Xushnudbek.uz
673K subscribers
11.1K photos
2.81K videos
247 files
9.25K links
Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyevning kanaliga xush kelibsiz!

O‘ta shaxsiy kanal: @xushnudbekuz

instagram.com/xushnudbek

youtube.com/c/xushnudbekxudoyberdiyev

x.com/xushnudbeck

tiktok.com/@xushnudbekofficial

Reklama uchun:
@xushnudbekreklama
Download Telegram
Туркия пойтахти Анқарадаги Атакўле телеминораси ва Эгизак бинолар, шунингдек Истанбулдаги Фотиҳ Султон Меҳмет кўприги Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан 🇺🇿 Ўзбекистон байроғи ранггига кирди.


👉 @xushnudbek 👈
БИЛ-МАЙ-МАН

Бугун, 2 сентябрь — 5 августда тестга кирган абитуриентлар 28 кундан буён ўқишга кирган ёки кирмаганини била олмайди.

Ўлимдан хабарим бор, лекин мандат қачон чиқишидан хабарим йўқ.

Кимдан аниқ жавоб олишни ҳам билмайман, чунки кимдан сўрамай, елка қисяпти, “тез орада” дейишмоқда холос. Шу сабабли ҳам айримларга ўхшаб ҳар 3 соатда “Расмий хабар, мандат фалон пайти экан” деб, билмаган нарсамни гапиришни ва сизларни алдашни истамайман.

Сизларга сабр тилайман. Қачон аниқ ва расмий маълумот олсамгина, шунда эълон қилишим мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
ДТМни ҳам яхши тушунаман, емаган сомсага пул тўлаш қийин.

Менга ҳозирги тизимнинг кўп жиҳатлари ёқмайди. Аввал ҳам айтганман, яна қайтаришдан чарчамайман, таълимда ҳамма нарсани марказлашган ҳолда назоратда ушлашга ҳаракат қилиш, энг майда нарсадан каттасигача битта одам тасдиқлашини кутиш — бугунги замонавий таълим тизимига мутлақо тескари. Бунақа тизимдан қанча тез қутилсак, шунча яхши.

Бу гапларим кимгадир ёқса-ёқмаса ҳам, мен билган ҳақиқат шу. Лекин қизиқ жойи шундаки, ҳамманинг ўз ҳақиқати бор, ҳамма ўзининг ҳақиқатини энг тўғриси деб билади.


👉 @xushnudbek 👈
Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

Айнан 2016 йил 2 сентябрь куни Ислом Каримовнинг вафоти ҳақида Олий Мажлис ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қўшма ахбороти эълон қилинган эди.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримовнинг вафоти эълон қилинган «Ахборот» дастурининг махсус сони.


👉 @xushnudbek 👈
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қуръон тиловат қилинди.

Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бугунги йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Таъкидлаш жоиз, ушбу анжуман дунёдаги йирик молия институтлари орасида коронавирус пандемияси бошлангандан буён ўтказилган илк офлайн тадбирлардан бири бўлмоқда.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунга қадар Ислом тараққиёт Банки Ўзбекистонда жами 2,5 миллиард доллардан ортиқ бўлган 30 та йирик инвестиция лойиҳаларини маъқуллаган.

Шунингдек, куни-кеча Ўзбекистоннинг янги лойиҳаси ҳам маъқулланди. Унга кўра, Ислом тараққиёт банки ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати кўмагида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

Капитали 500 миллион долларга етказилиши кўзда тутилган жамғарма ёшлар, аёллар ва қишлоқ аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш учун зарур шароитлар яратишга кўмак беради.


👉 @xushnudbek 👈
Ўртача балларнинг энг баланди Бухорода

Тест синовлари натижасида кундузги, сиртқи ва кечки таълимни қўшиб ҳисоблаганда энг юқори ўртача балл Бухорода қайд этилган — 75,28 балл. 2-ўринда Фарғона (73,3), 3-ўринда Тошкент шаҳри (73,12).

Охирги ўринларда Андижон (67,98), Сирдарё (67,43) ва Тошкент вилояти (65,84) жой олган.

Ҳудуднинг ўртача бали қандай ҳисобланади?

Масалан, Бухорода тестга кирган 50 минг абитуриент олган барча баллар қўшилади ва 50 мингга бўлинади. Шунда ўртача арифметик кўрсаткич чиқади. Ушбу ўртача балларнинг кириш балларига алоқаси йўқ. Бу шунчаки қайси ҳудуднинг абитуриентлари умумий олганда нисбатан баландроқ балл тўплаганини билдиради.

Ўртача баллар бўйича умумий рейтинг:

1. Бухоро — 75,28
2. Фарғона — 73,3
3. Тошкент ш. — 73,12
4. Навоий — 71,31
5. Наманган — 70,80
6. Самарқанд — 70,11
7. Хоразм — 70,0
8. Қорақалпоғистон — 69,21
9. Қашқадарё — 68,76
10. Жиззах — 68,76
11. Сурхондарё — 68,35
12. Андижон — 67,98
13. Сирдарё — 67,43
14. Тошкент в. — 65,84


👉 @xushnudbek 👈
Ура! Яна битта олтин медаль!

Пара енгил атлетиканинг F35 классида эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича ҳамюртимиз Ҳусниддин Норбеков 16.13 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Медалларимиз сони 16 тага етди:

🥇🥇🥇🥇🥇🥇6 та олтин;
🥈🥈🥈🥈4 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉🥉🥉6 та бронза.


👉 @xushnudbek 👈
Ура! Яна бир олтин медал! (мандат ҳали чиқмади)

Пара енгил атлетиканинг F12 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича ҳамюртимиз Сафия Бурханова 14.78 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди. (мандат қачон чиқишини билмайман)

Эслатиб ўтамиз, Сафия Бурханова Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди. (мандат бугун ҳам чиқмаса керак)

Медалларимиз сони 17 тага етди: (абитуриентларга сабр)

🥇🥇🥇🥇🥇🥇🥇7 та олтин;
🥈🥈🥈🥈4 та кумуш;
🥉🥉🥉🥉🥉🥉6 та бронза.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муаллифлари кимлигини билмадимку, лекин жуда қизиқ ролик ишлашибди, менга айланиб келиб қолди. Келгуси ҳафтани интизорлик билан кутаётганлар кўпчилик бўлса керак, шунчалик эринмай роликни тайёрлашганига...

Янги ўқув йили бўйича барча саволларга эртага 4 сентябрь куни, соат 11:00да Халқ таълими вазирлигининг расмий фейсбук саҳифаси орқали бўладиган очиқ мулоқотда батафсил жавоб топишингиз мумкин бўлади.
Ўтказиб юборманг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Матонатингга қойил, Ҳусниддин!

Кеча Ҳусниддин Норбековнинг финалини кўришга имконим бўлмаганди. Бугун кўрдим. Қойил қолдим. Кўз ёшларини кўриб, ҳаяжонландим.

Ҳусниддин 2016 йилги ўтган Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медель олганди, диск улоқтиришдан. Бу сафар у ядро улоқтиришдан олтин олди ҳамда икки карра чемпионга айланди.

Бу оғизда айтишга осон холос. Аммо бу каби ғалабалар ортида тинимсиз меҳнат, оғир машаққат ва кучли сабр-тоқат ётади. Баъзан биз тўрт мучамиз соғ бўла туриб, олдимизда турган тайёр овқатни ейишга эриниб қоламиз.

Аслида Ҳусниддин каби ҳар бир паралимпиячиларимизнинг матонатидан ўрнак олишимиз керак. Бу бизга ибрат ва мотивация бўлиши лозим.


👉 @xushnudbek 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мандат қисқа вақт ичида эълон қилинади

Ҳурматли, абитуриентлар!

Тез орада мандат натижалари эълон қилинади. Талабгорлар кўплиги ва ҳамма кутаётганини ҳисобга олиб, серверга ортиқча юклама бўлмаслиги учун якуний натижалар ҳудудлар кесимида бўлиб-бўлиб эълон қилинади.

Барчадан илтимос, шунча кутганга яраша, ҳамма ўзи тест топширган ҳудуди бўйича белгиланган вақтда кириб кўрса, қолган пайтлари бошқаларга халақит бермаса яхши иш бўларди.

⌛️Ҳудудлар рўйхати ДТМ томонидан қисқа вақт ичида эълон қилинади.

❗️Диққат, бу муҳим!

Ҳудуд деганда тест топшириш ҳудуди назарда тутилмоқда!

Яъни ким қайси ҳудудда тест топширган бўлса, ўша ҳудуд вақтида кириб кўриши керак.

Масалан, доимий пропискаси Жиззахда бўлган абитуриент Тошкент шаҳридаги университетга ҳужжат топширган. Тестга эса Самарқанд шаҳрида кирган.

Демак, ушбу абитуриент

Самарқанд ҳудуди вақтида сайтга кириб, натижасини текшириб кўрса бўлади.

Жиззах ёки Тошкент ҳудуди вақтида унинг натижаси чиқмайди.


👉 @xushnudbek 👈
⚡️Мандат жадвали!

ДТМнинг хабар беришича, натижалар қуйидаги жадвалга мувофиқ эълон қилинади:

👉 15:00 дан — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида тестга кирган абитуриентлар учун;

👉 16:00 дан — Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятларида тестга кирган абитуриентлар учун;

👉 17:00 дан — Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида тестга кирган абитуриентлар учун.

Барчага омад тилаймиз!


👉 @xushnudbek 👈
​​📌 Tanlov natijalarini bilish usullari

2021-2022-o‘quv yili
uchun oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga kirish test sinovlari bo‘yicha tanlov natijalarini 6 xil usulda bilish mumkin.

1️⃣ my.dtm.uz sayti orqali:

my.dtm.uz saytiga abituriyentning pasport seriyasi va raqami hamda shaxsiy identifikatsiya raqamini kiritgan holda.

2️⃣ mandat.dtm.uz sayti orqali:

mandat.dtm.uz saytining “Bakalavr-2021” bo‘limidan abituriyentning ID raqamini kiritgan holda.

3️⃣ Davlat test markazining quyidagi telegram botlari orqali (abituriyentning ID raqamini yuborgan holda):

👉 @mandat2021bot
👉 @mandat_2021_1_bot
👉 @mandat2021_2_bot
👉 @mandat2021_3_bot
👉 @mandat2021_4_bot

4️⃣ SMS xabarnoma xizmati orqali:

5100
raqamiga abituriyentning ID raqami yuborilganda, mazkur telefon raqamiga tanlov natijalari bo‘yicha SMS xabarnoma yuboriladi (xizmat haqi mavjud).

5️⃣ QR-kod orqali:

Abituriyent ruxsatnomasining quyi qismidagi QR-kod (natijani ko‘rish uchun havola) ni skaner qilgan holda.

6️⃣ Test natijalari qaydnomasi orqali:

Shuningdek, test natijalari qaydnomasi oliy ta’lim muassasalariga taqdim etiladi.

Davlat test markazining rasmiy sahifalari:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube