#Инвестиция_соҳасидаги_жараён

Бугун, Инвестиция ва саноат бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Турсунбоев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Юқори Чирчиқ туман бўлими бошлиғи
Ж. Базарбоев томонидан, Юқори Чирчиқ тумани “Иттифоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган “KIRAKOSYAN ARSEN ASHOTOVICH” МЧЖ махсус иш киймлар ишлаб чиқарувчи (трикотаж) корхона фаолияти билан танишдилар.

📌Хозирги кунда, ушбу корхонада 40 дан зиёд туманимиз фуқаролари иш билан таъминланган. 2023 йилнинг ўзида ушбу корхона томонидан Россия федерациясига 14.8 минг.долларлик махсулотлар экспорти амалга оширилган. Ушбу лойиха умумий қиймати 2 млрд сўмни ташкил этади ва корхона томонидан 2023-йилда 600 млн.сўмлик махсулотлар ишлаб чиқарилган.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция_ва_саноат_соҳасидаги_жараён

Юқори Чирчиқ тумани “Истиқбол” МФЙ ҳудудида жойлашган “MIDEX-GROUP” МЧЖ тайёр озиқ-овқат махсулотлари етказиб бериш хизматини ташкил этиш корхонаси туман ҳокимининг ўринбосари
У. Полатов
, Инвестиция ва саноат бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Турсунбоевлар томонидан ўрганилди.

 
Ушбу корхона, 2023-йилда ўз ишини бошлаган бўлиб, умумий лойиҳа қиймати 6 млрд.сўм. Хозирги кунда, Тошкент шаҳридаги йирик корхоналарга тайёр озиқ овқат етказиб бериш ишларини амалга оширган, корхона 2 сменда иш юритади, 30 дан зиёд туманимиз фуқаролари иш билан таъминланган.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция_ва_саноат_соҳасидаги_жараён

Юқори Чирчиқ тумани “Иттифоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган “MIRAS TEXTILE” МЧЖ трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Юқори Чирчиқ туман бўлими тадбирокрларга хизмат кўрсатиш шўъба бошлиғи
Нодирбек Қодиров томонидан ўрганилди.

📌Ушбу корхона, 1-йиллик фаолияти давомида туманимизнинг 150 нафар хотин-қизларини, ёшларини иш билан таъминлаган ва қўшимча 150 та иш ўринлари мавжуд. 1-ойда Россия давлатига 200 минг АҚШ доллардан ортиқ махсулотлар экспорт қилинади. Хозирги кунда Италия давлати билан шартнома тузилган.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция_ва_саноат_соҳасидаги_жараён

Юқори Чирчиқ тумани “Уччинор” маҳалласида жойлашган “EURO GLOBAL INVEST” МЧЖ темирбетон махсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими, туман прокуратураси, туман Савдо саноат бўлими хамда Ипотека банк ходимлари томонидан ўрганилди. Корхонанинг 2024-йилда тўлиқ қувватда ишлаши учун тўсқинлик қилаётган масалалар кўриб чиқилди ва муаммоларни бартараф этувчи устувор вазифалар белгиланди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция_ва_саноат_соҳасидаги_жараён

Бугун, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Юқори Чирчиқ туман бўлими бошлиғи Ж. Базарбоев, Инвестиция, саноат ва савдо бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Турсунбоевлар томонидан Юқори Чирчиқ тумани “Тоштўғизоқ” махалласида жойлашган “AGAT WATER” МЧЖ корхонаси ўрганилди.

Ушбу корхона ичимлик сув ишлаб чиқарувчи саноат корхонаси бўлиб, умумий лойиҳа қиймати
2.5 млрд сўм, яратилган янги иш ўринлар сони 25 нафар. Ишлаб чиқариш қуввати соатига 25 тоннани ташкил этади. Ичимлик сувни 140 мтер ер остидан, минералларга бой сувни 12 пағонада филтирдан ўтказиш эвазига қадоқлайди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция_ва_саноат_соҳасидаги_жараён

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ходими Жамшид Қодиров томонидан, тумандаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштирилиши бўйича корхоналар ўрганилди.

Шунингдек, “BARAKA INTER PRO GRESS МЧЖ томонидан қоғоз махсулотларини қайта ишлаш корхонаси, “GERMES TEX” корхонасида олтб борилаётган қурилиш ишлари бн танишилди. 

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция_ва_саноат_соҳасидаги_жараён

Бугун туман ҳокимининг ўринбосарлари Абдулла Тастанбеков ва Улуғбек Полатовлар томонидан Юқори Чирчиқ тумани “Мирбод” МФЙ худудида жойлашган “ASIAN JAM” МЧЖ ҳамда “Жалолтепа” МФЙ ҳудудида жойлашган “ICHANKI-LONGYONG” МЧЖларининг фаолияти ўрганилди.

📌“ICHANKI-LONGYONG” МЧЖ 3d обойлар ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, корхона томонидан жорий йилнинг ўзида 100 минг доллардан зиёд экспорт амалга оширилди.

”ASIAN JAM” МЧЖ корхонаси қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишловчи корхона (джем ишлаб чиқариш, қиём) бўлиб ҳозирги кунда МДХ давлатларига экспортни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция_ва_саноат_йўналишидаги_жараён

📈Юқори Чирчиқ тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги "Universal Freezing Foods" МЧЖсининг фаолияти туман ҳокими Ускенбай Атемов томонидан, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Диёр Йўлдашев ва тегишлилиги бўйича маъсуллап иштирокида ўрганилди. Тадбиркор томонидан билдирилган муаммо-таклифлар тингланди ва манзилли тавсиялар берилди.

Ушбу корхонада, мева сабзавотни қайта ишлаш лойихаси бўйича тулиқ замон талабларига мослаштирилиб, янги технологиялар ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Корхона 2024-йилнинг 2-чорагининг бошида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Янги лойиха қиймати 4 млн АКШ доллар, яратиладиган иш ўрни 100 тани ташкил этади.

📌Маълумот учун: корхона томонидан 2023-йил 10 ойлигида МДХ давлатларига 4 млн АҚШ доллар миқдорида қуритилган сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция_ва_йўналишидаги_жараён

Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов “А. Яссавий” МФЙ ҳудудида "MERCIAN WELNESS" МЧЖ инвесторлари томонидан соғломлатириш ва туризм мехмонхонаси лойиҳасини амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди .

Лойиҳа қиймати 10 млн долларни ташкил этади, 200 ўринли даволаниш маркази ва 100 ўринли туризм мехмонхонаси, яратиладиган иш ўрни 120 тани ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш 2026-йил 1-чорагига режалаштирилган.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция_жараёни

Туманнинг “Истиқлол” МФЙ ҳудудида жойлашган “Grand comfort building” МЧЖ корхонаси туман ҳокимининг ўринбосори Улуғбек Полатов томонидан ўрганилди.

📊 Лойиҳа - қурилиш материаллари савдо мажмуасини ташкил этишдан иборат. Лойиҳа қиймати 12 млн.доллар бўлиб хозирги кунда лойиҳани ишга тушириш мақсадида қурилиш ишлари амалга оширилмокда. Яратиладиган янги иш ўринлари сони 250 нафарни ташкил этади.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#инвестиция

Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари Улуғбек Полатов Хитой Ҳалқ Республикаси Анхой провинциясидан келган тадбиркорларга туманда фаолияти тўхтатилган ва E-AUKSION савдосига чиқарилган бино иншоотларини сотиб олиш ва инвестиция киритиш таклифлари билан таништириб ўтди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#инвестиция

Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов Хитой Ҳалқ Республикаси, Анхой провинциясидан келган тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашув давомида туманда тадбиркорликни йўлга қўйиш учун қулай бино, иншоотларни танлаш ва инвестиция киритиш, уларга фаолиятини бошлашга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#инвестиция

❇️ Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими Ускенбай Атемов, Хитой Халқ Республикасининг
Шинжон-Уйғур шахридан келган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида туманда тадбиркорликни йўлга қўйиш учун қулай бино, иншоотларни танлаш ва инвестиция киритиш, уларга фаолиятини бошлашга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#инвестиция

➡️ Юқори Чирчиқ туман ҳокими ўринбосарлари А.Тастанбеков ва У.Полатовлар Хитой Халқ Республикасининг Хунан провинциясидан келган 10 нафар инвесторлар билан мулоқот ўтказди.

Инвесторларга туманда бугунги кунда Э-Аукцион савдосида турган ва кам қувватда ишлаётган корхоналарга инвестиция киритиш таклифлари берилди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#инвестиция

➡️ Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокимлиги масъуллари томонидан туманда инвестиция ҳисобига барпо этилаётган объетклар ўрганилди.
Жумладан, Юқори Чирчиқ тумани Истиқлол МФЙ худудида жойлашган “GRAND COMFORD BULDING” МЧЖ қурулиш материаллари савдо мажмуаси қурилиш жараёни билан танишилди, ушбу лойиҳа қиймати 12 млн. доллар бўлиб, яратиладиган янги иш ўринлари сони 250 нафарни ташкил этади.
Сўнг Т.Г.Хван МФЙ худудида жойлашган “UZGEERMED PHARM” МЧЖ фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси қурилиши билан танишилди. Ушбу корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 2 млн.долларни ташкил этиб, корхонанинг иккинчи лойиҳаси ишга тушганидан сўнг яратиладиган янги иш ўринлари сони 150 нафарни ташкил этади.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#Инвестиция

➡️ Юқори Чирчиқ тумани Қўрсой маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ “Sobr story servis” МЧЖ
га қарашли, бугунги кунда банкрот сабабли Тошкент вилояти
АТБ “Асака банк” балансидаги 6 гектарлик ишламай турган иссиқхона туман ҳокими ўринбосари У.Полатов ва мутахассислар томонидан ўрганилди.
❇️ Тошкент вилояти АТБ “Асака банк” ва туман ҳокимлиги таклифларига асосан, “GREEN PLANET EXPORT” МЧЖ инвесторига таклифлар берилиб, корхона томонидан E-AUKSION платформаси орқали 25 млрд сўмга сотиб олинди.  
Ҳозирги кунда ушбу 6 гектар иссиқхонада "Рукола" ўсимлиги экилган бўлиб, маҳсулот Россия Федерациясига экспорт қилиниши режалаштирилган.
📊 Корхонада ҳозирги кунда жами 30 та доймий ва 50 та мавсумий иш ўринлари яратилган.
❇️ Ушбу иссиқхонанинг 2 га буш майдонига енгил типдаги иссиқхона қурилиб қўшимча 2 млн.доллар инвестиция жалб қилинмоқда.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#инвестиция

Бугун Юқори Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари У.Пўлатов Хитой Ҳалқ Республикаси, Анхой провинциясидан келган тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашув давомида туманда тадбиркорликни йўлга қўйиш учун қулай бино, иншоотларни танлаш ва инвестиция киритиш, уларга фаолиятини бошлашга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#инвестиция

➡️ Юқори Чирчиқ туманида инвестиция жозибадорлигини ошириш хамда туманга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, хорижий кредитларни олиб кириш мақсадида, Жумабозор маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ “Dilroz” МЧЖга қарашли ташландиқ пишган ғишт ишлаб чиқариш корхонаси ўрнида ҳозирги кунда Хитой Халк Республикаси, Синьцзян-Уйғур автоном тумани инвесторлари томонидан Базальт толасин ишлаб чиқариш (UCH QARAG”AY МЧЖ) корхонасини бугунги кундаги қурилиш ишлари туман ҳокимлиги инвестиция бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Ҳозирги кунда корхонада қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, лойиҳа қиймати 20 млн.доллар, яратиладиган иш ўринлари сони 60 нафарни ташкил этади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 50-60 фоизи экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.

 ✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt
#инвестиция

➡️ Бугун Юқори Чирчиқ тумани Ёшлик маҳалласи ҳудудида жойлашган “OQ OLTIN SLADUS” корхонаси туман ҳокими ўринбосари У.Полатов, туман Савдо саноат палатаси раҳбари Ж.Базарбоев ҳамда туман Саноат штаби аъзолари билан биргаликда ўрганилди.
📊 Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини (печенье ва ширинликлар) кенгайтириш мақсадида Туркия давлатидан 1,2 млн доллар эвазига янги замонавий асбоб ускуналар киритилган. Яратилган янги иш ўринлари 35 тани ташкил этади.
➡️ Сўнг туманнинг Миробод маҳалласи ҳудудида жойлашган “STEANBRAU” салқин ичимликлар маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ўрганилди.
📊 Корхонага ҳозирги кунда Германия давлатидан замонавий асбоб ускуналар олиб келиб ўрнатилган бўлиб, 1,5 млн. доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Корхонада 90 фоиз қурилиш ишлари якунланган. Яратиладиган иш ўринлари сони 15 тани ташкил этади.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐WebSayt
📸 Instagram 📱 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#инвестиция

📈 Юқори Чирчиқ туманида инвестиция жозибадорлигини ошириш ҳамда туманга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, хорижий кредитларни олиб кириш мақсадида, Жумабозор маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ «Дилроз» МЧЖга қарашли ташландиқ пишган ғишт ишлаб чиқариш корхонаси ўрнида ҳозирги кунда Хитой Халк Республикаси, Синсзян-Уйғур автоном тумани инвесторлари томонидан Базальт толасин ишлаб чиқариш (УЧ ҚАРАҒАЙ МЧЖ) корхонасини бугунги кундаги қурилиш ишлари туман ҳокимлиги инвестиция бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. 
📈 Ҳозирги кунда корхонада қурилиш ишлари олиб борилаётган бўлиб, лойиҳа қиймати 20 млн.доллар, яратиладиган иш ўринлари сони 60 нафарни ташкил этади.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 70-80 фоизи
қўшни Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Эрон давлатларига  экспортга йўналтирилиши режалаштирилган.

📇 Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram 🌐 WebSayt
📸 Instagram Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM