Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.75K subscribers
36.7K photos
4.9K videos
173 files
13.3K links
Shahar hokimligi axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#муносабат

Янги таҳрирдаги Конституция: оммавий ахборот воситалари фаолиятига аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади

📌Охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

🔘Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг самарали фаолият юритиши учун етарли шароитлар яратишга, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/40hO8fg

Анвар Эминов,
журналист


@olimlar_minbari
👍1🤩1
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Бахт маҳалласида яшовчи иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган Аля Алечка профили остидаги фуқаро" ижтимоий ёрдам сўраб мурожаат йўлланган эди. Ушбу мурожаат тегишли масъуллар томонидан назоратга олинган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram |
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласи ҳудудида жойлашган Аҳлатхонада бир оила яшаётган" лиги тўғрисида мурожаат йўлланган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан муносабат. Ҳозирда мазкур мурожаат назоратга олиниб, тегишли масъуллар томонидан мурожаатчи билан суҳбат олиб борилмоқда. Суҳбат давомида шу нарса аниқланди. Мурожаатчи асли Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро эканлиги аниқланди.

Айни дамда ушбу фуқарони Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласи ҳудудида жойлашган Аҳлатхонада бир оила яшаётган" лиги тўғрисида  видео мурожаат йўлланган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан муносабат. Батафсил видео лавҳада кўришингиз мумкин.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📍Web-site |📥 Instagram |🌐 Twitter
👍5
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Яхшилик қилишга ҳаракат қилсангу лекин иш тескарисига келса одамга энг алам қиладиган ҳолат деб ҳисоблайман" ном остида тарқалган видео мурожаат юзасидан муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 67-моддасида (Боланинг ҳимояга бўлган ҳуқуқи) бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, боланинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилиши, бола ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан қилинадиган суиистеъмолликлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт. Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши, айнан мазкур кодекснинг 79-моддаси асосида (Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш) ота-она (улардан бири) муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилиниши назарда тутилган ва 87-модда (Боланинг ҳаёти ёки соғлиғи бевосита хавф остида қолганда болани олиш) Боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олишга ҳақлидир. Болани зудлик билан олиш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳужжатига асосан амалга оширилади.

Шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси томонидан Фуқаро А.Э нинг Вояга этмаган қизи А.С ни яқин қариндошларига, ўзининг тарбиясига олишни таклиф қилинганда болани тарбияга олишдан бош тортишганлиги сабабли вояга этмаган А.Сни соғлиги, моддий ва маънавий таъминотидан келиб чиқиб, шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг ажрими билан вояга етмаган А.С Тошкент вилояти ИИББга қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган эди. Сақлаш муддати тугаганлиги сабабли, бола оилага дастлабки тарзда васийлик тайинланиб жойлаштирилган.
Болани қайтариб олиши учун фуқаро ўзини моддий томондан таъминлаши, бола учун етарли шароит яратиши, муайян даромадларга эга бўлгандагина болани қайтариш имкони борлиги тушунтирилган.

Шунингдек, бугунги кунда Янгийўл шаҳар ҳокимлиги балансида бўш турган уйлар мавжуд эмаслиги сабабли фуқоро А.Э га шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан вақтинчалик яшаб туруши учун жой ажратиш чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
👍3🔥1
#муносабат

Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари, жуда кўпчилик фуқаролардан июл ойи учун кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари шу кунгача тушмаганлиги бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. "Ижтимоий ҳимоя Ягона реестри" дастурига қўшимча имкониятлар киритилиши муносабати билан ведомостлар шаклланишида узилишлар кузатилмоқда. Янгийўл шаҳар Пенсия жамғармаси томонидан ушбу масала назоратга олинган.

Барча фуқароларнинг нафақа пуллари жорий йилнинг 27-июлдан 28-июль кунига қадар тўлиқ тўлаб берилади. Қўшимча саволлар бўлса Янгийўл шаҳар Пенсия жамғармасининг ☎️+998(70)602-10-18 тел рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram |
4
#муносабат

Жорий йилнинг 7-август куни ижтимоий тармоқлар орқали "Яна «новостройка» муаммоси" сарлавҳа остида аҳоли томонидан мурожаат йўлланган эди.
Ушбу мурожаат юзасидан муносабат.

Янгийўл шаҳар Янгибоғ МФЙ Беруний кўчасида тадбиркор “NEW ACTION TEXTILE” МЧЖ, томонидан 0,5 га ер майдонида 7 қаватли уй-жой қурилиш ишлари олиб борган. Бугунги кунга келиб, “NEW ACTION TEXTILE” МЧЖ томонидан фуқаролар ва банк ўртасида келишмовчиликлар юзага келган. Ушбу мурожаатларни ижобий ечимини топиш мақсадида бугунги кунда вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Махмудов, Халқ банки бошқарувчиси Э.Мажидов, сектор раҳбарлари билан жойига чиққан ҳолда мурожаат ўрганилди. Ҳозирда тегишли масъуллар томонидан аҳолининг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
👍2
#муносабат

Жорий йилнинг 8 август куни ижтимоий тармоқлар орқали "Янгийўл ЭКО текстил нега ходимларига ойлик маош тўламаяпти?" деб йўлланган мурожаатга асосан «Янгийўл Эко Текстил» МЧЖ корхонаси қуйидагиларни маълум қилади.

«Янгийўл Эко Текстил» МЧЖ корхонаси 2023 йилнинг март ойида очилган бўлиб, бугунги кунда экспорт шартномалари билан ишлаб келмоқда. Корхонамизда юздан ортик хотин-кизлар иш билан таъминланган бўлиб, жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб июль ойининг охирига қадар электро энергиясида узулишлар бўлганлиги сабабли корхонамиз экспорт контрактни бажариши имкони бўлмаганлиги ва шунинг оқибатида, ишлаб чиқарилган маҳсулотларимизни буюртмачиларга ўз вақтида етказиб бераолмаганлигимиз сабабли, корхона ишчиларнинг ойлик маошлари ўз вақтида берилмай қолган.

Корхонамиз жорий йилнинг июнь ойи иш ҳаққисини, ишчи ходимларнинг 90 % га бериб булганлиги, қолган 10% ишчилар бўнак тариқасида олганлигини маълум киламиз. Корхонамиз июнь ойи берилмай қолган иш ҳаккини ҳамда июль ойи иш хаққисини, ишлаб чикарилган маҳсулотларимиз буюртмачиларимизга шу йилнинг 14 августга қадар этказиб берилиши кўзда тутилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларимиздан келиб тушган маблағларидан шу йилнинг 15 -16 август кунлари ишчиларнинг иш хаққи берилади.

Маълумот учун: Корхонамизга яна 200 та ишчи ўрин яратилиши ва 3 млндан 8 млнгача иш хаққи тўланиши ҳамда уйда ўтирган, ногиронлиги бўлган тикув машинаси бўлган аёлларга уйига доимий иш берилишини малум қиламиз.

«Янгийўл Эко Текстил» МЧЖ корхононаси раҳбарияти

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
👍5
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Горболница олди томонида кавланган жой.." тўғрисида  йўллаган мурожаат юзасидан муносабат.

Ушбу мурожаатда кўрсатилган жой Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси ҳудудидан ўтган Тошкент шох кўчаси М-34 автомобиль йўли бўйлари бўлиб, ушбу жойда пиёдалар ўтувчи йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган. Ушбу мурожаат тўғрисида яна қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Янги мостдаги пиёдалар йўлагида тўсиқг бир қисми муруваатлари ишдан чиққан" деб йўлланган мурожаат юзасидан муносабат.

Ушбу мурожаат Янгийўл шаҳар ФВБ ҳамда ободонлаштириш бўлими томонидан назоратга олиниб, мурожаатда кўрсатилган жойда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бизни кузатишда давом этинг!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
👍8👏2
Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
Hurmatli fuqarolar 25 avgust kuni qaysi kino namoyish etilishini istaysiz.
Ovoz berish 25 avgust kuni soat 17:00 da yakunlandi.
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "ҳокимлик атрофидаги кўчаларда тунги ёритиш чироқлари ишламаслиги" тўғрисида мурожаат тегишли масъуллар томонидан назоратга олинган, кўча чироқлари ишлаши бўйича қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Фаровон МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли томонидан йўлланган мурожаат юзасидан муносабат.

Бизни кузатишда давом этинг!

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
👍1
#муносабат

Янгийўл шаҳар Самарқанд кўчасидаги коммуникация қудуқларининг қопқоқлари нотўғри ўрнатилгани транспорт воситалари ҳаракатига халақит бераётгани тўғрисидаги мурожаат тегишли масъуллар томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
👍2
#муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Олмас маҳалласи ички кўчаларини таъмирлаш" тўғрисида мурожаат йўллаган эди. Ушбу мурожаат ҳозирда тегишли масъуллар томонидан назоратга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
👍3
#муносабат

Янгийўл шаҳар “Мустақиллик” маҳалласи, “Кимёгар” боши берк кўчаси 17Б-уйда яшовчи B.Ҳакимованинг мурожаати масъуллар томонидан назоратга олинган бўлиб, фуқаронинг мурожаати тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram
👍41
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани “Боғбон” маҳалласи, “Мустақиллик” кўчаси асфальт қилинмагани, Жўнариқ канали атрофи ҳимоя тўсинлари билан ўралмагани, ҳудудда чиқинди ташлаш учун махсус жой йўқлиги ҳамда тунги ёритиш чироқлари мавжуд эмаслиги камчиликлардан шикоят қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Якуний натижалар юзасидан маълумот берилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥
2👍1
#Муносабат


Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси ижтимоий тармоқлар орқали Янгийўл шаҳар 5-сонли мактабда аниқланган сил касалликлари юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

БАТАФСИЛ

Бизни кузатишда давом этинг!


Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site
#муносабат

‼️ Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан ҳайдовчи аниқланиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларингизни сўраймиз!!!

📱Телеграм 📱 Instagram 📱 Youtube
👍1
#Муносабат


🟩 ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН "ЯНГИЙЎЛ ШАҲАР МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИГА МУРОЖААТ" САРЛАВҲАЛИ ПОСТ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ.

Фуқаролар томонидан билдирилаётган ҳар бир фикр ва таклиф биз учун муҳим ҳисобланади. Жумладан, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Аҳоли мурожаатларига эътибор билан ёндашиш — биз учун устувор вазифа ҳисобланади. Шу боис, билдирилган ҳар қандай эътироз ва таклифлар батафсил ўрганилади.

🔹 Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истар эдик: ҳар бир мурожаатда аниқ маълумот — мактаб ёки боғчанинг номи, рақами, манзили ёки гап қайси муассаса ҳақида кетаяпти, шуни тўлиқ кўрсатишингизни сўраймиз.

Бу, ўз навбатида, мурожаатни тезкор ўрганиш ва зарур чораларни кўришга ёрдам беради. Умумий шаклда келган шикоятларга нисбатан ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатдан аниқ ҳаракат қилиш имконсиз бўлади.

🔹 Шунингдек, боғчалардаги ходимлар сони — штат бирликлари — маҳаллий бўлим томонидан эмас, марказий ташкилотлар тасдиғи асосида шакллантирилади. Айни пайтда эса таътил мавсуми муносабати билан баъзи боғчаларда қисқартирилган режимда фаолият юритилмоқда.

Шу билан бирга, мурожаатда кўтарилган масала бўйича аниқ манзил ва маълумот тақдим этилса, жойида ўрганиш ва ҳал қилиш чоралари албатта кўрилади.

📩 Хурматли админлар  — келгуси мурожаатларда аниқ маълумотларни (муассаса номи, манзили, ҳолат ҳақида қисқача маълумот) тўлиқ баён қилишингизни сўраймиз. Бу бизга ҳам, Сизга ҳам самарали мулоқот учун хизмат қилади.

Янгийўл шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими.

Бизни кузатишда давом этинг!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🎞 Youtube|📱Facebook |📥 Instagram | 🔖 Web-site
3
#муносабат

ИШОНЧ ВА ЭҲТИРОМ

Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ёш авлод вакиллари билан ўтказган учрашувда юртимизнинг келажаги — ёшларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг билим ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида йўналтирилганини билдиради.

Президент ўз мурожаатида ёшларга катта ишонч ва самимий эҳтиром билан мурожаат қилди ва ёшларни "миллатнинг келажаги ва пойдевори" сифатида таърифлади.

Президентнинг ушбу мурожаати нафақат байрамона табрик, балки йўналтирувчи дастур, ишонч билдирувчи сиёсий баёнот, ҳамда ижтимоий ва иқтисодий чақириқ сифатида қаралди.

Ёшлар учун бу – ўзини англаш, имкониятларини синаш ва келажакка ишонч билан қараш имконини берувчи мурожаатдир. Ушбу мурожаатда юртимизнинг ёшлар салоҳиятини кенг имкониятлар билан қўллаб-қувватлашга ва уларнинг ҳаётда мунтазам фаол бўлишига бўлган давлат сиёсати яна бир бор очиқ кўрсатилди.

Умид ДЖУМАНОВ,
Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгаши депутати
👍10