#Брифинг
Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотларида ўқиш билан боғлиқ масалалар юзасидан брифинг бўлиб ўтади.
Соат 15:00да бошланадиган тадбирда нодавлат олий таълим муассасаларидаги қабул жараёнлари, хорижий давлатларда олинган дипломларнинг Ўзбекистонда тан олиниши ҳамда яна шу каби бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилади.
Брифингни "UzReport" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi

❓Ҳозирги пайтда мамлакатимизда қайси нодавлат олий таълим ташкилотлари абитуриентлардан ҳужжат қабул қилмоқда. Улар томонидан бериладиган диплом давлат олийгоҳлари дипломи билан бир хил кучга эгами яъни тан олинадими?
✅ Юртимизда нодавлат олий таълим муассасалари салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган нодавлат олий таълим ташкилотлари сони 29 тага етди.
Таълим инспекцияси томонидан ҳозиргача 19 та (шундан 8 таси 2021 йилда) нодавлат олий таълим ташкилотларига лицензия берилган. Бундан ташқари, олий таълим соҳасида давлат хусусий шерикчилик тамойили жорий этилиб, 10 тадан ортиқ нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Жорий йилда олий таълим муассасаларига қабул қилинаётган талабаларнинг қарийб 10 фоиз ортиғи яъни 20 000 минг нафарга яқини айнан нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.
Талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан мустақил белгиланади. Шу жумладан ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ҳам.
Таълим инспекцияси томонидан нодавлат олий таълим ташкилотларининг расмий веб-саҳифалари ўрганилганда, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Маъмун номидаги Жаҳон тиллари институти, TMC институти ҳамда TEAM университети, Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети, Тошкент халқаро таълим университети каби олий таълим ташкилотларида қабул жараёнлари давом этаётганлиги маълум бўлди.
Ушбу муассасаларга олий таълим хизматлари кўрсатиш учун Таълим инспекцияси томонидан белгиланган тартибда лицензиялар расмийлаштирилган. Улар томонидан берилган диплом мамлакатимиздаги бошқа олийгоҳлариники билан бир қаторда тан олинади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда нодавлат олий ташкилотлари ўртасида ҳам рақобат муҳити шаклланмоқда. Улар сифатли таълим бериш орқали иқтидорли ёшларни жалб қилишга, фуқароларимиз ишончини қозонишга ҳаракат қилишмоқда.
Яна бир эътиборли жиҳати, жорий йилда илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш учун жами 500 та квота ажратилган.
Шундай экан фурсатдан фойдаланиб Таълим инспекцияси талаба бўлиш истагида бўлган ёшларга ва уларнинг ота-оналарига ҳеч иккиланмай нодавлат олий таълим ташкилотлари хизматларидан фойдаланишни тавсия қилади.

❓Хорижий олий таълим муассасасининг дипломи Ўзбекистонда тан олиниши учун нималарга эътибор қаратишим лозим?
✅ Ҳозирги пайтда айрим жисмоний шахслар ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи фирмалар ёшларимиз орасида хорижий олий таълим ташкилотларига ҳужжат топшириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришмоқда.
Сизга таклиф этилаётган хорижий олий таълим ташкилоти дипломининг Ўзбекистонда тан олинишини учун қуйидагиларга эътибор қаратинг:
🔹 Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;
🔹 олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши керак.
🔹 олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши керак. “Таълим тўғрисида”ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 3 йил, сиртқи таълим камида 4 йил, магистратура эса камида 1 йил муддат қилиб белгиланган.
📌 Ҳурматли юртдошлар!
Юқоридаги тавсияларга асосан Сизга таклиф қилинаётган олийгоҳ ҳақидаги маълумотларни яхшилаб ўрганиб чиқиб, кейин қарор қабул қилинг.
Ўзингиз ва фарзандларингиз умрини ва маблағларингизни бесамар сарфламанг!

❓Хорижий давлатда ўқишни давом эттириш учун дипломимга апостиль қўйдирмоқчи эдим. Ҳозирги пайтда буни қандай амалга ошираман? Ва ушбу жараён қанча вақт олади?
✅ Фан ва таълим соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига берилган.
Расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати қуйидаги икки хил тартибда амалга оширилади:
🔹 агар имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) ҳужжат чиқадиган ташкилотнинг муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлмаса, у ҳолда аризани кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак;
🔹 агар имзо намунасини ва апостиль қўйиш учун тақдим этилган расмий ҳужжатни имзолаган аниқ мансабдор шахснинг имзо қўйиш ҳуқуқига ваколатларини тасдиқлаш ва (ёки) расмий ҳужжат чиқадиган ташкилот муҳри босма изи намунасини талаб қилиш зарур бўлса, у холда аризани кўриб чиқиш муддати 20 иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
📌 Фан ва таълим соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш учун Таълим инспекцияси расмий веб-сайти орқали ариза беришингиз ҳамда ариза берувчининг хоҳишига кўра апостиль қўйиш учун расмий ҳужжатларнинг асли ёки нотариал тасдиқланган нусхаларда ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба, жума кунлари соат 10.00-13.00гача Таълим инспекциясига топширилиши мумкин.

❓Қайси ҳолатларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди?
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомга асосан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар қуйидаги ҳолатларда тан олинмайди:
🔹 хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистон Республикасидагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган бўлса (ҳужжат эгаси таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш, касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаса);
🔹олий маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;
олий таълим босқичларида:
🔹 бакалавриат бўйича ўқиш муддати уч йилдан кам бўлса ёки Европа таълим тизими асосида ўқиш давомида 240 дан кам кредит тўплаган бўлса;
🔹 магистратура бўйича ўқиш муддати бир йилдан кам бўлса;
🔹 бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса;
📌 Айни сабабларга кўра, 2020 йилнинг ўзида 102 нафар, 2021 йилнинг ўтган даврида 69 нафар мурожаат қилганларга синовларга чақирилмасдан дипломини тан олиш рад этилган.
❗️ Юқоридагиларни инобаатга олиб, ушбу шартларга алоҳида эътибор қаратишингизни сўраб қоламиз.

❓ Олий таълим муассасига ўқишга кира олмадим. Энди яқинларим коллеж ёки техникумга ҳужжат топширишни маслаҳат беришяпти. Ушбу муассасалар ҳақида маълумот берсангиз?
✅ Ўтган йилдан бошлаб, мамлакатимиз меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида профессионал таълим муассасалари ташкил қилинди.
Ҳудудларда меҳнат бозорида ўрта бўғин кадрларга бўлган эҳтиёжларга мувофиқ 2021/2022 ўқув йилида 176 та коллежда 170 дан ортиқ касб бўйича, 197 та техникумда 140 га яқин мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Коллежлар ва техникумларга 2021/2022-ўқув йили учун 10 сентябрга қадар ўқишга қабул қилиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин.
Ушбу таълим муассасалари битирувчилар келгусида эгаллаган касб ва мутахассислари бўйича ишлашлари, эҳтиёждан келиб чиқиб кейинчалик олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишлари мумкин.
Эътиборлиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, техникум битирувчилари ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Нодавлат_ташкилотлар
🎓 Таълим инспекциясидан лицензия олмаган нодавлат ОТМлар томонидан берилган дипломлар тан олинмайди
Юртимизда нодавлат олий таълим ташкилот сифатида лицензия олиб, фаолиятни қонуний асосда юритиш учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
2021 йилда 21 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти лицензияланди.
❗️ Абитуриентлар ва ота-оналар диққатига!
Қайсидир нодавлат олий таълим ташкилотига пул тўлашдан аввал Инспекция сайтидаги рўйхатда ушбу муассаса бор-йўқлигини текшириб кўринг ёки Инспекция билан боғланиб (+998 71 231 07 53 (1099), [email protected], @uztdibot), аниқлик киритинг!
🚫 "Лицензияга ҳужжат топширганмиз, яқинда беришади, унгача ўқиб тураверинг" каби гапларга ишониб қолманг!
📹 Youtube(HD) да кўриш: https://youtu.be/JtMBC71DNx4
Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov

Бугун, 22 июль куни соат 10:00да Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифинг бўлиб ўтади.
Брифингни "Ўзбекистон24" ва "UzReport" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Бугун, 22 июль куни соат 10:00да Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифинг бўлиб ўтади.
Брифингни "Ўзбекистон24" ва "UzReport" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси
⚡️ Январь – июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун 294 минг нафардан ортиқ педагог мурожаат юборган
Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.
2022 йилдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта, яъни январь-июнь ва август-декабрь ойларида ўтказилиши йўлга қўйилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун жами 294 минг 175 нафар педагог мурожаат юборишган.
Шулардан:
👉 78 минг 527 нафари яъни 27 фоизи навбатдаги-мажбурий;
👉 214 минг 985 нафари, яъни 73 фоизи навбатдан ташқари, ўзи ихтиёри билан аттестацияда иштирок этиш учун;
👉 809 нафари яъни 0,3 фоизи эса имтиёзлари мавжудлиги сабаб тўғридан-тўғри тоифа олиш учун мурожаат юборишган.
Педагог кадрлар учун қулайликлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 мартдан бошлаб 30 та ўқув фанларидан тест синовлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этилди.
Ўқув фанларидан малака синовлари жорий йилнинг март, апрель ва май ойларида реал вақт режимида, барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланган хоналарда онлайн тарзда ўтказилди.
Маданият ва санъат йўналишидаги мутахассислик ва умумкасбий фанлардан эса ижодий имтиҳон шаклида ташкил қилинди.
Барча ҳудудларда ўтказилган синовлар imtihon.tdi.uz сайти орқали реал вақт режимида эфирга узатиб борилди.
📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этган

Якуний натижаларига кўра аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг
👉 16 минг 190 нафари, яъни 6 фоизи олий малака тоифаси;
👉 53 минг 662 нафари яъни 19 фоизи биринчи малака тоифаси;
👉 104 минг 782 нафари яъни 38 фоиз иккинчи малака тоифаси олишга муваффақ бўлишган.
Шунингдек, 22 минг 626 нафар 8 фоиз педагогларга мутахассис малака тоифаси бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.
20 минг 30 нафар 7 фоиз педагоглар нисбатан эса “Мутахассис лавозимига мувофиқ эмас” деб топилди.
Аттестацияда иштирок этиб, паст натижа қайд этган 61 489 (22,1%) нафар педагоглар ўз ихтиёри билан навбатдан ташқари қанташганликлари сабабли уларга нисбатан салбий қарорлар қабул қилинмади, яъни амалдаги тоифаси пасайтирилмади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этишган.