Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.59K subscribers
33.3K photos
4.36K videos
161 files
12K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#расмий

Тайинлов

📌Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович – Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

🔹Б. Мелиев 1987 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилаётган эди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#расмий
#Нурафшон

Даврон Ҳидоятов сайловчилар билан учрашди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодлар жойларда сайловолди ташвиқотини олиб бормоқда.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада

👉
Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#расмий

Тайинлов

📌Бабажанов Жамшид Ҳакимович – Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

🔹Ж.Бабажанов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, “Миллий PR маркази” ДУК директори лавозимида меҳнат қилаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Янгийўл_шаҳар
#расмий
Тайинлов

⚡️ Хасанова Шоира Бегалиевна Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Янгийўл шаҳар "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌 Хасанова Шоира 1978 йилда Янгийўл шаҳрида туғулган. Маълумоти - олий. 1999 йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.

🔰 Лавозимига тайинлангунга қадар, Янгийўл шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими Хотин - қизларнинг ижтимоий - сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланиш:↩️
@yangiyulshahar
#расмий

Тайинлов

⚡️Миразизов Атхам Абасович – Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" МЧЖ раҳбари этиб тайинланди.

💼А. Миразизов 1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 1992 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, “Bepro Norma” МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

©toshvilpressa

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇


https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Forwarded from Gavhar Mo'minova
#расмий
#муносабат

Янгийўл шаҳрида яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони, “Темир дафтар”га киритилган Н.Долгова томонидан моддий ва ижтимоий кўмак кўрсатилмаётганлиги тўғрисида
қилган мурожаати юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати


👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvil_mahalla
#Янгийўл_шаҳар
#Расмий
#Муносаба

Янгийўлликлар телеграм тармоғида 2021 йил 4 август соат 21:25 да “Солиева З нега БС га чиқариб юборилди” мазмунидаги мурожаат юзасидан расмий муносабат
2021 йил 5 август. Янгийўл шаҳрида 2021 йил 17 июль кунида эпидемиологик вазият яхшилангунга кадар шаҳар тиббиёт бирлашмасининг Юкумли касалликлар булими биноси негизида Covid-19 касаллигини даволаш максадида махсус шифохона ташкил этилди. Шу муносабат билан бирлашманинг Юкумли касалликлар бўлими алоҳида топширик бўлмагунга қадар бир муддатга ўз фаолиятини тўхтатди. Беморларга кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шарт шароитлар яратилди, хусусан 54 дона кислород концентраторлари, 100 дона кислород баллонлари, 9 та СРАР (СИПАП) ускуналари, Рентген ускунаси, насосли шприцлар, кислород нукталари шай ҳолатга келтирилди.
Янги ташкил этилган шифохонада барча беморлар Covid-19 касаллигини
даволаш тугрисидаги 8 - протокол асосида даволаш ишлари текин олиб борилади. Ушбу махсуслаштирилган шифохонага тиббиёт ходимларини ишга кабул килиш учун махсус талаблар мавжуд бўлиб ҳар қандай тиббий ходим ҳам ушбу беморларни даволаш жараёнида иштирок этиши мумкин эмас. Ходимлар COVID-19 касаллигини даволаш курсларини ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиши, COVID-19 касаллигига карши эмланган бўлиши лозим. Ўрта махсус тиббиёт ходимлари (ҳамширалар)ни қисқа муддатда онлайн ўқув курсларида ўқитиб бериш мақсадида Республика ўрта тиббий ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказига 2021 йил 15 июль кунида 548-сонли хат билан мурожаат этилиб 3345-сонли шартномага асосан бугунги кунда 103 нафар тиббиёт ходимларини онлайн ўқитиш давом этмоқда. Ўқитиш пуллик асосда бўлиб ҳар бир тиббиёт ходими учун 159 776 сўмни ташкил этади. Жами 103 нафар ходимлар томонидан “ИПОТЕКА БАНК” АТИБ 00425/13-жамғарма кассасига 2021 йил 26 июль куни соат 12:36 да 16 456 940.00 сўм маблағлар тўлов қилинган. Ушбу бўлимда шу пайтгача фаолият юритаётган тиббиёт ходимларидан баъзилари (8 нафар) меҳнат таътилига чиқарилган. Жумладан З. Солиева ҳам 2021 йил 22 июнь кунида 2228-сонли бўйруққа асосан ўз хохишига кўра меҳнат таътилига чиққан. Ишга чиқиш куни 2021 йил 12 август этиб белгиланган. Янгийул шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўлимда шу пайтгача фаолият юритиб келган барча ходимларни юкоридаги талаблар асосида махсус шифохонада ишга кабул килишга тайёрлигини, ОАВ вакилларини бирлашма раҳбарияти ҳакида ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатмаслигини, тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ОАВ вакиллари учун доим очиқлигини маълум қилади.

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси
бошлиғи в.в.б.: Р. Самандаров

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Расмий
#Муносабат

«Янгийўлликлар» ижтимоий телеграмм канали орқали “Янгийўл шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида ажойиб ишлар бўляпти экан” мавзуси остида берилган пост юзасидан расмий #муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6110-сон Фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил 1 апрелга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси юклатилган.
Ушбу вазифа ўз вақтида бажарилиб штат бирликлари ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда тасдиқланди.
Яъни, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги (10-18-9-сон билан рўйхатга олинган) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (28-01-01-12/1-сон билан рўйхатга олинган) билан биргаликда келишилган 31.05.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан (06-14-5-17/5048-1-сон билан рўйхатга олинган) тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида жойлашган Кўп тармоқли марказий поликлиника(филлиал)лар тиббиёт ва бошқа ҳодимларининг штат меъёрлари” асосида маълум меъёрлар доирасида Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси штат бирликлари Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 23.06.2021 йилдаги 159-сон буйруғи асосида, 2021 йилнинг 1 июлидан амалиётга жорий этиш белгилаб берилган. Шу муносабат билан бугунги кунда Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқоридаги штат нормативлари ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг 159-сонли буйруғи асосида кўп тармоқли марказий поликлиникаси штат бирликларини қайта ишлаб чиқиб, ходимлар ўртасида жорий қилиниши учун 07 август 2021 йил кунида тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – марказий поликлиника мудири, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, икки нафар иқтисодчилар ва ходимлар бўлими нозирлари иштирокида ҳар бир ходим билан индивидуал тарзда штат бирликларидаги ўзгаришлар бўйича тушунтириш ишларини олиб боришди ва амалдаги қонунлар билан барча ходимлар яқиндан таништирилди. Штатлардаги ўзгаришлар тушунтирилди. Ушбу тушунтириш ишлари давомида ўзининг номуносиб хулқи билан тиббиёт бирлашмаси раҳбари обрўсига ва унинг шаънига путур етказадиган сўзлар ишлатганлиги учун ўрта тиббиёт ходими М. Усмоновага оғзаки огоҳлантириш берилди.Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти амалдаги меҳнат қонунчиликлари доирасида ва юқоридаги штат нормативлари асосида ходимларга тегишли штат бирликлари ҳақида ва ундаги ўзгаришлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борди. Бу борада ҳеч бир ходим ишсиз қолмади ва ҳар бир ходим штат бирликлари доирасида иш билан таъминланди. Ходимларни қисқартириб уларнинг ўрнига (янги) бошқа ходимларнинг олиниши ҳақидаги мурожаат асоссиз ва ёлғон бўлиб, ходимлар ўрнига ҳеч қандай ортиқча ходимлар ишга олинмади. Янгийўлликлар каналидан тиббиёт бирлашмаси раҳбари шуни сўрайдики, яъни ишончли ва асосли манбалардан олинмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларда эълон қилиш орқали халқ ва тиббиёт бирлашмаси ўртасида ишончсизликни кучайтириб, тиббиёт соҳасини обрўсизлантирмасликларини сўраймиз.Тиббиёт бирлашмаси ҳар қандай мурожаатга очиқ ва эркин тарзда ўз муносабатини билдиради. Бундан кейинги фаолиятда ҳар қандай мурожаатни аввал ўрганган ҳолда ўз тасдиғини топгандан сўнг ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси
бошлиғи в.в.б.: Р. Самандаров

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#МУНОСАБАТ

«Янгийўликлар» телеграмм канали орқали “...кардиология бўлимида 17-00 дан кейин шифокор йўқ...” деган мавзусида чиқарилган постга #Расмий #муносабат

Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси Марказий касалхонаси умумий терапия бўлими тасдиқланган структурага асосан 35 бюджет ўрин этиб белгиланган. Бюджет ўринларидан кардиология, неврология, терапия 10 ўриндан ва 5 ўрин эндокринологияга ажратилган.Соғлиқни сақлаш вазири томонидан 2016 йил 16 май куни №06-3/456 рақами билан тасдиқланган ва Меҳнат вазирлиги томонидан №11-с/п ҳамда Миоля вазирлиги томонидан №12-03-02/975 рақами остида келишилган “Шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг тиббий ва фармацевтик ходимлар билан таъминлаш ҳақида вақтинчалик штат норматвлари” га асосан Марказий касалхона умумий терапия бўлимида соат 17-00 дан кейин навбатчи шифокор штати кўзда тутилмаган, 17-00 дан 08-00 гача шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими терапевти безовта бўлган беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш учун бириктирилган. Ушбу пост эълон қилингандан сўнг бирлашма бошлиғи жойига чиқиб ўрганди ва бемор ва унинг фарзанди билан суҳбат ўтказилди. Беморнинг аҳволи қониқарли ҳолатда эканлиги боис тушунтириш ишлари олиб борилди.

Янгийўл ШТБ бошлиғи в.в.б Р.Самандаров

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Муносабат

«Янгийўликлар» телеграмм канали орқали 2021 йил 16 сентябрь кунида “...поликлиника хирургия ҳамшираларига ҳанузгача ойлик маоши берилмади..” деган мавзусида чиқарилган постга #Расмий #Муносабат

Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасида фаолият кўрсатиб келаётган 1200 дан ошиқ ходимларга ўз вақтида ойлик маошлари ЎзР мехнат қонунчилигига асосан ҳар ойнинг 05 санасида ойлик маоши ва 15 санасида (аванс) бўнак тариқасида тўлаб келинмоқда. Янгийўл шаҳар СЭО ва ЖСБ бошлиғининг 2021 йил 28 август кунидаги №2-сонли Қарори ва №1-сонли ишдан четлаштириш тўғрисидаги хати ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” ги Қонуннинг 35-моддасига асосан, Кўп тармоқли марказий поликлиникада фаолият кўрсатаётган 45 нафар ходимлар жорий йил 30 августидан тиббий кўрикдан ўз вақтида ва тўлиқ ўтмаганликлари учун ишдан четлатилган. Ишдан четлатилган ходимлар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб, СЭО ва ЖСБ хулосасига кўра қайта ишга кўйилиши тушунтирилган. Шу кунгача ишдан четлатилган ходимларга тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб, СЭО ва ЖСБ томонидан хулоса тақдим этмаганликлари сабабли аванс тўловлари тўланмаган.

Янгийўл ШТБ бошлиғи в.в.б. Р.Самандаров

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Янгийўл_шаҳар
#Расмий

Тайинлов


Янгийўл шаҳар ҳокимининг 105-10-196-Q/21 сонли қарорига асосан

Шомирзаев Шерзод Тошқулович – Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш.Т.Шомирзаев Вояга етмаганлар ишлари бўйича Янгийўл шаҳар идоралараро Комиссияси масъул котиби вазифасида фаолият юритган.

Каналга уланиш:↙️
@yangiyulshahar
#Расмий #Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳрида 27 ноябрдан 28 ноябрга ўтар кечаси тунги соат 2 ва 3 ораларида “Янгибоғ” МФЙ бирлик кўчасидаги ҳонадонга дайди итлар хужуми булди. Хужум натижасида кўплаб уй паррандалари нобуд бўлди. Бу ҳолат бундан аввал ҳам бир неча бор кузатилган аммо маҳалла оқсоқоли томонидан хеч қандай чора кўрилмаган. Уй ҳайвонларига ҳужум қилаётган дайди итлар кун келиб инсонларга ҳам ҳужум қилишидан ташвишдаман. Бу ҳолат юз бермаслиги учун тегишли чоралар кўрилишини сўраб қолардим мавзусида видео мурожаат йўлланган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси Сизга шуни маълум қиладики, айни пайтда эгасиз дайди ҳайвонлар назорати Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) Ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги “Назоратсиз хайвонларни тутиш” фаолияти билан шуғулланадиган бўлимларига берилган.
Хусусан, Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида қаровсиз қолган дайди ҳайвонларни тутиш ва сақлаш бригадалари томонидан ўрганиш ва тадбирлар олиб борилмоқда. Ўрганишлар натижасида барча шаҳар ва туман ҳудудларида режа асосида ишлар амалга оширилаяпти.
Шунингдек, 3 декабрь куни Янгийўл шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси “Назоратсиз хайвонларни тутиш” бўлими томонидан Янгийўл шаҳар “Янгибоғ” МФЙ ҳудудида тадбир олиб борилиб 14 бош дайди итлар ушланиб, бошқарманинг дайди ва назоратсиз ҳайвонларни вақтинча ушлаб туриш жойларида сақланаётганлигини ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ҳодимлари томонидан Янгийўл шаҳари ҳудудларида режа асосида ҳамон тадбир олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ахборот хизмати.
https://t.iss.one/toshvilobodon
#расмий
#тайинлов

Махмудов Шукурулла Насимхонович — Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ш.Махмудов лавозимга тайинлангунга қадар Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида меҳнат қилаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#расмий
#тайинлов

⚡️Миргазиева Зуҳра Тўраевна -Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

З. Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.

2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#расмий_муносабат

ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (ҳақиқат) каналида Янгийўл шаҳар Тошкент шоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида 40-50 та дўкон ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари фаолият олиб бораётганлиги, аммо, Тошкент вилояти Кадастр Агентлиги айнан бир тадбиркорга тегишли қурилмани ноқонуний қурилган дея судга берганлиги маълум қилиниб, Тошкент вилояти масъулларидан мазкур ҳолат юзасидан ечим қилиб берилиши сўралган.

📌Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан назоратга олиниб, ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

❗️Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Yangiyo‘l shahri markazidagi “Alisher Navoiy gulshani” bog‘i hozirda qarovsiz bo‘lib qolgani, bog‘ hududining yarmi qurilish uchun kimlargadir berib yuborilgani haqidagi murojaatga rasmiy munosabat.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#расмий
#тайинлов

Ҳотамов Ислом Истам ўғли — Янгийўл шаҳар ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳотамов Ислом — 1989-йил Навоий вилояти, Қизилтепа туманида туғилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар И.Ҳотамов Европа энергетик компанияларида маслаҳатчи ва ишончли вакили лавозимида фаолият олиб борган.

И.Ҳотамов 2020-йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг магистратурасини тамомлаган.

Бизни кузатишда давом этинг!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site
#расмий
#тайинлов

Каримов Усманджан Ёкибджанович — Янгийўл шаҳар Спорт мактаби директори лавозимига тайинланди.

Каримов Усманджан — 1982-йил  Тошкент шаҳрида туғилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон велоспорт Федерациясининг Миллий терма жамоалар захирасини тайёрлаш ва ёш иқтидорли спортчиларни саралаш бўйича мутахассиси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси Тошкент вилояти бўлими ижрочи директори лавозимида фаолият олиб борган.

Бизни кузатишда давом этинг!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site