YURISTKADR
55.7K subscribers
3.2K photos
707 videos
740 files
2.68K links
Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.

Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot

Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01
Download Telegram
ИШ СЎРАБ КЕЛГАН ФУҚАРО ПРАВОКАЦИЯ ҚИЛЯПТИ...

САВОЛ.
Ассаламу-алейкум. Бир савол бор эди. Бир фуқаро қайта қайта иш сўраб мурожаат қиляпти. Иш жойимиз йўқ десам хам нимагадир қайта қайта пракратурага шикоят қиляпти. Нима қилсам бўлади? Правокация қиляпди. Хар ҳил тухматлар қиляпди прокуратурага мени устимдан. Маслахат беринг.

ЖАВОБ.

Эътибор беринг.
Меҳнат кодексининг 78-моддасида “ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўйилмайди” дейилган.

Бу қоидага мувофиқ, иш сўраб келган фуқароларни ишга қабул қилиш имкони ва қонуний асоси бўла туриб, уларга рад жавоби берсангиз мана шу ҳаракат ноқонуний бўлади.

Лекин, сизда ҳақиқатдан ҳам бўш иш ўрни бўлмаса, ёки ўша фуқаронинг малакаси ва мутахассислигига мос бўлган иш жойи бўлмаса, бундай ҳолларда уни ишга қабул қилмаслик, ёҳуд ишга қабул қилишни рад этиш ноқонуний бўлмайди.

Фақат бундай вазиятларда иш сўраб келган фуқароларга бу масалани тўғри ва қонуний қилиб тушунтириш муҳим.

Баъзи ҳолларда, иш берувчилар ёки уларнинг вакиллари (масалан, кадрлар хизмати ходимлари) иш сўраб келган фуқароларга ишга қабул қилиш имконсиз бўлган вазиятлар ҳақида оддий ва хушмуомалалик тушунтириш ўрнига, қўполлик ёки беписандлик билан муносабатда бўладилар. Одатда муаммо ва фуқародаги норозилик ана шундан келиб чиқади.

Меҳнат кодексининг 78-моддаси сўнгги қисмига қарасангиз шундай қоида бор:

Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, ходимнинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт, бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.

Яъни, агар ўша фуқарони ишга қабул қилишнинг имкони бўлмаса ва бу тўғрисидаги оғзаки жавобингиздан қониқмаса, унинг талаби билан ишга қабул қилишни рад этишнинг қонуний асосларини келтирган ҳолатда, унга ёзма жавоб хати беришларингиз керак. Бу жавоб хати биринчи раҳбар томонидан имзоланган бўлиши лозим.

Фикримча, фуқаро ишга қабул қилмасликнинг сабабларини сўраган, бироқ сизлар эса айнан асослантирган жавоб хати бермаганлигингиз сабабли ҳам фуқарода норозилик келиб чиқяпти.

Маслаҳатимиз шу: ҳақиқатдан ҳам ҳеч қандай бўш иш ўрни бўлмаса, фуқарога бу ҳақида ёзма жавоб хати бериб, ишга қабул қилиш имкони йўқлигини айнан ана шу расмий хат билан маълум қилинг.

Масалан, қуйидаги намунадан фойдаланиш мумкин.👇

👉@yuristkadr
Меҳнат инспекторлари фаолиятида ҳам – икки хил стандарт.

Мана бу ерда Баҳодир Аҳмедов меҳнат инспекторлари фаолиятида ҳам икки хил стандартлар учраб туриши ҳақида ишончли маълумот берибди.

https://t.iss.one/bahodirahmedoff/4709

Бунақаси жуда кам учрайди.

Тошкент вилоят бандлик бош бошқармаси Нурафшон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Тошкент вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг кадрлар бўйича бош мутахассисига қўлланилган “хайфсан” бўйича икки хил хулоса берган.

Биринчисида, хайфсан нотўғри қўлланилган деб ҳулоса берилган бўлса, иккинчисида “хайфсан” тўғри қўлланилган деб ҳулоса берилибди. Асосийси, биринчи ҳулосанинг муаллифи ҳам, иккинчи, унга зид мазмундаги хатнинг ижрочиси ҳам битта инспектор.

Фикримни айтмоқчиман, мана шу биз кўриб турган ҳолатда меҳнат инспектори биринчи “оқ” деб ҳулоса бериб, кейин “қора” деб ҳулоса бериш учун кимдандир “соққа” олмаган бўлса керак. Эҳтимол, қандайдир босим бўлган бўлиши мумкин – юқоридан.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ўзида биз ҳурмат қилган малакали ва тажрибали меҳнат инспекторлари ишлайди. Вазирликдан ва марказий инспекциядан ушбу вазиятни ўрганиб, ҳолис баҳо беришларини сўраб қоламиз. Бу ҳулосаларнинг аслида қайси бири тўғри, қайси бири нотўғри, ўзи?

👉@yuristkadr
Мана бу ерда Миллий боғнинг қуюқ дарахтзордан иборат бўлган расми 2018 йил;

дарахтларнинг деярли қирилиб ташланган ҳолати эса 2021 йил апрель ойига оид дейилмоқда.

Жиноят кодекси 198-модда иккинчи қисми:

Ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса,

— базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар ана шу дарахтларни кесиш учун руҳсатнома олинмаган бўлса,
ЖК 198-моддаси катта саҳнага чиқиб келади.

Тепадан кузатиб кўрамиз ва таҳмин қиламиз: агар дарахтлар руҳсатномасиз ва ноқонуний кесилган бўлса, табиатга етказилган зарарни камида 5-6 млрд. сўм деб баҳоласак бўлар-а? Нима дейсизлар, экологлар?

👉@yuristkadr
Меҳнат шартномасини МК 100-моддаси иккинчи қисми 6-банди билан бекор қилиш амалиёти ҳақида.

Бу асос билан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилиниши мумкин.

Умуман олганда, МКнинг 100-моддаси иккинчи қисми 6-бандида шундай қоида келтирилганки, ушбу асос бўйича меҳнат шартномасини корхона мулк қилиб олинган кундан бошлаб уч ой мобайнида бекор қилишга йўл қўйилади.

Мана шу мақоланинг тўлиқ мазмуни билан албатта танишиб чиқинг. Тўлиқ матни қуйида. 👇(Шу ҳақида кеча дарсда ҳам гаплашган эдик).

https://telegra.ph/Meҳnat-shartnomasini-Meҳnat-kodeksining-100-moddasi-ikkinchi-қismi-6-bandi-bilan-bekor-қilish-amaliyoti-ҳaқida-06-19

👉@yuristkadr
Кеча Олий судда ажойиб бўлди!

Ҳабарингиз бор, каналимизда суд жараёни билан боғлиқ мулоҳазалар, танқидий фикрларни ҳам бериб борамиз. Тўғриси, адолатсиз суд қарорлари асосий нишонимиз ҳисобланади, шу билан бирга меҳнат низолари ҳам асосий йўналишимиз эканлигини биласиз.

Жойларда, вилоятлар ва туман (шаҳар)лардаги судларнинг савиясиз ва адолатсиз қарорларини кўриб, баъзида бу тизимдан хафсалам пир бўлса, бошқа судлар томонидан ташланган одилона қадамлар одамни барибир умидлантираверади. Айниқса, адолатни Олий судда кўрсам, ҳудди ҳуқуқлари тикланган фуқаролар каби дўппимни осмонга отгим келади. Мазза қиламанда шунда.

Хуллас, кеча Олий судда ҳамкасб-дўстим Баҳодир Аҳмедов билан кассация судидаги 2 та процессда иштирок этдик. Юрист-блогерлар сифатида.

Судья Жамшид Тиркашев бошчилигидаги судлов ҳайъати аъзолари (аъзолар – судья Ж.Расулов ва судья Х.Эшмуратовлар) томонидан ўтказилган суд жараёнида ишдан ноқонуний бўшатилиб, меҳнат ҳуқуқлари топталган, жойлардаги судлар томонидан даъво ва шикоятлари шунчаки эътиборсиз қолдирилган икки нафар фуқарони ишга тиклаш ҳақида суд қарорлари қабул қилинди. ЯЪНИ АДОЛАТ ТИКЛАНДИ.

Биринчиси,
Қарши давлат университети томонидан 2019 йилда меҳнат қонунчилигига зид равишда ишдан бўшатилган, қарийб 2 йил давомида бормаган жойи қолмаган инглиз тили ўқитувчиси Мадина Чориева, ниҳоят 2 йилдан сўнг кеча Олий судга келиб ҳуқуқлари тикланди. Олий суд судьялари қуйи (туманлараро ва вилоят) судларининг адолатсиз қарорларини бекор қилиб ташлади.

Мана шу суд ишидаги эътиборли жиҳат. Ўшанда 2019 йилда Мадина Чориева билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 97-моддаси 6-бандига асосан, яъни танлов бўйича ўтмаганлиги сабабли бекор қилинган. Лекин энг ғалати томони, бу танловни ўтказишда Қарши давлат университетининг ўша вақтдаги масъуллари ходимни танловдан ўтказиш ҳамда унга баҳо беришда қўпол хатоликларга ва нохолисликка йўл қўйган. Қаранг, танловда баҳолаш ва овоз беришда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилик қисми Чориевага ижобий (яъни лавозимида ишлаши бўйича) овоз берган, лекин иш берувчи бу овозларни атайлабдан эътиборга олмай, бу ходимни асоссиз равишда “танловдан ўтмади” деб ҳулоса чиқариб, ишдан бўшатиб юборган. Олий суд судьялари мана шу жиҳатларга алоҳида аҳамият берди.

Иккинчиси, бу ҳам Қашқадарё вилоятига оид. Бу вилоятда фаолият юритиб келган “Индорама Агро” МЧЖ ҳорижий корхонаси 2020 йилнинг октябрь ойида кадрлар бўйича инспектор бўлиб ишлайдиган Г.Хонқуловани Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-бандига асосан, меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузган деб ишдан бўшатиб юборган. Бу фуқаро ҳам Олий суд Кассация суди томонидан ишга тикланди. Суд иш берувчининг ҳаракатларини ноқонуний деб топиб, қаторасига қуйи судларнинг ноқонуний қарорлари ҳам бекор қилди. Бунда ҳам хорижий корхона раҳбарияти бир қатор қонуний талабларга риоя қилмаган. Ҳусусан улар Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони 16-банди билан бегиланган “... шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади” деган қоидаларини эътиборга олмаган бўлиб чиқди. Натижада, улар Г.Хонқуловани қонунга зид равишда ишдан бўшатиб қўйган.

Кеча бўлиб ўтган иккита судда судья Жамшид Тиркашев бошчилигидаги кассация суди судьялари ҳар бир жиҳатни эътибордан четда қолдирмади. Ҳамда туман ва вилоят судларининг адолатсиз қарорларини бекор қилиб, минг сарсон бўлган икки нафар аёл – М.Чориева ва Г.Ҳонқуловаларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаб берди. Қойил!!!

Энди улар ўз ишларига қайтадилар ва ишларини давом эттирадилар. Буёғига, уларнинг тезроқ ўз ишларига тикланишида Мажбурий ижро бюросидаги ижрочиларга кўп нарса боғлиқ.

Олий суд судьяларига адолат учун ташаккур айтиб қўямооооз! Бошқаларга ҳам юқсин-юқсииин!

👉@yuristkadr
Португалия - Германия 1 - 2.

Хозирча.
YURISTKADR
Португалия - Германия 1 - 2. Хозирча.
Немис машинаси ва 4 та гол.
Кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги умумтаълим мактабларининг кадрлар бўйича менежерларига 3 кун (18 соат)лик ўқув дастури доирасида сертификатлар топширган бўлсак, бугун бир хафталик (36 соатлик) ўқув дастури доирасида мана бу тингловчиларимизга ҳам малака оширганлик тўғрисидаги сертификатларни топширдик.

Кечаги ва бугунги кун шаҳсан ўзимга ажойиб якун бўлди. Дастлаб тингловчилардаги бироз нурсиз нигоҳлар, якунга келиб, чарақлаб турган, ишончга тўлган нигоҳларга ўзгаряпти. Мана, мана шу одамни жуда руҳлантиради. Ишингиздан қониқиб кетасиз, шундай вазиятларда.

Масалан, Бўстонлиқ туманидаги мактабларнинг кадровиклари бошида соҳадан унча ҳабари йўқдек туюлган бўлсада, кечаги кунга келиб йиллар давомида кадрлар хизмати соҳасининг ичида юрган тажрибали мутахассислардек кўриниб кетди. Улардаги соҳага ва ўзларига бўлган ишончга гап йўқ.

Бир хафталик курсимиз иштирокчиларини эса айтмаса ҳам бўлади, улар биз учун энг фаол тингловчиларимиздан бўлиб қолади. Бугун улар билан ҳайрлашиш мен учун ҳам, Раъно опа учун ҳам қийин бўлди. Ҳуллас, бу хафта биз учун кайфиятли хафта бўлди. Тингловчиларимизга катта раҳмат!

📣Келаси душанбадан навбатдаги бир хафталик ва кечки курсларимизга марҳамат. Шунингдек, жойларда, вилоятларда гуруҳлар тузилса, сайёр ўқишларимизни ҳам давом эттирамиз.

☎️ 97-731-40-30, 90-934-86-19, 90-175-76-79 (👉@yuristkadrgabot)

👉@yuristkadr
Раҳбарлик ва лидерлик: ўртадаги фарқли жиҳатлар.

1. Раҳбарлик
бошқарув борасида расмий, ижтимоий, шунингдек маъмурий тизим десак тўғри бўлади. Бу. биринчи навбатда, раҳбар томонидан меҳнат жамоасининг хатти-ҳаракатлари ва фаолиятини маъмурий-ҳуқуқий тартиб-қоидаларга асосланган ҳолда бошқаришдир.

Раҳбарият меҳнат жамоаси аъзоларининг меҳнат фаолиятини режалаштириш, тартибга солиш, назорат қилиш ва баҳолаш ҳуқуқига эга.

Раҳбар ўзи бошқараётган компания манфаатлари йўлида ходимларга нисбатан рағбатлантириш, шу билан бирга интизомий чоралар қўллаши мумкин. Раҳбарлик ҳолатида ходимлар ўзининг муайян эҳтиёжлари учун (иш ҳақи, малака, таълим ва ҳоказоларни амалга оширишда) эркинлигининг муайян бир қисмини мажбурий раившда йўқотишига тўғри келади.

2. Лидерлик – бу етакчиликдир. Бу жамоа билан кўпроқ норасмий, лидернинг психологик бошқарув усулларига, ундаги етакчилик характерларига ва ижобий феъл-атворларга асосланган самарали бошқарув тизимидир.

Лидерлар жамоани турли мажбурлаш ва жазолаш усулларисиз бошқаради. Бунда ходимлар етакчини раҳбар сифатида тан олишади, унга ўз эркинликларининг бир қисмини ихтиёрий равишда беришади, унинг бошқарув тизимига топширишади. Лидерликда жамоа ва лидер ўртасидаги муносабатлар асосан, ўзаро ҳурмат ва ишончга қурилади, шунинг учун ҳам бунда ўзаро алоқалар кўпинча ўз-ўзидан ривожланаверади.

Фарқли томонини оддийроқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, раҳбар ва ходимлар ўртасида келишмовчиликлар, норозиликлар, турли низолар ҳамда ҳуқуқлар учун курашлар бўлиши мумкин, бироқ лидер ва ходимлар ўртасида бундай ҳолатлар одатда жуда кам кузатилади.

👉@yuristkadr
Қонун билан таъқиқланмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қонунийдир.

Қисқаси, бир иш берувчи ходимини ишдан бўшатиб қўйган.
Кейин нотўғри бўлган деб ҳисоблаб, ишдан бўшатиш буйруғини ўзи бекор қилиб, янги буйруқ чиқарган ва шу буйруқ билан ходимни яна қайтадан ўз ишига тиклаган.

Бироқ, иш берувчи ходимни ишга тиклаш ҳақидаги буйруқни чиқаришда Меҳнат кодексининг ходимни ишга тиклаш тартибига доир 111-моддасини буйруқда алоҳида қилиб кўрсатмаган. Ундан кейинги – 112-моддани келтириб, бекор юрганлиги учун ходимнинг мажбурий прогул суммаларини ҳам тўланишини кўрсатган.

Айнан мана шуни (яъни, буйруқда 111-модда кўрсатилмаганлигини) жойдаги меҳнат инспектори жиддий қонунбузарлик деб ҳисоблаб, иш берувчига бу ишга тиклаш буйруғини бекор қилиш ҳамда юристга ва кадрлар хизмати ходимига интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида кўрсатма киритибди. Орада иш берувчига маъмурий жарима ҳам қўллабди.

Ҳурматли меҳнат инспекторлари, мана шунга ўхшаш вазиятларда сал либералроқ бўлинглар, илтимос. Қонунчилик ҳужжатлари билан аниқ белгиланмаган ва таъқиқланмаган бўлса, билиб-билмай буни қонунбузарликка йўйманглар, майлими?

Меҳнат кодексининг 111-моддаси ишдан ғайриқонуний бўшатилган ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимларни иш берувчи, суд ёки бошқа ваколатли органлар томонидан аввалги ишига тиклаш тартибини бегиловчи моддадир.

Бу моддада, “иш берувчи ходимни ўз ишига тиклаш ҳақидаги буйруқ чиқарганда, буйруқда албатта мана шу моддани асос қилиб кўрсатади” деган талаблар, ёки шунга ўхшаш алоҳида қоидалар йўқ.

Шундай экан, ишга тиклаш ҳақидаги буйруқда МК 111-моддаси кўрсатилмаган бўлса, бу бошқалар учун жавобгарлик келтириб чиқарувчи ҳуқуқбузарлик дегани эмас. Бу ерда ходимнинг ишига тикланганлиги ва иш берувчининг ҳаммасини ўз вақтида тушунгани энг муҳимидир.

Яъни, меҳнат қонунчилиги билан таъқиқланмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қонунбузарлик дегани эмас.

Юракни сал кенгроқ қилайлик.

👉@yuristkadr
Ҳозиргина бир чет эл компаниясининг Тошкентдаги бўлимида ишлаётган эски танишим билан гаплашиб қолдим.

Улар ўтган йилнинг март ойидан бери ҳалигаа масофадан туриб ишлаётган экан.

Ие, нега унақа”, десам, танишим “бизда бош офисдагилар (яъни, ҳориждаги раҳбарлар) ҳали ҳам “офлайн”га руҳсат бергани йўқ. Токи, бу ерда ковид аниқланганлар сони кескин камаймас экан, масофадан (уйдан) ишлашга мажбур эканмиз” дейди.

Қойил-а?

Маълумот учун айтиб қўяй, ўтган 2020 йил 28 март куни Адлия вазирлиги томонидан 3228-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом” бор эдику, эсладизми? Ана шу ҳужжат ҳали ҳам амалда.

👉@yuristkadr
ҚИСҚАРИШГА ТУШГАН ХОДИМ БОШҚА ИШГА ЎТСА, УНГА НАФАҚА ТЎЛАНАДИМИ?

САВОЛ.
Ходим 2021 йил май ойидан қисқартиришга тушган, хозирда огохлантириш муддати тугашига 15 кун колди ва шу кунга қадар шу ишхонада ишлаб келмокда, агар ходим шу ишхонанинг узида бошка лавозимга утказилса, ишдан бушатиш нафакаси туланадими?

ЖАВОБ.

Йўқ, тўланмайди.

Ишдан бўшатиш нафақаси ходимга Меҳнат кодексининг 109-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган баъзи ҳолатларда тўланади.

Масалан, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги сабабли ишдан бўшатилса, бундай ходимларга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўлаб берилади.

Лекин, саволдаги ҳолатда ходимнинг иш жойи қисқартирилгани билан, МК 92-моддасини қўллаган ҳолда, уни бошқа бўш иш жойига ўтказиш чоралари кўрилмоқда, тўғрими?

Яъни, сиз айтган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани йўқ.

Шундай экан, агар ходим ишдан бўшатилмай, бошқа ишга ўтказилса, унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди.

👉@yuristkadr
Бизга келган мурожаат.

Ассалому алайкум Саидали ака. Сизга бир илтимосим бор эди. Ҳозирда республика бўйича минглаб йигит қизларни қийнаётган масала. Яъни хабарингиз бўлса керак Юридик техникумларда бўлаётган муаммолар.

Ҳозирда шу ўқув йилида Республика бўйича 14 та юридик техникумни 2 000 дан ортиқ ўқувчи талабалар битирмоқда.

Юридик техникумларда ўқиш 2 йилни ташкил этади. Юқорида айтилган талабалар ўқишга кирган вақтда уларга ТДЮУга йўлланма бериш белгиланган эди. Асосан техникумга жуда кўплаб ўқувчилар айнан шу йўлланма учун кирган эди.

Юридик техникумнинг контракти юқори бўлишига қарамай (ҳозирда 7 млн.сўм - стипендиясиз) 2 йил таҳсил олишди.

Аммо тўсатдан юридик техникумларнинг низомлари бирдан ўзгариб кетди. Шу жумладан ТДЮУга йўлланма бериш талаблари ҳам. Янги талаб қўйилди. IELTS бўлиши керак деб белгилаб қўйишди. Аммо янги Низом қарори тасдиқланган вақтдан сўнг биз кабилар учун бу каби тил билиш сертификатини олиш учун етарли вақт қолмаган эди. Бундан ташқари Юридик техникум дарслари соатидан чет тили ҳам қисқартирилди ёхуд бутунлай чиқариб ташланди.

Шу кунларда барча техникумларда йўлланма бериш юзасидан Махсус комиссиялар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргача бўлиб ўтган суҳбатлар давомида деярли ҳеч ким ТДЮУга йўлланма олмади. Яъни тил сертификати йўқ бўлгани учун.

Бундан ташқари 2-чи масала ҳам бор. Юридик техникумларда ҳозирда кўзбўямачиликдан иборат бўлган Меҳнат ярмаркалари ҳам ўтказилмоқда . Меҳнат ярмаркаларида келаётган бўш ваканциялар деярли ҳаммаси олий маълумотли кадрлар учун. Вакансиялар рўйхатида ўрта ёки ўрта-махсус кадрлар учун ҳам бўш иш ўринлари бор. Фақат қоровуллик, сотувчилик, боғбонлик каби иш ўринлари.

Аслида Юридик техникум битирувчилари ишлаши мумкин бўлган 89 та мутахассислик бор дейилган. Аммо бу 89 та мутахассисликнинг тўлиқ рўйхати мавжуд эмас. Бу дегани Юридик техникумни битириб на ўқишни давом эттирса бўлади, на ишласа бўлади. Унда бу техникумнинг нима кераги бор?

Ҳозирда ҳоҳлаган Юридик техникумни битираётган ўқувчилар билан суҳбат қилманг ҳаммаси бир гапни айтади, яъни 2 йил умри ва кетказган харажатига куйиб қолдик дейишмоқда.

Ўзингизга маълумки ҳозирда давлатимизда юрист-ҳуқуқшунос кадрлар жуда кам эканлиги айтилмоқда. Шу вақтда биздаги юридик кадрларни тайёрлаш тизими шу бўлса бошқа нима гап ҳам айтиш мумкин?

Бу масала бўйича жуда кўп муҳокамалар бўлди. Лекин на Адлия вазирлиги, на бошқа вазирлик биз каби ёшларни дардини тинглади.

Сиздан илтимосимиз шу масалани кенгроқ ёритиб берсангиз. Ва мутасадди вазирликлардан шу масалага муносабат сўрасангиз.

Жуда кўплаб ўқувчилар ва уларнинг ота оналарига катта ёрдам қилган бўлар эдингиз. Олдиндан раҳмат!

P/S: Мазкур мазмундаги мурожаатлар айни вақтда жуда кўпаймоқда. Адлия вазирлиги, айнан сизларнинг "ташаббусларингиз" натижаси бугун қандай якун бўлаётганлигини бир кўриб қўйинг.

Дастлабки тартибга ишониб ўз ҳаёт йўлларини режалаштирган ёшлар, кейинги тартиб билан ўз ҳаёт йўлларини йўқотиши оддий ҳолми, шунда? Агар аввалги қадам нотўғри ташланган бўлса, бунга энди ким жавоб беради? Бу ёшлар, уларнинг ота-оналари ахир ўша биринчи қадамга ишонишганку. Янги ҳужжат чиқариб, янги имкониятларни вада қилиб, одамларнинг пуллари йиғиб олингандан сўнг, бу имкониятларни бекор қилиш, нима ўзи бу? Адлия вазирлигидан изоҳ талаб қиламиз.

👉@yuristkadr