“Олтин кабутар-2019” танловида “Йилнинг энг яхши блогери” номинацияси бўйича рағбатлантирувчи мукофот билан @davletovuz канали муаллифи Қобил Хидиров тақдирланди.
Табриклаймиз!!! 👏🏻
👉 @xushnudbek 👈
Табриклаймиз!!! 👏🏻
👉 @xushnudbek 👈
Вақтинча пропискада турганлар сайлов пайти қандай овоз беради?
#Saylov2019
Муштарийларимиз томонидан берилаётган навбатдаги жуда кўп саволлардан бири, айнан расман вақтинча пропискада турган ёки умуман бирор жойда вақтинча ҳисобга олинмасдан, шунчаки бошқа ҳудудда яшаб юрган фуқаролар қаердан овоз бериши мумкинлиги ҳақида эди. Марказий сайлов комиссияси билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритдик.
МСК фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш масалаларида ягона амалиётни қўллаш мақсадида қарор қабул қилибди. Унда қуйидагилар белгиланди:
Биринчидан, сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича (доимий ёки вақтинча прописка (ҳисобда туриш) жойи бўйича) сайловчилар рўйхатига киритилиши участка сайлов комиссияси ўтказадиган уйма-уй юриш натижаларига кўра аниқланади. Бунда, сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар бўлса, уларнинг овоз бериш куни ушбу ҳудудда бўлиши ёки бўлмаслиги ўзаро суҳбат чоғида участка сайлов комиссияси аъзоси томонидан аниқланади ва сайловчини вақтинча яшаб турган жойи бўйича сайловчилар рўйхатига киритиш масаласи ҳал этилади.
Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар билан шахсан суҳбат қуриш имконияти бўлмаса, улар вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси сайловчилар рўйхатига киритилмайди.
Иккинчидан, агар сайловчи пропискада турмаса, вақтинча яшаш жойидаги сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилиши ва овоз бериши мумкин.
Бунда сайловчи яшаб турган жойидаги сайлов участкаси бўйича рўйхатга киритилиши учун шу ҳудуддаги участка сайлов комиссиясига сайловга камида уч кун қолгунга қадар (19 декабргача) мурожаат қилиши мумкин.
❗️Фуқаро ҳақиқатан сайлов участкаси жойлашган ҳудудда вақтинча яшаётганлигини қўшимча ҳужжатлар (вақтинча яшаш маълумотномаси ва бошқалар) билан тасдиқлашни талаб қилишга йўл қўйилмайди. Яъни шунчаки "сайлов куни мен мана шу ҳудудда бўламан", деб мурожаат қилса етарли.
Участка сайлов комиссияси фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчининг қайси сайлов участкаси бўйича рўйхатга киритилганлигини сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан (СЯЭР) излаб топади ва муддатидан олдин овоз берган ёки бермаганлигини аниқлаштиради. Муддатидан олдин овоз берган бўлса рўйхатга киритилмайди.
Учинчидан, сайловчи овоз бериш куни (22 декабрь) доимий ёки вақтинча прописка (ҳисобда туриш) жойи бўйича мурожаат қилганда, агар у сайловчилар рўйхатига киритилмаган бўлса, участка сайлов комиссия аъзоси тизимга кириб ушбу фуқарони СЯЭРдан излаб топади.
Излаб топгандан сўнг алоқа воситалари орқали сайловчилар рўйхатига киритилган сайлов участкасида овоз берган/бермаганлигини аниқлаштиради. Шундан сўнг сайловчини сайловчилар рўйхатининг иловасига киритган ҳолда унга сайлов бюллетенини беради. Нариги участка сайлов комиссияси сайловчи бошқа сайлов участкасида овоз берганлигини қайд этиб қўяди.
Агар фуқаро нариги сайлов участкасида овоз берган бўлса, унда овоз бериш рад этилади, чунки 1 киши 1 овозга эга.
Бешинчидан, агар сайловчи овоз бериш куни (22 декабрь) ҳисобга олинмаган (пропискада турмаган) жойи бўйича участка сайлов комиссиясига мурожаат қилганда, фуқаронинг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи бўйича бошқа сайлов участкасида овоз бериши кераклигини тушунтирилади ҳамда овоз бериш рад этилади.
ХУЛОСА: бошқача айтганда, расмий вақтинча пропискага эга бўлган фуқаролар сайлов куни бемалол яшаб турган сайлов участкасига бориб овоз беришлари мумкин, расмий рўйхатдан ўтмасдан яшаётганлар эса 19 декабргача мурожаат қилиб қўйишлари кифоя қилади. Сайлов куни борса, рўйхатдан ўтмасдан яшаётган ҳудудида овоз бера олмайди.

⚡️РАСМАН: Талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил кунлари белгиланди
Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача этиб белгиланди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
2019 йил 22 декабрда Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабалар ва ўқувчиларнинг ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун қишки таътил муддати ўзгартирилди.
Бу ҳақда тегишли қарор Бош вазири ўринбосари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга кетадиган талаба ва ўқувчиларнинг қишки таътил пайтида доимий яшаш жойларига бориб-келишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 16 декабридан 22 декабрь кунига қадар ҳамда 2020 йилнинг 1 январидан 6 январига қадар 50 % чегирма асосида йўл чипталари сотуви йўлга қўйилади.
❗️Чегирмали билетлар бугундан сотилади, аммо фақат юқорида кўрсатилган муддатлар учун сотиб олиш мумкин.
Талабалар ва ўқувчилар бугундан имтиёзли йил чипталарини харид қилишлари мумкин.
✅ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, Транспорт вазирлиги томонидан:
👉 талаба ва ўқувчилар учун қўшимча жойлар сони кўпайтирилади;
👉 уч кун муддатда олий таълим муассасалари раҳбарияти томонидан тавсия этилган жойларда сайёр кассалар ташкил этилади.
Қишки таътил давомида ОТМлар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мавжуд бўлган барча тўгараклар, спорт-соғломлаштириш бўлимлари, секциялари ва клублари тўлиқ фаолият кўрсатади.
❗️2020 йил 6 январь - душанба ўқишнинг биринчи куни этиб белгиланди.

Асланов ёзмоқда:
“Шу соҳага яқинроқ йўналишда ишлаганим учун биламан - Ўзбекистон жуда катта миқдорда ДСП истеъмол (яъни импорт) қилади. Айтайлик, Фарғона вилоятининг ўзида бу камида 500 вагонни ташкил қилади, ишонаверинг. Энди буни Ўзбекистонга кўпайтириб кўринг.
Бу ҳажмда ДСП ишлаб чиқариш, бу билан Ўзбекистонни таъминлаш мумкин эмас - Ўзбекистонда шунча ёғоч ҳам, қиринди ҳам йўқ. Агар кимдир ДСП ишлаб чиқарадиган завод қурган тақдирда ҳам, керакли хом ашёни барибир импорт қилишга мажбур бўлади.
Айтмоқчиманки, бу ерда қайсидир монополияни ёки маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб қувватлаш эмас, сабаб, анча соддароқ бўлиши мумкин.
Шунчаки, божхона статистикасини кўриш, бир йилда Ўзбекистон қанча ДСП импорт қилаётганини кўриш, агар бунга акциз қўйилса, бюджетга қанча тушум бўлишини чамалаш қийин эмас. Бу ҳам бир мотив.
Оқибат эса, Давлетовузнинг хулосаси билан бир хил - ўша бюджетга тушадиган қўшимча тўлов ҳам мебель истеъмолчиси, яъни халқнинг бўйнига тушади.”
Пост тугади.

Xushnudbek.uz
⚡️РАСМАН: Талабалар ва ўқувчилар учун қишки таътил кунлари белгиланди Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача…
Тўлдириш:
👉 кўпчилик талабалар 50 % чегирма асосида йўл чипталари бугундан амал қилишни бошлайдими, деб сўрашмоқда. Йўқ, аслида ундай эмас экан.
Имтиёзли чипталарни бугундан сотиб олиш мумкин, аммо фақат 16 декабрдан 22 декабрь кунига қадар ҳамда 1 январдан 6 январга қадар бўлган вақт оралиғида амал қилади. Бошқа кунларга мўлжалланган чипталар учун имтиёз назарда тутилмаган.
👉 вазирлик хабарида “ўқувчилар” деган сўз ишлатилган, шу сабабли кўпчилик мактаблар учун ҳам қишки таътил кунлари ўзгардими, деб сўрамоқда.
Йўқ, мактаблар учун ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Ушбу қарор коллеж ва академик лицей ўқувчилари учун тааллуқли холос. Ўқувчи деганда улар назарда тутилган, мактаб ўқувчилари эмас.

Бугун ноширлик-матбаа коллежининг янгиланган биноси тантанали равишда очилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қошидаги ушбу ўқув муассасаси янги моддий-техник базага, ўқувчи ва ўқитувчилар эса ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши учун янада кенг имкониятларга эга бўлди.

Бугун Адлия вазирлигида «Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси» кўкрак нишони соҳибларига адлия вазири Русланбек Давлетов мукофотларни топширди.
Тадбир самимий ва дўстона руҳда ўтди. Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланган қолган мутахассисларни ҳам чин қалбдан табриклайман. Ўзим учун эса, етказганига беҳисоб шукр дейман.
P.S.: суратда Русланбек Давлетов “адлияни камроқ танқид қилинг” деб ҳазиллашиб турган пайти муҳрланибди ))

«Солиқ тўловчилар эътирофи – 2019» жамоатчилик сўрови
Ривожланган демократик давлатларда фуқароларга солиқ тўловчилар сифатида қараш анъанаси мавжуд. Сабаби айнан халқ тўлаётган солиқлар мамлакат ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Солиқ тўловчилар давлат хизматчиларини исталган масалада сўроққа тутишга, жамоатчилик уларни назорат қилишга ва улардан ҳисобот сўрашга ҳақли.
Бизда ҳали бу анъана кенг тарқалмаган, лекин қувонарли томони йилдан йилга фуқароларнинг ҳуқуқий онги ошиб бориши асносида ўзларини солиқ тўловчилардек ҳис эта бошламоқда. Ўз навбатида солиқ тўловчилар давлат ташкилотларининг фаолиятига баҳо беришга ҳам тўлақонли ҳаққи бор.
2019 йил якунланишига ҳам оз фурсатлар қолди. Одатда йил якунлаб борар экан, йилнинг энг яхшиларини аниқлаш удуми бор. Бу бутун дунёда кенг тарқалган анъана.
Биз ҳам @xushnudbek канали орқали йил якунлари бўйича жамоатчилик сўрови орқали айрим хулосаларни чиқармоқчимиз.
Лойиҳага «Солиқ тўловчилар эътирофи» деб ном бердик. Бу ном бежизга берилмади, сабаби биз сўровномалар орқали 10 та номинация бўйича фақат давлат ташкилотлари орасидаги энг яхши ёки энг ёмонларни аниқлаймиз. Шунингдек, йил давомида амалга оширилган ислоҳотларга ҳам баҳо берилади.
Сўровномалар 2 босқичда ўтказилади:
1-босқич — 7-14 декабрь кунлари ўтказилади. Унда алоҳида постда номинация номлари эълон қилинади ҳамда муштарийлар мазкур номинация бўйича ўз вариантларини изоҳларда ёзиб қолдиришади.
2- босқич — 16-27 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Унда 1-босқичда номи энг кўп зикр этилган давлат ташкилотлари сўровномага киритилади ва муштарийлар томонидан яширин овоз бериш йўли орқали ғолиблар аниқланади.
Камида 30 минг овоз берилганда сўровнома ҳақиқий деб ҳисобланади.
Битта давлат ташкилоти фақат битта номинация бўйича якуний сўровномага киритилиши мумкин. Агар битта давлат ташкилоти 1-босқичда турли номинациялар бўйича кўп бора номи зикр этилган бўлса, бундай ҳолатда изоҳлар сонига қаралади ҳамда энг кўп изоҳ қолдирилган номинация бўйича сўровномага киритилади.
Номинация номлари ҳамда бошқа қўшимча шартлар ҳақида келгусида канал орқали батафсил маълумот бериб борилади.
Умид қиламанки, Сиз солиқ тўловчи сифатида ўтказилаётган жамоатчилик сўровида фаол иштирок этасиз ва давлат ташкилотларининг ютуқ ва камчиликларини эътироф этасиз.