:

“Қарорларнинг қанчалик мўрт эканлигини биладиган даражада эксперт бўлиш учун энг камида қарорнинг олдинги таҳририни топиш ва уни таҳлил қила олиш қобилиятига эга бўлиш керак...”

Аслида, мен Адлия вазирлигига нисбатан нима учун эътироз билдириб келяпман? Такрорлайман, вазирликнинг ташаббуслари ва шу ташаббуслари асосида қабул қилинган баъзи қарорлар ҳақиқатдан ҳам мўрт, яъни тез ўзгарувчан қарорлар бўлиб чиқяпти. Ва бунинг оқибати ана шу қарорларга ишониб ўз келажак режасини тузган инсонларнинг умидини сўндиряпти. Эътирозим шу. Юқоридаги масалага ўтсак.

1. Адлия вазирлиги менинг “қарорнинг олдинги таҳририни топиш ва уни таҳлил қилиш” қобилиятимни шубҳа остига олибди. “Олдинги таҳририни топиш” қобилияти... Мен инсонларда бундай қобилият бўлиши ҳақида эшитмаган эканман. Юридик университетда алоҳида ўқув дарслари ташкил қилинглар: “инсонларда қарорларнинг олдинги таҳририни топиш қобилиятини шакллантириш назарияси” деган фан қўшинглар.

Гап шундаки, бизнинг вазиятда “қарорнинг олдинги таҳрири” ёки “қарорнинг ҳозирги таҳрири” деган нарсанинг ўзи йўқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 573-сон қарори ҳам, бу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Низом ҳам ўз жойида турибди. Бу ерда қарор ҳам, низом ҳам янги таҳрирда қабул қилинмаган, яъни норма ижодкорлиги билан ишлайдиган юристлар тили билан айтганда ЯНГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИНМАГАН (2352-сонли Услубий кўрсатманинг 55-банди). Бу ерда, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори билан юқоридаги Низомга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Шуни билиб олсак, ёмон бўлмас эди, майлими?

2. Олдинги қарорни, яъни “...уни таҳлил қила олиш қобилиятим” масаласига келсак. Мен ҳали ҳеч нарсани таҳлил қилганим йўқ. Кейин, ҳали бу соҳадаги экспертликка даъво ҳам қилганим йўқ. Лекин бу калта ўйланган ва сифатсиз қарорлар ҳусусида очиқ ва эркин фикр билдириш ҳуқуқимга дахл қила олмайди.

Эътибор берган бўлсангиз, ўз постимда 2018 йил 24 августдаги 573-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандидаги талаб дастлаб бошқача бўлганлигини, кейин эса 2020 йил октябрга келиб, ҳориж тиллари билан боғлиқ қўшимча ва қаттиқ талаблар киритилганлигини айтганман. Минг рад этсангиз ҳам, сизлар 2018 йил августдаги қарор билан ўқувчиларга ва ота-оналарга умид бергансизлар, уларнинг баъзилари шу умидга таяниб, яхшигина маблағ тўлаб, бошқа коллежларни эмас, айнан юридик коллежларни танлади, шунда ўқиди ва ўқитди. Орадан 2 йил ўтиб, бирданига қўшимча талабларни белгилаб, улардаги (балким уларнинг баъзиларидаги) умидни синдиргансиз. Бу ҳақиқат. Шунинг учун ҳам ўша 2018 йилдаги қарорни узоқни кўзланмаган ва мўрт қарор деяпман.

Виждонан ўйлаб кўринг. Агар хорижий тиллар бўйича ўша қўшимча талаблар ТДЮУга кириш имтиҳони учун 8 ой қолганида эмас, балки кейинги ўқув йили учун деб белгиланганида, ҳозирги битирувчилар учун адолат бўлмасмиди? Бу ерда ҳеч қанақасига таҳлил қилиш ҳам, эксперт бўлиш ҳам шартмас. Шунчаки аччиқ ҳақиқатни кўра-билиш ва хатони тан олиш керак.

Яна қайтариб айтаман. Ҳар хил имтиёзларга мен ҳам қаршиман, айниқса юридик таълим борасида. Бироқ, ТДЮУга кириш бўйича мана шундай имтиёзлар билан ўзларингиз тизимни чалкаштириб келдингиз. Бир имтиёзни бериб, ҳеч қанча вақт ўтмай, уни амалда деярли бекор қилиш тўғри бўлмагани аниқ, имтиёз берилдими, вада қилиндими, шунда туриш керак эди.

Барибир, Адлия вазирлиги билан баъзи масалаларда (давлат ташкилотлари юристларини қисқартириш, юридик экспертизадан ўтказилаётган айрим қонунчилик ҳужжатларининг сифати (яъни, мўрт ҳужжатлар), меҳнатга доир ҳужжатларни адлия томонидан текширилиши, юридик техникумлар ва юристлар уюшмаси каби масалаларда) қарама-қаршилигимиз бор. Шунга, майлими гапирсам?

👉@yuristkadr
YURISTKADR
Мактабларнинг кадрлар хизмати соҳасидаги асосий муаммолар. Халқ таълими тизимидаги умумтаълим муассасаларида иш юритувчи-котиб (котиба) лавозимлари ўрнида кадрлар бўйича алоҳида лавозимлар очилганига ҳам мана бир ярим йил бўлибди. Лекин, бу тизим нима учун…
Мана бу пост юзасидан бир обуначимиздан фикр билдирилибди.

Ассалому-алайкум, Саидали Мухторалиев. Шу постда ҳақиқатни ёзибсиз. Мен ҳам мактабда котибаликдан кадрлар бўйича менежерликка ишга ўтганман. Лекин мени ҳали ҳам директоримиз секретарь дейди. “Секретарь қани, чақириб юборинглар” дейди. Биз ўзимизни кадр иши билан қачон шуғулланамиз?

P/S: Эртага Халқ таълими вазирлигида мактаблардаги кадрлар хизмати фаолиятини йўлга қўйиш (уларни ўз ишлари билан шуғулланишга имкон яратиш) ва бу фаолиятни такомиллаштириш юзасидан Кадрлар хизмати раҳбарияти билан учрашувимиз бор. Насиб қилса, бу муаммоларни биргаликда қисқа вақтда ҳал қилиш ҳаракатини қиламиз.

Эртага кечгача бу тўғрисида албатта маълумот бераман.

👉@yuristkadr
ВАЗИФА ЮКЛАТИШ ҲАҚИДАГИ БУЙРУҚ НАМУНАСИ БОРМИ?

МУРОЖААТ.
Ассалому-алайкум. Кадрлар бўйича инспекторимиз ишдан бўшаб кетиб қолди. Шу бўйича унинг ишини бошқа ходимга юклатиб турмоқчимиз, Сизда буйруқ намунаси бўлса ташлаб беринг, илтимос.

ЮРИДИК ЁРДАМ.

Шу бўйича Меҳнат кодексининг 2 та моддасини ва Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли қарорини келтириб ўтамиз.

1. МК 178-моддаси:

ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим.

2. МК 160-моддаси:

бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, ўриндошлик асосида ишлаганлик учун, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги учун ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномаси тарафлари ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 20-банди:

бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга шундай касб ва лавозим бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг вазифаларини бажаришда йўл қўйилади.

Сиз айтган вазиятда бу жараён ходимнинг бир нечта лавозимда ишлаши ҳисобланади. Қўшимча вазифа, яъни қўшимча лавозимни юклатиш учун юқоридаги қоидаларга асосланган ҳолда буйруқ чиқариш керак бўлади. Бунда қуйидаги намунадан фойдалансангиз бўлади.👇

👉@yuristkadr
УЛУШИНИ ШАКЛЛАНТИРМАГАН ТАЪСИСЧИНИ МЧЖ.ДАН ЧИҚАРИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, юристкадр жамоаси. Мен икки йил аввал бир ҳамкорим билан МЧЖ ташкил қилган эдим. Ўзимни улушимни тўлиқ киритганман, лекин шеригим улашини киритмаяпти, ҳалиям бош тортиб келяпти. Лекин фирмани ишларига аралашиб, ўзини таъсисчилигини рўкач қилиб, фойдадан улуш берасан деб талаб қиляпти, фирмани ишига умуман аралашмайди, ҳеч қандай ёрдам ҳам қилмайди. Судга ариза бериб, шу таъсисчини чиқариб ташласа бўладими? Ўз ҳохиши билан чиқмоқчи эмас.

ЖАВОБ.

Ҳа бўлади. Қаранг, «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддасида
«жамият давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган муддат мобайнида устав фондидаги ўз улушларини тўлиқ киритиши шарт» дейилган. Демак, сиз айтган вазиятда ҳамкорингиз мана шу талабларни бузган бўляпти.

Юқоридаги қонуннинг 8-моддаси, 2-кисмида жами улушлари жамият устав фондининг камида 10 фоизини ташкил этувчи иштирокчилар ўз мажбуриятларини қўпол равишда бузаётган, ёки уз харакатлари (харакатсизлиги) билан жамият фаолиятига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чикаришни талаб килишга хакли эканлиги белгиланган.

Жамият таъсисчилари ўртасидаги таъсис шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли таъсисчилар сафидан чиқаришга доир низолар ҳозирги Иқтисодий процессуал кодекснинг 30-моддасига иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган корпоратив низолар ҳисобланади.

Демак, сиз нариги таъсисчига нисбатан туманлараро истиқодий судга “устав фондидаги улушини шакллантирмаган иштирокчини жамият иштирокчилари таркибидан чиқариш ҳақида” даъво аризаси киритишингиз керак. Шунда бу муаммо иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори билан ҳал бўлади.

Ана шундай даъво аризадан намуна берилмоқда.👇

👉@yuristkadr
Ички ишлар тизимидан бўшатилган ходимларни ишга тиклашга доир бир вазият ҳақида.

Ҳуллас, Президентимизнинг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сонли қарори билан “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
Бу низомда нафақат ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, балки ходимларни хизматдан бўшатишга доир қоидалар ҳам бор.

Орада бу низомга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Бу қарор билан Низомнинг 155-банди қуйидаги таҳрирга ўзгартирилди:

"Ушбу Низомнинг 144-банди «л» кичик бандига асосан ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган шахсларни хизматга тиклаш суднинг хизматга тиклаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори ёки Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарори асосида амалга оширилади.

Қолган
барча асосларга кўра ички ишлар органлари хизматидан бўшатилган шахсларни хизматга тиклаш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири қарори билан амалга оширилади".

Яъни, Низомнинг 144-бандига қарасак, ички ишлар органлари "а"-кичик банддан то "п"-кичик бандгача бўлган жами 15 та асос (сабаб) билан ишдан бўшатилиши мумкинлигини кўрамиз. Юқоридаги ўзгартиришларга асосан, фақат л-кичик банд бўйича, яъни ходим “содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганидан кейин ҳукм қилинганлиги” деган важ билан бўшатилса ҳамда кейинчалик бу важ асоссиз деб топилса, ана шундагина бу масалага суд аралишиши мумкин экан ва ходим судга чиқиши мумкин экан.

Қолган 14 та сабаб (масалан, малакаси етарли эмаслиги, интизомни қўпол бузганлиги, касаллиги, ички ишлар органи шаънига путур етказадиган ҳаракатлар содир этганлиги кабилар) билан ишдан бўшатилса ва ички ишлардаги иш берувчи ходимни ноҳақ бўшатган бўлса, бундай ҳолатларда ишга тиклаш фақат ички ишлар вазири қарори билан амалга оширилар экан. Дейлик, ходим бошқа вазиятлар бўйича ноҳақ бўшатилган бўлса ва ҳуқуқлари бузилган, лекин ўз ҳуқуқини тиклаш учун судга чиқа олмаса, ғалатику.

Масалан, ички ишлар вазири ходимини ноҳақ ишдан бўшатиб қўйган бўлса, ходим судга чиқмай, яна шу иш берувчи – вазирга арз-додини айтадими? Ахир, иш берувчи уни арзини қаноатлантирмаслиги аниқку. Ана шундай қилиб, тизимдан бўшатилган ходимнинг судга чиқиш йўли тўсиб қўйилган. Агар ички ишлардан ноҳақ бўшатилган ходим судга даъво киритса, ички ишлар вакили судга борадида, “кечирасиз судья жаноблари, бу ходим сизга даъво билан чиқиши мумкин эмас, бу масалани кўришга фақатгина вазиримиз ваколатли” дейиши мумкин, тўғрими?

Дўстлар, ҳурматли ҳамкасблар. Мана шу вазиятда, барибир Конституциямизнинг 44-моддасидагиҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади” деган устувор қоидасини унутмаймиз.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 18-моддасидаги “давлат хизматчиларининг меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланади” деган қоидасини ҳам ёдга оламиз.

Ҳамда юқоридаги ПҚ-3413-сонли низом ва унга киритилган кейинги ўзгартиришларни ҚОНУН эмаслигини ҳисобга олиб, аслида ички ишлар органлари ходимлари ҳам Конституция ва Меҳнат кодексига мувофиқ ноҳақ бўшатилган барча вазиятларда тўғридан-тўғри судларга чиқишга ҳақли эканлигини эътироф этиб қўямиз.

👉@yuristkadr
YURISTKADR
Мана бу пост юзасидан бир обуначимиздан фикр билдирилибди. Ассалому-алайкум, Саидали Мухторалиев. Шу постда ҳақиқатни ёзибсиз. Мен ҳам мактабда котибаликдан кадрлар бўйича менежерликка ишга ўтганман. Лекин мени ҳали ҳам директоримиз секретарь дейди. “Секретарь…
АХБОРОТ.

Мактаблардаги кадрлар бўйича менежер (инспектор)лар фаолияти такомиллаштирилади.

Бугун мен ва Юрист хизмати – @Yurist_Xizmati канали админи Дониёрбек иккаламиз Халқ таълими вазирлигида кадрлар хизмати раҳбари Альберт Хасанов ва кадрлар хизмати масъул ходими Азаматжон Эшдавлатовлар билан учрашиб, тизимдаги мактабларнинг кадрлар хизмати фаолиятини амалда йўлга қўйиш масаласи юзасидан музокара ўтказдик.

Асосий мавзуйимиз, умумтаълим мактабларидаги кадрлар бўйича менежер (инспектор)лар фаолиятини ривожлантириш, уларни кадрлар хизмати фаолиятига кирмайдиган ҳар хил ортиқча вазифалардан ҳалос қилиш, бу тизимни такомиллаштириш ҳамда ваколатларини белгилаш борасида вазирлик томонидан алоҳида раҳбарий ҳужжат қабул қилиниши ҳақида бўлди.

Бундан ташқари, келгуси ўқув йили учун дарс соатларини тақсимлаш тарификацияси, меҳнат таътиллари, педагоглар меҳнатига ҳақ тўлаш ва мактабларда учраётган турли меҳнат низолари ҳамда уларни ҳал қилиш юзасидан ўзаро фикр алмашдик. Биз Дониёрбек билан мана шу масалаларда керак бўлса, меҳнат соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган турли услубий кўмак беришга тайёр эканлигимизни билдирдик.

Насиб қилса, келаси хафтадан халқ таълими тизимидаги мактабларнинг кадрлар хизмати соҳасида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Биз мактаблардаги кадрлар хизмати ходимлари фақат ўз ишлари билан машғул бўлишини, улар меҳнат соҳасида ўз ўрнига эга бўлишини истаймиз. Ўйлайманки, яқин вақтларда биргаликда бунга албатта эришамиз.

Шу ўринда, Халқ таълими вазирлигининг Ходимлар билан ишлаш бошқармасига таклиф ва тавсияларимизни тўғри қабул қилганликлари учун алоҳида ташаккур билдирамиз.

👉@yuristkadr
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Нобуд бўлишини кутаётган дарахтлар

Бу дарахтлар Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани ва Янгийўл шаҳридан ўтган 4Р23б “М39 автойўлидан Янгийўл шаҳрига шаҳобча” автомобил йўли бўйида жойлашган.

Дастурга кўра бу йўл кенгайтирилиши керак. Режа қилишда дарахтлар ҳисобга олинганми йўқми номаълум. Ўзи иш бошида турганлар кўпинча дарахтлар масаласига энг охирида қарайди, агар қараса.

Ушбу йўл кенгайиши учун жами 413 та дарахтлар кесилиши керак.

Бироқ Президентнинг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига асосан дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилган. Ҳозир дарахтни бошқа жойга кўчириб ўтказиш эса мантиқсизлик: қуриб қолади.

Камига битта катта дарахтни кўчириб ўтказишнинг ўртача ҳаражати 15-20 млн атрофида экан. Яқин бўлса балки бироз арзондир.

Буёғи қизиқ: ё дарахтлар ўз жойида қолади ёки Президент Фармони бузилади.

Яшасин она табиат!

👉 @deputat_kusherbayev

| Youtube | Facebook | Instagram | TikTok
Forwarded from Bahodir Ahmedov
Карантин янги чекловлари

❗️2021 йил 28 июнидан:

⛔️ Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди - 12 июлига қадар;

🔵хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ихтиёрий тарзда оммавий эмлаш,

🔵28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари соат 8:00 дан 20:00 гача ишлаш;

🔵кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш.

Машнақа гаплар бизда!

Каналга уланинг
↘️ @bahodirahmedoff ↙️
Олий судда келаси хафта судим бор, Тошкентга киролмайманми?

Карантин чоралари кучайтирилиб, 2021 йил 28 июндан 12 июлга қадар Тошкент (пойтахт) ёпиладиган бўляпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, қуйидагилар бундан мустасно бўлади, яъни улар пойтахтга кириши мумкин:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

Обуначимиз савол йўллаяпти: мени келаси хафтада Олий судда судим бор, ишга тиклаш бўйича, Тошкентга кира оламанми?

– Юқоридаги истиснолар рўйҳатидан кўриб турибсизки, суд ёки бошқа органлардаги турли жараёнларда иштирок этувчи фуқаролар бу рўйҳатда йўқ. Демак, Олий судда иши бор фуқаролар, ўша жойдаги тегишли суд биноларидан видеоконференция алоқаси орқали, масофавий тизим орқали иштирок этадилар.

👉@yuristkadr
ЎРИНДОШЛИК ИШИМДАГИ ИШ ҲАҚИМНИ КАМАЙТИРИБ ТАШЛАШДИ.

САВОЛ.
Мен асосий ишим бирга махсус ихтисослаштирилган мактабда логопед вазифасида ўриндошлик асосида ишлар эдим. Ўриндошликдаги ишим 0,5 ставка бўлиб, шу ставка бўйича ойлик тўланар эди. Ўтган ойда текширувчилар келиб, ўриндошлик ишимга иш ҳақи кўп тўланяпти, кўпи билан ўша белгиланган сумманинг (0,5 ставканинг) 50 фоизидан ошмаган миқдорда тўланиши керак, 297-сонли қарорда шундай дейилган дебди. Натижада менинг ўриндошлик иш ҳақим яна камайиб кетган. Шу тўғри бўляптими? Илтимос шу саволга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 11-бандига асосан ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида – ҳақиқатда бажарилган иш учун;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг
вақтбай шаклида – ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади.

Мазкур Низомнинг 13-бандида эса “ўриндошлик асосидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга пропорционал равишда, қонун ҳужжатларида белгиланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф коэффициенти асосида ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлиши мумкин эмас” дейилган.

Бу қоидаларда ўриндошларнинг меҳнатига тўланадиган ҳақнинг миқдори ўриндош учун белгиланган ставканинг қанчадир қисми (фоизи) билан ўлчанади деган гап йўқ. Бу ерда иш ҳақи меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга пропорционал равишда белгиланади.

Кейин, хаммаси юқоридаги тартиблар инобатга олинган ҳолда меҳнат шартномасида қандай белгиланганлигига боғлиқ. Кўпинча, сиздаги каби вазиятларда иш ҳақи вақтбай (табель тартибида) ишланган вақтга мутаносиб равишда белгиланади. Бироқ, бундай ҳолатларда юқоридаги Низомнинг 2-бандидаги ўриндошлик ишининг таърифига қарашимиз керак: “ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир”.

Яъни, агар ўриндошлик ишингиз вақтбай асосида белгиланган бўлса ва бу ишни асосий иш жойингиздан бўш вақтда бажарилишини ҳисобга олсак, бу ўриндошлик иши учун сизга ҳақиқатдан ҳам 0,5 ставка асосида ҳақ тўлангани мантиқан тўғри бўлиб чиқяпти. Бироқ, ўриндошлик ишига яна ана шу 0,5 ставканинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда тўланиши керак, деган фикр нотўғри.

Бу ерда, 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 4-бобидаги бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун тўланадиган қўшимча ҳақ миқдори билан чалкаштиришган шекилли. Шу 4-бобнинг 25-бандида “Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас” дейилган.

🛑 Лекин кўриб турибсизки, бюджет ташкилотлари учун белгиланган ушбу 50 фоиздан ошмасликка доир талаблар ўриндошлик ишларига тааллуқли эмас.

👉@yuristkadr