Ҳудудлардан
Сирдарёда байрам тантанаси ҳазрат Навоийни ёд олишдан бошланди
Вилоятда Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тантаналари Гулистон шаҳридаги «Билимдонлар маскани»дан бошланди.
Қатор ташкилот, идоралар жамоалари, таълим муассасалари, ижод аҳли, ёшлар иштирокида ўтган тадбирда она тилимиз мавқейини юксакларга олиб чиққан ҳазрат Алишер Навоий сиймоси пойига гуллар қўйилиб, буюк мутафаккир хотирасига эҳтиром кўрсатилди.
Sirdaryo.uz

"ОНА ТИЛИМ – ОНАЖОНИМ ТИЛИ БУ!"
Тил – инсон руҳи ва вужудининг доимий ҳаракатини таъминловчи кучдир. Тилимизнинг шавқи, жозибаси, теранлиги, фасоҳати ҳар бир оғиз сўзимизда намоён бўлади. Биз чиройли ва маъноли мулоқотимиз орқали унинг латофатини янада теранроқ ифода этамиз.
Тошкентдаги Технология, менежмент ва коммуникация институтида Ўзбек тилига Давлат мақоми берилганининг 34 йиллиги муносабати “Она тилим – Онажоним тили бу”, деб номланган анжуман ташкил этилди.
Институт проректори Баҳром Холбоев тадбирни очиб берар экан, ўзбек тилининг бугунги қадру қиммати, тарихийлиги ва дунёнинг қайси минтақасида бўлмасин у шу тилда вояга етганлар учун азиз ва мўътабар эканини эътироф этди.
Байрам тадбирида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимова, “Шуҳрат” медали ва бир қанча Халқаро мукофотлар соҳибаси, латофатли шоира Хосият Рустамова, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби, ёш шоир ва таржимон Раҳмат Бобожон иштирок этди.
– Ҳар қандай тил ўз ички ва ташқи омиллари асосида бойийди. Буни 1000 йил муқаддам Маҳмуд Қошғарий бобомиз ўзининг “Девону луғот-ит-турк” асари орқали исботлаб кетган. Масалан, Қошғарийдан бизгача 268 мақол ўз ҳолатида етиб келган. Бу эса минг йил давомида тилимиздаги анчагина сўзлар ҳеч бир бузилиш ва хавф-хатарларсиз сақланаётганини билдиради. Зотан, тилимизнинг тозалигини, софлигини асраб-авайлаш ҳар биримизнинг қўлимиздадир, – деди шоира Шарифа Салимова ўз сўзларида.
Шоира Хосият Рустамова ўз шеърларидан ўқиди:
Ё Тангрим,
Сен менга куч бер,
Бер чидам –
Худди дарахтлардай кўтарайин қад.
Ичимга қор ёғиб турганида ҳам,
Мен кулиб туришим керак ҳамма вақт.
Қушлар дарахтларни айласа ҳам тарк,
Чидар.
Аёзлардан ўтар типпа-тик.
Шунда ҳам олмалар ёзаверар барг,
Шунда ҳам гуллайди бечора ўрик.
Ўргат, тошларга ҳам гапирай майин,
Аёлман!
Худойим, келтирмайин шак.
Мен ҳам дарахтлардай гуллайверайин,
Мен ҳам дарахтлардай ёзайин куртак.
Шунингдек, тадбирда институт талабалари ўзларининг шеър, қўшиқ ва рақслари билан иштирок этди. Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асаридан саҳналаштирилган саҳна кўриниши кеча қатнашчиларида чуқур таассурот қолдирди.
Шоир Раҳмат Бобожон таржима жараёнида тилнинг кучи ва қудрати яққол сезилиши ҳақида ҳикоя қилди. Айниқса, турк ёки озарбайжон тилидан бирор шеърни таржима қилар экан, баъзан бирор сўз устида бир неча кунлаб бош қотиришга тўғри келишини таъкидлади.
Ўтган аср бошларида Абдурауф Фитрат “Тилимиз” мақоласи орқали она тилимизни ўраб олган ҳавф-хатар ҳақида фикр юритган эди. Тил яшар экан, ривожланар экан, ҳавф ҳам, хатар ҳам ҳар доим у билан бирга, қадам-бақадам юради. Фақат бизнинг вазифамиз ўзимиз алла эшитиб улғайган тилнинг жиловини ёт унсурларга бериб қўймасликдир. Инчунун, ота-онани алмашиб бўлмагани каби она тилимизни ҳам бошқа ҳеч бир тил билан тенглаштириб ҳам, алмаштириб ҳам бўлмайди.

Андижон шаҳрида жойлашган Навоий номидаги боғда Ўзбек тили байрами кенг нишонланди.
Тадбирда дастлаб Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ўзбек адабий тилининг жозибаси, имкониятлари ҳақида сўзлади. Унда тилшунос олим Абдулҳай Собиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Шаҳло Ҳамидова сўзга чиқди. Санъаткорлар томонидан она тилимизни улуғловчи қўшиқлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Самарқанддаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида сана муносабати билан адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, олий ўқув юртлари, маҳаллалар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Унда тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар тилимизнинг қадр-қиммати ҳақида сўзлаб, барчани байрам билан табриклади.
Тадбирда ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини оширишдаги фаоллиги учун бир гуруҳ зиёлилар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Дастур давомида ёшлар томонидан шеърлар ўқилди, санъаткорларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Ўзбекистон халқига байрам табриги
Муҳтарам ватандошлар! Сиз, азизларни жонажон юртимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/88915

#ona_tilim_faxrim
БУЛБУЛ БЎЛИБ...
Саф-саф бўлиб бахт келаётир,
Тўп-тўп бўлиб кетаётир ғам.
Ўт чақнаган қалбларда бугун,
Озод шеърим янграр менинг ҳам.
Истибдоднинг аламли ёди,
Вужудларни музлатар бот-бот.
Қафасдаги эркнинг фарёди,
Кўр кўзларни очгандир, ҳайҳот.
Токи, шамшир менинг сўзларим –
Нишонига кўксим тутарман.
Она тилим – латофатингни,
Булбул бўлиб куйлаб ўтарман.
Руҳи янглиғ аждодларимнинг
Йўл кўрсатар – халқим тилаги.
Ўз тилимда чархланар тиғдай
Қайроқ овозимнинг юраги.
Саф-саф бўлиб бахт келаётир...
Фароғат Худойқулова
БУЛБУЛ БЎЛИБ...
Саф-саф бўлиб бахт келаётир,
Тўп-тўп бўлиб кетаётир ғам.
Ўт чақнаган қалбларда бугун,
Озод шеърим янграр менинг ҳам.
Истибдоднинг аламли ёди,
Вужудларни музлатар бот-бот.
Қафасдаги эркнинг фарёди,
Кўр кўзларни очгандир, ҳайҳот.
Токи, шамшир менинг сўзларим –
Нишонига кўксим тутарман.
Она тилим – латофатингни,
Булбул бўлиб куйлаб ўтарман.
Руҳи янглиғ аждодларимнинг
Йўл кўрсатар – халқим тилаги.
Ўз тилимда чархланар тиғдай
Қайроқ овозимнинг юраги.
Саф-саф бўлиб бахт келаётир...
Фароғат Худойқулова