O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
4.61K subscribers
25.5K photos
3.11K videos
352 files
7.36K links
Adabiyot yashasa, millat yashaydi.

Фикр ва мулоҳазаларингизни, адабиёт ҳақидаги мақолаларингизни шу манзилга йўлланг:
@yozuvchilarbot
Download Telegram
Ҳудудлардан

Бухоро вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, республика Маънавият ва маърифат маркази, олий таълим муассасалари, тилшунос олимлар, жамоатчилик вакиллари Бухоро давлат университетида бўлиб ўтган тантанали тадбирда буюк аллома, ўзбек адабий тили асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйдилар.
Алишер Навоийнинг ўзбек тили ривожига қўшган ҳиссаси, машҳур “Хамса” асаридаги беш достон қаҳрамонлари ёдга олиниб, шоирнинг рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқилди.
Тадбир иштирокчилари ўзбек тилининг узоқ тарихга эга эканлиги, ҳазрат Навоий “Тилга эътибор элга эътибор” ибораси ила ўзбек тилидан фахрланишга ундаши, ана шу тилда “Хамса”ни битиб, ўзбек тилига асос солганини фахр ва эҳтиром ила тилга олдилар.
Шундан сўнг, университет фаоллар залида маданий тадбир ташкил этилди. Талабалар томонидан тайёрланган театрлаштирилган бадиий-композицион дастур намойиш этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Фароғат Худойқулова – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи
#22oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Нурбой Жабборов – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор билан суҳбат
#22oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
21-oktabr – O‘zbek tili bayrami kuni

Oʻzgarishni, oʻrganishni oʻzimizdan boshlaylik!

Film Vazirlar Мahkamasining Davlat tilini rivojlantirish departamenti bilan hamkorlikda real voqealarga asoslanib tasvirga olindi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Алишер Боймуродов – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ёш ижодкорлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
#22oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Ғайрат Мажид - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари
#22oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАЙСАЛАРНИНГ МУНГЛИ ҒАМИДАН
МЕНГА БИР КУЙ БАСТАЛА, ШАМОЛ...

Муслимбек Мусаллам шеъри
Муҳайё Рустам қизи ўқиди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб ва драматург Қўчқор Норқобилнинг миллат келажаги, мактаб ва муаллим ҳақидаги "Бизга мактаб керак ёхуд Замон Авлонийси" драмаси Муқимий номидаги мусиқали драма театрида саҳналаштирилмоқда.

Яқин кунларда саҳна асарининг катта намойиши бўлиб ўтади.

Режиссёр: Достон Ҳақбердиев.
Бастакор: Ойдин Абдуллаева.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Шоди Отамуродов – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош мутахассиси
#22oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ofarin

Bugun «Yoshlar huquqlari: imkoniyatlar va himoya qilish mexanizmlari», soddaroq qilib aytganda, «Yoshlar Forumi»ni bizning yoshlar O'zbekiston Qahramoni, xalq shoiri Erkin Vohidovning «Inson qasidasi»ni uch tilda aytishib, boshlab berdi! Barakalla!

Muhammadali G'afforov (O'zbek tilida)
Nilufar Ergasheva (Ingliz tilida)
Sofiya Suxova (Rus tilida)
#Bir_kuni

Oy borib, omon kelgin!

Mustaqillikdan ko‘p yillar ilgari, kunlardan bir kun yosh shoir Abdulla Oripov harbiy xizmatga chaqiriladi. Bu voqeadan xabar topgan ustozlardan biri Yozuvchilar uyushmasining o‘sha kezlardagi raisi Komil Yashin nomidan harbiy komissariatga iltimosnoma yozadi. Keyin shoirni yetaklab uyushmaga boradi. Masalaning o‘ta muhimligini raisga obdon tushuntiradi:

– Abdullajon – noyob iste’dod sohibi. Uni Armiya safidan olib qolmasak bo‘lmaydi. Shunga sizning yordamingiz kerak.

– Juda yaxshi, men roziman, – deydi rais va yozilgan iltimosnomaga imzo chekarkan, Abdulla akaga yuzlanib, xuddi uni Armiyaga kuzatayotgandek qo‘shimcha qiladi. – Oy borib, omon kelgin, o‘g‘lim!

Sh.Otabek

@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz
ТАЪЗИЯ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси уюшма аъзоси Муҳаммад Пирриевнинг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Таклифнома

2023 йил 25 октябрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида болалар адиби, уюшма аъзоси Шукрулло Абдуллаев таваллудининг 70 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтади.
Барчангизни ушбу адабий кечага таклиф этамиз.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
ЎЗБЕК АДИБИНИНГ КИТОБИ ТУРКИЯДА ЧОП ЭТИЛДИ

Туркия пойтахти Анқара шаҳридаги “Kültür Ajansı” нашриёти томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қулман Очилнинг “Erkekçe sözüm” (“Йигит сўзим”) китоби чоп этилди.
Мазкур китобда муаллифнинг турли йилларда яратилган “Недур хаёлинг”, “Йигит сўзим”, “Бир капгир ош”, “Лафз”, “Қизил кўрпача”, “Ўғри” сингари ўндан ортиқ ҳикоялари жой олган. Асарларни турк тилига уюшма аъзоси, ёзувчи ва таржимон Рустам Жабборов таржима қилган.
Китоб Туркия Республикаси Президентининг Фармонига биноан ташкил этилган Жаҳон сўз академияси раиси, таниқли адиб, филология фанлари доктори, профессор Хайриддин Ивгин таҳрири остида чоп этилди.
Хайриддин Ивгин мазкур китобга ёзган сўзбошисида: “Бу ёруғ оламда китоб номлиғ мўъжизанинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди, - деб таъкидлайди. - Кўнглингизга ойдинлик, ҳаётингизга мазмун олиб кирадиган буюк мўъжиза. Адибнинг “Йигит сўзим” китоби ҳам қалбларга нур ва ишонч бағишлайдиган ана шундай мўъжизалардан бири эканига шубҳам йўқ”.
Ушбу нашр Туркиядаги китоб дўконларида сотувга чиқарилади, шунингдек, кутубхоналар, таълим масканлари, ижодий ташкилот ва уюшмаларга тарқатилади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Янги китоб

БАДИИЙ ИЖОД СИРЛАРИ

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Дўстбек Сулаймоновнинг адабий-танқидий суҳбатлар ва адабий мақолалардан иборат “Бадиий ижод сирлари” китоби нашр этилди. Унда муаллиф бугунги адабий жараённинг энг таниқли адиблари, олимлари, таржимонлари, журналистлари билан суҳбат қилган, шунингдек, тўпламга муаллифнинг адабий, танқидий-публицистик мақолалари ҳам жамланган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Тил – миллат кўзгуси

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети магистратура бўлими, Хизмат фаолиятини тарбиявий ва психологик таъминлаш ҳамда Маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедралари иштирокида “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ўқув-методика ва ҳарбий ватанпарварлик бўлими бош мутахассиси Нозима Юсупова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мунира Рамазонова сўзга чиқиб, Она тилимизни ҳурмат қилиш, уни келажак авлодга соф ҳолда етказиш борасида фикрларини баён қилди.
Тингловчилар тилимизнинг ривожи йўлида олиб борилаётган бугунги ислоҳотлар хусусида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Учрашув давомида ижодкорлар ва курсантлар томонидан Ватанни, Она тилимизни улуғловчи, мадҳ этувчи шеърлар ўқилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати