Ta'lim nazorati
98.6K subscribers
4.02K photos
973 videos
432 files
5.96K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

Аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этган

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

Якуний натижаларига кўра аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг

👉 16 минг 190 нафари, яъни 6 фоизи олий малака тоифаси;

👉 53 минг 662 нафари яъни 19 фоизи биринчи малака тоифаси;

👉 104 минг 782 нафари яъни 38 фоиз иккинчи малака тоифаси олишга муваффақ бўлишган.

Шунингдек, 22 минг 626 нафар 8 фоиз педагогларга мутахассис малака тоифаси бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

20 минг 30 нафар 7 фоиз педагоглар нисбатан эса “Мутахассис лавозимига мувофиқ эмас” деб топилди.

Аттестацияда иштирок этиб, паст натижа қайд этган 61 489 (22,1%) нафар педагоглар ўз ихтиёри билан навбатдан ташқари қанташганликлари сабабли уларга нисбатан салбий қарорлар қабул қилинмади, яъни амалдаги тоифаси пасайтирилмади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этишган.

📌
Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

Педагоглар аттестациясида юқори ва пастроқ натижа қайд этган ҳудудлар номи маълум қилинди

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида ижобий натижа қайд этган педагоглар салмоғини ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда Хоразм, Навоий ва Наманган вилояти ўқитувчилари юқори натижа қайд этган бўлса, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилояти вакиллари бошқа вилоятларга нисбатан пастроқ натижа кўрсатишган.

Таълим инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўтказилган аноним сўровномада иштирок этган 18 минг нафардан ортиқ педагогнинг 92 фоизи 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси жараёнларини ижобий баҳолашган.

Жорий йилги аттетация жараёнларида педагогларга яратилган яна бир қулайлик, малака тоифаси олинганлиги ҳақидаги сертификатлар илк маротаба электрон кўринишда ҳар бир ўқитувчининг шахсий кабинетига юборилди.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагоглар аттестация учун ҳужжатлар қабули 1 августдан бошланади

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб, иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланади.

Ушбу синовларда иштирок этиш учун педагоглар инспекциянинг pedkadr.tdi.uz сайти ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат юборишлари мумкин.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифинг

🗂 00:24 Январь – июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун 294 минг нафардан ортиқ педагог мурожаат юборганhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/365

01:22 Аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этганhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/366

📊 02:01 Педагоглар аттестациясида юқори ва пастроқ натижа қайд этган ҳудудлар номи маълум қилиндиhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/367

📥 02:48 Иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагоглар аттестация учун ҳужжатлар қабули 1 августдан бошланадиhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/368

📹Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/io0DwQwunB8

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

Шахсий кабинетдан малака (тоифа) сертификатини юклаб ололмаяпман, нима қилишим керак?

Барча педагогларнинг сертификатларлари 2022 йил 29 июнь санаси билан расмийлаштирилган ва шу санадан бошлаб кучга кирган.

📥 Сертификатлар шахсий кабинетларда доимий равишда сақланиб туради ва сертификатларни исталган вақтда юклаб олиш мумкин бўлади.

❗️ Ўқитувчилардан шахсий кабинетларидан малака (тоифа) сертификатларини юклаб олишда шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмасликларини сўраймиз.

♻️ Маълумот учун, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Молия вазирлиги Ахборот технологиялари марказининг UzASBO дастурий мажмуаси ва Таълим инспекциясининг pedkadr.tdi.uz платформаси ўртасида икки томонлама маълумот алмашинуви йўлга қўйилган бўлиб, ушбу модуль орқали педагогларнинг малака тоифа сертификат маълумотларини шакллантириш автоматик равишда бажарилмоқда.

🔰 Шу асосда, педагог ўқитувчиларнинг малака тоифа сертификати учун ойлик иш ҳақига қўшимча устамалар ўз вақтида ва тўғри тўланади.

💹 Шунингдек, Молия вазирлиги томонидан марказлашган бюджет ташкилотларига ўқув йили бошида давлат бюджетидан маблағлар режалаштириш жараёнида педагог ўқитувчиларнинг малака тоифа сертификати маълумотларидан келиб чиқиб, тарификация учун маблағлар ажратилиши автоматик равишда шаклланади.

📹Малака тоифа сертификатларини юклаб олиш бўйича видеойўриқнома: https://youtu.be/FybzgLpnQMc

СМС келган логин ва паролим телефонимдан ўчиб кетди. Бундай пайтда логин ва паролимни қандай топсам бўлади?https://t.iss.one/uztdi/3944

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ 2022 йил 1 августдан бошлаб 2022 йил август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчилари учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жараёнлари бошланади.

📌 Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборишда қуйидаги уч усулнинг биридан фойдаланиш мумкин:

📥 Таълим инспекциясининг веб-сайти – https://pedkadr.tdi.uz/

🖥 Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали –
my.gov.uz

🏛 Давлат хизматлари марказлари

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Хоразм вилояти 2022 йилнинг биринчи ярим йилликда ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида ҳудудлар бўйича энг юқори натижани қайд этди.

Жараён тафсилотлари билан "Хоразм24" информацион дастури ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишишингиз мумкин.

📹Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/wWoSkSfgxus

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтмоқчиман. Аттестация турини танланг деган жойида қайси бирини танлашимиз керак? Мутахассис тоифасидаман, 2-тоифага ўтмоқчиман.

Низомнинг 3-банди: Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

Низомнинг 4-банди: Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

🔹 Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

🔹 Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

🔹 Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Навбатдаги-мажбурий аттестацияда:

🔹
иштирок этиш мажбурий;
🔹 йиғим ундирилмайди (тўлов қилинмайди);
🔹 салбий қарорлар қабул қилиниши мумкин!

❗️ Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Навбатдан ташқари аттестацияда:

🔹 иштирок этиш ихтиёрий;
🔹 йиғим ундирилади (тўлов қилинади);
🔹 салбий қарорлар қабул қилинмайди.

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбориш
1 октябрга қадар давом этади

🔷 Ҳар бир вилоят марказида, яъни Таълим сифатини назорат қилиш ҳудудий бўлимларида мурожаатларни ўрганиш ва қабул бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.

🔷 Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ойгача муддат ичида ўрганиб чиқилади.

🔷 Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ойгача муддат ичида ўрганиб чиқилади.

🔷 Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.

🔷 Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг шахсий кабинетлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.

🔷 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти педагоглари мурожаатларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21, телефонлар: 71-231-07-53 ички рақамлар , 1023, 1132,1134,1032 ) фаолият олиб бормоқда.

🔷 Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, Ишчи гуруҳларига бўлимларига мурожаат қилишини тавсия қиламиз.

🔷 Ишчи гуруҳлари билан боғланиш: 👉https://tdi.uz/uz/page/territorial-departments/index

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

2018 йилда олий тоифага ўтган эдим. 20 йиллик узлуксиз педагоик иш стажига эгаман. Мен 2023 йилда навбатдаги-мажбурий аттестацияга жалб қилинаманми?

2023 йилда навбатдаги-мажбурий аттестацияга жалб қилинасиз. Сабаби яқинда педагог кадрларга тоифа бериш тартибга ўзгартириш ўзгартириш киритилди.

Унга кўра Низомнинг 6-банди учинчи хатбоши олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар-навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилинадилар.

❗️ (6-банднинг учинчи хатбошисиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтмоқчиман. Аттестация турини танланг деган жойида қайси бирини танлашимиз керак? Мутахассис тоифасидаман, 2-тоифага ўтмоқчиман.

Низомнинг 3-банди: Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

Низомнинг 4-банди: Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Навбатдаги-мажбурий аттестацияда:

👉 иштирок этиш мажбурий;
👉 йиғим ундирилмайди (тўлов қилинмайди);
👉 салбий қарорлар қабул қилиниши мумкин.

Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Навбатдан ташқари
аттестацияда:
👉 иштирок этиш ихтиёрий;
👉 йиғим ундирилади (тўлов қилинади);
👉 салбий қарорлар қабул қилинмайди
.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

Малака оширишга ҳали умуман бормаганман. 2022 йил январь июнь ойларида бўлиб ўтган аттестацияга навбатдан ташқари қатнашдим ва 2-тоифага эга бўлдим. Ойлигимга тоифанинг пули қўшилиши учун мен малакага бориб келишим шартми ё кераги йўқми?

Низомнинг 48-банди: Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

Педагогларга малака тоифалари бўйича ҳақ тўлашда малака оширишга борган ёки бормаганликнинг аҳамияти йўқ.

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар куз ўтказиладиган аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш ➡️https://pedkadr.tdi.uz/

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

Педагог кадрларнинг иш жойлари ўзгарганида уларнинг малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолинади.

Мен ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги 44-мактабда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида 2 тоифани олдим. Агарда, ишимни умумтаълим мактабдан касб-ҳунар мактабига ўзгартирсам, амалдаги 2 тоифам сақланиб қоладими?

Сақланиб қолинади. Низомнинг 17 банди: Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.
Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчиси лавозимига, биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчиси лавозимига, олий малака тоифаси — бош ўқитувчиси лавозимига тенглаштирилади.

Рўйхатдан ўтиш ➡️https://pedkadr.tdi.uz/

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

2023 йил январь-июнь ойларида бўлиб ўтадиган педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик ишлари бошланди!

📤 Тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 5 сентябрдаги 01-534-сон хати юборилди.

📌 Мазкур хатда,

🔹 бўйсунувидаги таълим ташкилотлари томонидан навбатдаги аттестациядан ўтадиган ҳамда навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш хоҳишини билдирган педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланишини ташкил этиш ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан маълумотноманинг педагог кадрларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

🔹 аттестациядан ўтганига беш йил тўлган ва беш йил давомида амалдаги малака тоифасини (лавозимини) ҳимоя қилмаган педагог кадрларни навбатдаги аттестацияга ўз вақтида жалб этиш чораларини кўриш;

Шунингдек, “Таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан:

🔹 навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин педагог кадрларни аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинишини;

🔹 педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши назоратга олиш сўралаган.

2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилиши жорий этилган.Жумладан,

🔹 Январь-февраль ойларида аризалар қабул қилинади;
🔹 Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
🔹 Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

🔹 Август-сентябрь ойларида аризалар қабул қилинади;
🔹 Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
🔹 Декабрь ойида сертификатлар тарқатилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Қандай ҳолларда педагогларнинг аттестацияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин?

Низомнинг 26-банди: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Таълим инспекцияси томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

👉 педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

👉 педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

👉 сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

👉 аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

👉 Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Рўйхатдан ўтиш
➡️https://pedkadr.tdi.uz/

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

2022 йилда Олий таълим муассасасини тугатганлар ҳам аттестацияда иштирок этишлари мумкинми?

Шу йили июнь ойи ўртасида Олий таълим муассасасида ўқишни тамомладим. 4-курслик вақтимда шу мактабда ўриндошлик асосида ўқитувчи бўлиб ишладим. Август ойида эса асосий штатга қабул қилиндим. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига "навбатдан ташқари аттестациядан ўтсам бўладими?"- десам -"Йўқ" деди. Мен ўриндош асосида тўлиқсиз олий бўлиб ишлаганим боис бўлмас экан. Шу тўғрими?

Низомнинг 4 бандида:

👉 Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши;

👉 Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши;

Низомнинг 7 бандида эса: Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ОТМларнинг 3-4 курс талабалари педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

🔰 Сизнинг ўтган ўқув йилида фаолият олиб борганлигингиз ҳамда педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик тўғрисида маълумотнома бериш учун кўрсаткичларингиз мавжудлигини инобатга олган ҳолда август-декабрь ойларида ўтказиладиган аттестацияда навбатдан ташқари иштирок этишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш ➡️https://pedkadr.tdi.uz/

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Қандай ҳолларда педагогларнинг аттестацияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин?

Низомнинг 26-банди: Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки Таълим инспекцияси томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

👉 педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд SMS-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

👉 педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

👉 сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

👉 аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

👉 Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Рўйхатдан ўтиш
➡️https://pedkadr.tdi.uz/

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Мурожаат юборишда ишлатилган телефон рақами ўзгартирилганда Шахсий кабинетга қандай кирилади?

Бундай ҳолатларда қуйидагилар тавсия этилади:

👉 Қандайдир сабабларга кўра мурожаат юборишда ишлатилган телефон рақами ўзгарган бўлса, лекин Шахсий кабинетига кириш логин ва паролини унутмаган бўлса (яъни қаердадир ёзиб сақлаб қўйган бўлса, ёки ёдлаб олган бўлса) Шахсий кабинетига кириб телефон рақамини янгисига ўзгартириб қўйиши мумкин!

👉 Телефон рақами ўзгарган бўлса ҳамда логин ва паролини унутган бўлса, вилоятдаги ишчи гуруҳларга, яъни Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиб янги телефон рақамига янги логин ва пароли олиши мумкин. Янги логин ва пароль орқали Шахсий кабинетига кириб телефон рақамини янги рақамига ўзгартириб қўйиши мумкин.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти педагоглари мурожаатларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21, телефонлар: 71-231-07-53 ички рақамлар 1136, 1023, 1132,1134,1032 ) фаолият олиб бормоқда.
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Тошкент шаҳри педагоглари учун 2022 йилнинг 2-ярмида ўтказиладиган аттестация жараёнларининг муддати маълум бўлди

Тошкент шаҳри педагоглари учун 2022 йилнинг 2-ярмида ўтказиладиган малака (тоифа) аттестацияси жараёнлари 12 октябрдан бошлаб ўтказилади.

Жараёнлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21)да ташкил этилади.

Аттестация ўтказиладиган фанлар жадвали билан тез орада Таълим инспекциясининг Телеграмдаги канали (@uztdi) орқали танишишингиз мумкин.

🕊 Telegram | 📱 Instagram | 📱 Facebook | 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Педагоглар_аттестацияси

Шахсий кабинетдан малака (тоифа) сертификатини юклаб ололмаяпман, нима қилишим керак?

Барча педагогларнинг сертификатларлари 2022 йил 29 декабрь санаси билан расмийлаштирилган ва шу санадан бошлаб кучга кирган.

📥 Сертификатлар шахсий кабинетларда доимий равишда сақланиб туради ва сертификатларни исталган вақтда юклаб олиш мумкин бўлади.

❗️ Ўқитувчилардан шахсий кабинетларидан малака (тоифа) сертификатларини юклаб олишда шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмасликларини сўраймиз.

♻️ Маълумот учун, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Молия вазирлиги Ахборот технологиялари марказининг UzASBO дастурий мажмуаси ва pedkadr.tdi.uz платформаси ўртасида икки томонлама маълумот алмашинуви йўлга қўйилган бўлиб, ушбу модуль орқали педагогларнинг малака тоифа сертификат маълумотларини шакллантириш автоматик равишда бажарилмоқда.

🔰 Шу асосда, педагог ўқитувчиларнинг малака тоифа сертификати учун ойлик иш ҳақига қўшимча устамалар ўз вақтида ва тўғри тўланади.

💹 Шунингдек, Молия вазирлиги томонидан марказлашган бюджет ташкилотларига ўқув йили бошида давлат бюджетидан маблағлар режалаштириш жараёнида педагог ўқитувчиларнинг малака тоифа сертификати маълумотларидан келиб чиқиб, тарификация учун маблағлар ажратилиши автоматик равишда шаклланади.

📹Малака тоифа сертификатларини юклаб олиш бўйича видеойўриқнома: https://youtu.be/FybzgLpnQMc

СМС келган логин ва паролим телефонимдан ўчиб кетди. Бундай пайтда логин ва паролимни қандай топсам бўлади?https://t.iss.one/uztdi/3944

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM