Xushnudbek.uz
679K subscribers
11.1K photos
2.83K videos
250 files
9.32K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
БИЗНЕС ВA БОШҚAРУВ РЕСПУБЛИКA ОЛИЙ MAКTAБИ MAГИСTРATУРAСИГA 2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИГA ҚИШКИ ҚAБУЛ БОШЛAНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича 2020-2021 ўқув йилига ҳужжатлар қабул қилишни бошлади:

1️⃣ «Лойиҳа бошқаруви» («Project Management»)
Ўқиш муддати: 1 йил

2️⃣ «Бизнес бошқаруви» («Master of Business Administration — MBA»)
Ўқиш муддати: 2 йил

♻️ Шу билан бирга, тингловчиларда BTEC Pearson (Буюк Британия) томонидан бериладиган халқаро малакавий дипломга эга бўлиш имконияти мавжуд.

Ушбу мутахассисликлар бўйича магистрларни Олий мактаб илғор халқаро тажриба асосида тайёрлаб келмоқда ва AҚШ🇺🇸, Германия🇩🇪, Буюк Британия🇬🇧, Италия🇮🇹, Жанубий Корея🇰🇷, Mалайзия🇲🇾 ва Франция🇫🇷 каби давлатлардаги нуфузли етакчи олий таълим муассасаларида ўқув амалиётлари ташкил этилади.

Бугунги кунда Олий мактаб мамлакатдаги етакчи таълим муассасаларидан бири бўлиб, корпоратив бошқарув, лойиҳа бошқаруви ва умуман менежмент соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, давлат бошқарув идоралари, вазирликлар, барча турдаги хўжалик субъектлари, шу жумладан, акциядорлик жамиятлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

📌 Ўқишга ҳужжат топшириш фақат электрон шаклда Олий мактабнинг веб-сайти орқали ҳар куни 24 соат мобайнида амалга оширилади: https://rgsbm.uz/uz/menu/admission-2020

📌 Mагистратурага кириш учун ҳужжат топширишнинг охирги муддати - 2020 йил 8 январь
📌 Ўқиш шакли - кундузги, сиртқи, кечки;
📌Қабул комиссиясининг ишлаш жадвали: Душанба – Жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача;
Mанзил: Tошкент шаҳар, Mиробод тумани, Mиробод кўчаси, 25 уй
(Mўлжал: Premier Hall кинотеатри)

☎️ Tел.: (998) 71-239-03-11, (998) 71-239-03-03, (998) 97-444-85-52

🌐 Veb-sayt: https://rgsbm.uz
🔵 Facebook: fb.com/rgsbm.uz
🔴 Telegram: t.iss.one/rgsbm_uz
Forwarded from Xushnudbek.uz
Darsliklar ro'yxati.pdf
739.4 KB
2020 йилги тест саволлари тузиладиган дарсликларнинг
УМУМИЙ РЎЙХАТИ

Кўпчилик ДТМ сайтидан дарсликлар рўйхатини олишда муаммога дуч келаётгани учун, умумий рўйхатни битта файлда каналга жойлаяпман.

💾 PDF, 739 кб.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
Мана, монополиянинг жирканч башарасини шу воқеадан ҳам кўрса бўлади. Йўловчиларни 7 соатлаб куттирган компания вакилларидан бирортаси бир оғиз ҳам узр сўрамабди. Компенсация ҳақидаку, гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Энг ёмони, компаниядагилар ҳамма айбни йўловчиларга ағдаришга ҳаракат қилибди.

Жин урсин, бу монополияни!!!

Тошкент-Наманган авиарейси йўловчилари соатлаб ушлаб турилгани ҳақида хабар тарқалди. Аэропорт нима дейди?

👉 https://kun.uz/89799431
«Солиқ тўловчилар эътирофи-2019» жамоатчилик сўрови

Дастлабки номинацияларни эълон қиламиз, қуйида ўз вариантларингизни қолдиришингиз мумкин:

1️⃣ «Йил давомида ўз тизимида коррупцияга қарши муросасиз курашган давлат ташкилоти»

Изоҳ: ушбу номинацияда турли инновацион ечимлар орқали соҳада коррупция элементларини камайтиришга ҳаракат қилган, турли давлат хизматлари кўрсатилишида, ўз вазифаларини бажаришда инсон омилини минимумга туширган, тизимда коррупцияга мойил ходимларни “тозалаган” ёки уларни пора олмасликка ўргатишга максимал ҳаракат қилган давлат ташкилотини кўрсатишингиз мумкин.

2️⃣ «Йил давомида коррупция элементлари энг юқори даражада сақланиб қолган соҳа (давлат ташкилоти)»

Изоҳ: ушбу номинацияда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида коррупцион элементлар кўп учрайдиган, бюрократик тўсиқлар жуда кўп бўлган ва ҳар бир тўсиқда албатта ёки зари, ёки зўри бўлмаса, ишини ҳал қилиб бўлмайдиган, ходимлари фуқаролардан таъмагирлик ила ҳақ талаб қилиш ҳолатлари қолган ташкилотларга нисбатан кўпроқ учраб турадиган, бу каби муаммоларни ҳал қилиш учун йил давомида етарли ишлар қилинмаган давлат ташкилотини кўрсатишингиз мумкин.

❗️МУҲИМ ЭСЛАТМА!

Илтимос, вариант қолдираётганда қуйидагиларга эътибор беришингизни сўраймиз:

👉 Бир киши фақат битта изоҳ қолдириши мумкин. Иккинчи изоҳлар ёки оффтоплар ўчирилади (битта изоҳ дегани, бу битта изоҳ дегани. Иккита ёки учта эмас. Илтимос, қолганлар билан чат қилиб, овозларни ҳисоблашда ишимизни оғирлаштирмаслигингизни сўраймиз);
👉 Давлат ташкилоти номини ёзганингизда, албатта номинация рақамини кўрсатишингизни сўраймиз. Шунчаки, давлат номини ёзсангиз, қайси номинацияга ушбу вариантни кўрсатаётганингизни била олмаймиз;
👉 Агар истасангиз, давлат ташкилоти номини ёзиб, ортидан унча узун бўлмаган изоҳ қолдиришингиз, вариантингизни изоҳлашингиз мумкин. Қўшимча изоҳ мажбурий эмас, шунчаки иккита вариант айтсангиз ҳам бўлади. Истасангиз, фақат битта номинацияга вариант айтишингиз мумкин, иккаласига ҳам айтиш шарт эмас, фақат рақам кўрсатинг;
👉 Изоҳлар 13 декабрь соат 21:00 га қадар қолдирилиши мумкин. Ундан кейинги вариантлар ҳисобланмайди;
👉 Ҳар бир номинация бўйича энг кўп овоз олган 5 та давлат ташкилоти якуний сўровномага киритилади.

Барчага фаоллик ва фикрлари учун олдиндан миннатдорлик билдираман!


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланади.
____

Посвящается 27-летию государственного гимна Республики Узбекистан.

@allamjonov_ki
@SShMirziyoyeva
Ушбу хабарни ўқиганингизда, Худо хоҳласа биз ҳавода бўлсак керак. Дуоларингизда унутманг, яхши ниятлар билан сафарга отландик.
Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

айрим бандлар

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатларини тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига 1-иловага мувофиқ ўтказилсин
(лўнда қилиб айтганда ҳокимларнинг айрим ваколатлари олиниб, вазирликларнинг вилоятдаги бошқармаларига бериляпти);

👉 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари 2-иловада назарда тутилган ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмайди;

👉 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади;

👉 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур қарор талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда аниқланган қоидабузарликларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

https://bit.ly/36iEUTZ


👉 @xushnudbek 👈
Кўпчилик бўш вақти ва имкони бўлса, кино кўришни яхши кўради. Менга эса бўш вақтим бўлиши билан Что? Где? Когда? ўйинларини томоша қилиш, мантиқий саволларга жавоб топиш кўпроқ ёқади.

Ҳозир ҳам Шереметьево аэропортида рейсимизни кута туриб, якшанба кунги ЧГК ўйинини томоша қилдим. Унда мен ашаддий мухлиси бўлган ва аллақачон ЧГКнинг афсонавий жамоаси сафига қўшилган Балаш Касумов жамоаси ўйнади. Касумов жамоаси ҳар доимгидек адреналин бера олди. Мазза қилдим.

Сизларга ҳам имкон топганингизда томоша қилишни тавсия қиламан:

https://youtu.be/fOY5fKpI6R4

P.S.: охирги раунддаги бошловчининг ғалати қилиғини сира тушуна олмадим. ЧГК тез айтиш ўйини эмаску.
«Солиқ тўловчилар эътирофи-2019» жамоатчилик сўрови

Навбатдаги номинацияларни эълон қиламиз, қуйида ўз вариантларингизни қолдиришингиз мумкин:

1️⃣ «Халқ меҳрини қозонган давлат ташкилоти раҳбари»

Изоҳ: ушбу номинацияда ўзининг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари орқали халқ меҳрини қозонган, шунингдек ўзи раҳбарлик қилаётган тизимда халққа манзур бўладиган ўзгаришлар ташаббускори бўлган, аҳолининг турли муаммоларини ҳал қилишда жонбозлик кўрсатган, халқ билан эркин мулоқотни йўлга қўйган давлат ташкилоти раҳбарини кўрсатишингиз мумкин.

2️⃣ «Халқ меҳрини қозонган ҳоким»

Изоҳ: ушбу номинацияда ўзи ҳокимлик қилаётган ҳудудларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, халқнинг оғирини енгил қилишга қаратилган ўзгаришлар ташаббускори бўлган, адолатли қарорлар қабул қилишга интиладиган, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқотни йўлга қўйган, ўзининг камтарлиги, халқчиллиги, хушмуомалалиги билан халқ меҳрини қозонган ҳокимни кўрсатишингиз мумкин.

❗️МУҲИМ ЭСЛАТМА!

Илтимос, вариант қолдираётганда қуйидагиларга эътибор беришингизни сўраймиз:

👉 Бир киши фақат битта изоҳ қолдириши мумкин. Иккинчи изоҳлар ёки оффтоплар ўчирилади (битта изоҳ дегани, бу битта изоҳ дегани. Иккита ёки учта эмас. Илтимос, қолганлар билан чат қилиб, овозларни ҳисоблашда ишимизни оғирлаштирмаслигингизни сўраймиз);
👉 Мансабдор шахс номини ёзганингизда, албатта номинация рақамини кўрсатишингизни сўраймиз. Шунчаки, раҳбар исмини ёзсангиз, қайси номинацияга ушбу вариантни кўрсатаётганингизни била олмаймиз;
👉 Агар истасангиз, мансабдор шахс исмини ёзиб, ортидан унча узун бўлмаган изоҳ қолдиришингиз, вариантингизни изоҳлашингиз мумкин. Қўшимча изоҳ мажбурий эмас, шунчаки иккита вариант айтсангиз ҳам бўлади. Истасангиз, фақат битта номинацияга вариант айтишингиз мумкин, иккаласига ҳам айтиш шарт эмас, фақат рақам кўрсатишни унутманг;
👉 Изоҳлар 13 декабрь соат 21:00 га қадар қолдирилиши мумкин. Ундан кейинги вариантлар ҳисобланмайди;
👉 Ҳар бир номинация бўйича энг кўп овоз олган 5 нафар мансабдор шахс якуний сўровномага киритилади.

Барчага фаоллик ва фикрлари учун олдиндан миннатдорлик билдираман!


👉 @xushnudbek 👈
Сўнгги 1 ойда Президент томонидан имзоланган қонунлар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Касаба уюшмалари тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Волонтёрлик фаолияти тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида (янги таҳрири)
Тўлиқ матнни ўқиш

Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш

Банклар ва банк фаолияти тўғрисида (янги таҳрири)
Тўлиқ матнни ўқиш

Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш қоидаларини бузганлиги учун жавобгарлиги либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Тўлиқ матнни ўқиш


👉 @xushnudbek 👈
Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан фуқаролардан талаб этилиши тақиқланган маълумотномалар рўйхати

Манба: @huquqiyaxborot


👉 @xushnudbek 👈
Экопартиядан шедевр таклиф! (расмда)

Менда ҳам айрим таклифлар бор:

👉 Tошкент учун алоҳида тилларанг паспорт жорий қилиш керак. Вилоятликларга эса паспорт ранги қора бўлсин;

👉 Tошкент атрофини деворлар билан ўраш керак. Масалан, AҚШ Mексикадан келадиган мигрант қочоқлардан ҳимояланиш учун шунақа қилмоқчику;

👉 Ўзбекистон Конституциясига “Tошкент Республикаси” деган янги 18-боб киритиш керак;

👉 Tошкентда яшаётган доимий пропискаси йўқ шахсларга Tошкент Республикасидан чиқиб кетиш учун 1 ой муҳлат бериш керак. 1 ойдан кейин чиқиб кетмаганларни ушлаб, келган вилоятига депорт қилиш керак;

👉 Tошкентда ойига 2,5 млн сўмдан кам даромад топадиганларни аниқлаб, уларни пропискасидан маҳрум қилиш керак. Tошкентда фақат бойлар яшай олади, дея белгилаш керак;

👉 Tошкент ҳамда вилоятлар ўртасида келинликка қиз олиб, қиз беришни тақиқлаш керак.

Сизда яна қандай таклифлар бор? Изоҳларда кутиб қоламан.

❗️Шахсиятга қаратилган ҳақоратли изоҳларнинг барчаси ўчирилади.

👉 @xushnudbek 👈
Шахсиятга қаратилган ҳақоратли изоҳларнинг барчаси ўчирилади. Ҳақорат қилмасдан ҳам фикр билдиришни ўрганайлик, илтимос.
Агар Женева шаҳрига йўлингиз тушса, унда албатта Халқаро Қизил ярим ой ҳаракатининг музейига ташриф буюринг. Ўзингиз учун жуда кўп фойдали маълумотлар олишингиз мумкин.

Музейнинг инновационлигини алоҳида таъкидлаш керак. Галограмма театридан тортиб, турли интерактив ўйинларгача (тўфондан олдин инсонларни қутқариш) бор экан. Мана шундай интерактив усуллар орқали ташкилот фаолияти ҳақида максимал даражада кенгроқ маълумот бера олишган.