Forwarded from Advokat Komilova
Минтақавий судлар ғояси ҳақида
Ўтган куни адвокат Саидали Мухторалиев “Президент билан учрашиб қолсам, ҳар бир туманда фуқаролик судлари ва минтақавий тафтиш судлари ташкил қилишни сўрар эдим”, деб ёзди.
Ҳамкасблар сўзлаб беришганди: Олий суд раиси Бахтиёр Исломов 9 ноябр куни адвокатлар билан очиқ мулоқот чоғида сўнгги суд ислоҳоти доирасида минтақавий судлар ташкил қилиш ғояси ҳам бўлганини айтар экан, бу ғоя амалга ошмаганини “бизда яхши ташаббуслар ё маблағ масаласига келганда, ёки кимларнингдир қаршилиги билан ўтмай қолади”, дея изоҳлаган экан.
Яна: “Бизнинг ғояни Қозоғистон муваффақиятли ўзлаштириб, аллақачон минтақавий судлар тузиб олган”, дебди Олий суд раҳбари.
Шу гаплар мазмунига қараганда, президент сўраганингизни бериши учун ёнингизда қудратли тарафдорлар бўлиши керак шекилли, Саидали ака. Ва, албатта, молия соҳаси хўжайинларининг розилиги ҳам шартга ўхшаяпти.

Telegram
YURISTKADR
Президентдан нима сўрар эдим?
Фуқаролик судлари судьяларига ҳам қийин. Энг кўп ишлар уларда:
➖9.00 дан 18.00 гача иш кўради;
➖18.00 дан 21.00 гача қарор ёзади;
➖21.00 дан 24.00 гача баъзага маълумотлар киритади.
Деярли дам олиш йўқ, шу сабаб, ишлар сифати…

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#video_tushuntirish
Манфаатлар тўқнашуви – яқин қариндошлик.
➖Давлат ташкилотида икки яқин қариндош бири-бирига бўйсинадиган ёки назорат қиладиган лавозимларда ишлаётгани аниқланди.
Хўш, бундай ҳолатларда қандай чоралар кўрилиши тўғри бўлади?
👉@yuristkadr

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким бува, Меҳнат кодексини ёқворақолайлик.
Бухоро вилояти ҳокими мана бу сафда турганларга "хамманга хайфсан эълон қиламан, агар 1 хафта ичида жойига қўймасанг, статья билан ишдан оламан" деб дағдаға қиляпти.
Сафдагиларнинг ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ҳам борлиги кўриниб турибди.
Қонунсизликни қарангки, ҳоким мутлақ ваколатсиз ҳолда, ҳаммангни ишдан олиб ташлайман деяпти. Деярли ҳар бир гапида меҳнат қонунчилиги бузилиши борлиги кўриниб турибди.
Ишқилиб, сафдагилар орасида судьялар йўқми? Билиб бўладими, индамасанг, уларни ҳам чақириб бошини оғритади булар.

121_моддас_бўйича_тавсия_ва_тушунтириш_мақола.pdf
567 KB
#foydali_tavsiya
МЕҲНАТ КОДЕКСИНИНГ 121-МОДДАСИ БЎЙЧИА ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАРНИНГ ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИДА БИРГА ХИЗМАТ ҚИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯЛАР
©️Ушбу масала юзасидан мақола амалиётчи ҳуқуқшунослар Саидали Мухторалиев билан ҳамда Шавкатжон Хамрақулов томонидан тайёрланди.
📌Мақолада жадвал шаклида яқин қариндошларнинг Меҳнат кодексида назарда тутилган рўйхати ва ушбу рўйхатда назарда тутилмаган, бироқ бир ташкилотда ишлаши билан боғлиқ чеклов амал қилинадиган шахслар бўйича тавсиялар берилган.
https://t.iss.one/adliyahr

Forwarded from «YURIST VA KADR» NTM
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!
Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.
📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.
Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.
Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:
👩💻@yuristkadr_menejer
☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

ЭЪЛОН!
➖Байрам муносабати билан, 2024 йил 27 декабрь куни соат 13.00 дан 2025 йил 3 январь кунигача Марказий тергов хибсхонасида қисқа муддатли учрашувлар, озиқ-овқат ва йўқловлар қабул қилиш ва топшириш вақтинча тўхтатилади.
👉@yuristkadr
➖Байрам муносабати билан, 2024 йил 27 декабрь куни соат 13.00 дан 2025 йил 3 январь кунигача Марказий тергов хибсхонасида қисқа муддатли учрашувлар, озиқ-овқат ва йўқловлар қабул қилиш ва топшириш вақтинча тўхтатилади.
👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#video_tushuntirish
➖Алимент миқдорини кўпайтирса бўладими?
Юқоридаги видеода шу саволга жавоб берганмиз.
Айтмоқчи, инстаграмдаги саҳифам 👉мана бу ерда, уланиб олинг.

#tovba
Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъатида бўлган ғалати иш.
ФПКнинг 24-моддасига асосан суд (таркиб – Саттаров, Шаропов ва Норхўжаев)га алоҳида маслахатхонага чиқиш кераклигини, ҚОНУНГА БЎЙСУНИШ КЕРАКЛИГИНИ эслатдим. Орада мунозара бўлди.
Ниҳоят, улар алоҳида маслахатхонага чиқди. Бироқ, якунда суд менга нисбатан ҳусусий ажрим чиқарди.
Ғалати-а?

Шошқалоқлик қилган ўзлари эди шекилли.
Ишга тиклаш судларида натижа ходим фойдасига ҳал бўлганда, айрим раҳбарлар суд қарори билан ундирилиши белгиланган суммаларни юристдан ва кадрдан ундираман деб тўполон қиляпти.
Нима эмиш, кадр ҳужжатларни тўғри тузмаган, юрист судда ютқазди, энди тўловларни ҳам улар тўласин эмиш.
Ие, ҳамма ишни расво қилган ўзингизку, сизку, “нима қилса ҳам бугуннинг ўзида буйруқ чиқарасанлар, бўлмаса сенлар ҳам аризангни ёзасан” деб юристни ҳам, кадрни ҳам ҳол-жонига қўймаган.
Шошқалоқлик қилган ўзингиз эди шекилли.
Энди дўппи тор келганда, айбдор улар бўлдими?

Бугунги суддаги ҳимоя нутқим.
"Ҳурматли судлов ҳайъати,
Собиқ судьяни ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризамизни иш юритувга қабул қилишни рад этиш ҳақидаги биринчи инстанция судининг ажрими юзасидан берган шикоятим бўйича иш давом этмоқда.
Мен олдинги сафарги суд мажлисида Конституциямизнинг 55-моддасини тўғридан-тўғри қўллаган ҳолда, яъни мамлакатимиздаги ҳар ким ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланганини эътироф этган ҳолда, хусусий шикоятимни қаноатлантиришни сўраганман.
Ҳа, шундай. Конституциядаги “ҳар ким” жумласига судья, ёки собиқ судья ҳам киради. Оддий қилиб айтганда, судья ҳам одам. Конституция ва қонунлар бошқа шахслар учун қандай ишласа, судьялар учун ҳам шундай ишлаши керак.
Қарши тараф судьяларни лавозимга тайинловчи, керак бўлса, уни жазоловчи орган. Унча-мунча судья юрак ютиб, бу органнинг зарарига қарор чиқариши қийин. Сизларда ҳам шундай фикрлар бўлаётгани ҳақиқатга яқин. Бу ишда қарши томон сизларга ҳам иш берувчи мақомида. Буни яхши биламан.
Хўш, мен адвокат бўлиб буни тўғри тушунайми? “Ҳа, энди буларга ҳам қийинда, иш барибир Олий судда ҳал бўлади” деб индамай кетаверайми? Бунинг иложи йўқку. Суд мустақил ва у фақат қонунга бўйсунади деган қоида барча судларга бирдек тегишлику.
Ахир, қачонгача қуйи судлар шунга ўхшаш “нозик” ишларни ўзлари мустақил ҳал қила олмайди? Қачонгача, бундай ишлар, бундай амалиёт қачонки Олий суд бир тўхтамга келса ва Олий суд “руҳсат берса” кейин ишлаши керак?
Бир воқеани эслайман. Адашмасам, 2020 йилнинг охирлари эди. Ўша вақтда ҳам Тошкент вилоятидаги судлардан бирида ишлаган ва ноҳақ айбланиб, кейинчалик оқловга эришган бир собиқ судья опа ишига қайтиш учун судлашиб юрар эди. Ўшанда ҳам унинг даъвоси судларда мазмунан кўрилмаган. Орада Судьялар олий кенгаши матбуот анжумани ўтказиб қолди. Шу анжуманда мен туриб, Кенгаш масъулларига “нега, судьяларнинг меҳнат низолари судларда кўрилмайди” деб савол берганман. Шунда Кенгаш аъзоси Малика опа Қаландарова “биздаги судьяларнинг фаолиятига меҳнат қонунчилиги қўлланилмайди, масалан, Россиянинг “Судлар тўғрисида”ги қонунида судьяларга ҳам меҳнат қонунчилиги қўлланилиши кўрсатилган. Агар бизнинг қонунларга ҳам шу қоида киритилса, ўшанда судьяларнинг меҳнат низолари судларда кўрилиши мумкин бўлади” деб жавоб берган эди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, 2021 йилнинг 28 июлида янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва унинг 86-моддасида Малика опа айтган ўша норма кўрсатилди: “меҳнат тўғрисидаги қонунчилик судьяларга нисбатан ушбу Қонунда тартибга солинмаган муносабатларга оид қисмида татбиқ этилади”.
Судларга оид қонунчилик ҳужжатларида судьяларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тартибга солинмагани учун, бу масалага Меҳнат кодекси қўлланилиши керак. Меҳнат кодексининг 558-моддаси эса, судьяларга ҳам меҳнат ҳуқуқлари юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини беради.
Мен суддан шунчаки, мана шу қонун нормаларини ва ҳимоямдаги собиқ судьянинг судга даъво киритиш ҳуқуқини тан олишни сўраяпман холос.
Биласиз, судьялик ҳеч ким учун абадий рутба эмас, сизларга ҳам жумладан. Эртага виждон олдида ҳисоб берганда, бош кўтариб, ғурур билан жавоб бера оладиган тарихий ишлар ҳам бўлиши керак. Раҳмат".

#eslatma
Касаба уюшмаларига эслатма!
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича судга даъво киритаётганингизда, ходимнинг касаба уюшмасига аъзолиги ҳақидаги ҳужжат (аъзолик гувоҳномаси) нусхасини илова қилишни ҳам унутманг.

Меҳнат низоларини судгача ҳал қилишнинг авзаллик томонлари қандай?
Бугун малака ошириш курсига ташриф буюрган қадрли тингловчиларимиз билан "Меҳнат низолари ва меҳнат низоларини судгача ва суд тартибида ҳал қилиш тартиби" ҳақида гаплашдик.
Уларга меҳнат низоларини, хусусан, ишга тиклашга оид низоларни судгача бўлган даврда ҳал этишнинг авзаллик томонлари ҳақида уларга маълумот бердик.
Меҳнат низосини судгача ҳал қилиш иш берувчини қуйидаги ҳаражатлардан қутқариб қолиши мумкин: ➖мажбурий прогул даври учун ҳар ойлик ўртача иш ҳақи, бир ойлик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда маънавий зарар, вакиллик (адвокатлик) ҳаражатлари, ходимнинг судда қатнашиши билан боғлиқ бўлган бошқа ҳаражатлари (авиабилет, темирйўл транспорти ҳаражатлари ва ётоқҳона ҳаражатлари), давлат божи ва бошқа ҳаражатлар. Баъзан, бу ҳаражатлар юзлаб миллонларни, хатто миллиардларни ҳам ташкил қилиш мумкин.
Демак, иш берувчи учун меҳнат низоларини имкон қадар судгача ҳал қилиш энг тўғри йўлдир.