Ta'lim nazorati
98.6K subscribers
4.02K photos
973 videos
432 files
5.96K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Педагоглар_аттестацияси

2018 йилда олий тоифага ўтган эдим. 20 йиллик узлуксиз педагоик иш стажига эгаман. Мен 2023 йилда навбатдаги-мажбурий аттестацияга жалб қилинаманми?

2023 йилда навбатдаги-мажбурий аттестацияга жалб қилинасиз. Сабаби яқинда педагог кадрларга тоифа бериш тартибга ўзгартириш ўзгартириш киритилди.

Унга кўра Низомнинг 6-банди учинчи хатбоши олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар-навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилинадилар.

❗️ (6-банднинг учинчи хатбошисиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Pedagoglar_attestatsiyasi

Toshkent shahar pedagoglari uchun attestatsiyadagi yangiliklar boʻyicha seminar oʻtkazildi

Joriy yilning 12-avgust kuni Toshkent shahrida “Pedagog kadrlarni attestatsiyadan oʻtkazish vazifalari” yuzasidan Toshkent shahar xalq taʼlimi bosh boshqarmasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi hamkorligida oʻquv-seminar boʻlib oʻtdi.

Seminar davomida Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentyabrdagi 572-son qarori bilan tasdiqlangan Nizom talablari yuzasidan savol-javoblar orqali tegishli tartibda tushunchalar berildi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/4591

Taʼlim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish: 👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Samarqand
#Nodavlat_tashkilotlar

Urgut tumanida ilk xususiy maktab ish boshladi

📹Youtube(HD)da ko‘rish: https://youtu.be/JiVoUVY3ScI

Ta`lim inspeksiyasi telegram kanaliga ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Агар биз эртанги бардавом иқтисодиётимиз бўлсин десак, таълим керак, билим керак, тил билиш керак"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кончилик йўналишидаги талабалар амалиётини конда ўташи учун шароит яратишга топшириқ берилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Sirdaryodagi taʼlim muassasalarining yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik holati oʻrganilmoqda

Joriy yilning 13-avgust kuni Taʼlim inspeksiyasi boshligʻi Ulugʻbek Tashkenbayev boshchiligidagi ishchi guruh Sirdaryo viloyatidagi taʼlim muassasalarining yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik holati bilan oʻrganildi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/112280

— — — — — — — — — — —

Изучается состояние подготовленности образовательных учреждений Сырдарьинской области к новому учебному году

13 августа текущего года рабочая группа под руководством начальника Инспекции по образованию Улугбека Ташкенбаева изучила подготовку к новому учебному году общеобразовательных учреждений Сырдарьинской области.

Подробно: https://tdi.uz/ru/news/112280
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
⚡️Фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган нодавлат таълим муассасалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон ва Фарғона шаҳар бўлимлари томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “M.А.” ва “V.I.” нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари фуқароларни алдаб, интернет ижтимоий тармоқларида нодавлат таълим муассаса каналларини очишиб, ушбу таълим масканларини битиргач бакалавр даражасини берувчи халқаро дипломга эга бўлишларини айтиб, “М.А.” таълим муассасаси 174 нафар фуқаронинг 1,1 млрд сўмини, “V.I.” таълим муассасаси 171 нафар фуқаронинг 1 млрд сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, “V.I.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Н.А. фуқаролардан ундирган маблағлари ҳисобидан “Lada Vesta” русумли автотранспорт воситасини харид қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!

Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш ёки контракт тўловларини амалга оширишдан аввал, уларнинг Ўзбекистон Республикасида тан олинганлигига расмий ахборот каналлари орқали аниқлик киритишингизни сўраб қоламиз", дейилади департамент ахборотида.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
[O‘Z]
Yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik boʻyicha kamchiliklar kuzatildi

Taʼlim inspeksiyasi boshligʻi Ulugʻbek Tashkenbayev boshchiligidagi ishchi guruh tomonidan Jizzax viloyatidagi taʼlim muassasalarining yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik holati oʻrganildi.

Oʻrganishlar davomida hududiy taʼlimni boshqarish organlari tomonidan oʻquvchilarni darslik bilan taʼminlash boʻyicha hisobotlarni shakllantirishda oshirib koʻrsatish holatlariga barham berilmagani kuzatildi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/4592

———————————

[РУ]
Выявлены недостатки в подготовке к новому учебному году

Рабочая группа во главе с начальником Инспекции по образованию Улугбеком Ташкенбаевым изучила состояние подготовленности к новому учебному году учебных заведений Джизакской области.Э

В ходе изучений было выявлено, что территориальные органы управления образования продолжают преувеличивать данные в отчете об обеспеченности учебниками.

Подробно: https://tdi.uz/ru/news/4592

👉 @uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

Аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтмоқчиман. Аттестация турини танланг деган жойида қайси бирини танлашимиз керак? Мутахассис тоифасидаман, 2-тоифага ўтмоқчиман.

Низомнинг 3-банди: Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

Низомнинг 4-банди: Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Навбатдаги-мажбурий аттестацияда:

👉 иштирок этиш мажбурий;
👉 йиғим ундирилмайди (тўлов қилинмайди);
👉 салбий қарорлар қабул қилиниши мумкин.

Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Навбатдан ташқари аттестацияда:
👉 иштирок этиш ихтиёрий;
👉 йиғим ундирилади (тўлов қилинади);
👉 салбий қарорлар қабул қилинмайди
.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Нодавлат_ташкилотлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Smart baby” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман)га мурожаат юборилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тегишли рухсат берилганидан сўнг Таълим инспекцияси томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда вазият ўрганиб чиқилиб, расмий муносабат билдирилади.

Шунингдек, ушбу вазиятда лицензия талаблари бузилгани аниқланган тақдирда нодавлат мактабгача таълим ташкилотига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
⚡️Таълим ташкилотларида дарс жараёнлари 5 сентябрдан бошланади!

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:

1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).

Демак, 5 сентябрь, душанба куни барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
К новому учебному году готовы не все

Госинспекция по надзору за качеством образования ознакомилась с ходом подготовки к новому учебному году учебных заведений Джизакской области

https://xs.uz/ru/83082
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

Малака оширишга ҳали умуман бормаганман. 2022 йил январь июнь ойларида бўлиб ўтган аттестацияга навбатдан ташқари қатнашдим ва 2-тоифага эга бўлдим. Ойлигимга тоифанинг пули қўшилиши учун мен малакага бориб келишим шартми ё кераги йўқми?

Низомнинг 48-банди: Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

Педагогларга малака тоифалари бўйича ҳақ тўлашда малака оширишга борган ёки бормаганликнинг аҳамияти йўқ.

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар куз ўтказиладиган аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Рўйхатдан ўтиш ➡️https://pedkadr.tdi.uz/

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Xalqaro tadqiqot
Google hamma narsani biladi. Zamonaviy dunyo sizni bilganingiz bilan nima qila olishingizga qarab mukofotlaydi. Bular orasida katta farq bor"
© Andreas Shlyaher.

"Avvallari biz ta’limni qancha o‘quvchi o‘qiyotgani, qancha pul sarflayotganimizga qarab solishtirardik. Ammo, o‘quvchilar nimani biladilar va ular bilganlari bilan nima qilishlari mumkinligi muhimroqdir.

Ta'limni yaxshilashga buyurtma berish biz o‘ylaganchalik oson emas. Rivojlanish sinfda sodir bo'ladi. Bu haqiqatan ham hammani jarayonga jalb qilish lozimligini anglatadi. Bu esa - ta'limni butun jamiyat loyihasiga aylantirish demakdir. Jonkuyar o'qituvchilar, salohiyatli liderlar va birgalikda ishlashga tayyor ota-onalarni talab etadi.

Bugungi kunda yoshlar bilimlarni Google yoki boshqa platformalardan qidirmoqda
va hech kim ularga nima to‘g‘ri, nima noto‘g‘ri ekanligini aytmaydi.

Bugungi kunda savodxonlik endi faqat bilim olishdan iborat emas. Tabiiy fanlarni misol keltiradigan bo'lsak, avvallari tabiiy fanlar fizika, kimyo, biologiya haqidagi bilimlar edi. Bugungi dolzarb masala - siz olim kabi fikrlay olasizmi? Tajribani loyihalashtira olasizmi? Ilmiy tadqiqot o‘tkazish mumkin bo'lgan savollarni bir-biridan, unchalik farq qilmaydigan savollardan ajrata olasizmi?

Zamonaviy dunyo endi sizni faqat bilimingiz uchun mukofotlamaydi. Google hamma narsani biladi. Zamonaviy dunyo sizni bilganingiz bilan nima qila olishingizga qarab mukofotlaydi. Bular orasida katta farq bor"
© Andreas Shlyaher.

Bu haqida PISA xalqaro dasturi asoschisi Andreas Shlyaherning "Ta'limdagi xalqaro tadqiqotlarning Yangi O'zbekiston taraqqiyotidagi o'rni" mavzusidagi xalqaro konferensiyadagi nutqi orqali batafsil ma'lumotga ega bo'lishingiz mumkin.

Mazkur nutq pedagoglar jamoasi uchun foydali bo'ladi degan niyatda Ta'lim inspeksiyasi huzuridagi Milliy markazda o'zbek tiliga o'girildi (1-qism).

#Shlyaher, #PISA, #Savodxonlik, #Xalqarotadqiqot, #Tabiiyfanlar, #Bilim, #OECD, #Sifat, #mashqdaftarlari, #Axborotnoma

📍Milliy markazning rasmiy sahifalariga ulanish
Facebook|Telegram|Youtube|Instagram
Surxondaryodagi texnikumlar yangi oʻquv yiliga tayyormi?

Joriy yilning 17-18-avgust kunlari Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻi Ulugʻbek Tashkenbayev boshchiligidagi ishchi guruhi taʼlim muassasalarining yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik holatini oʻrganish uchun Surxondaryo viloyatida boʻldi.

Ishchi guruh tomonidan viloyatidagi professional taʼlim muassasalari, xususan Muzrabot xizmat koʻrsatish va Bandixon tumani agrotexnologiyalar texnikumlarida yangi oʻquv yiliga tayyorgarlik boʻyicha amalga oshirilgan ishlar ham oʻrganildi.

Batafsil: https://tdi.uz/uz/news/4593

———————————

Готовы ли техникумы Сурхандарьинской области к новому учебному году?

17-18 августа текущего года рабочая группа во главе с начальником Государственной инспекции по надзору за качеством образования Улугбеком Ташкенбаевым посетила Сурхандарьинскую область для изучения состояния подготовки образовательных учреждений к новому учебному году.

Также была изучена работа, проведенная рабочей группой по подготовке к новому учебному году в профессиональных учебных заведениях области, в частности в Музрабатском техникуме сферы услуг и Бандыханском агротехнологическом техникуме.

Подробно: https://tdi.uz/ru/news/4593

👉 @uztdi