Yangiyo‘l shahar hokimligi rasmiy telegram kanali
2.59K subscribers
33.3K photos
4.37K videos
161 files
12K links
Shahar hokimligi Axborot xizmati

https://www.facebook.com/yangiyulshahar

https://www.youtube.com/@yangiyolshahar

https://twitter.com/yangiyolshahar

https:

Yangiyol shahar hokimligining murojaatlar uchun telegram boti - @yangiyolshhokimligi_bot
Download Telegram
#Расмий_муносабат

Раҳбарлик – имтиёз эмас, халқимизга хизмат қилиш имконияти демакдир!

👨‍⚕️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.

🔶Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.

Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий_муносабат

Раҳбарлик – имтиёз эмас, халқимизга хизмат қилиш имконияти демакдир!

👨‍⚕️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош врачи лавозимида ишлаётган Бахтиёр Болтабоевнинг ўз хизмат хонасида қўл остидаги ходимлари билан ўта қўпол ва ҳеч қандай ахлоқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарздаги суҳбати кенг муҳокама қилинмоқда.

🔶Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, СЭОМ тизимида меҳнат қилаётган кўп минг сонли тиббиёт соҳаси ходимлари, вилоят жамоатчилиги бу ҳолатдан ниҳоятда мутаассир бўлдик.

Мазкур видеоёзувдаги воқелик – раҳбар, тиббиёт соҳаси вакили учун шармандали ҳол. Ҳар қанақасига олганда ҳам ўз ходимларига бундай муомала кўрсатаётган раҳбарни умуман оқлаб, тушуниб бўлмайди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий_муносабат

❗️Жорий йилнинг 26 май куни Xabar.uz сайтида эълон қилинган мақолада “Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг Xabar.uz га айтишича, Тошкент туманида рўй берган ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги ўтказган хизмат текшируви хулосасига кўра Тошкент туман 10-сонли ИИБ бошлиғи Ё.Комилов интизомий жазога тортилиши кўриб чиқилиши белгиланди” деб келтириб ўтилган.

Ҳақиқатан ҳам мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси томонидан, Тошкент туман 10-сонли ИИБ бошлиғи Ё.Комиловга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, жараёнда ҳолат юзасидан Human.uz нашрининг эълон қилган танқидий видеолавҳаси ва вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИББ ахборот хизматлари томонидан берилган расмий муносабатлари ҳамда kun.uz нашри томонидан эълон қилинган видеолавҳалари атрофлича ўрганиб чиқилган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий_муносабат

Тошкент вилояти юқумли касаликлар шифохонаси врач-инфекционисти Г. Б. Мусаеванинг Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари бўйича
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔶Тошкент вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда чоп этилган коронавирус пандемиясига қарши тадбирларга жалб этилган тиббиёт ходимларига қўшимча рағбатлантириш маблағлари тўланмаётганлиги мазмунидаги мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

🔷Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида фаолият юритувчи ҳамда эпидемияга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган жами 104 нафар ходимларга бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар (10 нафар инфекционистга – 19 миллион 956 139 сўм, 37 нафар ўрта тиббий ходимга – 54 миллион 797 минг 961 сўм, 40 нафар кичик тиббий ходимга – 39 миллион 259 минг 983 сўм, 17 нафар бошқа ходимга – 16 миллион 614 минг 392 сўм) қўшимча тўловлар учун 130 миллион 628 минг 474 сўм, 25 фоизлик учун 32 миллион 657 минг 118 сўм, жами 163 миллион 285 минг 592 сўм тўлов амалга оширилган.

✔️Врач- инфекционист Г.Б.Мусаевага ҳам ҳар кунлик қўшимча тўловлар учун унинг пластик картасига 2 миллион 836 минг 756 сўм маблағ ўтказиб берилган.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий_муносабат #Янгийўл_шаҳар

МУНОСАБАТ

🌐Ижтимоий тармоқлар орқали Янгийўл шаҳрида давлат идоралари олдидаги йўлларда автотранспорт воситаларини қўйиш таъқиқланганлиги, бироқ мурожаат билан келувчи фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида автотураргоҳлар ташкил этилмагани, мавжудларига фуқароларнинг автомобиллари киритилмаслиги, давлат идораларига ёндош бўлган айрим майдонларнинг эса тўсиб қўйилиб бўш турганлиги танқид қилинган, фуқаролар учун қулайликлар яратиш сўралган.

📝 Янгийўл шаҳар ободонлаштириш бошқармаси шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланади.
Ободонлаштириш бошқармасига шаҳар ҳокимининг тегишли қарор ёки фармойиши билан ҳокимлик биноси олдидаги майдон бириктирилиб, бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги
414-сон қарорига асосан пуллик хизмат кўрсатиш бўйича автотураргоҳ, бўш турган бино ва иншоатларни ижарага бериш, ўз фаолиятидан келиб чиқиб бошқа пуллик хизматлар ташкил этиши мумкин. Ушбу фаолиятдан тушган маблағларни ушбу қарор талаблари асосида сарфлаши мумкин.

💰 Бундан ташқари мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилиниши, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларнинг ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилиши;

Бюджет ташкилотларининг қўшимча даромадлар олиш бўйича фаолияти бюджет маблағлари ҳисобига бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва сифатига зарар етказмаслиги кераклиги кўрсатиб ўтилган.


🔴Шунингдек, марказий истироҳат майдонида қурилиш ишлари ниҳоясига етказилиш арафасида.

‼️Хулоса қилиб айтганда, тез орада аҳоли учун қулайликларга эга авто тураргоҳ ишга туширилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий_муносабат

🌐 Ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳар ҳокимлиги томонидан қоидаларни бузган автомобилларни аниқлайдиган қурилма сотиб олинаётгани ҳақида ахборот тарқалди.

📝Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрациясининг 2020 йил
23 январ "Янгийўл шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш тўғрисида”ги № РА 1/1-77 сонли йўл харитасининг 8.3 банди ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депуталари Янгийўл шаҳар Кенгашининг 2020 йил 11 март № VI/III-III сонли қарорига асосан Маҳаллий бюджетнинг 2020 йил II-чорак якуни бўйича режадан ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан 57 500 000 (эллик етти миллион беш юз минг) сўм маблағ “Самарқанд” кўчасида тўҳташ мумкин бўлмаган, бозор атрофидаги жойларда тирбандликни олдини олиш мақсадида 1 дона камерали фото радар ўрнатиш учун ажратилган.

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги олдидаги автураргоҳ барча учун очиқ ва ундан аҳоли фойдаланиб келмоқда.

🖋 Янгийўл шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: @yangiyulshahar
#расмий_муносабат

ЯНГИ-ЯНГИЙЎЛ (ҳақиқат) каналида Янгийўл шаҳар Тошкент шоҳ кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида 40-50 та дўкон ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари фаолият олиб бораётганлиги, аммо, Тошкент вилояти Кадастр Агентлиги айнан бир тадбиркорга тегишли қурилмани ноқонуний қурилган дея судга берганлиги маълум қилиниб, Тошкент вилояти масъулларидан мазкур ҳолат юзасидан ечим қилиб берилиши сўралган.

📌Мазкур ҳолат Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан назоратга олиниб, ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

❗️Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши таъминланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Yangiyo‘l shahri markazidagi “Alisher Navoiy gulshani” bog‘i hozirda qarovsiz bo‘lib qolgani, bog‘ hududining yarmi qurilish uchun kimlargadir berib yuborilgani haqidagi murojaatga rasmiy munosabat.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/yangiyulshahar

✉️Telegram |🌐Youtube |📱Facebook