O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Кредиторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш институти янада такомиллашади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10573

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан кредиторларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш институти янада такомиллашади. Мажбурий ижро этиш жараёнида барча кредиторлар манфаатларини тенг равишда қаноатлантириш принципи вужудга келади.

#uzlidep #fraksiya #qonunloyihasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига унинг жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаклари билдирилган.

По случаю победы на состоявшихся 24 октября текущего года президентских выборах на имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступают поздравления от глав государств, правительств и парламентов зарубежных стран, руководителей авторитетных международных организаций. В них выражаются искренние пожелания крепкого здоровья, благополучия и успехов главе нашего государства, а также мира, прогресса и процветания народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #saylov2021 #galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️ Ғалладан бўшаган ерни ишсиз аҳолига вақтинча берган фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилинади

👉 “Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

⬇️Қонун лойиҳасида қуйидаги мақсад ва вазифалар назарда тутилган:

фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тегишли ғалладан бўшаган ер участкаларини ер солиғидан озод қилиш кўринишида рағбатлантириш;

электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш.

➡️ Лойиҳа қабул қилиниши билан ғаллага ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ер солиғидан озод қилинади ҳамда ушбу маблағлар уларнинг ихтиёрида қолади. Ғалладан бўшаган ер участкаларининг ишсиз аҳолига ижара асосида берилиши натижасида ишсизлик кўрсаткичлари пасаяди, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш фақат ҳисобот ойида амалга оширилиши йўлга қўйилади ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзи юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олди олинади.

➡️ Қонун лойиҳаси билан ғалладан бўшаган ер участкаларини ишсиз аҳолига тарқатиш шарти билан фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларини ҳамда ер участкаларини ижарага олган фуқароларни ушбу ер участкаларига ҳисобланиши лозим бўлган ер солиғидан озод қилиш, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш назарда тутилмоқда.

#uzlidep #qonunloyihasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
1 ноябрдан нималар ўзгаради?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/10574

- Маҳсулот сифати устидан назорат кучайтирилади

- Текширувлар сони оширилди

- Вақтида кўрсатилмаган давлат хизматлари учун пуллар қайтарилади

- Нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун хизматлар рўйхати кенгайтирилди

- Қурувчилардан солиқчилар учун яна битта ҳисобот

- Етим болалар жамғармалар томонидан қўллаб-қувватланади

- Металл прокатига янги талаблар қўйилди

-Меҳнат бозори тадқиқотлари институти нима билан шуғулланади

- Бир қатор имтиёзлар бекор қилинди

#uzlidep #1noyabrdannimalarozgaradi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутатлик назорати натижасида масала ўз ечимини топди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10562

Тахиатош тумани ҳудудидаги дренаж тармоқларини қуриш ва қайта таъмирлаш учун 2017-2018 йилларда 9 дона вертикал дренаж тизимиини қуриш мақсадида жами 897 миллион 390 минг сӯм маблағ ажратилган.

Ушбу маблағларнинг ҳақиқатдан ҳам мақсадли ва самарали сарфланишини аниқлаш мақсадида депутат Азат Матмуратов томонидан депутатлик ваколатидан келиб чиқиб, Тахиатош туманидаги 9 та вертикал дренажнинг қурилиш-лойиҳа (смета) ҳужжатлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида юқорида қайд этилган корхоналар томонидан ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан маблағларнинг талон-торож этилганлиги, дренаж системасининг тўлиқ битмаганлиги маълум бўлди.

#uzlidep #deputatnazorati #amaliynatija

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев проведет совещание по налоговым поступлениям и параметрам бюджета на 2022 год.

#uzlidep #Mirziyoyev #soliq

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бугун, шунингдек, давлатимиз раҳбари раислигида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказилади.

Сегодня под председательством главы государства состоится также видеоселекторное совещание, на котором будут рассмотрены вопросы реализации общенационального проекта "Яшил макон", меры эффективной организации системы озеленения, посадки и ухода за деревьями.

#uzlidep #Mirziyoyev #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Давлат раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгилангани, бу тамойиллар бюджетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Бюджет лойиҳасининг асосий параметрлари кўриб чиқилди. Уни маҳаллий кенгашлар, тадбиркорлар ва аҳоли билан муҳокама қилиш лозимлиги айтилди.

Президент провел совещание по налоговым поступлениям и параметрам бюджета на 2022 год.
Глава государства подчеркнул, что возвышение человеческого достоинства и улучшение жизни людей определены главной целью в нашей стране, именно эти принципы должны быть основным критерием при формировании бюджета.
Рассмотрены основные параметры проекта государственного бюджета. Указано на необходимость обсуждения проекта с местными кенгашами, предпринимателями и населением.

#Mirziyoyev #yigilish #byudjet #asosiyparametrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Расул Кушербаев: Умид қиламизки, янги қонун тўғри йўлда ишлатилиб, қийин вазиятда қолган юртдошларимизнинг соғлигини тиклашга хизмат қилади.

🕺Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси учун донор, беморнинг яқин қариндоши бўлиши керак, деган чеклов бекор қилинмоқда.

❗️Бу ҳақдаги ўзгариш депутатлар томонидан кўриб чиқилган "Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун лойиҳасида белгиланмоқда.

Эндиликда донор сифатида ўзидан аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантация учун олинишига ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган инсон тушунилади.

Амалдаги таҳрирда донор-беморга трансплантация қилиш учун органлари, тўқималари ва (ёки) хужайраларини ўз ихтиёри билан бераётган инсон тушунилиб, у уч йилдан ортиқ никоҳда бўлган эр-хотинлар ва уларнинг олдинги турмушидан бўлган фарзандлари, тўғри ва ён тарафдан бўлган қариндошлари, шунингдек, ўгай ота, ўгай она, ўгай ўғил, ўгай қиз ва оила ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фарзандликка олинган болалар тирик донор бўлиши мумкин эди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб Сенатга юборилди.

#uzlidep #fraksiya #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Ушбу мақсадлар учун 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #muallim #shifokor #oylik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#Muhokamalarda_faol_qatnashing

Бозорлардаги давлат улуши сотилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда улардаги давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

#uzlidep #muhokama #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Кун тартибига иккита муҳим масала киритилган:

- аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш;

- шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш.

Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева. На повестке дня два важных вопроса:

- обеспечение населения качественным жильем, строительство массивов "Янги Узбекистон";

- реализация в городах, районных центрах и населенных пунктах общенационального проекта "Яшил макон", нацеленного на улучшение экологических условий и качества атмосферного воздуха.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари “Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилдаги барча ислоҳотлар аҳолига муносиб турмуш шароити яратишга қаратилишини таъкидлади.

"Сўнгги йилларда ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ уй-жой барпо этилди. Мамлакатимизда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳ қайд этилмоқда, аҳоли сони келгуси беш йилда 38 миллионга етиши кутилмоқда.

Буларни инобатга олиб, аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш учун келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуришимиз зарур.

Жойлардаги сайловолди учрашувларида ҳар бир ҳудудда барча иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон массивлари”ни барпо этиш, бу орқали келгуси беш йилда 250 мингдан зиёд хонадон қуриш режа қилинган", деди Президент.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янги уй-жой массивлари нархини бу йилги даражада ушлаб қолиш зарур - Президент

💰 Уйлар нархини барқарор сақлаб туриш мақсадида
янги уй-жой массивларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади.

🏦 Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурувчиларга Марказий банк ставкасидан ошган қисми 24 ой давомида қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 1 триллион сўм йўналтирилади.

🏚 Шунингдек, келгуси йили янги массивларда қурилаётган уйларнинг 1 мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан кафолатли сотиб олинади. Бунинг учун 220 миллиард сўм маблағ қурилиш ташкилотларига олдиндан ўтказиб берилади.

⚪️ Бундан ташқари, цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилади.

🔻 Цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилади. Бу 1 тонна цементнинг ишлаб чиқариш таннархини 7 фоизга қискартириш имконини беради.

❗️Булар ҳам уйларнинг нархини сезиларли туширишга олиб келади.

#uzlidep #Mirziyoyev #uyjoynarxi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube