Xushnudbek.uz
684K subscribers
11.1K photos
2.83K videos
250 files
9.31K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Fanlar majmuasi.pdf
3.9 MB
Тестда қайси фандан неча балл берилади?

Жуда кўпчиликни шу савол қийнаётгани рост. Ҳозирча фанлар мажмуаси расман тасдиқланмади, қачон тасдиқланиши ҳам номаълум.

Шундай бўлсада, Сизларга лойиҳа вариантини эълон қилмоқчиман. Ушбу файлда (сифати учун узр) қайси йўналиш бўйича қайси фанларни мутахассислик фани сифатида киритиш бўйича лойиҳа акс этган.

Айрим ўзгаришлар бор, хусусан, барча юридик йўналишлар учун тарих ҳамда чет тили фанларини мутахассислик фани сифатида киритиш таклиф этилмоқда.

ЭСЛАТМА: ҳозирча бу лойиҳа, расман тасдиқлангани йўқ.

💾 PDF, 3,85 мб.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from davletovuz
​​Танқидий материалларнинг 73 фоизига жавоб қайтарилган

Бугун нафақат оммавий ахборот воситаларида, балки ижтимоий тармоқларда ҳам у ёки бу ташкилот фаолияти ҳақида танқидий фикрлар билдирилса, унга мумкин қадар тезкор реакция билдиришга ҳаракат қилишмоқда. Ахборот хизматлари анча жонланди. Матбуот котиблари раҳбарнинг маслаҳатчисига айланди, ўринбосарга тенг шароитларга эга бўлди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маълумотларига кўра, ўтган даврда 100 дан ортиқ республика ташкилотлари, 200 га яқин туман ва шаҳар ҳокимликларида ахборот хизматлари ташкил этилди. Деярли барча ахборот хизматлари раҳбарларининг ижтимоий тармоқлар саҳифалари, мессенжерларда каналлари очилмоқда. Воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликлар бўйича баёнотлар бериб бориш, танқидий материалларга муносабат билдириш йўлга қўйилди.

Маълумотларга кўра, АОКА томонидан биргина ўтган ноябрь ойида оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида республика даражасидаги 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига оид эълон қилинган жами 334 та танқидий материалнинг 264 таси (79%) га, 14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига оид 314 та танқидий материалнинг 211 таси (67%)га муносабат бирдирилиши ташкиллаштирилган.

Ваҳоланки, шу йил июнь ойида танқидий материалларга муносабат 18 фоиздан ошмасди.
Навбатдаги афв эълон қилинди

Президент Ш.Мирзиёевнинг фармонига асосан, Конституциямиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан афв эълон қилинди.

Унга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган, бироқ қилмишидан чин юракдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 92 нафар маҳбус афв этилган.

Афв этилганлардан 20 нафари жазодан тўлиқ озод этилади, 37 нафари — шартли равишдан муддатидан аввал озод этилади, яна 16 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, жазони ижро этиш муассасаларидан ҳамда пробация хизмати органлари ҳисобидан чиқариладиган фуқаролар сони 73 нафарни ташкил этади.

Бундан ташқари, яна 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум этиш кўринишида белгиланган жазо қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 3 нафар эркакнинг ёши 60 дан ортиқ, 3 нафар аёл бор. 79 киши муқаддам тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этишган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” миллий акциясини ўтказиш таклиф этилмоқда

14 декабрь куни республиканинг барча ҳудудларида
бир вақтнинг ўзида кенг жамоатчилик учун оммавий тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Унда таниқлик инсонлар билан учрашувлар ташкил этилиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ахборотлар берилади, мусиқий дастурлар ва турли викториналар ўтказилади. Сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда аҳолига етказилади. Тадбир жараёнлари ОАВ ва блогерлар томонидан тўғридан-тўғри ёритилиши мумкин.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча таклифлар учун очиқ. Ҳозирда акция формати ишлаб чиқилмоқда. Шу муносабат билан, барча манфаатдор вазирлик ва идоралар, бизнес вакиллари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотларини ҳамкорликка чорлаймиз.

Тадбирларни янада самарали ўтказиш бўйича фикр ва таклифларни “Юксалиш” УМҲ ҳудудий бўлинмалари ёки марказий офисига тақдим қилишингиз мумкин.

👉Батафсил: https://bit.ly/33V1Ebc
Ёшлар иттифоқида янги тайинловлар амалга оширилди

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг йиғилишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унга кўра:

👉 Сатторов Хайрулла Файзуллаевич – Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси биринчи ўринбосари, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ижро этувчи директори лавозимига сайланди.

Аввалги директор Бунёдбек Баҳромбеков бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

👉 Холмуродов Ботир Бурхониддинович – Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, молия-иқтисод комплекси раҳбари этиб сайланди.

Аввалги ўринбосар Суҳробжон Мақсудов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

👉 Омонов Фаррух Фарходжонович - Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар комплекси раҳбари этиб сайланди.

Аввал ушбу лавозим вакант эди.


👉 @xushnudbek 👈
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган байрам бўлиб ўтди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, сиёсий-ҳуқуқий ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.
Давлатимиз раҳбари Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқлигини таъкидлади.
Тантана катта концерт дастури билан давом этди.
www.president.uz/uz/3118
--
Во Дворце международных форумов "Узбекистон" состоялось торжественное собрание в честь 27-летия принятия Конституции Республики Узбекистан.
Президент Шавкат Мирзиёев произнес речь о политико-правовых преобразованиях в стране.
Глава государства отметил, что в достижении верховенства Конституции и законов нет более эффективного средства, чем общественный контроль.
Торжественное мероприятие продолжилось концертной программой.
www.president.uz/ru/3118
Конституция байрамига бағишланган тадбирда кўплаб блогерлар ҳам иштирок этди.

Ва ўз навбатида Шавкат Мирзиёев ҳам бир неча бор журналист ва блогерларнинг жамиятда тутган ўрни ҳамда аҳамияти ҳақида сўзлади.

Агар хотирам панд бермаётган бўлса, Президентнинг расмий нутқида илк бор блогерлар тилга олинди (аввалги селектор ёки мажлислардаги фикрларни ҳисобламаганда).


👉 @xushnudbek 👈
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбирида

Фото: Муҳаммаджон Ғаниев


👉 @xushnudbek 👈
Соат 21:00 да «Ўзбекистон» телеканалида Конституция кунига бағишланган байрам тантаналари тўлиқлигича намойиш этилади. Барчага кўришни тавсия этаман.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Катта раҳмат, оммавий ахборот воситалари ва блогерларга. Кўп-кўп нарсалар Ўзбекистонда очиқ айтиляпти, ҳамма буни кўриб турибди. Лекин битта нарсани билинглар, бу очиқлик ҳеч қачон орқага қайтмайди!

Қанча кўп очиқлик бўлса, оммавий ахборот воситалари одамларимизга ҳақиқий муаммоларни қанча кўп етказса, мен раҳбар сифатида улардан миннатдор бўламан».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Танқид албатта керак. Мана танқид бўляпти, хулоса ҳам бўляпти. Лекин биз ҳаммамиз изланишдамиз, ўрганишдамиз. Янги Ўзбекистон қуряпмиз, бир-биримизга таяниб, халқимизни рози қилишимиз керак.

Яна бир марта такрорлайман, ҳамма билиши керак: Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев:

«Бир тасаввур қилинглар, 2-3 йил олдин телевизорда ёки рўзномада бунақа гаплар билан биров чиқа олармиди, бунақа саволлар берармиди?

Бугунги кунда халқимиз орасида юриб, уни қийнаётган ижтимоий муаммоларни кўрсатиб бераётган энг катта куч – бу мустақил ва холис оммавий ахборот воситалари вакилларидир.

Демократик ислоҳотларимиз натижасида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар мансабдор шахсларни ўз ишини қонуний асосда тўғри ташкил этишга ундамоқда.

Маълумки, бугунги кунда анъанавий ахборот воситалари билан бирга интернет, ижтимоий тармоқлар, блогерлар жамоатчилик фикрини шакллантиришда катта роль ўйнамоқда».


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айниқса мана бу гаплар жуда маъқул бўлдидаааа... ))

Шавкат Мирзиёев:

«Умуман олганда, қонун ва адолат тантанаси учун курашадиган инсонлар бугунги куннинг қаҳрамонлари бўлиши керак. Биз айтамиз, қаҳрамонлар йўқ деб. Бор-ку қаҳрамонлар. Адолат учун курашганлар бор-ку.

Биз уларни мутлақо ёмон одам деймиз. Йўқ, улар ёмон одам эмас, улар ҳалол одам. Улар эртанги кунга бефарқ эмас, улар фидоий одам.

Айнан шундай одамларнинг ҳаёти шоир ва адиблар, режиссёрлар, журналистлар учун ижодий мавзу бўлади, деб ўйлайман».


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганига 27 йил тўлди!

Ўзбекистоннинг ҳуқуқий демократик давлат сифатида шаклланишининг асоси бўлган Бош қомусимиз байрами билан халқимизни чин дилдан табриклайман!
Келинг, бир суҳбат қурамиз.

Сизнингча, Конституция бу нима? Уни қисқа сўзлар билан қандай таърифлайсиз?

Юртимизда қонунларга итоаткорлик қай даражада? Итоаткорлик деганда, иккала томонни ҳам назарда тутяпман - амалдорлар ва халқ томонидан.

Айнан қайси соҳаларда Конституция ва қонунларга деярли амал қилинмаяпти?

Фикрларингиз мен учун қизиқ.
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Конституция, бу - БИЗ!»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати лойиҳаси.

Барчангизга яна бир бор байрам муборак бўлсин!
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​​​#Биласизми #Конституция_куни

Конституциямизнинг қабул қилиниш тарихи

👉 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Олий Кенгаши мамлакатимизнинг янги Конституциясини ишлаб чиқиш мақсадида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бошчилигида 64 кишидан иборат конституциявий комиссия тузди.

👉 Дастлаб Конституциянинг учта муқобил концепцияси яратилган:
1️⃣ Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг концепцияси;
2️⃣ Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг концепцияси;
3️⃣ Президент девони юридик бўлими концепцияси.

Ишчи гуруҳ мажлисида учинчи концепция асос сифатида қабул қилинган.

👉 Конституция лойиҳасининг дастлабки варианти 1991 йилнинг 3-чорагида тугатилиб, у муқаддима, олти бўлим, 158 моддадан иборат эди.

👉 1992 йилнинг баҳорида Конституция лойиҳасининг 149 моддадан иборат иккинчи варианти ишлаб чиқилди.

👉 Конституция лойиҳасининг учинчи варианти 1992 йил 26 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Икки ярим ойлик муддат мобайнида муҳокама қилинган лойиҳа фуқаролар таклиф ва мулоҳазалари асосида қайта тузилиб, 1992 йил 21 ноябрда муҳокамани давом эттириш учун иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди.

👉 Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
​​​​#Биласизми #Конституция_куни

Ўзбекистон Республикаси тарихида қабул қилинган конституциялар:

1️⃣ Ўзбекистон тарихидаги илк Конституция 1918 йилда қабул қилинган Туркистон АССРнинг Конституциясидир. Бундан ташқари ўша пайтларда Бухоро халқ совет Республикасининг 1920 йилдаги, Хоразм ХСРнинг 1920 ва 1923 йиллардаги конституциялари ҳам қабул қилинган.

2️⃣ 1927 йил;

3️⃣ 1937 йил 14 февраль;

4️⃣ 1978 йил 19 апрель;

5️⃣ 1992 йил 8 декабрь.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ватанимизга, халқимизга меҳр-муҳаббат билан хизмат қилсак, албатта, натижалар бизники!
--
Шавкат Мирзиёев: Если будем с сердцем служить нашей Родине, народу, то результаты, несомненно, будут нашими!
​​«Авлоний» - ўзбек киносидаги янги саҳифами?

Яқинда «Авлоний» тарихий фильмининг ёпиқ премьерасида иштирок этдим. Очиқ премьера эса Тошкентда жума куни бўлди. Эртага соат 15:00да Самарқанддаги «Шарқ юлдузи» кинотеатрида “жонли” премьера бўларкан (режиссёр ва актёрлар билан бирга).

Фильм ҳақида турли фикрлар янграмоқда. Айримлар “ўзбек киносидаги янги саҳифа” деб номлашмоқда. Аслида ҳам шундайми? Қуйида айрим фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман.

Энг аввало томошабинни ўзига жалб қилувчи асосий факторлардан бири - сценарий муаллифи элимиз суйган раҳматли адиб Тоҳир Малик эканлигидир (Муқаддас Усмонова билан тандемда). Сценарийга ёзувчимизнинг «Қалдирғоч» қиссаси асос бўлган.

Иккинчи муҳим жиҳат, бизда ҳам тарихий киноларга қўл урилаётганидир. Айниқса жадидчилик ҳақидаги фильмлар пайдо бўлаётгани қувонарли ҳол.

Учинчидан, Авлоний шахсининг ўзи бизда етарли даражада ўрганилмаган. «Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот...» дея бошланувчи ҳитобни миллион марта такрорлаймиз, аммо кези келганда Авлонийнинг қайси шаҳарда туғилганини ҳам эслолмаймиз.

Фильмни ана шундай катта қизиқиш билан томоша қилгач, асосий хулосам шу бўлдики — “ўзбек киносидаги янги саҳифа” деган ном жуда бўрттириш экан, лекин ҳар ҳолда кўриб бўлмайдиган даражада ёмон фильм ҳам эмас.

Фильм Авлонийнинг ҳаёт ва ижодига бағишланмаган, фақат у иштирокидаги қисқа бир давр (воқеа) тасвирланган. Яъни фильм мақсади Авлоний шахсини очиб бериш бўлмаган. Масалан, фильмни кўриб, томошабинга «Авлоний қандай инсон бўлган?» деб савол берсангиз, унинг руҳий чизгиларини, характерини тасвирлаб бера олмайди.

Фильмда бош қаҳрамоннинг роли деярли сезилмаган — бирор муаммо Авлоний аралашуви билан ечим топмайди, кулминацион нуқтада жасорат кўрсатмайди, воқеаларда ҳал қилувчи шахсга айланмайди. Агар Авлоний образини олиб ташласак ҳам, фильмда катта ўзгариш бўлмайди.

Фильмнинг энг катта ютуғи — либослар, декорация ва грим бўлган. Ижодий жамоа ўша давр муҳитини бериш учун астойдил ҳаракат қилишгани кўриниб турибди. Масалан, фильм учун махсус 21 та декорация қурилган, 489 та махсус либослар тиктирилган, 100 дан ортиқ реквизитлар махсус ясалган.

Аммо техник томондан камчиликлар ҳам сезилади:

• айрим саҳналарда ранглар табиий эмас (яшил либос бир пасда оловранг либосга айланиб қолган, ўтлар, чанг, ой нури ранглари аслиятга унча тўғри келмайди);

• рус ва инглиз тилида гапирган қаҳрамонларга бир аёл ўзбекча таржимани ўқиган, лекин бундай саҳналар кўплиги одамни чалғитган. Ёки субтитр бериш керак эди, ёки ҳамма қаҳрамонлар ўзбекча гапираверсин эди. Масалан, Афғонистонда ҳамма персонаж ўзбекча гапирган-ку. Тўғри, Элдор Асанов афғон амири Омонуллахоннинг ўзбекча билгани ҳақида ёзган бўлса-да, лекин барибир афғонларнинг кундалик ҳаётдаги сўзлашув тили ўзбекча бўлмагани аниқ шекилли;

• фильмда яққол кулминация йўқ, бир текис кетган. Масалан, фильм бошидан томошабинни делегация орасидаги сотқиннинг кимлиги ўйлантиради, барча ўзича тахмин қилади. Аммо ўша сотқин ҳам ҳеч бир кулминациясиз, оддий бир саҳнада фош бўлади. Яъни тугун жуда оддий ечилади;

• кадрдан кадрга ўтишдаги эффектларда ҳам кўп бора ЗТМ (затемнение, яъни экран тўлиқ қоп-қора бўлиб, ёнади) қўлланилган. Бунақа эффект одатда орадан узоқ вақт ўтганда ёки бутунлай воқеалар ривожи ўзгарганда ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Юқоридагилар ўта шахсий фикрларим албатта. Кино бўйича катта мутахассис эмасман, оддий томошабин сифатида кўрганларимни ёздим.

Масалан, премьерада қатнашган блогерлар Шаҳноза Тўрахўжаева ва Азиза Қурбонаваларга фильм жуда ҳам ёқибди. Шундан ҳам билиш мумкинки, кимгадир ёқар раъно, ким атиргул шайдоси ))

Асосий хулосам шуки, бу каби тарихий фильмларни кўпайтириш тарафдориман. Балки бошида тажрибасизлик қилинар, хатолар ҳам бўлиши табиий, лекин жараённинг ўзи одамга умид беради. Ҳар ҳолда бойнинг қизига етиша олмай, йиғлаб юрган йигитлар ҳақидаги “ўлдим-куйдим”, бачкана фильмлардан «Авлоний» каби картиналар ўлса, ўлиги ортиқ.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Polimonolog
​​"ULAR" нинг учинчи(4-) сони УДАР чиқибди

Ажойиб лойиҳанинг ушбу сони шахсан менга аввалгиларидан ҳам кўпроқ манзур бўлди.

Суҳбатни бошидан охиригача бир нафасда кўрасиз ҳамда

- туризм
- майндблоуинг атамалар
- ислоҳотларимиз самараси
- беғам продюсер
- меҳрибон муҳаррир
- ёлғиз оператор


ва, албатта, цензура ҳақида билиб оласиз.

👆@polimonolog 👈