Xushnudbek.uz
696K subscribers
11.1K photos
2.83K videos
249 files
9.3K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доим қизиқ мавзуларга мурожаат қиладиган SUBYEKTIV лойиҳасининг навбатдаги сони лўлилар ҳақида экан. Кўришни тавсия қиламан:

👉 https://youtu.be/1QIprB0dxKg

Kun.uz сайти ҳомийлигида иш бошлаган ушбу лойиҳа бунгача ҳам қизиқ мавзуларни ёритганди, масалан, чиқиндилар, Giveaway ёки тотализаторлар ҳақида.
Бироздан сўнг, соат 20:00 дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан ўқишни кўчириш мавзусидаги овозли чатимиз бошланади.

Овозли чатга уланиш учун:

📲 https://t.iss.one/xushnudbek?voicechat

(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
❗️Овозли чатимиз бошланди!

Қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:

📲 https://t.iss.one/xushnudbek?voicechat


(Телеграм версияси эски бўлса уланмаслиги мумкин, дастурни янгилашингиз сўраймиз)
O’qishni ko’chirish mavzusida suhbat
Xushnudbek.uz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан ўқишни кўчириш мавзусидаги овозли чатимизнинг тўлиқ файли.


👉 @xushnudbek 👈
Audio
Суҳбатимиз дастлаб айрим техник сабаблар билан узилиб қолган эди.

Ушбу файлда ўқишни кўчиришга оид мавзудаги суҳбатимизнинг бошини тинглашингиз мумкин. Ушбу қисқа суҳбатда ҳам муҳим маълумотлар айтилган эди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️ Магистратура натижалари эълон қилинди

Имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар танлов натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин.

1️⃣ magistr.dtm.uz сайти орқали:

паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ https://mandat.dtm.uz/Magistr/Magistr сайти орқали:

талабгорнинг ID рақамини киритиш ёки тегишли ОТМ ва мутахассисликни танлаш орқали.

3️⃣ Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (талабгорнинг ID рақамини юборган ҳолда):

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

қайдномалар олий таълим муассасаларига тақдим этилади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугундан янги ўқув йили бошланди

Ўзбекистонда барча босқичдаги таълим даргоҳларида бугундан янги ўқув йилига старт берилди.

Йил давомида ўқувчи ва талабалар яхши билим олишсин, олган билимлари жамият манфаатига хизмат қилсин, ўқитувчиларга эса куч-қувват ва сабр-тоқат тилайман, шогирдларига билим беришдан чарчашмасин.


👉 @xushnudbek 👈
Австралияда тайёрланган таъсирли ижтимоий реклама:

«Болаларни ўлдирганда, унинг бутун оиласини ҳам ҳалок қиласиз.
Мактаблар олдида тезликни камайтиринг».

Бугундан бошлаб мактабларда ҳам ўқишлар бошланди. Миллионлаб ўқувчи ука-сингилларимиз ваниҳоят жонажон мактабларига қайтишди. Бу қувонарли, албатта.

Аммо болаларнинг хавфсизлигини ҳам унутмаслигимиз керак.

Ҳурматли ҳайдовчилар, сизлардан илтимос, мактаблар олдига яқинлашганда секинроқ юринг, шошманг, диққатингизни икки карра оширинг. Ўзи умуман йўлларда эҳтиёт бўлинг.

P.S.: шахсан мен қонун йўли билан бутун Ўзбекистондаги мактаблар олдидаги йўлларда 30 км/соат тезлик чекловининг ўрнатилиши тарафдориман.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев 9 сентябрда ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг янги ҳафтадаги иш мундарижасини маълум қилди. Унга кўра, 9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади. Сайлов қонунчилигига кўра, қурултой делегатлари Шавкат Мирзиёевни партия номидан президентликка номзод сифатида кўрсатилишини тасдиқлаши керак.

Шунингдек, давлат раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
Kurbanoff Телеграм канали «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш ташаббуси ҳамда тумандаги 4-сектор биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм маблағ ажратиш ташаббуси энг кўп овоз олган лойиҳалардан бўлганини маълум қилди ва туманда бундан бошқа муаммолар йўқми, дея ҳақли саволга эътибор қаратди.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Молия вазирлиги Давлат бюджети департаментининг директори Шерзод Муҳамедов билан боғланиб, изоҳ олдим (юқоридаги овозли хабар). Расмий вакилнинг маълум қилишича, «Ташаббусли бюджет» порталида қайсидир ташаббус энг кўп овоз олгани, бу ўша лойиҳа албатта молиялаштирилишини англатмайди. Ишчи гуруҳлар томонидан ғолиб бўлган лойиҳалар тегишли талабларга тўғри келиши қайта кўриб чиқилади.

Жумладан, Чилонзор туманида ғолиб бўлган юқоридаги 2 та лойиҳа ҳам жамоат манфаатларига хизмат қилмаслиги нуқтаи назаридан рад қилинади ҳамда кейинги ўринларда энг кўп овоз олган лойиҳалар ғолиб деб топилади.


👉 @xushnudbek 👈
Тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш баллари

Аввалроқ тавсиянома олган хотин-қизлар учун имтиёз қандай қўлланиши ҳақида тушунтириш бергандим. Ўшанда тахминий ўтиш балларини ҳам эълон қилгандим. Якуний мандат чиққандай кейин ўтиш баллари расман тасдиқланди ва мен айтган баллар билан деярли ўзгариш бўлмади.

Демак, қуйидаги ҳудудлардан тавсиянома олган хотин-қизлар мана шу ўтиш балидан баландроқ балл тўплаган бўлса, ўзлари танлаган биринчи йўналишга қўшимча квота билан давлат грантига қабул қилинган:

Навоий — 150,15
Бухоро — 141,2
Сирдарё — 141,31
Қорақалпоғистон — 140,7
Жиззах — 136,5
Қашқадарё — 130,2
Фарғона — 128,1
Наманган — 127,05
Хоразм — 127,05
Сурхондарё — 126
Самарқанд — 122,85
Андижон — 110,25
Тошкент вилояти — 102,9
Тошкент шаҳри — 97,65

Аввалроқ каналимда мисол келтирганим — самарқандлик MUVASSAROVA D. исмли абитуриент 128,1 балл билан ЖИДУ Юриспруденция йўналишига грантга кирган.

❗️Бу имтиёз балл қўшиб бермайди ва фақат кундузги таълимга ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун Ўзбекистон Паралимпия делегациясини кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Асосий тадбир тахминан соат 20:30 дан бошлаб «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, спортчи ва мураббийларимиз ўтирган автобуслар аэропортдан токи боғгача махсус маршрут бўйлаб шаҳар айланади. Матонатли спортчиларимизни қўллаб-қувватлашни истаган юртдошларимиз кутиб олиш учун маршрут бўйлаб чиқишлари мумкин бўлади. Тез орада янгиланган маршрут схемаси эълон қилинади.


👉 @xushnudbek 👈
Академик лицейлар имтиҳонларининг натижаси эълон қилинди

2021 йил 30 август куни ўтказилган академик лицейларга кириш тест синовида иштирок этган талабгорларнинг тест натижалари эълон қилинди.

Натижалар билан талабгорлар litsey.edu.uz порталидаги шахсий кабинетига ўзининг логин ва пароли билан кирган ҳолда танишишлари мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
«Перевод»га оид эски хабарларга ишонманг!

Шу кунларда Телеграмда ўтган йили каналимда ёзилган эски хабар тарқалмоқда. Яъни 56,7 баллдан кўп, лекин 100 баллдан кам тўплаганларга ҳам ўқишини тиббиёт олийгоҳларига кўчиришга рухсат берилди, деган хабар аслида 2020 йил 13 ноябрда эълон қилинган эди.

Қайсидир ғараз ниятли инсонлар шу хабарни худди янги хабардек мени номимдан Телеграмда тарқатишмоқда. Содда юртдошларимиз эса буни текшириб ҳам кўрмасдан, чиппа-чин ишонмоқда (ўзи бирор марта бирор хабарни текширганмидик?).

Ахборот маконимизнинг энг катта муаммоларидан бири ҳам шу. Минглаб инсонларни битта ёлғон ёки фейк хабар билан алдаш мумкин. Содда одамлар олдидан нима хабар чиқса, ўшанга лаққа тушиб ишониб кетаверади. Бу эса фирибгарларга роса қўл келади.

Хуллас, жорий йилда бунақа гап йўқ. Ўқишни кўчиришда тиббиёт ОТМлари учун 100 балл ўтиш бали белгиланган ва буни камайтириш режалаштирилмаяпти. Камайтирилмаса ҳам керак.

Илтимос, эски хабарларга ишониб, овора бўлиб қолманг.


👉 @xushnudbek 👈
Ички «перевод»лар жавоби чиқишни бошлади

Олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида давлат ОТМлари орасида ўзаро ўқишни кўчириш (ички "перевод") бўйича натижалар эълон қилина бошлади.

Шу сабабли ариза берган талабалар ўқишини кўчирмоқчи бўлган ОТМ сайтини кузатиб боришларини тавсия этамиз.

P.S.: юқорида Тошкент давлат педагогика университети сайтидаги хабардан скриншот.

P.S.: "ўзим ариза топширган ОТМ сайти манзилини қаердан топаман" деб, ўзингизга уятга қўйманг, илтимос, интернетда битта сайтни қидириб топа олмаслик замонавий талаба учун ярашмайди.


👉 @xushnudbek 👈
Чекка ҳудудларда ўқув маркази очиш учун молиявий ёрдам берилади

Ёшлар ишлари агентлиги директори Aлишер Саъдуллаев чекка ҳудудларда ўқув маркази ташкил этмоқчи бўлганларга Микрокредитбанк билан ҳамкорликда 70 нафар ёшларга 50 миллион сўмгача молиявий кўмак (ссуда) берилишини эълон қилди.

Мазкур лойиҳа бўйича батафсил маълумотларни https://yoshtadbirkor.uz/imkoniyat веб-сайтидан олиш мумкин.

Шунингдек, @imkoniyatuz_bot Телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Рўйхатдан ўтиш 26 сентябрь куни якунланади. Сўнгра лойиҳаларни комиссия кўриб чиқади ва энг яхши истиқболли лойиҳалар қўллаб-қувватланади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Паралимпия делегацияси махсус чартер рейсда Япониядан Тошкентга етиб келди. Қаҳрамонлар тантанали кутиб олинди.

Энди улар ҳозир шаҳар бўйлаб усти очиқ автобусларда айланишади. Асосий тантанали тадбир “Янги Ўзбекистон” боғида бўлиб ўтади.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар бўйлаб айланиш бошланди. Дастлаб Амир Темур хиёбонигача борилади, ундан сўнг “Янги Ўзбекистон” боғига қараб йўлга тушилади.


👉 @xushnudbek 👈