This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | 1 - декабрдан қонунчиликка киритиладиган ўзгаришлар
#30nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#1_ДЕКАБР_ОИТСГА_ҚАРШИ_КУРАШ_КУНИ

⚡️ОИТС бу - одам иммунитети танқислиги синдромидир. Ҳозирги вақтда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган муаммолардан бири СПИД касаллигидир.ХХ асрнинг охирида инсоният оламида энг муҳим ва даҳшатли воқеа ҳисобланади.

📍ОИВ организмнинг касалликларига қарши курашувчи кучи бўлган – иммунитетини емиради ва организмда унинг танқислигини юзага келтиради.

Жойларда аҳолига тиббий профилактик хизмат кўрсатиш мақсадида кўп тармоқли маркаий поликлиникалар қошида “Ишонч хона”лар ташкил этилган.

📌СПИДга қарши кураш марказларини юқори технологияли, замонавий лоборатория ускуналари билан жиҳозлаш, тадқиқотлар номенклатурасини кенгайтириш, янги услубларни жорий этиш тадбирлари жойлардаги манфаатдор шахсларни даволаш, аҳолини лаборатория кўригидан ўтказиш бўйича имкониятларни кенгайтиради.

‼️Республика СПИДга қарши кураш Маркази UNAIDS; UNICEF; UNESCO; UNDP; WHO; USAID; СПИД, Сил ва малярияга қарши кураш бўйича Глобал жамғарма билан ҳамкорлик қилади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#спорт_ва_ёшлар

📍Жорий йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Тошкентдаги Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида таэквондо "Пумсэ" ва "Фристайл" йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Юқори Чирчиқ туман спортчилари қатнашиб қуйидаги ўринларни эгалашди:
🥇Хегай Станислав (Юқори Чирчиқ т. БЎСМ тренер)
🥇Салимов Мурод (Юқори Чирчиқ т. ЎзДЖТСУ талабаси)
🥇Тулегенов Қуатбек (Юқори Чирчиқ т. ЎзДЖТСУ талабаси)
🥇Бабашева Жанерке (Юқори Чирчиқ т. 7-мактаб ўқувчиси)
🥇Джумабаева Рухшона (Юқори Чирчиқ т. 7-мактаб ўқувчиси)
🥈Сайловова Аида (Юқори Чирчиқ т. 35-мактаб укувчиси)

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#тадбирлар_доирасида_мусобақалар_ўтказилмоқда

Юқори Чирчиқ туманида "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остидаги маданий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

🏃‍♀️Оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида "Соғлом жамият сари" шиори остида туман Мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

🏆Мусобақа иштирокчилари туман Мактабгача таълим бўлими, таълим ва фан ҳодимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Ижтимоий_ҳимоя

Тошкент вилоятида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ишга тушди

🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг соддалаштирилган механизми Тошкент вилоятида 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб ишга тушди.

✔️Тошкент вилоятида ушбу тизим 2020 йил декабрь ойидан бошлаб жорий қилинди.

❇️Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарорига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали электрон маълумот алмашуви орқали давлат томонидан аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизими яратилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Маърифат_улашиб

📍Юқори Чирчиқ туманида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, жойларда кутубхоналар ташкил этиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни "Усмонобод" МФЙ худудидаги 12-сонли мактабда маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

📕Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг иш режасига асосан “Китоб-Миллатнинг бебаҳо маънавий меросидир” шиори остида туман Ахборот Кутубхона маркази билан ҳамкорликда сайёр китоб тақдимоти ўтказилди.

📖Тадбирда янги китоблар тақдимоти бўлиб, унда ҳар бир китобга алоҳида тавсия ва таҳлил этилди.

📜Бу каби тадбирлар туманнинг бошқа худудларида ҳам давом этади.

Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот ҳизмати
Ижтимоий тармоқлар орқали вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимларига мурожаатлар йўллаётган фуқаролар диққатига!

Сиз томондан юборилаётган шикоят ва аризалар, мурожаатлар қандай бўлаётганини кузатиб боринг.

Янгийўлда Қовунчи қишлоғидаги муаммолар қандай ечим топилди, масъуллар нима дейди? - Манба

83 ёшли мўйсафиднинг ерини тортиб олмоқчи бўлишганмиди? Вазиятга аниқлик киритилди. – Манба

Фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўринбосарига интизомий жазо берилди. – Манба

Газ келди. Чиноз ҳокими билан телефонда газ таъминотидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатлари тақдири нима бўлди? – Манба

Тошкент вилояти прокуратураси ёлғон ариза хусусида қандай фикрда? – Манба


Мурожаатларингизни қуйидаги бот орқали юборинг:
@virtual_murojaat_bot

Натижалар эълон қилиб бориладиган расмий манба:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#инвестиция

📍Юқори Чирчиқ тумани “Уччинор” МФЙда жойлашган “EVRO GLOBAL INVEST” корхонаси туман ҳокимининг 08.02.2017 йилда №126 сонли қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, 2020 йилда ишга туширилди.

📌Фаолият тури қурилиш учун йиғма темир-битон маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат бўлган корхонанинг асосий мақсади аҳолини арзон уй-жой билан таъминлашдан иборат.

⚡️Корхонанинг асбоб-ускуналари Австрия, Туркия ҳамда Германия давлатларидан келтирилган, умумий қиймати 220 млрд 230 млн сўмни ташкил этади.

❇️“EVRO GLOBAL INVEST” корхонасининг асосий майдони 7.0 га бўлиб, яратилган иш ўрни сони 400 нафарни ташкил этади.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот ҳизмати