YURISTKADR
54.8K subscribers
3.17K photos
690 videos
738 files
2.65K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
ЎРИНДОШ БЎШАСА, МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИГА БУ МАЪЛУМОТ ҚАНДАЙ КИРИТИЛАДИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум. Бир савол бор, ходим ўриндошлик бўйича ишлаганда, унинг илтимоси билан бу иш маълумотлари меҳнат дафтарчасига киритилиши мумкин. Агар ўриндошлик ишидан ишдан бўшатилганда, бу маълумот ҳам дафтарчага киритиладими, киритилса, қандай тартибда бўлади?

ЖАВОБ.

Албатта киритилади.

Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомда аниқ жавоб берилган.

Низомнинг 10-бандига эътибор берамиз:

агар ходимнинг илтимосига кўра унинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхасига мувофиқ асосий иш жойида меҳнат дафтарчасига бу ҳақда ёзув киритилади.

Унутманг, бундай маълумотлар ходимнинг меҳнат дафтарчаси сақланадиган асосий иш жойидаги иш берувчи (кадрлар хизмати) томонидан киритилади.

👉@yuristkadr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун сенаторларимиз томонидан
8 нафар судьялар Олий суд судьяси этиб сайланибди.

Ушбу судьяларни юксак ишонч билан чин юракдан табриклайман. Фақатгина адолатга ва яна адолатга хизмат қилишларини тилайман, инсонлар тақдирини ҳал қилишар экан, кўнгилларини иймон, қалбларини виждон асло тарк этмасин.

Ушбу сайланган судьялар орасида хўжалик ва иқтисодий йўналишда анча йиллардан бери судья бўлиб ишлаб келаётган курсдош дўстимиз Шерзод Мирзаҳакимов ҳам бор экан. Талабалик давридан бери биламан, ажойиб инсон, ҳалол йигит. Ва бошқа таниш чеҳралар ҳам кўриняпти.

Ҳақиқатдан ҳам, Олий судда кучли, адолатли, шу билан бирга жойлардаги судларга ҳам ибрат бўла оладиган команда шаклланаётгани рост бўлсин.

👉@yuristkadr
“Қонун ҳужжатлари”ни “қонунчилик ҳужжатлари”га ўзгартириб қўйинглар.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган эски «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасида барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари эканлиги қайд этилган эди.

Яъни, эски қонунга асосан Конституция, Қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Президентнинг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари – булар ҳаммаси қонун ҳужжатлари эди.

Эндиликда эса 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сонли янги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунга асосан “қонун ҳужжатлари”нинг мақоми ўзгарган. Янги Қонуннинг 7-моддасига биноан “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонун ҳужжатларидир” деб белгиланди.

Аввал қонун ҳужжатлари деганда Конституция, қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари билан бирга Президент, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идораларнинг ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг ҳужжатлари ҳам тушанилган бўлса, ҳозир фақат Конституция, қонунлар ва Олий Мажлис палаталарининг қарорларигина “қонун ҳужжатлари” ҳисобланади, қолганлари эса йўқ. Янги Қонун (7-модда)га асосан булар эндиликда “қонунчилик ҳужжатлари” деб юритилади.

Шундай экан, қонунчилик ҳужжатларини тайёрловчи ва қабул қилувчи органларга, шунингдек, вазирликлар ва идораларга тавсиямиз:

ўз соҳаларингиз бўйича Президент Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вазирликлар, давлат қўмита ва идораларининг буйруқ ва қарорлари (адлиядан рўйҳатдан ўтганлари) ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларидаги “қонун ҳужжатлари” жумлаларини “қонунчилик ҳужжатлари” жумлаларига ўзгартирмасангиз бўлмайди.

Чунки масала туғилганда ва тарафлар ўртасида турли ҳуқуқий низолар бўлганида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги янги Қонун “қонун ҳужжатлари” деганда, фақатгина Конституция, қонунлар ва Олий Мажлиси палаталари қарорларини тан олади ҳолос.

👉@yuristkadr
Бугунги шанба куни навбатдаги тингловчиларимиз билан ҳам бир хафталик (36 соатлик) ўқув курсимизни тугатиб олдик.

Бу сафар лойиҳамизда асосан, Чилонзор туманидаги умумтаълим мактабларининг кадрлар бўйича менежерлари (инспекторлари) иштирок этди. Шу билан бирга, бошқа тармоқларда фаолият юритган тажрибали мутахассисларимиз ҳам фаол қатнашдилар.

Мактаблардаги кадрлар бўйича менежерлар: гарчи бу иштирокчиларнинг аксарияти ёш ва соҳага эндигина қадам қўйишган бўлсаларда, улардаги интилиш ва кадрлар хизмати соҳасига бўлган қизиқишга гап йўқ. Умид қиламизки, иштирокчиларимизнинг бу ерда ўрганган билим ва кўникмалари иш жойларида албатта самара беради. Уларга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!

📣Келаси хафта душанба – 28 июндан кейинги гуруҳ учун ўқув курсларимиз бошланади, бемалол келаверинг.

☎️ 97-731-40-30, 90-934-86-19, 90-175-76-79 (@yuristkadrgabot)

👉@yuristkadr
МАКТАБДАГИ КАСАБА УЮШМАСИ ТАЛАБГА ЖАВОБ БЕРМАЯПТИ, НИМА ЧОРА КЎРСА БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Бизнинг мактабимизда касаба уюшмаси раиси ва аъзолари фақат ўзлари билганича иш қилишади, улар на иш берувчига қулоқ солади, на ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. 7-8 та гуруҳ қилиб олишиб, ўшаларнинг манфаатларига ишлайди, мактабимиздаги муҳитни фақат бузиб келади, аксарият ходимлар улардан норози. Лекин улар бунга умуман эътибор қилишмайди, қўлларингдан ҳеч нарса келмайди дейди. Буларга нима чора кўрса бўлади уларга?

ЖАВОБ.

Менимча, бунақа вазиятлар кўп бўлмасада, баъзида учраб туради. Албатта ҳар жойда бўлганидек, айрим касаба уюшмалари фаолиятида ҳам ҳар хил “ўйинлар” бўлиши мумкин.

Билсангиз, Меҳнат кодексининг 21-моддасига асосан:

меҳнатга оид муносабатларда ходимларнинг манфаатларини ифода этишда вакил бўлиш ва бу манфаатларни ҳимоя қилишни корхонадаги касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар амалга ошириши мумкин, бу органларни сайлаш тартибини, уларнинг ваколатлари муддати ва миқдор таркибини меҳнат жамоасининг йиғилиши (конференцияси) белгилайди.

Яъни, ҳар қандай корхонада ходимларнинг бошқа вакиллик органлари қатори касаба уюшмаларини ташкил қилиш ва уларнинг аъзоларини сайлаш шу корхонадаги меҳнат жамоаси аъзолари томонидан ҳал қилинади.

Кодекснинг 19-моддасида “ўз меҳнати билан корхона фаолиятида меҳнат шартномаси асосида иштирок этаётган унинг барча ходимлари корхона меҳнат жамоасини ташкил этадилар” дейилган. Демак, меҳнат жамоаси деганда, шу корхонада меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган барча ходимларни тушуняпмиз, тўғрими?

Ана энди, яна МК 21-моддасига қайтамиз ва ундаги мана бу қоидага эътибор қаратамиз:

“вакиллик органларининг фаолияти уларни сайлаган ходимларнинг қарорига биноан, шунингдек улар қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлар содир этган тақдирда эса — суд томонидан ҳам тугатилиши мумкин”.

Тушунган бўлсангиз, сизнинг вазиятингизда ўша мактабдаги касаба уюшмаси кўпчилик ходимларнинг талабларига жавоб бермаётган бўлса ва ходимларнинг кўпчилик қисми унинг фаолиятидан қониқмаётган бўлса, алоҳида йиғилиш ўтказилиб, ушбу ходимларнинг кўпчилик овози билан мазкур касаба уюшмаси фаолияти тугатилиши мумкин.

Барчасини меҳнат жамоаси аъзоларининг, яъни ходимларнинг кўпчилик овози ҳал қилади.

👉@yuristkadr
Бугун "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни".

Ушбу шарафли кун билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари тизимида фаолият юритиб келаётган барча инсонларни чин юракдан табриклайман!

Сизлар жамиятимиз тараққиётида устун бўла оладиган ажойиб кишиларсиз, сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришларда ҳам сизнинг ўрнингиз беқиёс.

Шундай экан, халқ фаровонлиги ҳамда жамият ривожи йўлида сиздаги ғайрат ва шижоат асло сўнмасин!

👉@yuristkadr
Ишдан бўшатишга оид буйруқларда келгусида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Кўпчиликнинг ҳабари бор, ҳозир Меҳнат кодексининг янги лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокамада.

Мана шу лойиҳада ходим меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузганда, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруққа нисбатан қўшимча талаблар назарда тутилмоқда.

Эътибор беринг, (янги лойиҳанинг 179-моддасида):

ходим томонидан меҳнат мажбуриятларини бир марталик қўпол равишда бузганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи буйруғида ички тартиб қоидалари банди кўрсатилиши керак.

ташкилот раҳбарига нисбатан – меҳнат шартномаси банди, тегишли интизом низомига бўйсунувчи ходимларга нисбатан эса – меҳнат шартномаси бекор қилинишига сабаб бўлган бир марталик қўпол меҳнат мажбуриятларини бузиш ҳолатини кўзда тутувчи низомнинг банди кўрсатилиши лозим.

👉@yuristkadr
Келгусида биринчи иш йили учун меҳнат таътили бериш тартиби қандай бўлади?

Аслида, ходим ишга кирганидан кейин унинг биринчи иш йили ва ундан кейинги йиллари учун бериладиган меҳнат таътиллари кўп жиҳатдан бир-биридан фарқланади. Афсуски, амалдаги МКда бу жиҳат унчалик ёритиб берилмаган. Бироқ, ҳозирда муҳокамада бўлган янги МК лойиҳасида мазкур масалада аниқлик бор. Янги лойиҳанинг “биринчи иш йили учун йиллик меҳнат таътилини бериш тартиби” деб номланган 239-моддасига эътибор берамиз:

"Йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилидан фойдаланиш биринчи иш йилида ходим учун ушбу иш берувчи билан олти ойлик узлуксиз ишлашдан сўнг юзага келади. Меҳнат шартномаси томонларининг келишувига биноан ходимга олти ойлик муддат тугагунга қадар ҳам таътил берилиши мумкин.

Янги ташкил этилган ташкилотлар учун ишчиларнинг биринчи иш йилида таътил, биринчи иш йили тугагунига қадар тақдим этилган тақдирда, олти ойлик меҳнатдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам берилиши мумкин.

Олти ойлик муддат тугашидан олдин ходимнинг илтимосига биноан қуйидагиларга таътил берилади:

- аёллар – ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;
- ўн тўрт ёшга тўлмаган бир ёки бир нечта бола (ўн олти ёшгача ногиронлиги бўлган бола)ни тарбиялаётган ёлғиз ота-онага (шу жумладан, беваларга, ажрашганларга) ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг рафиқаларига;
- ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
- заҳирага бўшатилган ҳарбий хизматчилар;
- 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахслар, шу жумладан, байналминал жангчилар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларида таълим олаётганлар, агар улар ўзларининг йиллик таътилларини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласалар;
- жамоа шартномаларида, шунингдек, жамоа келишувида ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда таътил тўлиқ ҳажмда ва тўлиқ тўланган ҳолда берилади.

Олти ойдан кам ишлаган ўриндошлар учун биринчи иш йили учун таътил уларнинг талабига биноан асосий иш учун таътил билан бир вақтнинг ўзида иш вақтига мутаносиб равишда тўлиқ бўлмаган иш вақтини тўлаш билан тўланади. Олти ёки ундан ортиқ ой ишлаган ўриндошларга биринчи иш йилида тўлиқ бўлмаган иш куни учун бериладиган меҳнат таътили, шунингдек, ушбу тоифадаги ходимларга иккинчи ва ундан кейинги иш йилларида меҳнат таътиллари, ушбу иш йили давомида қайси дам олиш кунлари бўлишидан қатъи назар, тўлиқ ҳажмда тўланади.

Умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларида муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади. Ушбу тоифадаги ходимларга иккинчи ва ундан кейинги иш йилларида берилган меҳнат таътили иш йили давомида қайси вақтда беришидан қатъи назар тўлиқ миқдорда тўланади".

Бу ҳали лойиҳа.👆

👉@yuristkadr
Талабаларнинг ўқишини кўчириш кимлар томонидан амалга оширилади?

Талабаларнинг ўқишини кўчириш қуйидаги шахслар ва ташкилотларнинг буйруғи ёки қарори билан амалга оширилади:

биринчиси, шу олий таълим муассасалари ректорларининг буйруғи билан;

иккинчиси, олий таълим муассасалари бўйсунадиган юқори турувчи вазирлик ёки идоранинг қарори билан;

учинчиси, Давлат комиссиясининг қарори билан.

Ҳўш, талабалар ўқишининг кўчирилиши қайси ҳолатларда тўғридан-тўғри ректор, қайси ҳолатларда вазирлик (идора) ва қайси ҳолатларда Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади?

1. Эътибор беринг, агар кўчириш бир олий таълим муассасаси доираси (ичи)да таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича бўладиган бўлса, бундай вазиятда талабанинг ўқишини кўчириш шу олий таълим муассасаси ректори томонидан амалга оширилади. Бунда ректорнинг буйруғи чиқади.

2. Агар ўқиш:

мос ва турдош йўналиш ҳамда мос мутахассисликлар бўйича бир вазирлик (идора) доираси (ичи)да бошқа бир олий таълим муассасасига кўчирилса;

ёки мос ва турдош йўналиш ҳамда мос мутахассислик бўйича турли вазирлик (идора) доираси (ичи)да бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчирилса, талабанинг ўқишини кўчириш вазирлик (идора) томонидан амалга оширилади.

Бунда кўчириш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори билан бўлади.

3. Агар ўқиш:

ҳорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига кўчирилса;

ёки бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик (идора) ёхуд турли вазирликлар ва идоралар тизимидаги олий таълим муассасаларига таълимнинг турдош бўлмаган таълим йўналишларига ва истисно тариқасида мос бўлмаган мутахассисликларига кўчирилса, бу Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.

❗️Унутманг, ўқишни кўчириш ҳақидаги аризалар 15 июлдан 5 августгача:

олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича кўчириш таълим олган олий таълим муассасасида;

қолган ҳолларда Олий ва ўрта махсус вазирлиги томонидан ташкил этилган Ҳудудий ишчи гуруҳлари орқали қабул қилинади.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом).

👉@yuristkadr
Қайси ҳолатларда талабанинг ўқишини кўчиришига рад жавоби берилиши мумкин?

Қуйидаги ҳолатлар ўқишни кўчириш ҳақидаги аризага рад жавоби берилишига асос бўлади:

хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган олий таълим муассасаларида ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;

республика олий таълим муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;

олий таълим муассасаларининг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;

биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда ўқишни кўчиришга (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар, ўқиган таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда кўчириб тиклаш ҳолатлари бундан мустасно);

олий таълим муассасасида мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;

намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;

тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;

талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;

олий таълим муассасасига давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;

олий таълим муассасаси моддий-техника базасининг имконияти чекланганда;

мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа олий таълим муассасасига;

кечки (сменали) таълимдан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга ҳамда кечки (сменали) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;

талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса (мазкур қўшма дастурнинг ўзи бундан мустасно);

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-банди).

👉@yuristkadr
КОРХОНАНИНГ УСТАВ (НИЗОМ)И ҲАҚИДА

Устав (Низом)
– хўжалик юритувчи субъектнинг тузилмаси, фаолият йўналиши, функцияси, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи локал-ҳуқуқий ҳужжатдир. Устав корхонанинг таъсис ҳужжати ҳисобланади.

Эътибор беринг, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддасига асосан, юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ёки устав асосида ёхуд фақат таъсис шартномаси асосида иш олиб боради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс шу турдаги ташкилотлар хақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин.

Демак, таъсис ҳужжатлари сифатида тижорат фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлган ташкилотларда устав бўлади, тижоратчи ҳисобланмаган ташкилотларда, агар қонунларда кўзда тутилган бўлса, уларда низом бўлиши ҳам мумкин.

Оддий фуқаролар учун уларнинг фуқаролик паспорти қанчалик муҳим бўлса, юридик шахслар учун уларнинг уставлари (низомлари) шунчалик муҳим саналади.

Устав (низом) шаклан ва таркибий жиҳатдан ташкилот номи, унинг тасдиқланган жойи ва санаси, индекси, сарлавҳа, келишиш тўғрисидаги белги, виза, таъсисчиларнинг имзо реквизитларидан иборат бўлади.

Ташкилот низоми юқоридаги ўринларда айтилганидек, одатда тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ташкилотлар фаолиятида тадбиқ этилади, масалан давлат бошқаруви органлари, муассасалар таъсис этилганда уларнинг фаолият низоми ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Ташкилот тўғрисидаги низом – ташкилотнинг статуси, унинг вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ва бошқа фаолият тартибини белгилайдиган таъсис ҳужжатидир.

Устав (ёки низом) А4 форматли стандарт варақларда расмийлаштирилади ҳамда матни қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:

умумий қоидалар;
корхонанинг фирма номи;
ташкилот жойлашган ери ва почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;
муассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
ташкилотнинг асосий фаолият турларининг рўйхати;
ташкилот устав фондининг миқдори (тижорат ташкилотлари учун);
ташкилотнинг ижро органи ва бошқарув тартиби;
мол-мулк ва воситалар;
қайта ташкил этиш ва тугатиш.

Устав (ёки низом)нинг титул варағида ҳужжат тури (яъни унинг уставлиги), юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг фирма номи, таъсис этиш жойи, устав (ёки низом)нинг ташкилот муҳри билан тасдиқланадиган таъсисчилар ёки иштирокчилар томонидан тасдиқлаш грифи кўрсатилади.

Устав (ёки низом)нинг асл нусхасини рўйхатга олувчи орган юқори чап томонда устав (ёки низом) рўйхатга олинганлиги тўғрисида белги қўяди ҳамда тегишли тартибда тасдиқлаш белгиси қўйилади.

Корхона устави (ёки низоми), ушбу ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий мақоми ва ижро органи тузилмасидан келиб чиқиб, турли хил ҳужжатлар (йиғилиш баёни, қарор, буйруқ кабилар) билан тасдиқланади.

Масалан, ташкилот масъулияти чекланган жамият бўлган тақдирда, «Масъулияти чекланган жамият ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунга биноан жамият устави жамият таъсисчилари (ёки таъсисчиси)нинг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.

👉@yuristkadr
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Human.uz сайти мухбири Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Дилшод Сатторов билан суҳбатда муҳим ва долзарб мавзулар хусусида гаплашди.

ТЎЛИҚ:👉 видео

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
МЕҲНАТ ТАЪТИЛДА БЎЛА ТУРИБ, ИШГА ЖАЛБ ЭТИЛГАН ХОДИМНИ ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОГА ТОРТИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум @yuristkadr жамоаси сизладан битта илтимос Бир холатга аниклик киритиб берсангиз. Бизнинг Бир ходимимиз мехнат таътилига чикканди лекин иш хажми куплигидан топшириладиган хужжатларни мехнат таътилига карамай ишини давом эттирди лекин унга шу таътил даврида унга хайфсан беришяпти шу ту́грими бу холат туман судида бу́лаяпти. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекснинг 133-моддасида барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилиши айтиб ўтилган.

❗️Яна Кодекснинг 126-моддасида дам олиш вақти - ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақт эканлиги белгилаб қўйилган.

Ходимни таътилдан чақириб олишга эса 147-моддага асосан, фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин бўлади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Кодекснинг 143-моддасида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига
қўшиб қўйилиши керак бўлади.

Энди яна бир нормага эътибор қаратадиган бўлсак, бунда ходимга иш берувчи томонидан ҳайфсан интизомий жазо чорасини қўллашга фақат унинг меҳнат интизомини бузганлиги учун ҳақли эканлиги Меҳнат кодекснинг 181-моддасида кўрсатиб қўйилган.

Тушунишимизча, бу ерда
ходимни иш берувчи томонидан меҳнат таътилидан норасмий "чақириб олиб" ишга жалб этилганлиги маълум бўлмоқда (демак, бу ҳолатда ходим дам олиш учун расман меҳнат таътилида бўлган ҳисобланади). Бу - иш берувчи томонидан йўл қўйилган биринчи хато ҳисобланса, ходимнинг дам олиш вақтида уни ишлатиб, яна унга ҳайфсан интизомий жазосини қўллаб ва бу иш судгача борганлигини нима дейиш мумкин?! Хатолар устига хатоми?

Хулоса қилган бўлсангиз, ходимга таътил даврида ишлаган вақтида меҳнат интизомини бузганлиги учун ҳайфсан интизомий жазо берилиши албатта нотўғри бўлади.

Бу масала юзасидан Кодекснинг 184-моддасига кўра интизомий жазо устидан якка меҳнат низоларини кўриш учун белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин ҳамда меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган иш берувчининг интизомий жазо бериш тартибига риоя қилганлигини ҳисобга олиб, ходимга нисбатан қўлланилган
интизомий жазони ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш
тўғрисида қарор чиқариши ҳам мумкин.

Экспертимиз Раъно Исамитдинова.

👉@yuristkadr
Forwarded from Qonun Doirasida (Фуркат Рузметов)
Бола пулига сут пули деб қаралиши ва барчага берилиши керак.

Муҳтарам Шавкат Миромонович!
https://t.iss.one/qonundoirasidauz каналимизга келиб тушаётган мурожаатлардан, Ўзбекистондаги бола пули олишга мухтож оилаларни мурожаатларидан маълумки, юртимизда бола пули олишга мухтож оилалар кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Хусусан, бола пули ажратилишидаги ортиқча оворагарчилигу, ортиқча талаб хужжатларини бекор қилиб, болани туғилиш гувохномаси орқали бола пули тайинланиши юзасидан янги қарор қабул қилинишини сўраганмиз.

Бироқ, келиб тушаётган мурожаатлардан маълумки,
2 ёшгача бола пули ажратилишида муаммолар хамон сақланиб қолмоқда.
Вазирлар махкамаси хам, 07.01.2021 йилдаги мурожаатимизга шахсан ўз аралашувини кўрсатмасдан келмоқда.

Муҳтарам Президентим, ҳалқимиз Сизнинг доно сиёсатингизга, халқ манфаати барча нарсадан устун деб қайта-қайта такидлашингизга ишонади.
Вазирлик ва мутасаддилар хам Сизни доно сиёсатингизга хамоханг иш олиб боришса, ўйлайманки муаммо ва камчиликлар бўлмас эди.

Барчаси халқ учун деб тўғри такидлайсиз. Аслида хам шундай бўлмоғи лозим. 2 ёшгача бола пули бу сут пулидир. Сут пули Аллох Таоло томонидан шу заминга бериладиган ризқ десак муболаға бўлмайди. У пулни бериш учун эса, қандайдир ортиқча хужжатлар талаб қилишни ўзи ортиқча.

Ачинарлиси шундаки, қарорларимиз фуқаролар фойдасига эмас, уларнинг зарарига ишлаётганлиги кўп учрамоқда.
Бола пули ажратишда аввал махалла идорасида муаммо бўлган бўлса, энди эса сабез деган ташкилотда муаммо юзага кела бошлади. Муаммоларни юки эса яна халқ гарданига тушмоқда.

Айрим мутасаддилар, давлат бир унинг ғазнаси хам бирлигини, давлат пули халқ пули эканлигини тушунмаётган кўринади. Тушунганларида шу туғилган бола Ўзбекистон боласи эканлигини, она бола тарбияси билан бўлиши уни парваришлаши кераклигини, ишлаб боласини боқа олмаслигини, уни соғлом ўсиши барча нарсадан мухимлигини, шу бола эртага катта бўлгач, Ўзбекистонга ўз хиссасини қўшишини англаб етган бўлар эдилар.

Муҳтарам Шавкат Миромонович Сиздан, 2 ёшгача бола пули ажратилишидаги ортиқча талаб ва муаммоларга чек қўядиган, халқ манфаати йўлида хизмат қиладиган қарор қабул қилишингизни илтимос қиламан.

Ҳурмат билан, qonundoirasida.uz веб сайти муаллифи хуқуқшунос Фурқат Рузметов.

Каналга уланиш 👉 https://t.iss.one/qonundoirasidauz
Нега айнан 8 соат ишлаймиз?

1840 йил 8-февралда Янги Зеландияга келган дурадгор Самуел Парнелл дўкон қуриб, уни ишга туширди. У ўз раҳбарлигидаги меҳнат фаолияти давомида биринчи бўлиб "8 соатлик иш куни"ни йўлга қўйган.

Унинг фикрича, ишчилар 8 соат ишлаши, 8 соат ҳордиқ чиқаришлари ва ўз қизиқишлари билан машғул бўлишлари, 8 соат ухлашлари керак эди. Яъни, 1 сутка – 24 соат давомида
учта 8 соат ва учта тенглик.

Ғоя тезда Янги Зеландия ва Австралия бўйлаб тарқалди. Сўнгра бутун дунё шу режимда ишлай бошлади.

П.С: Оддий бир дурадгорнинг ақли етган масалага, нега баъзи "амалдорларимизнинг" ақли етмас экан-а?!

Муҳаммадамин Каримжонов – @yuristkadr эксперти.

👉@yuristkadr
ХОДИМ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАСИГА БУЙРУҚ БИЛАН ЧИҚИБ, ИШГА ҲАМ БУЙРУҚ БИЛАН ҚАЙТАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому алейкум менда савол. Агар ходим бетоб булиб колган булса ва бу хакда телефон оркали хабар берса бу ходимга нисбатан ишда йуклигига буйрук чикариладими хамда согайганидан сунг ишга кайтса хам буйруклаштириладими? Олдиндан рахмат жавоб учун.

ЖАВОБ.

Ёш кадровиклар амалиётида учрайдиган қизиқ савол, бироқ кўп йиллардан бери фаолият юритаётган амалиётчи кадровиклар учун маълумки, муассаса ходими бетоб бўлиб қолган бўлса, ходим соғайганидан сўнг ишга чиққан куни белгиланган тартибдаги меҳнатга лаёқатсизлик варақасини иш берувчига топширади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси эса шахсни ишдан озод қилиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат ҳисобланади.

Бунинг учун, Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 93-бандига кўра, нафақалар ходимнинг асосий иш жойидан корхонанинг Ижтимоий суғурта бўйича комиссияси ёки шу иш учун вакил қилинган комиссия аъзоси томонидан тайинланиши белгиланган. Бунда, комиссия таркиби, аъзолари сони ва раиси корхона раҳбарининг буйруғи ёки бошқарувининг қарори билан тасдиқланиши белгиланган.

Яна мазкур Низомга биноан ижтимоий суғурта бўйича комиссия ёки вакил қилинган комиссия аъзоси ҳар бир вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўловни амалга оширилиши учун белгиланган тартибда нафақа тайинлаш баённомасини расмийлаштириши айтиб ўтилган.

Мана, ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ходим бетоб бўлиб қолган бўлса ва бу ҳақда хабар берса (телефон орқали бўлса ҳам), ушбу ходимга нисбатан ишда йўқлигига буйруқ чиқариш хамда бу ходим соғайиб ишга қайтиш холатини ҳам буйруқлаштириш шарт эмас.

Раъно Исамитдинова - @yuristkadr эксперти.

👉@yuristkadr
БУ САВОЛГА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ЖАВОБ БЕРИШИ КЕРАК.

САВОЛ.
Ассалому алайкум, мени саволим бор эди: кадрлар бўйича ишлайдиган ходимларнинг сони кайси хужжат билан аниқланади? Сўрамоқчи бўлганим, нечта ходимга нечта кадр инспектори тўғри келиши керак? Мисол, давлат ташкилотида 160 ходим ишлайди кадрлар бўйича 1 инспектор бор, шу тўғрими?

ЖАВОБ.

Айни вақтда кадрлар хизмати ходимларининг сонига нисбатан аниқ талаблар ҳозиргача йўқ, айниқса давлат органлари ва давлат ташкилотларида.

Саволингиз жуда ўринли, асоссиз юкламалардан жабр кўриб, “уйини ва оиласини унутган” ҳар бир кадрлар хизмати ходими бу саволни беришга ҳақли. Шахсан мен 150-160 нафар ходимлари бор корхонада фақатгина 1 нафар кадрлар бўйича инспектор ишлашини мантиқсизлик деб ҳисоблайман. Бу “эксплуатация” (олдинги китобларда қул каби ишлатиш шундай дейиларди, эсласангиз)дан бошқа ҳеч нарса эмас.

Биласизми, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги деган ташкилот бор, аслида бу саволни ана шу ташкилотга берсак жуда ўринли бўлган бўлар эди. Хўш, нимага?

Ҳабарингиз бўлса, 2019 йил 3 октябрда Президентимизнинг ПФ-5843-сонли “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди.

Мана шу Фармон билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури”нинг 5-қаторида, асосан (биринчи ижрочи сифатида) юқоридаги Агентлик зиммасига:

Давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар билан ишлаш бўлинмаларининг номланиши, уларнинг тузилмаси, штатлари сони, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлашга қўйиладиган унификациялаштирилган талабларни белгилашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорини ишлаб чиқиш юклатилган эди. Муддат 2019 йил 1 декабргача деб белгиланган эди.

Айнан мана шу қабул қилинадиган қарорда сиз ва бошқалар айтган масалалар, нечта ходимга кечта кадровик тўғри келиши, уларнинг аниқ вазифалари, разрядларию, меҳнат кафолатлари каби муҳим масалалар кўзда тутилиши керак эди. Шу қарор билан биз йиллар давомида кутган кадрлар хизматларига доир умидли ислоҳот амалга оширилиши зарур эди.

Минг афсуски, Президентнинг ушбу Фармони ижроси ярим йўлда қолиб кетганга ўхшаяпти, нимагаки, ҳозир 2021 йилнинг июнь ойи ва орадан бир ярим йил ўтди ҳамки, бу қарор қабул қилинмади. Ўша эски тос, ўша эски ҳаммом ҳали ҳам ўз формасида ва шу ҳам бир сабаб, давлат органлари кадрлар хизматида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади.

Шунинг учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари, сизлардан ушбу саволга аниқ жавоб беришингизни сўраб қоламиз: ўша қарорнинг тақдири нима бўлди?

Расмий баёнот ва расмий жавоб бўлса, айни муддао бўлар эди.

👉@yuristkadr
ХОДИМГА 5 ЁКИ 10 ФОИЗ МИҚДОРДА ЖАРИМА БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИНМИ?

САВОЛ.
Менга бир нарсани тушунтириб беринг, юристимиз интизомни бузган ходимларга жарима жазоси берсак, 10 фоиз миқдорида берилса ҳам бўлади деяпти, лекин қонунларда интизомни бузганларга 10-15 фоизлик жарима берилиши йўқку, мен 30 ёки 50 фоиз деяпман, шунга нима дейсиз?

ЖАВОБ.

Меҳнат кодексимизда, яъни унинг 181-моддаси 2-бандида интизомий жариманинг икки хил тури акс этган:

биринчиси, ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;

иккинчиси, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима, агар бу ички меҳнат тартиби қоидаларида айнан назарда тутилган бўлса.

Энг асосий жиҳати нима биласизми, мазкур икки турдаги жарималар ҳам қатъий белгиланмаган жарималардир, яъни улар айнан “ўттиз фоиз миқдорида” ёки “эллик фоиз миқдорида” эмас.

Аксинча, ушбу жарималар минимумдан максимумгача бўлган чегаравий миқдорни назарда тутувчи жарималар ҳисобланади, бу улардаги “...дан ортиқ бўлмаган” жумлалари билан ифодаланмоқда.

Бироз кулгилироқ мисол бўлса ҳам айтаман:

биринчи жарима, дейлик, ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизидан – 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдоргача белгиланиши мумкин бўлса;

иккинчи жарима ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан юқори, бироқ 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланиши мумкин.

Яъни, ҳақиқатдан ҳам, биринчи жарима тури мисол учун, 5, 8, 10, 15 фоиз миқдорида қўлланилиши мумкин бўлса, иккинчи жарима тури, мисол учун, 35, 40, 45, 50 фоиз ва ҳоказо миқдорларда белгиланиши мумкин.

👉@yuristkadr
Раҳбар билан мулоқотда ёш юристга бир маслаҳат.

Ташкилот раҳбари билан мулоқот алоҳида масала, бу юристдан ҳақиқий “дипломатия”ни талаб қилади.

Бугунги кунда раҳбарият деганда биз мулкчилик нуқтаи назаридан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларини ҳамда ҳусусий мулкчилик асосида ишлайдиган корхона ва ташкилотлар раҳбарларини бир хилда тушунишимиз керак.

Ташкилот раҳбарлари шунчаки “раҳбар” эмас, уларнинг кўпчилиги ўз соҳасининг мутахассислари ҳамда ўз ишида муваффақият қозонган шахслардир.

Ўзаро мулоқотда юрист ҳар қандай вазиятда раҳбариятга нисбатан ҳурмат ва эҳтиромни сақлаб қолиши керак, шу билан бирга, қонунийликни таъминлаш борасида раҳбарият томонидан содир этилаётган қонунбузарликлар юзасидан ўзининг қатъий қарши позициясини билдириши шарт.

Кейин, раҳбариятга таклиф киритганда оғзаки изоҳларга кўп вақт кеткизманг. Яхшиси, маълумотларни ёзма тақдим этинг.

Агарда, таклифингиз, бирор бир қарор ёки буйруқ қабул қилишни ёки қайсидир ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутса, яхшиси, ўша ҳужжатларни ўзингиз тайёрлаб, таклифга “тайёр маҳсулот” сифатида илова қилиб киритганингиз маъқул.

Чунки айнан шундай иш услуби самарадорлик ҳисобланади. Қуруқ ва оғзаки таклифнинг ўзи етарли эмас.

👉@yuristkadr
Қонунларнинг ижросизлиги одатда уларни ҳурмат қилмаслик ва менсимасликдан келиб чиқади.

Карантин чоралари кучайтирилди, аксарият фуқаролар учун Тошкент шаҳрига киришга чеклов ўрнатилди. Бу истасак-истамасак, кўпчилик одамлар учун анчагина ноқулай, айниқса, тирикчилиги пойтахтга боғланиб қолган одамларга бирмунча вақт қийин бўлиши табиий.

Ҳукумат томонидан реал хавф борлиги уқтирилган, тушунтирилган ва ишонтирилган ҳолда жорий қилинган талабларни итоат қилувчи аксар одамлар доим тўғри қабул қилади ҳамда айнан ишончи ва ҳурмати бўлганлиги сабаб ҳам ушбу қоидаларга оғишмай риоя этади.

Бироқ, айни шу каби талаблардан бошқалар ҳеч бир сабаб ва асоссиз истисно этилганлигини, мажбуриятлар бир томонлама эканлигини кўргач, қолганларда ҳам бу талабларга нисбатан ҳурмат ва ишонч сўниши мумкин. Бу эса, юқорида айтганимиздек, ўша талаблар акс этган қонунларнинг ижро қилинмаслигига олиб келиши мумкин.

Карантин кучайтирилиб, бошқа одамларга Тошкент дарвозалари ёпилди, эртага эса минглаб ёшлар ва минглаб иштирокчилар Ботаника боғида бир жойга жипслашиб тўпланишади ва карантин қоидалари иложсиз ҳолатда оммавий равишда бузилади, бунга онгли равишда йўл қўйиб берилади. Ва, эрта-индин бу тадбирларнинг ташкилотчилари ҳам “АОСИЙ ҚОНУНБУЗАРЛАР”га айланиши мумкин

Шубҳасиз, оммавий тадбир давомида карантин қоидалари бузилишига сабабчи бўлган ташкилотчилар (мансабдорлар)ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши масаласи ҳал этилиши керак.

МЖтК 54-моддаси иккинчи қисми:

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, .... ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса — ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

👉@yuristkadr