#тадбир

📌Бугун Юқори Чирчиқ туманининг "Гулистон" МФЙ мажлислар залида 1 декабр - Бутун Жаҳон ОИТСга курашиш куни муносабати туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази билан биргаликда тадбир ўтказилди.

📍Тадбирда 120 нафар патронаж, 23 нафар мактаб хамширалари,Туман тиббиёт бирлашмаси, қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари хамширалари иштирок этишди.

⚡️Маънавий қадриятларимизга зид, келажак авлодлар саломатлигига жиддий раҳна соладиган бундай иллатларга қарши курашиш, инсон саломатлигини асраш мавзусидаги роликлар намойиш этилди.

🔰1-декабр Бутун Жаҳон ОИТСга карши курашиш муносабати билан теран билими ва ҳалол меҳнати билан иш фаолиятини юритиб келаётган хамшираларимизга совғалар топширилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларда коррупцияга ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтти.

📽Батафсил "Замон" информацион дастурида.
〰️〰️〰️〰️〰️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
1 ДЕКАБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРАДИ?

1. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади

2020 йил 1 декабрдан:

🔹маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади;
🔹ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан маъмурий жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлаш рағбатлантирилади.

2. Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш жорий этилади

Босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича жорий этилади.

3. Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси эҳтиёжларидан келиб чиқиб, йилига 5 тадан ўсимликлар карантини соҳасидаги ўзига хос “детектор”лар – хизмат итлари ҳамда 5 нафардан кинологлар тайёрлаб берилишини таъминлайди.

4. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Жамғарманинг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:

🔸давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;
🔸аҳолининг барча қатламларини кафолатланган пакет доирасида сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этиш.

5. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача(50 фоизи ҳам киради), бироқ 8 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади.

Кредит суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги миқдорларда компенсация берилади:

🔸миллий валютадаги кредитлар бўйича – Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ортиқ, бироқ 5 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда;
🔸хорижий валютадаги кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 30 фоизи, бироқ 4 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда.
Биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий илмий ташкилотларга илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун 10 миллиард сўмгача мақсадли грантлар тақдим этилади.

7. 2020 йил 1 декабрдан:

🔻жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва белгиланган миқдорда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамларига пропорционал тартибда йўналтирилади;
🔻ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш давомида қарздорнинг хатланган мол-мулки бошланғич нархдан 30 фоизлик чегирма билан, Давлат бюджетига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк эса – ҳудудий кенгашлар қарорига мувофиқ 50 фоизгача чегирма билан нархни ошириб бориш услубида ўтказиладиган дастлабки электрон онлайн-аукционга қўйилади (бундан гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви

Бугунги кунда ёшларга бўлаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўратилгани бежиз эмас. Зеро, ёшлар эртанги куннинг бунёдкорларидир.

📍Жорий йилнинг 2 декабр куни Юқори Чирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият саройида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Шу каби учрашувлар туманнинг тўртта секторида ўтказилиши режалаштирилган.

📌Учрашувдан асосий мақсад 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, ёшлар орасидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

🔰Учрашув аввалида туман ҳокими У.Атемов сўз олиб, мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, китобхонликни кенг тарғиб этиш, компютер технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда самимий суҳбат бўлиб ўтди.

❇️Дастур давомида туман маданият бўлими томонидан бир қатор бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Билдириш

Вилоят ҳаётига доир турли ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган танқидий-таҳлилий мақолаларга, ижтимоий тармоқ орқали йўлланган мурожаатларга жавоблар эълон қилиб бориладиган каналга уланинг.

"Мурожаат ва натижа" каналига уланиш
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#халқаро_норигонларни_ҳимоя_қилиш_куни

📌Юртимизда 3 декабрь “Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” сифатида кенг нишонланмоқда.

📍Ушбу сана муносабати билан кўнгли ярим юртдошларимиз ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам бериш ишлари бошлаб юборилди.

Жумладан, Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар ҳомийлигида имконияти чекланган бир юз эллик киши ҳолидан хабар олиш мақсадида туман сектор раҳбарлари, туман масъуллари биргаликда 15 хил турдаги озиқ овқат маҳсулотларни хонадонларга етказиб беришди.

🔰Бундан асосий мақсад жамиятда ногиронлар дуч келаётган муаммоларни яхшироқ тушуниш, уларни бартараф этиш, қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашдан иборат.

❇️Зеро, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга эришиш мумкин.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида

📍https://bit.ly/2Jxo7qh

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
#амалий_ёрдам #Инвестиция

Экспорт қилувчи корхоналарга имтиёзлар кўпаймоқда

📊Тошкент вилоятида жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, жами 309 957 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган. Уларнинг 168 984 тоннаси сабзавотлар, 140 973 тоннаси эса турли хилдаги ҳўл мевалар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг қарийб 75 фоизи автотранспорт, 20 фоизи темир йўллар, қолган 5 фоизи эса ҳаво транспорти орқали экспортга йўналтирилган.

📍Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан вилоят давлат Солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 61 та корхонада жами 45 563 млн. сўмлик, 35 та корхонада жами 35 513 млн. сўмлик қўшимча қиймат солиғи қайтарилишида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳурматли_фуқаролар!

⚡️Юқори Чирчиқ тумани "Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази" томонидан ҳорижда ишлаш нияти бўлган фуқароларни касб-ҳунарга, ҳорижий тилларга ўқитиш жорий этилган.

📌Ўқув курс амалиётини самарали йўлга қўйиш мақсадида халқаро тан олинадиган касбий тасдиқловчи сертификатлар бериш тизими мавжуд.

‼️Сиз ушбу курсга ўқиш билан биргаликда чет элда ишлаш рухсатномасини ҳам қўлга киритасиз.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналша уланиш:
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat
#харбий_кўргазма

📍Бугун Юқори Чирчиқ туманида Мудофаа вазирлиги ва Чирчик шахрининг 71201 харбий қисм ҳаво-десантчилар бўлинмаси томонидан замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси ташкил этилди.

⚡️Шунингденг, кўргазма давомида турли хил давлатлардан келтирилган БТР-82 техникаси, Эждар ялчин, Тайфун техникалари билан бирга замонавий қўрол аслаҳалар хамда қўл жанги машғулотлари намойиш этилди.

📌“Миллий армиямиз – жасорат мактабидир!” шиори остида ўтказилган ушбу тадбирда туман ҳоқим ўринбосари, Мудофаа ишлари, ички ишлар, маданият, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими,Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва ёшлар иштирок этди.

Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👉
https://t.iss.one/yuqorichirchiq_hokimiyat