Ta'lim nazorati
102K subscribers
4.01K photos
967 videos
426 files
5.93K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Нодавлат_ташкилотлар

Сохта олий таълим муассасаларидан огоҳ бўлинг!

Айрим фуқаролар Таълим инспекциясига “Ўзбекистонда AITE “Academy of innovative technologies in education” нодавлат таълим муассасаси олий таълим ташкилоти сифатида фаолият кўрсатиш учун лицензияга эгами? Ушбу муассаса орқали МДҲ давлатларидаги бошқа ОТМларда масофавий олий таълим олсак, дипломларимиз юртимизда тан олинадими?” деб мурожаат қилишган.

Нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини лицензияловчи орган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Academy of innovative technologies in education” номли ташкилотга нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун (2022 йил 9 март ҳолатига) лицензия берилмаган.

Шунингдек, ушбу ташкилот орқали МДҲ давлатларидаги ОТМларда масофадан туриб ўқиб олинган дипломлар ҳам тан олинмаслигини маълум қиламиз.

Мурожаат қилган фуқаролармиз ушбу ташкилотга контракт сифатида маълум миқдорда пул ҳам тўлашганини маълум қилишган. Ушбу ҳолатга бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.

Ҳурматли юртдошлар! Агар қайсидир ташкилот Сизга ўзини нодавлат олий таълим ташкилоти сифатида таништирса, ваколатли орган – Таълим инспекциясидан олинган лицензияни кўрсатишларини сўранг ёки инспекция сайти (https://tdi.uz/uz/page/nodavlat-oliy-ta-lim-tashkilotlari)га кириб, ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Нодавлат_ташкилотлар

Вазирлар Маҳкамасининг 80-сон қарори (21.02.2022) билан тасдиқланган нодавлат таълим ташкилотлари учун лицензия талаблари ва шартлари

🔹Мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно)

🔹Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари

🔹Профессионал таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари

🔹Олий таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари

🔹Олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари

🔹Масофавий шаклда таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари (профессионал, олий, олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари учун)

🔹Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматларини кўрсатиш юзасидан лицензия талаблари ва шартлари

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1) ариза;

аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисоб варағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

2) педагог кадрлар ҳақида маълумот;

3) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;

4) таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар);

5) аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим (базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари).

❗️ Ушбу ҳужжатлар license.gov.uz лицензия ахборот тизими орқали юборилади.

📌 Нодавлат таълим ташкилотларининг лицензия талаблари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Огоҳ_бўлинг
#Нодавлат_ташкилотлар

Лицензияга эга бўлмаган сохта олий таълим муассасаларидан огоҳ бўлинг!

Сўнгги пайтларда Таълим инспекцияси телеграм ботига (@uztdi) айрим фуқаролар “Термиз шаҳридаги “UNIVERSITY AT-TERMIZIY” MCHJ томонидан берилган дипломлар Ўзбекистонда олий таълим муассасаси дипломи сифатида тан олинадими?” деб мурожаат қилмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси юқорида номи келтирилган таълим ташкилотига Ўзбекистонда олий таълим хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай лицензияга эга эмаслигини маълум қилади.

Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, Таълим инспекциясидан олий таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олмаган нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар тан олинмайди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига асосан, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори асосида амалга оширилади.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда нодавлат таълим ташкилотлари сони бир неча баробарга ошиб, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўзаро соғлом рақобат муҳити шаклланмоқда.

Мазкур жараёнларда Таълим инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тизимини соддалаштириш билан бирга, талабгорларнинг мурожаатларини қисқа муддатларда кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилган.

2018 – 2020 йиллар оралиғида лицензияга эга бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари сони эса 13 тани ташкил этган бўлса, амалга оширилган ислоҳотларнинг натижасида биргина 2021 йилда 21 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти лицензияланди.

Фуқароларимизнинг юқоридаги каби ҳолатларда алданиб қолишларининг олдини олиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси веб-сайтига Нодавлат олий таълим ташкилотлари рўйхати жойлаштирилиб, бу ерга лицензия олган таълим ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар мунтазам янгиланиб борилмоқда.

Шуни ёдда тутиш муҳимки, тегишли лицензияга эга бўлмаган ёки белгиланган тартибда аккредитациядан ўтмаган таълим ташкилотлари томонидан берилган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар нафақат Ўзбекистон Республикасида балки бошқа давлатлар томонидан ҳам тан олинмайди.

Юқорида номи келтирилган муассасага олий таълим ташкилот сифатида лицензия олиб, фаолиятларини қонуний асосда юритишлари учун ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас.

Шунингдек, нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш истагида бўлган тадбиркорлар қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли лицензияни олганларидан кейингина фуқароларимиз ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширишлари мақсадга мувофиқ.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси
Матбуот хизмати

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
👇
https://t.iss.one/uztdi
#Нодавлат_ташкилотлар

🏛 Таълим инспекцияси томонидан фаолияти лицензияланган нодавлат олий таълим ташкилотлари рўйхати

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Нодавлат_ташкилотлар

🎓 Таълим инспекциясидан лицензия олмаган нодавлат ОТМлар томонидан берилган дипломлар тан олинмайди

Юртимизда нодавлат олий таълим ташкилот сифатида лицензия олиб, фаолиятни қонуний асосда юритиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

2021 йилда 21 та
нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти лицензияланди.

❗️ Абитуриентлар ва ота-оналар диққатига!

Қайсидир нодавлат олий таълим ташкилотига пул тўлашдан аввал Инспекция сайтидаги рўйхатда ушбу муассаса бор-йўқлигини текшириб кўринг ёки Инспекция билан боғланиб (+998 71 231 07 53 (1099), [email protected], @uztdibot), аниқлик киритинг!

🚫 "Лицензияга ҳужжат топширганмиз, яқинда беришади, унгача ўқиб тураверинг" каби гапларга ишониб қолманг!

📹 Youtube(HD) да кўриш: https://youtu.be/JtMBC71DNx4

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нодавлат_ташкилотлар

Яқин кунларда 2022-2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланади.

👉 Бунда абитуриентлар сохта нодавлат олий таълим ташкилотларига алданиб қолмаслиги учун қайси жиҳатларга эътибор беришлари керак?

👉
Нодавлат олий таълим муассасасининг ҳақиқийлигини қандай аниқлаш мумкин?

"Ёшлар" телеканалининг "Янги давр" информацион дастури ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳани томоша қилиб, юқоридаги каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

📹 Youtube(HD) да кўриш: https://youtu.be/BozniEJe4VI

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
#Нодавлат_ташкилотлар

Нодавлат мактабларда ҳам болалар 7 етти ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасида умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланган.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга кирган ушбу қонун нормаси давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун бирдек мажбурий ҳисобланади.

Ўтган ўқув йили бошланишидан аввал бу ҳақида кенг жамоатчиликка бир неча маротаба батафсил маълумот берилишига қарамай, 7 ёшга тўлмаган болаларни мактабларга ноқонуний қабул қилиш ҳолатлари кузатилди.

Хусусан, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Умные дети” нодавлат таълим ташкилотига фарзандини 1-синфга 7 ёшга тўлмасдан жойлаштирган ва ҳозирги пайтда 2-синфга ўтказа олмаётган ота-оналарнинг мурожаатлари тарқалмоқда.

Бугунги кунда ушбу нодавлат таълим ташкилотида юз берган қонун бузилиши ҳолатлари ўрганилаётганлигини, ўрганиш натижаларига кўра қонун бузилишига йўл қўйган шахсларга ҳамда таълим ташкилотига нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланишини маълум қиламиз.

Ҳурматли ота-оналар!

Умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши ҳақидаги қонунчилик талаби мулкчилик шаклидан қатъи назар барча мактаблар учун тааллуқли эканлиги тўғрисида Таълим инспекцияси томонидан юртимиздаги барча нодавлат мактабларнинг муассислари огоҳлантирилган.

Шундай экан, турли йўлларни қидириб, фақатгина пул топишни мақсад қилган айрим шахсларга ишониб, маблағингизни ва фарзандингизни қимматли вақтини бекорга сарфламаслигингизни сўраб қоламиз.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нодавлат_ташкилотлар

Нодавлат мактабларда ҳам болалар 7 етти ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади

Батафсил:
https://tdi.uz/oz/news/4558

📹Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/u8eSKne1jps

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нодавлат_ташкилотлар

Ўзбекистонда нодавлат таълим ташкилотлари сони сўнгги 5 йилда қарийб 11 баробар ошган

📹Youtube(HD)да кўриш:
https://youtu.be/1uJHCOgwl9M

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Нодавлат_ташкилотлар

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Smart baby” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳолат юзасидан турли хабарлар тарқалмоқда.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман)га мурожаат юборилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тегишли рухсат берилганидан сўнг Таълим инспекцияси томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда вазият ўрганиб чиқилиб, расмий муносабат билдирилади.

Шунингдек, ушбу вазиятда лицензия талаблари бузилгани аниқланган тақдирда нодавлат мактабгача таълим ташкилотига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi