Xushnudbek.uz
693K subscribers
11.1K photos
2.81K videos
246 files
9.25K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
mandat.dtm.uz сайтида натижалар:

🟢 яшил ранг бўлса — давлат гранти;
🟡 сариқ ранг бўлса — тўлов-контракт;
🔴 қизил ранг бўлса — талабаликка тавсия этилмаган бўлади.


👉 @xushnudbek 👈
Бешта йўналишдан исталган бирини танласа бўладими?

ЖАВОБ: Йўқ, танлаб бўлмайди.

Кўпчилик бешта йўналишга ҳам балим етган бўлса, исталган бирини танлаб ўқийман, деб ўйлаяпти. Бу хато фикр.

Абитуриентлар ҳужжат топшираётганда устуворликни белгилаган ҳолда бешта йўналишни кетма-кет танлашган. Шунингдек, давлат гранти ва тўлов-контракти бўйича ҳам устуворликни аллақачон белгилаб бўлишган.

Энди мана бугун якуний жавоблар чиққандан кейин абитуриентлар ўқишга кирган йўналишларини ўзгартира олишмайди. Устуворлик бўйича қайси йўналишга кирганини компьютернинг ўзи белгилаб беради. Mandat.dtm.uz сайтида қайси йўналишнинг усти яшил ёки қизил рангга бўялиб турган бўлса, ўша йўналишга кирган бўлади. Пастда ҳам қавс ичида кирган йўналиши номи ёзилган бўлади. Буни ўзгартириб бўлмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Бюджетга кирдим, бошқа йўналишга контрактга ўзгартира оламанми?

ЖАВОБ: Йўқ, ўзгартира олмайсиз.

Хуллас, энди ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз. Қайси йўналишга грантга кирган бўлсангиз, ўша ерда грантда, контрактга кирган бўлсангиз, ўша ерда контрактда ўқийсиз.

Ҳужжат топшираётганда ўз шахсий танловингизни қилиб бўлгансиз, энди бунга ўтсамчи, энди унга ўтсамчи, деган саволлардан фойда йўқ.


👉 @xushnudbek 👈
Айтганча, ўқишдан йиқилибман 😩

Жуда сиқилиб кетяпман, ҳеч нарса кўнглимга сиғмаяпти. Бундай адолатсизликка қандай чидайман. Айбни кимдан қидирсам экан-а?

Далда бўладиган бирор гап айтинг, сал кўнглим ёришсин.


👉 @xushnudbek 👈
Бўлди, ечимини топдим: супер-контрактда ўқийман 😎

Ҳозирча жорий йилги супер-контракт нархлари тасдиқланмабди. Хушнудбек.уз деган каналда ўтган йилги супер-контракт нархлари бор экан, шундан кўриб, тахминий суммани билиб олдим :)

Кимга керак бўлса, ҳавола қолдираман.

1️⃣ КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ УЧУН 2020 ЙИЛГИ СУПЕР-КОНТРАКТ НАРХЛАРИ

2️⃣ СИРТҚИ ВА КЕЧКИ ТАЪЛИМ УЧУН 2020 ЙИЛГИ СУПЕР-КОНТРАКТ НАРХЛАРИ


👉 @xushnudbek 👈
1-курслар учун ҳам ўқув жараёнлари 6 сентябрдан бошланади

Кўпчилик шу ҳақда сўраётгани учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан аниқлаштирдим.

Демак, олий таълимда барча босқич талабалари учун, жумладан 1-курслар учун ҳам ўқув жараёнлари 6 сентябрь — душанба кунидан бошланади.

❗️Телеграмда 2-курслар учун ўқув жараёни 13 сентябрдан бошланиши ҳақидаги мени номимдан тарқалаётган хабарлар ёлғон. Каналимда бундай мазмундаги хабар берилмаган.


👉 @xushnudbek 👈
Нурхон Қурбоновадан иккинчи медаль. Бу сафар кумуш!

Пара енгил атлетиканинг F54 классида аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова 18.38 метр натижа билан шахсий рекордини янгилади. Бу натижа спортчимизга кумуш медални тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Нурхон Қурбонова бундан аввалроқ Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича бронза медалини қўлга киритган эди.

Медалларимиз сони 18 тага етди:

🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇7 та олтин;
🥈🥈🥈🥈🥈5 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉🥉🥉6 та бронза.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизларга рўмол ва дўппида мактабга келишга рухсат берилди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов онлайн мулоқотда маълум қилди.

“Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадриятларимизни ҳисобга олган ҳолда, қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади”, - дея маълум қилди халқ таълими вазири.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади, гибрид таълим бўлмайди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланишини маълум қилди.

Фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин:

1. Ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар учун;

2. Ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида COVID аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактаблар учун;

3. Вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари учун.

Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида бериб борилади.


👉 @xushnudbek 👈
Ички “перевод” ҳақида маълумот

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ваколатидаги талабалар ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтказилган аризалар (мос ва турдош йўналишлар бўйича) вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Кўриб чиқиш натижалари ариза муаллифларига қуйидаги тартибда эълон қилинади:

Ўқиши кўчирилиши тавсия этилмаганлиги бўйича маълумотлар ариза муаллифларининг transfer.edu.uz электрон тизимидаги шахсий кабинетларига юборилади.

Шунга кўра ушбу тоифадаги талабалар эртага, 5 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб аризаларининг кўриб чиқиш натижалари бўйича шахсий кабинетлари орқали маълумот олишлари мумкин.

Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабалар рўйхати 6 сентябрь куни 16:00 дан бошлаб талабалар ўқиши кўчирилиши сўралган ОТМларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабаларнинг базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кўчирилиши муайян ОТМ томонидан узрли сабабларни асословчи ҳужжатларнинг асли кўриб чиқилгандан сўнг белгиланади.


👉 @xushnudbek 👈
Урааа! Яна бир олтин медаль!

Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова ҳозиргина финал жангини якунлади.

Гулжаной бразилиялик рақибини 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди ва олтин медалга сазовор бўлди!

Медалларимиз сони 19 тага етди:

🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇8 та олтин;
🥈🥈🥈🥈🥈5 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉🥉🥉6 та бронза.


👉 @xushnudbek 👈
Шунинг билан ўзбекистонлик спортчилар Токио-2020 Паралимпия ўйинларидаги иштирокини юқори нотада — олтин медаль билан якунлади!

Матонатли спортчиларимиз 🥇8 та олтин, 🥈5 та кумуш ва 🥉6 та бронза — жами 19 та медални қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида дунё рейтингида ҳозирча 16-ўринни эгаллаб туришибди (мусобақалар эртага тугайди).

Барчангизга катта раҳмат! Бизга энг ҳаяжонли дақиқалар ва қувончли онларни ҳадя этдингиз. Сизлар ҳақиқий қаҳрамонларсиз!


👉 @xushnudbek 👈
Эртадан апелляция бериш бошланади

Тестдаги натижасидан норози бўлган абитуриентлар эртага, 5 сентябрь куни 09:00 дан бошлаб apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апелляция шикояти беришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

❗️ Aпелляция аризалари 14 сентябрга қадар 10 кун давомида онлайн қабул қилинади.

👨🏻‍💻 Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб apellatsiya.dtm.uz сайтининг “Бакалавр-2021” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.

🖥 Aгар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади. Бошқача айтганда, тестга келмаган ёки келган бўлса ҳам, далолатнома тузиб чиқариб юборилган абитуриент апелляция бера олмайди.

📋 Aпелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Aбитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига (Тошкентга) келиши шарт.

📆 Aпелляция шикоятларини кўриб чиқиш 7 сентябрдан бошланади.


👉 @xushnudbek 👈
❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат

#кўпчиликсўраганэди

Бугун, 5 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;

— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;

— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;

— ички «перевод»лар;

— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);

— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.

Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
1-курсларга 6 сентябрдан таништирув ҳафталиги, 13 сентябрдан дарс машғулотлари бошланади

2021/2022-ўқув йилига талабаликка тавсия этилганлар (1-босқич талабалари) учун ОТМда 6 сентябрдан дастлабки таништирув ҳафталиги (хусусан, мустақиллик дарслари), 13 сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланади.

🔸Таништирув ҳафталигида талабалар кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти, ўқув жараёнига татбиқ этилиш тартиби, олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ва шу каби зарурий ахборотлар билан таништирилади.

🔹Таништирув ҳафталигини ташкил этишда доимий яшаш манзилидан, хусусан, республиканинг бошқа ҳудудларида бўлган талабаларнинг олий таълим муассасасига етиб келиши, турар-жойларига жойлашиши учун вақт ажратилиши инобатга олинади.

❗️Юқори курс (биринчи курсдан ташқари) талабалари учун эса дарс машғулотлари умумий тартибда 6 сентябрдан бошланади.


👉 @xushnudbek 👈
Қайси ҳудудда энг кўп абитуриентлар талаба бўлишди?

Жорий йилги кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 179 минг 352 нафар абитуриент талабаликка тасвия қилинди.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, талаба бўлган абитуриентларнинг сони бўйича Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари етакчилик қилган. Бу ушбу ҳудудларда умумий абитуриентлар сонининг кўплиги билан ҳам боғлиқ.

Талаба бўлган абитуриентлар сони бўйича ҳудудлар кўрсаткичи қуйидагича:

Самарқанд – 18 989 нафар;
Қашқадарё – 18 595 нафар;
Фарғона – 17 698 нафар;
Тошкент вилояти – 13 907 нафар;
Бухоро – 13 640 нафар;
Қорақалпоғистон – 13 546 нафар;
Сурхондарё – 13 331 нафар;
Наманган – 12 111 нафар;
Жиззах – 11 012 нафар;
Хоразм – 10 742 нафар;
Тошкент шаҳри – 10 740 нафар;
Андижон – 10 084 нафар;
Навоий – 9 187 нафар;
Сирдарё – 5 770 нафар;


👉 @xushnudbek 👈
Қайси ҳудудда ўқишга кириш кўрсаткичи юқори?

Юқорида талаба бўлган абитуриентлар сони бўйича маълумот берган эдик. Лекин айтганимиздек, бу умумий абитуриентларнинг сони кўплиги билан боғлиқ эди. Яъни аҳолиси кўп ҳудуддан кўпроқ талаба чиққан, бу табиий ҳол.

Фоизга нисбатан олсак, рейтинг умуман бошқача чиқади. Бундай рейтингда Бухоро вилояти яққол устунлик қилмоқда. Мазкур вилоят абитуриентларининг 26,8%и талаба бўлган. Кейинги ўринларда Навоий (24,6%) ҳамда Фарғона (23,4%) вилоятлари эгаллаган.

Ўқишга кириш кўрсатгичи бўйича охирги ўринларни Қашқадарё (17,8%), Сирдарё (17,3%) ҳамда Тошкент вилояти (15,9%) эгаллаган.

Талаба бўлган абитуриентлар фоизи бўйича ҳудудлар рейтинги қуйидагича:

Бухоро – 26,8%;
Навоий – 24,6%;
Фарғона – 23,4%;
Қорақалпоғистон – 22,4%;
Наманган – 21,6%;
Тошкент шаҳри – 21,6%;
Хоразм – 21%;
Самарқанд – 19,2%;
Жиззах – 18,9%;
Андижон – 18,3%;
Сурхондарё – 17,9%;
Қашқадарё – 17,8%;
Сирдарё – 17,3%;
Тошкент вилояти – 15,9%.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Ўқишни кўчириш мавзусида овозли чат

#кўпчиликсўраганэди

Бугун, 5 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб каналимиз орқали Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан овозли чат ташкил қилинмоқда.

Суҳбат давомида қуйидаги мавзулар ҳақида суҳбатлашамиз:

— Хорижий ОТМлардан Ўзбекистонга ўқишини кўчириш;

— Ўзбекистондаги бир давлат ОТМидан бошқасига ўқишни кўчириш;

— Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан давлат ОТМга ўқишни кўчириш;

— ички «перевод»лар;

— таълим шаклини ўзгартириш (кундузгидан сиртқига, сиртқидан кундузгига ва ҳ.к.);

— ўқишни кўчиришдаги тўловлар, контракт нархлари ва бошқа шу мавзуга оид саволлар.

Олий таълим вазирлиги масъул ходимига овозли чат давомида бевосита савол ёки таклиф бермоқчи бўлсангиз, изоҳларда фикрингизни ёзиб қолдиринг.


👉 @xushnudbek 👈
Сентябрь ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистонда «Нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами» сифатида белгиланган.

Мамлакат иқтисодиётининг муҳим бўғини бўлган соҳанинг фидойи ходимларини касб байрамлари билан чин юракдан табриклайман! Оғир, машаққатли ва кези келганда хавфли фаолиятингизда Аллоҳ сизларга куч-қувват берсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!


👉 @xushnudbek 👈