Ta'lim nazorati
98.5K subscribers
4.02K photos
973 videos
432 files
5.96K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Брифинг

Хорижий давлатда ўқишни давом эттириш учун дипломимга апостиль қўйдирмоқчи эдим. Ҳозирги пайтда буни қандай амалга ошираман? Ва ушбу жараён қанча вақт олади?

Фан ва таълим соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига берилган.

Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати қуйидаги икки хил тартибда амалга оширилади:

🔹 агар имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлмаса, у ҳолда аризани кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак;

🔹 агар имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлса, у холда аризани кўриб чиқиш муддати 20 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

📌 Фан ва таълим соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш учун Таълим инспекцияси расмий веб-сайти орқали ариза беришингиз ҳамда ариза берувчининг хоҳишига кўра апостиль қўйиш учун расмий ҳужжатларнинг асли ёки нотариал тасдиқланган нусхаларда ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба, жума кунлари соат 10.00-13.00гача Таълим инспекциясига топширилиши мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Брифинг

Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга асосан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди:

🔹 хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);

🔹олий маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;

олий таълим босқичларида:

🔹 бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240 дан кам кредит тўплаган бўлса;

🔹 магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;

🔹 бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;

📌 Айни сабабларга кўра, 2020 йилнинг ўзида 102 нафар, 2021 йилнинг ўтган даврида 69 нафар мурожаат қилганларга синовларга чақирилмасдан дипломини тан олиш рад этилган.

❗️ Юқоридагиларни инобаатга олиб, ушбу шартларга алоҳида эътибор қаратишингизни сўраб қоламиз.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Брифинг

Олий таълим муассасига ўқишга кира олмадим. Энди яқинларим коллеж ёки техникумга ҳужжат топширишни маслаҳат беришяпти. Ушбу муассасалар ҳақида маълумот берсангиз?

Ўтган йилдан бошлаб, мамлакатимиз меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида профессионал таълим муассасалари ташкил қилинди.

Ҳудудларда меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларга бўлган эҳтиёжларга мувофиқ 2021/2022 ўқув йилида 176 та коллежда 170 дан ортиқ касб бўйича, 197 та техникумда 140 га яқин мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Коллежлар ва техникумларга 2021/2022-ўқув йили учун 10 сентябрга қадар ўқишга қабул қилиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.

Ушбу таълим муассасалари битирувчилар келгусида эгаллаган касб ва мутахассислари бўйича ишлашлари, эҳтиёждан келиб чиқиб кейинчалик олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишлари мумкин.

Эътиборлиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, техникум битирувчилари ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Нодавлат_ташкилотлар

🎓 Таълим инспекциясидан лицензия олмаган нодавлат ОТМлар томонидан берилган дипломлар тан олинмайди

Юртимизда нодавлат олий таълим ташкилот сифатида лицензия олиб, фаолиятни қонуний асосда юритиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

2021 йилда 21 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти лицензияланди.

❗️ Абитуриентлар ва ота-оналар диққатига!

Қайсидир нодавлат олий таълим ташкилотига пул тўлашдан аввал Инспекция сайтидаги рўйхатда ушбу муассаса бор-йўқлигини текшириб кўринг ёки Инспекция билан боғланиб (+998 71 231 07 53 (1099), [email protected], @uztdibot), аниқлик киритинг!

🚫 "Лицензияга ҳужжат топширганмиз, яқинда беришади, унгача ўқиб тураверинг" каби гапларга ишониб қолманг!

📹 Youtube(HD) да кўриш: https://youtu.be/JtMBC71DNx4

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
#Брифинг

Бугун, 22 июль куни соат 10:00да Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифинг бўлиб ўтади.

Брифингни "Ўзбекистон24" ва "UzReport" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Январь – июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун 294 минг нафардан ортиқ педагог мурожаат юборган

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

2022 йилдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта, яъни январь-июнь ва август-декабрь ойларида ўтказилиши йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун жами 294 минг 175 нафар педагог мурожаат юборишган.

Шулардан:

👉 78 минг 527 нафари яъни 27 фоизи навбатдаги-мажбурий;

👉 214 минг 985 нафари, яъни 73 фоизи навбатдан ташқари, ўзи ихтиёри билан аттестацияда иштирок этиш учун;

👉 809 нафари яъни 0,3 фоизи эса имтиёзлари мавжудлиги сабаб тўғридан-тўғри тоифа олиш учун мурожаат юборишган.

Педагог кадрлар учун қулайликлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 мартдан бошлаб 30 та ўқув фанларидан тест синовлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этилди.

Ўқув фанларидан малака синовлари жорий йилнинг март, апрель ва май ойларида реал вақт режимида, барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланган хоналарда онлайн тарзда ўтказилди.

Маданият ва санъат йўналишидаги мутахассислик ва умумкасбий фанлардан эса ижодий имтиҳон шаклида ташкил қилинди.

Барча ҳудудларда ўтказилган синовлар imtihon.tdi.uz сайти орқали реал вақт режимида эфирга узатиб борилди.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

Аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этган

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

Якуний натижаларига кўра аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг

👉 16 минг 190 нафари, яъни 6 фоизи олий малака тоифаси;

👉 53 минг 662 нафари яъни 19 фоизи биринчи малака тоифаси;

👉 104 минг 782 нафари яъни 38 фоиз иккинчи малака тоифаси олишга муваффақ бўлишган.

Шунингдек, 22 минг 626 нафар 8 фоиз педагогларга мутахассис малака тоифаси бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

20 минг 30 нафар 7 фоиз педагоглар нисбатан эса “Мутахассис лавозимига мувофиқ эмас” деб топилди.

Аттестацияда иштирок этиб, паст натижа қайд этган 61 489 (22,1%) нафар педагоглар ўз ихтиёри билан навбатдан ташқари қанташганликлари сабабли уларга нисбатан салбий қарорлар қабул қилинмади, яъни амалдаги тоифаси пасайтирилмади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этишган.

📌
Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

Педагоглар аттестациясида юқори ва пастроқ натижа қайд этган ҳудудлар номи маълум қилинди

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида ижобий натижа қайд этган педагоглар салмоғини ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда Хоразм, Навоий ва Наманган вилояти ўқитувчилари юқори натижа қайд этган бўлса, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилояти вакиллари бошқа вилоятларга нисбатан пастроқ натижа кўрсатишган.

Таълим инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўтказилган аноним сўровномада иштирок этган 18 минг нафардан ортиқ педагогнинг 92 фоизи 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси жараёнларини ижобий баҳолашган.

Жорий йилги аттетация жараёнларида педагогларга яратилган яна бир қулайлик, малака тоифаси олинганлиги ҳақидаги сертификатлар илк маротаба электрон кўринишда ҳар бир ўқитувчининг шахсий кабинетига юборилди.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагоглар аттестация учун ҳужжатлар қабули 1 августдан бошланади

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб, иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланади.

Ушбу синовларда иштирок этиш учун педагоглар инспекциянинг pedkadr.tdi.uz сайти ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат юборишлари мумкин.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифинг

🗂 00:24 Январь – июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун 294 минг нафардан ортиқ педагог мурожаат юборганhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/365

01:22 Аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этганhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/366

📊 02:01 Педагоглар аттестациясида юқори ва пастроқ натижа қайд этган ҳудудлар номи маълум қилиндиhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/367

📥 02:48 Иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагоглар аттестация учун ҳужжатлар қабули 1 августдан бошланадиhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/368

📹Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/io0DwQwunB8

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov