YURISTKADR
55.7K subscribers
3.2K photos
707 videos
740 files
2.68K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
#suddagiishlar

Мана бу ерда Тошкент туманлараро иқтисодий судидаги аҳволни кўриб ёқа ушлагинг келади.

Битта судья, бир вақтга – соат 10.00 га жами 5 та ишни белгилаб қўйибди.

Яъни, соат 10.00 да битта низоли иш бошланиб, шу заҳоти – 10.00 да тугаши ва навбатдаги суд бошланиши керак, у ҳам 10.00 да бошланиб, “зудлик билан” 10.00 да тугаши керак. Ҳуллас, 10.00 дан 10.00 гача 5 та иш кўрилиши керак экан.

Ҳисобласак, ҳар бир иш таҳминан 10 секунддан ортиқ давом этмаслиги керак экан.

Мана шунақа, бизнинг “адолатли судларимиз” бутун бошли катта-катта хўжаликларнинг ишларини, уларнинг тақдирини бор-йўғи 10 сонияда ҳал қилиб ташлайди, сонияларда.

Бутун дунёдаги энг "тезкор" суд тизими бизда, қидириб овора бўлиб юрманг, тағин.

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

4 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилибди. Улар ким ўзи?

Судьялар олий кенгаши маълумот беряптики, Кенгаш ва Судьялар олий малака ҳайъатининг қўшма мажлисида 4 нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Бунда, Камилов Давлатмирза Казакджанович ва Туланов Махаматиброҳим Азимович ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьялари этиб, Туракулов Тўлқин Аппакович эса (ваколати муддати даврига) Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланган. Шунингдек, Нажмутдинова Азизахон Нумановна фаолиятини Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси сифатида давом эттирадиган бўлди.

Бундан ташқари Худойназаров Журабек Тухтаевич судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланиб, шундан беш йилини фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг раиси лавозимида фаолият кўрсатиши белгиланибди.

Эътиборлиси, йиғилишда 6 нафар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Айни масала муҳокамаси якунида, 4 нафарига нисбатан интизомий жавобгарликка тортишга розилик берилган, 2 нафарига нисбатан рад этилган.

Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунчиликни бузгани ва суд ишини ташкиллаштиришда бепарволиги учун интизомий жазога лойиқ топилганларнинг 2 нафари фуқаролик, 1 нафари иқтисодий, яна 1 нафари жиноят ишлари бўйича судьялар ҳисобланади.

Баёнотда ваколат муддатига қайта тайинланган, яъни “яхши” судьяларнинг исми шарифлари аниқ кўрсатилган, лекин интизомий жавобгарлика тортиладиган “ёмон” судьяларнинг номлари эса келтирилмаган. Бироз шаффофлик бўлганда яхши бўларди, мазкур ҳолатда “қарға қарғанинг кўзини чўқимайди” мақолига ўхшаш бўлиб қопти. Яъни, “қарға қарғани кўзини унчалик чўқимабди”.

Халқ ўз “қаҳрамонларини” билиб қўйгани яхши. Шунга биз ҳам интизомий жавобгарликка тортиладиган қозикалонларимиз кимлигини аниқ билиб қўйсак ёмон бўлмасди.

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

Бизга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишдан бўшатилган фуқаро Таженов Бахит Пулатович мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, у 2019 йилнинг 8 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 103-сонли буйруғи билан навбатдан ташқари ўтказилган аттестация натижасига кўра, малакаси етарли бўлмаган деган важ билан ишдан бўшатиб юборилган экан.

Иш берувчи томонидан йўл қўйилган энг асосий хатолардан бирига тўхталмоқчиман.

Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 93-бандига кўра:

навбатдан ташқари аттестациядан иш кўрсаткичлари паст бўлган, касбий яроқлилигини аниқлаш бўйича текширувдан ўта олмаган, хизмат интизомини қўпол тарзда бузган ёки мунтазам бузиб келаётган, ички ишлар органлари ходимининг шаънига путур етказувчи ножўя ҳаракатлар содир этган ходимлар ўтадилар;

навбатдан ташқари аттестация ўтказиш ҳақидаги қарорни лавозимга тайинлаш ваколатига эга бўлган бошлиқ қабул қилади.

Хуллас калом, Бахит Таженов навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиб, аттестация комиссиясининг салбий ҳулосаси билан ишдан бўшатиб юборилган. Бироқ, юқоридаги Низомда келтирилган “навбатдан ташқари аттестация ўтказиш ҳақидаги қарорни лавозимга тайинлаш ваколатига эга бўлган бошлиқ қабул қилади” деган талаб қўпол равишда бузилган.

Яъни, Бахит Таженовни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан ҳам, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири (лавозимга тайинлаш ваколатига эга бўлган раҳбарлар) томонидан ҳам ҳеч қандай ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНМАГАН.

Шундай қилиб, ходим навбатдан ташқари аттестацияга тортилган ҳамда ноқонуний равишда бўшатилган.

Ҳозир мана ҳужжатлари билан танишиб чиқяпман, ички ишлар тизими раҳбарияти бу ходимни ишдан бўшатишда кўп хатолик қилибди, мен фақат битта ҳолатни келтирдим холос.

Энг ёмони, шуки биринчи инстанция (фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро суди) суди ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини қаноатлантирган, лекин Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди апелляция ҳайъати асоссиз равишда иш берувчига ён босган. Юқоридаги каби хатоликларни кўра-била туриб.

Биз бунақанги судларга охирги вақтда кўп гувоҳ бўляпмиз. Лекин бундай адолатсизликларга кўникиб қолишдан худони ўзи сақласин.

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

Пленум қарорини ҳам қўшиб ёқвориш керак.

Олий суд Пленумининг 2020 йил 28 апрелдаги “Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар жорий этилиши муносабати билан қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 08-сонли Қарори эсингиздами?

Даъво муддатига доир масалалар бор.

Шу Қарорнинг 3-бандига асосан, “карантин амал қилиши даврида даъво муддати Фуқаролик кодекси 156-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларига асосан тўхтатилиши белгиланган. Бунда агар карантин даъво муддатининг охирги 6 ойида жорий этилган ёки амал қилиши давом этиб турган бўлса, даъво муддатининг ўтиши тўхтатилиши” назарда тутилган.

Яъни, ўтган 2020 йилнинг март ойидан карантин жорий этилдими, тамом, карантин чоралари амал қилиш даврида, даъво муддатининг ўтиши тўхтаб туриши керак. Пленум қарорида айнан шу мазмун кўзда тутилган. Аслида, хатто ҳозиргача ҳам карантин бекор қилинмаган, унинг юмшатилганлиги, карантин чораларини бекор қилинганлигини англатмайди.

Бугун Олий суд кассация инстанциясида коллеж тизимидан “коллеж тугатилди” деб ноқонуний бўшатилган фуқаро Абубакир Холбоевнинг Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлигига қарши суд ишида кузатувчи сифатида қатнашдим.

Иш судьялар Наврўз Раҳмонов (маърузачи), Бобур Исломов ва Бахром Тажабоевлар томонидан кўрилди. Тўғриси, анчадан бери бунақанги қўпол хатоликлар билан ўтган суд жараёнини кўрмаган эдим. Йўл қўйилган битта, энг асосий хатолик ҳақида айтиб бераман.

Қаранг, Абубакир коллеж директорлигидан 2020 йил июль ойида бўшатилган ва ноябрь ойига келиб даъво аризаси киритган. Яъни, ўртада буйруқ олингандан кейин 1 ойлик муддат ўтиб кетган. Олий суд судьялари ана шу вазиятда даъво муддати ўтган деб ҳисоблади ва Абубакирни шикоят талабларини рад қилди.

Охирида судьялар тушунтиряптики, “июлда буйруқни олган бўлсангиз, бир ой ичида даъво киритишингиз керак эди, бошқа томондан ўртада карантин юмшатилганку, шунинг учун даъво муддатингиз ўтиб кетган”.

Қаранг, Олий суд Пленумининг 08-сонли қарори 3-бандида карантин амал қилиш даврида даъво муддати ўтмай туради деяпти, аниқ шунақа деяпти, Олий суд судьялари эса, йўқ, карантин чоралари амалда бўлса ҳам, агар юмшатилса даъво муддати ўтаверади деяпти.

Яъни, қўполроқ ва деҳқончасига айтганда, Олий суд Пленуми қарорида “мана бу нарсани ранги оқ”, дейилса, бугунги кассация суди (бўлибам Олий суд судьялари), “йўқ, бекор гап, бу оқ эмас, қора” деяпти.

Хуллас, бизнинг бу суд тизимимизда икки хил стандарт бўйича ишлайдиган судьялар роса жонга тегди, ўзиям. Бугун Олий суд Пленуми қарорини принтерда печать қиламанда, ёқиб юбораман.

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

Зангиота туманлараро фукаролик суди судьяси С.Зайниева суд жараёнида кузатувчи сифатида иштирок этишимга рухсат бермади.

Мана, мана шунака биззи очик судларимиз.

Шунака пайтларда карантин, масофа саклаш деган бахоналар буларнинг эсига тушиб колади.

Суд хонасидан шундок ташкарига чиксанг, суд биносида, коридорларда, суд ходимларни хонасида карантин деган нарса йук.

Бу факат биз кабилар ва ОАВларга карши бахона сифатида кулланиладиган янгича "метод" холос.

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

Олий суд пленуми қарорида карантин вақтида даъво қилиш муддати ўтмай туради дейилган бўлсада, баъзи инсофи йўқ судьялар карантин юмшатилган деб даъво муддатини қўллаб, бечора, ҳуқуқлари бузилган ходимларнинг ҳуқуқларини баттар топтаяпти.

Бошқа судьялар эса, очиқ суд мажлисида қатнашаман десангиз, “карантин амалда, масофа деган нарсалар бор” деб судда иштирок этишга асоссиз равишда руҳсат бермаяпти.

Мана шу иккита ҳар хил вазиятда, карантинни фақат ўзини фойдасига ишлатаётган судьялар, сизлар инсофсиз ва адолатсиз судьяларсиз. Сизлар суд тизимини булғаяпсизлар. Хайф сизларга!

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

Айрим фуқаролик судларида шундай ҳолат кузатилади.

Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини чиқаради, ФПК бўйича норози бўлган тараф қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 ой ичида апелляция шикояти бериши мумкин.

Бу муддат ўтиб кетса, апелляция шикояти бериш имкони йўққа чиқади.

Айни шундай вазиятда баъзи бир ғирром судьялар, ўта пасткашларча иш тутади. Улар қабул қилинган суд ҳал қилув қарорини норози томонга беришни атайлабдан чўзади, фуқаро қарорни сўраб борганда ҳам “ана тайёр бўлади, мана тайёр бўлади” деб бермайди, ёки почта орқали ҳам юбормайди. Бир нарса қилиб, ана шу 1 ойлик муддатни ўтишига эришади.

Натижада, ҳуқуқи бузилган фуқаролар ёки тадбиркорлар икки карра оғир аҳволга тушиб қолади.

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

Менга мана бу фуқаро мурожаат қилиб қолди. Унинг фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди билан боғлиқ муаммоси жуда жиддий.

Ғалати вазият. Фуқаро ФИБ Яккасарой туманлараро судига ишга тиклаш ҳақида даъво аризаси киритган, 2021 йилнинг 12 июль куни суд унинг даъвосини рад қилиш хақида ҳал қилув қарори қабул қилган. Кўриб чиқдим, бизнинг наздимизда суд ходимнинг даъвосини асоссиз рад қилган, яъни даъво муддатини нотўғри қўллаган.
Майли, ҳозир гап бошқа нарса ҳақида. Фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, ишни кўрган судья Ш.Муминов 2021 йилнинг 12 июль куни ҳал қилув қарори қабул қилган бўлсада, ўз вақтида қарорнинг нусхасини фуқарога бермаган ҳам, почта орқали юбормаган ҳам.

Фуқаро суд қарори қабул қилганидан кейин судга 10 кундан кейин борган, қарор берилмаган, 20 кундан кейин борган, қарор берилмаган, 2021 йил 10 август куни борганида, қарор ҳали ёзилмаганлигини айтишиб, яна қарор нусхасини беришмаган. Шунда фуқаро 2021 йил 11 август куни фуқаролик суди раисига ёзма ариза киритганидан кейингина, шу куни унга ҳал қилув қарорининг нусхаси берилган. Яъни, суд даъвогарга ҳал қилув қарорини бир куни кам 1 ой ўтиб берган.

Буни нима деб ҳисоблаш мумкин? ФПКга асосан фуқаролик судининг ҳал қилув қарори устидан бу қарор қабул қилинганидан кейин 1 ой ичида апелляция шикояти берилиши мумкин. Юқоридаги вазиятда, қарорни вақтида бермаган суд, бу билан нимани мақсад қилган эди?

Ҳуқуқи бузилган фуқаронинг апелляция шикояти беришига ва шу йўл билан ўзининг қарорини “синиши”га йўл қўймасликмиди мақсад? Бундай судьяларга қандайдир жазо борми ўзи?

Судьялар олиш кенгашидан муносабат кутиб қоламиз.

👉@yuristkadr
#suddagiishlar

Суд тизимидаги адолатсизликларга бўлган муносабатим тобора нафрат билан қоришиб бормоқда. Бугун бу хисни яна бир бора туйдим. Чунки бугун яна бир адолатсиз суд жараёни ҳақида ҳабар беришди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратидан 4-5 нафар ходим Меҳнат кодексининг 106-моддаси 6-бандига асосан, яъни “қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда” деган важ билан ишдан бўшатилган.
Бироқ, мазкур ходимларни ишдан бўшатишда бирор-бир қонунда уларни ишдан бўшатишга доир алоҳида ҳолатлар ва алоҳида талаблар назарда тутилмаган.

Шу жойида, бошқа бир ҳужжатлар борлигини айтиб ўтмоқчиман: Президентимизнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар ходимларнги ишдан бўшатиш ҳақидаги баённомаси ва Президент давлат маслаҳатчисининг айнан ўша ходимларни ФИШларини кўрсатган ҳолда зудлик билан бўшатиш ҳақидаги топшириқ хати бор.

Биз давлатимиз раҳбарининг жуда кўп соҳаларда олиб бораётган ислоҳлотларини қўллаб-қувватлаймиз. Лекин, масала шундаки, Президент йиғилиш баённомаси ҳам, Давлат маслаҳатчисининг топшириқ хати ҳам МК 106-моддаси 6-бандида назарда тутилган қонун ва хатто қонуности ҳужжати ҳам бўла олмайди. Бизнинг бу гапимизни “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун ҳам тўлақонли равишда тасдиқлайди.

Бироқ, бугун фуқаролик ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туманлараро суди судьяси Захриддин Тўраев МК 106-моддаси 6-банди билан ноқонуний равишда ишдан бўшатилган ўша ходимлардан бирининг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини рад этибди.

Бу судьянинг фикрича, Президент йиғилиши баённомаси ва Президент давлат маслаҳатчисининг топшириқ хати МК 106-моддаси 6-бандида назарда тутилган қонунга тенглаштирилган экан. Бу судья ҚОНУН нима, Президент протоколи нима, Президент маслаҳатчисининг топшириқ хати нима фарқига бормас экан. Афсус, минг ва юз минг бора афсус!!!

Ҳуллас калом, мен бугун яна бир бора, бизнинг мамлакатда жуда кўплаб судьялар ҳали мустақил эмаслигига, улар ҚОНУН олдида ундан қуйи турувчи, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмаган ҳужжатларга кўр-кўрона риоя қилишларига, уларда қонунларга нисбатан ҳурмат ва виждон хисси ҳали етарли эмаслигига яна бир бора амин бўлдим.

Бу тизимга бўлган мендаги нафрат ва норозилик хисси ўн карра ошди. Айни вақтда фуқаролик соҳасидаги судлов йўналиши ижро ҳокимиятининг, ҳукумат ва ҳокимлик органлари манфаатларини ифода қиладиган шунчаки оддийгина бир сиёсий инструмент бўлиб қолмоқда холос.

Агар, Олий судда ёки суд тизимидаги бошқа масъулларида мана шу постимизга қарши асосли эътироз ёки далилланган қарши фикр бўлса, марҳамат, мен бу масалаларда очиқ ва баҳсли мулоқотга тайёрман. Ўзимнинг ҳақлигимни тўлақонли исботлаб беришга тайёрман, сизларчи?? Мана шу каби суд қарорларини жамоатчилик олдида изоҳлаб берадиган мард борми ўзи, сизларда??!!

Умуман, судьялар орасида юқоридан қонун ва виждонига қарши топшириқлар берилганида, судьялик рутбасидан воз кечиб кетишга тайёр бўлган инсонлар борми? Ҳурматли судьялар, сизларнинг аксариятингиз учун қайси бири кўроқ муҳим: судьялик виждоними ёки судьялик рутбасими? Майли, бу риторик савол, жавоби шарт эмас, чунки жавоби ҳаммага маълум, тўғрими судья Тўраев?

Кўпчилик шундай фикр билдирмоқда,
янгиланиш даврида суд тизимида 2019 йилгача яхши ишлар бўлаётган эди, чунки шу давргача Давлат раҳбари бу тизимга алоҳида эътибор бериб, доимо танқид қилиб келаётган эди. Ҳозир эса, Президент бошқа муҳим масалаларга кўпроқ эътибор қаратиб танқидни бироз камайтирди, натижасини эса кўриб турибмиз. Бардак!!!

👉@yuristkadr