O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE

😎 Валюта ва қимматбаҳо металлар, тошларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли курашиш таъминланади

🔍Фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валюта ҳамда қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласини тартибга солиш бўйича ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишди.

🔍Йиғилишда таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси суд-тергов амалиётида учраётган ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, валюта ва қимматбаҳо металлар, тошларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли курашни таъминлаш, жавобгарликни аниқ белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасида Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекска киритилаётган ўзгартишлар орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмлари кучайтирилмоқда.

🔍Фракция аъзолари томонидан қонун нормаларининг аниқ ва бир хилда қўлланилиши, махсус “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун билан мутаносибликда бўлиши, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига қўшимча юклама юкламаслиги ижобий баҳоланди. Айниқса, валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан бўйин товлаш учун белгиланган жавобгарликнинг бекор қилиниши мамлакатдаги эркин иқтисодий муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

🔍Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари қонун лойиҳасининг муҳимлигини инобатга олган ҳолда биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔴 #LIVE

😎 Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

🔍Фракция йиғилишида “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

🔍Фракция аъзолари қонун лойиҳасида назарда тутилган ижтимоий хизматлар турлари, ижтимоий ходимнинг мақоми ва ваколатлари, шунингдек, давлат ҳамда нодавлат ташкилотларининг ушбу соҳадаги иштирокига доир қоидаларни қўллаб-қувватладилар. Айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушган шахслар (оила)лар учун мослашувчан ва манзилли ёрдам кўрсатишнинг аниқ механизмларини белгилаб бериши қонун лойиҳасининг долзарблигини намоён этади.

🔍Йиғилишда, шунингдек, ижтимоий ходимларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, малака талабларини белгилаш, супервизия тизимини жорий этиш, ижтимоий хизматларни стандартлаштириш орқали сифат ва самарадорликни оширишга доир нормалар ижобий баҳоланди. Қонун ижроси орқали аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига замонавий ёндашув асосида ёрдам кўрсатиш учун ҳуқуқий замин яратилиши таъкидланди.

🔍Фракция аъзолари мазкур ҳужжат ижтимоий адолат, инсон қадрини юксалтириш ва “Инсонга эътибор – жамиятга эътибор” тамойилини ҳаётга татбиқ этишда муҳим қадам бўлишини алоҳида қайд этдилар.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
😎 Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи билан боғлиқ муносабатлар такомиллаштирилмоқда

🔍 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ноқонуний савдолар билан боғлиқ 99 та ҳолат аниқланган

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2👏1💯1
🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон-Мўғулистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликнинг янги босқичи

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтяпти. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим масалалар ва бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг Мўғулистонга амалга оширган давлат ташрифининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

🔍Фракция аъзолари икки томонлама муносабатлар тарихида биринчиси бўлган ушбу ташриф кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон алоқаларини ривожлантиришда янги босқични бошлаб берганини эътироф этишди. Хусусан, икки давлат ўртасида тоғ-кон соҳасидаги шериклик, жумладан, геология-қидирув дастурини ишлаб чиқиш, хомашё ресурслари конларини ўзлаштириш, технологиялар трансфери, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйиладиган бўлди. Шунингдек, қўшма кластерлар ташкил этиш, гўшт-сут, жун ва чарм маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш борасида ҳам ҳамкорлик олиб борилади.

🔍Президентимизнинг Мўғулистонга ташрифи барқарор ривожланиш, тенг ҳуқуқли мулоқот ва ўзаро манфаатлар асосидаги икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди. Имзоланган Кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларация, аслида, ўнлаб йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар харитасидир.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔘 #LIVE

😎 Ер участкаларидан самарасиз фойдаланилганлик учун жарималар белгиланади

🔍Фракция йиғилишида “Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларида жойлашган, одатда фойдаланилмай қолган, каналлар, сув олиш пунктлари, сув оқариш йўллари, коллектор-дренаж тармоқлари ва уларнинг атрофидаги майдонлардан оқилона фойдаланиш имконини яратади. Мазкур ерлар, мавжуд қонунчиликда белгиланмагани сабабли, амалда ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилмасдан, самарасиз ҳолда турибди. Қонун лойиҳасида эса бу майдонларни тўғридан-тўғри озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш мақсадида фойдаланиш учун ҳуқуқий асоси белгиланмоқда.

🔍Қонун лойиҳаси билан шунингдек, агар ер участкалари самарасиз фойдаланилаётган бўлса, уларни самарали фойдаланишга йўналтириш, бу мақсадда маъмурий чоралар, шу жумладан жарималар жорий этиш масалалари ҳам назарда тутилган. Мазкур тадбирлар сув ресурслари танқислиги, об-ҳаво ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини муҳофаза қилишда муҳим роль ўйнайди.

🔍Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали мамлакатнинг экспорт кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔘 #LIVE

😎 Қора металл ва табиий газ бозорида эркин рақобатга йўл очилади

🔍Фракция йиғилишида “Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги янада жадаллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

🔍Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияларига мувофиқ Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодиётга тўлиқ интеграциясини таъминлаш, миллий қонунчиликни халқаро стандартларга уйғунлаштириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

🔍Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзолиги доирасида давлат иштирокидаги айрим йирик корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси билан қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газнинг улгуржи ва чакана савдосига доир фаолиятни лицензиялашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндилари, табиий газ савдоси соҳасига хусусий сектор ва инновацияни жалб қилиш, рақобат ва очиқ бозор муҳитини яратишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP қора металл ва табиий газ бозорида эркин рақобатга йўл очмоқчи

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔘 #LIVE

😎 Озарбайжонга ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб давлатимиз раҳбарининг Озарбайжонга ташрифи давомида эришилган келишувлар аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

🔍Таъкидланганидек, ташриф давомида имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси", Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим, Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим ва 2025-2026 йилларга мўлжалланган саноат кооперацияси дастури каби ҳужжатлар икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиради.

🔍Шунингдек, 2030 йилга қадар товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш дастури, 2025-2027 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиради.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔘 #LIVE

😎 Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар ИҲТ фаолиятини янги босқичга олиб чиқади

🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбарининг Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштироки аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

🔍Президентимизнинг можаро ва низоларни дипломатия ва конструктив музокаралар йўли билан ҳал этишга алоҳида эътибор қаратгани мамлакатимизнинг тинчликсевар ташқи сиёсатининг амалдаги ифодаси экани қайд этилди.

🔍Давлатимиз раҳбарининг “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концепциясини қабул қилиш, Тошкент шаҳрида савдо вазирларининг учрашувини ўтказиш, “яшил йўлаклар” тизимини яратиш, “Экоинвест” дастурини қабул қилиш, Рақамли транспорт ва божхона идорасини ташкил этишни тезлаштириш таклифлари ҳалқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш қайд этилди.

🔍Депутатлар саммитда илгари сурилган ташаббуслар ИҲТ фаолиятини янги босқичга олиб чиқишини эътироф этишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
😎 Бош муҳаррирларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда

🔍Йиғилишда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

🔍Бош муҳаррирнинг ҳуқуқий мақоми, унга қўйиладиган талаблар ва масъулиятига оид нормаларни белгиланади. Шунингдек, Бош муҳаррир нашрларнинг мавзу йўналишларидан келиб чиқиб, тегишли экспертлар ва олимлар ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг тақризларини мустақил олишга ёки муаллифдан (муаллифлардан) тақдим этилишини талаб қилишга оид ҳуқуқлари мустаҳкамланади.

🔍Бош муҳаррир нашрларнинг мавзу йўналишларидан келиб чиқиб, тегишли экспертлар ва олимлар ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг тақризларини мустақил олишга ёки муаллифдан (муаллифлардан) тақдим этилишини талаб қилишга оид ҳуқуқларини мустаҳкамланади.

🔍Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши китобларни миллий стандартлар асосида чоп этилишига, китобларда қонунчилик ва ижтимоий ахлоққа зид мазмундаги ахборотларнинг тарқатилишини олдини олишга ҳамда жамиятда китобхонлик маданиятини ҳамда нашриётларнинг ижтимоий масъулиятини оширишга хизмат қилади.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси муҳокамалардан сўнг депутатлар томонидан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🔘 #LIVE

😎 Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

🔍Кредиторларнинг гаровга қўйилган мол-мулкига нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, кредит ташкилотларининг муаммоли активлар улушини камайтириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш фракция йиғилишида муҳокама қилинган навбатдаги қонун лойиҳасининг асосий моҳиятидир.

🔍“Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги мазкур қонун лойиҳаси билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш киритилади.

🔍Хусусан, лойиҳага кўра, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи идоралар томонидан мол-мулкларга нисбатан қўйилган барча тақиқларни давлат ижрочисининг қарори асосида ечиш, давлат ижрочисининг қарори унда кўрсатилган шахсга мол-мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос бўлиб ҳисобланади.

🔍Шунингдек, мол-мулк бўйича мавжуд мажбуриятлар унинг собиқ эгаси – қарздор зиммасида қолиши назарда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
😎 Тадбиркорларга енгилликлар берилади

🔍 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎3
🔘 #LIVE

😎 “Хавфсиз йўл” миллий дастури йўлларимизни обод қилиш билан бир қаторда, пиёдаларнинг хавфсизлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга

🔍Бугун ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар дастлаб давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 9 июл куни “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги таклиф ва ташаббусларнинг аҳамияти хусусида сўз юритишди.

🔍Таъкидланганидек, видеоселектор йиғилишда “Хавфсиз йўл” миллий дастурини жорий қилиш борасида вазифалар белгиланди. Мазкур дастурни амалга ошириш мақсадида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси фаолияти қайта ташкил қилиниб, ушбу жамғарма тўғридан-тўғри ҳукумат қарамоғига ўтади ва ҳар бир вилоятда филиаллари фаолият юритади.

🔍Жамғармага 2025 йилда 400 млрд сўм тушиши кутилмоқда. Бундан ташқари, фото ва видео радарлар орқали тушадиган жарималарнинг 25% ҳам ушбу жамғармага йўналтирилади. Энг муҳим жиҳати — бу маблағлар биринчи навбатда авария ўчоқлари бўлган хавфли нуқталарни тартибга солишга сарфланади. Йўл ажратувчи тўсиқлар, пиёда йўлаклари, ёритгичлар, светофор ва белгилар ўрнатиш устувор вазифа бўлади.

🔍Депутатлар “Хавфсиз йўл” миллий дастури йўлларимизни обод қилиш билан бир қаторда, пиёдаларнинг хавфсизлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔘 #LIVE

😎 Катта ёшдагиларнинг таълим олиш ҳуқуқини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Қонун таълим соҳасидаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва катта ёшдагиларнинг таълим олиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

🔍Амалиётда катта ёшдаги фуқароларга чет тиллари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти доирасида ўргатилмоқда. Бироқ, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига кўра, кадрларни қайта тайёрлаш таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминлайди.

🔍Кадрлар малакасини ошириш эса касбий билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлайди, кадрларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қилади. Қонунчиликдаги мазкур бўшлиқлар қонун талаблари сунъий равишда бузилишини келтириб чиқармоқда.

🔍Қонунга киритилаётган қўшимча таълим тури ушбу соҳада ҳуқуқни тўғри қўллаш амалиётини таъминлаган ҳолда амалиётдаги тушунмовчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🔘 #LIVE

😎 Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган яна бир қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштиришга қаратилган яна бир қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

🔍“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқаришини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитларни яратишга имкон берадиган солиқ мажбуриятларни бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатлари тартибга солинади.

🔍Шунингдек, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби соддалаштирилади ва улар сонини кескин камайишига эришилади.

🔍Қонун лойиҳаси билан Фуқаролик кодексининг 2 та, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 1 та, Солиқ кодексининг 9 та, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ва “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунларнинг 1 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Фаолият юритмаётган тадбиркорлар реестрдан чиқарилади

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥3👏1🤩1
🔘#LIVE

😎 Мўғулистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади

🔍Бугун O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб давлатимиз раҳбарининг “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти ҳақида сўз юритилди. Хусусан, босқичма-босқич жун ва кашемирни қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Мўғулистонга экспорт ҳажмини ҳар йили ошириб бориб, 10 баробарга кўпайтириш каби вазифалар озиқ-овқат соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам экани қайд этилди.

🔍Қарорда соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида ўзбекистонлик мутахассислар Мўғулистонда малака ошириши белгиланган.

🔍Депутатлар таъкидлаганидек, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга, балки O‘zLiDeP сайловолди дастуридаги устувор вазифалар рўёбига ҳам хизмат қилади. Зотан, партиямиз кейинги 5 йилликда қишлоқ хўжалигидан олинадиган даромадни кесин ошириш ва шу орқали аҳолимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашни ўзининг устувор вазифаси, деб билади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
🔘#LIVE

😎 Базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги ижро ҳужжатлари соддалаштирилган тартибда ижро этилади

🔍Фракция йиғилишида “Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 43¹-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

🔍Қонун лойиҳаси билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43¹-моддасининг иккинчи қисми янги таҳрирда баён этилмоқда.

🔍Унга кўра, видеоконференцалоқа харажатлари, суд буйруғига асосан коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови юзасидан қарздорлик, кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлар бўйича қарздорлик, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги ижро ҳужжатларини (жарима тариқасидаги жиноий жазо ва дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ижро ҳужжатлари бундан мустасно) соддалаштирилган тартибда ижро этиш белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Эндиликда айрим турдаги қарздорликлар масофадан туриб ундирилади

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏2🔥1