#Ижтимоий_ҳимоя

Тошкент вилоятида "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ишга тушди

🔹Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг соддалаштирилган механизми Тошкент вилоятида 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб ишга тушди.

✔️Тошкент вилоятида ушбу тизим 2020 йил декабрь ойидан бошлаб жорий қилинди.

❇️Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарорига асосанИжтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали электрон маълумот алмашуви орқали давлат томонидан аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг шаффоф ва одилона тизими яратилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram