O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: Тошкентда ҳавода чанг миқдори белгиланган меъёрлардан 2 баробар кўп

Қурилиш майдонларида чангни бостирувчи замонавий усуллар ва технологиялар кенг жорий қилиниши шарт ва зарур бўлади. Энди шаҳарда “яшил ҳудуд”ларни кўпайтириш, устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Келгуси йилда ҳар бир туманда сайилгоҳ ҳамда шаҳар бўйича 25 та “яшил ҳудуд” ва аллеялар ташкил этилади.

Шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи 28 та каналнинг 111 километр қирғоқлари мустаҳкамланади ва сайилгоҳлар ташкил этилади. Шунингдек, пойтахтнинг 60 километр канал бўйлари, 250 километр пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экилади. Тошкент катта ҳалқа йўлининг атрофида манзарали дарахтлар экилиб, ихотазорлар ташкил этиш орқали “яшил белбоғ” яратилади ҳамда пиёда ва велойўлаклар ташкил этилади.

Чирчиқ дарёсининг шаҳардан ўтувчи 16 километр қисмини ободонлаштириш ҳисобига 306 гектар майдонда рекреацион зона, пиёда йўлаклари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини қамраб олган “Дарё бўйи” мажмуаси барпо этилади. Натижада шаҳардаги “яшил майдонлар” улуши ҳозирги 16 фоиздан 30 фоизга етказилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги тирбандликлар муаммоси қандай ҳал этилишини айтди

Тошкент шаҳар аҳолиси ва уларнинг даромадлари ошгани ҳисобига сўнгги йилларда шахсий автотранспортлар 2-3 баробар кўпайиб, кунига шаҳар кўчаларида 700-800 мингдан зиёд транспорт ҳаракатланмоқда.

Бу тирбандликларни келтириб чиқариш билан бирга, экология, пиёда ва йўловчилар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Лекин, пойтахтнинг жамоат транспорти ва йўл инфратузилмаси бу муаммоларга ҳали муносиб жавоб қайтара олмаяпти. Шаҳарда ерости ва ерусти пиёда ўтиш йўлаклари, автотураргоҳлар етишмайди.

Шунингдек, пойтахтда 500 дан зиёд катта чорраҳалар мавжуд бўлиб, уларнинг 200 тасида транспорт воситаларини ўтказиш даражаси паст. Жамоат транспортидан бор-йўғи 33 фоиз йўловчи фойдаланмоқда. Масалан, бугунги кунда 80 та йўналишдаги автобусларнинг интервали тиғиз пайтларда 30 минутгача кечиккани аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда. Шу боис, келгуси беш йилда шаҳарда ўзаро узвий боғланган барча транспорт турларини ривожлантириш дастури қабул қилинади.

Бунда: ерусти транспорти ва метро йўналишлари кесишувида 16 та йирик автостанциялар; Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар; марказий кўчаларда 40 минг автомобиллар учун 80 та кўп қаватли автотураргоҳлар; тирбандлик юқори бўлган кўчаларда 21 та йўл ўтказгичлар қурилади; ерусти ҳалқа метрополитени йўлининг 7 та бекатдан иборат 13 километр узунликдаги “Қўйлиқ-Қипчоқ” участкаси қурилиши якунига етказилади.

Шунингдек, йўл ҳаракатини “ақлли тартибга солиш” тизими жорий этилиб, бунга шаҳарнинг 500 та йирик чорраҳаси уланади, 200 га яқин мунтазам автобус йўналишлари ташкил этилади, жамоат транспорти паркини янгилаш учун 400 та замонавий автобус, 700 та электробус олиб келинади, 90 та янги замонавий метро поездлари олиб келиниб, йўловчилар ташиш қуввати 2 баробарга оширилади.

Автобуслар қатновини субсидиялаш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади. Энди ташувчиларга субсидиялар йўловчи сонига эмас, балки йўналиш ва қатновлар сонига қараб берилади. Шунингдек, кундан-кунга ҳаётимизга кириб келаётган янги технологияларни инобатга олиб, электромобиллардан фойдаланиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадида 50 та қувватлаш станцияси ва бошқа инфратузилмалар яратилади.

Бундан ташқари, 1,8 минг километр автомобиль йўли ва ички кўчаларни таъмирлашга 3 триллион 200 миллиард сўм маблағлар йўналтирилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Тошкент шаҳридаги ҳар бир маҳаллага 10 миллиард сўмдан ажратилади - Шавкат Мирзиёев

Жорий йилда пойтахт аҳолиси билан учрашганимда маҳаллаларни обод қилиш бўйича олдимга кўплаб муаммоларни кўтариб чиқишди. Буларни ҳал қилиш учун ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўм берилгани, маблағлар жамоатчилик таклифлари ва уларнинг бевосита назорати остида сарфланаётгани ўз самарасини берди.

Ушбу тажрибани тизимли давом эттириб, ажратилаётган маблағларни янада кўпайтирамиз. Бунинг учун 575 та маҳаллани ривожлантириш бўйича шаҳар ҳокимлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилади ҳамда ҳар бир маҳаллага 10 миллиард сўмдан ажратилади. Бу шаҳар бўйича қарийб 600 миллион доллар маблағ деганидир.

Бунда, ушбу маблағларнинг 5 миллиард сўми аҳоли таклифлари асосида, очиқ ва шаффоф “Фуқаролар бюджети” тизимидан фойдаланиб, энг долзарб бўлган ижтимоий ва коммунал лойиҳаларга сарфланади. Яна 5 миллиард сўми эса маҳаллада бандликни таъминлаш, кичик ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Ушбу маблағдан самарали фойдаланишга янги иш бошлайдиган ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади.

Умуман олганда, Тошкент шаҳар ҳокимлигида Пойтахт иқтисодиёти ва урбанизация масалалари билан тизимли шуғулланадиган илмий марказ очилади. Ушбу марказ аҳоли орасида доимий сўровлар ўтказиб, мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини ишлаб чиқади.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

«Мен бежиз Жанубий Кореяга кўп тўхталмайман, уларнинг бирорта табиий бойлиги йўқ» – Шавкат Мирзиёев инсон потенциалига тўхталди

Мен Жанубий Корея ислоҳотларини кўп ўрганганман, ўрганаман. Бежиз бу давлат ҳақида кўп тўхталмайман. Уларнинг бирорта табиий бойлиги йўқ, лекин 60 йил ичида уруш кўрган қашшоқ давлатдан энг ривожланган давлатлар қаторига қўшилди. Биз ҳам мустақил бўлганимизга 30 йил бўлди-ку.

Жанубий Корея етакчилари бир вақтлар уйма-уй юришган, “Ҳой фалончи, нега сенинг фарзандинг уч кундан бери мактабга бормаяпти?” деган аниқ савол қўяди. Фарзандларининг таълимига жиддий эътибор беришади. Мен ҳам маҳалладан ана шундай ташаббуслар кутяпман. Маҳалла ҳар бир жараёнда иштирок этиши керак.

Мана, Кореяда хизмат турларининг ўзи 1000 тадан ортиқ, бизда эса Тошкент шаҳрида энди 70 тага етказдик. 1000 та қаёқда-ю, 70 та қаёқда? Ҳаммамиз бир нарсани билиб олайлик – Тошкент шаҳрида ҳали муаммоларимиз кўп. Ҳаммамиз белимизни маҳкам боғлаб ишлашимиз керак.

Мен маҳаллага шунчаки пул ажратмайман, 600 млн доллар катта маблағ. Қаттиқ назорат бўлади, жамоатчилик кузатиб туради. Президент юрган йўллар ҳар бир маҳаллаларда бўлиши керак. Наманган гуллар шаҳри дейилади, нега Тошкент гуллар шаҳри бўлмаслиги керак.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Тошкент халқаро молиявий маркази барпо этилади

“Тошкент – бизнес учун улкан имкониятлар шаҳри” дастурини амалга ошириш орқали келгуси беш йил ичида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 200 триллион сўмга етказилиб, қарийб 2 баробарга ўсиши таъминланади.

Келажакда Тошкент шаҳрини илғор инновацион ва инвестицион ҳудудга айлантирамиз. Шаҳарда жойлашган оғир саноат корхоналари пойтахт ташқарисига босқичма-босқич кўчирилади. Шаҳарда эса юқори технологияли инновацион тармоқлар – электроника ва электротехника, Ай-Ти инжиниринг, биотехнология корхоналари жойлашади.

“Ўзэкспомарказ” ҳудудида Тошкент халқаро молиявий маркази барпо этилади ва унда фаолият юритадиган халқаро банклар, молиявий институтлар, юридик, консалтинг ва инвестицион компанияларга қулай шароитлар яратилади. Ушбу марказ нафақат Ўзбекистон, балки минтақамиз учун Инвестициялар хабига айланади.

Шаҳар учун алоҳида Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази очилади. Шунингдек, кадрлар захирасини яратиш мақсадида, “таълим – илм – тадқиқот” тамойили асосида ҳар бир олийгоҳ ўқув дастурлари “яшил” ва “рақамли” иқтисодиётга йўналтириш учун трансформация қилинади. Ушбу тизимнинг ўзаги Янги Ўзбекистон университети бўлади.

Ҳар бир туманда Инновация ва технология маркази ҳамда “лойиҳа гуруҳлари” ташкил этилиб, уларда давлат-хусусий шериклик асосида алоҳида технопарк ва Ай-Ти мактаби фаолият юритади. Истиқболли лойиҳаларга Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси 30 фоиз улуш билан киради ва бунга 200 миллион доллар ажратилади.

Янги ташкил этиладиган Ўзбекистон тараққиёт банки томонидан Тошкент шаҳри тадбиркорларига қулай шартларда узоқ муддатли кредитлар ажратиш учун 1 миллиард доллар ресурслар тижорат банклари орқали эмас, балки тўғридан тўғри йўналтирилади. Пойтахтга инвестиция ва илғор технологиялар, энг нуфузли халқаро компанияларни кенг жалб қилиш учун келгуси йили “Тошкент халқаро инвестиция форуми” ўтказилади. Бу орқали қўшимча 10 миллиард доллар инвестицияларни жалб қилиш имкониятини яратамиз.

Умуман, Тошкент шаҳрида кейинги беш йилда 14 миллиард долларлик 2 мингга яқин инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 250 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади. Тошкент шаҳри атрофида “саноат белбоғи” ташкил қилиниб, Бектемир, Сергели, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманлари юқори даромад келтирувчи саноат тармоқларига мослаштирилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Фарзандини хусусий боғча ва мактабларга берганларга солиқ имтиёзи берилади

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашувда таълим сифати ҳақида тўхталиб ўтди.

«Айрим шаҳар мактабларида битта синфда 45-50 тагача болажонларимиз ўқиётганидан яхши хабардорман.
Давлат боғчасига фарзандини бераман деб, ойлаб, ҳатто йиллаб навбат кутаётган оилалар ҳам бор.

Шу боис, фарзандларини хусусий боғча ва мактабга берган ота-оналар, енгилликлар беришимизни кутаяпти.

Энди, хусусий мактаб ва боғчалар учун, ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмайди. Бу – ҳар бир фарзанд тўловидан ойига 400 минг сўмгача маблағ рўзғорда қолади, дегани», — деди Шавкат Мирзиёев.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Тошкент шаҳрида интернет тезлигини 5 баробарга ошириш режалаштирилган

Келгуси беш йилда шаҳарда интернет тезлигини 5 баробарга, рақамли хизматлар ҳажмини 3 баробарга ошириш режалаштирилган.

Шу мақсадда, “Рақамли Тошкент” ва “Ақлли шаҳар” дастурлари амалга оширилиб, улар доирасида: шаҳарда қуриладиган ҳар бир кўп қаватли уй-жой, таълим, тиббиёт, маданият ва бошқа объектлар юқори тезликдаги интернет тармоғи билан жиҳозланиши шарт бўлади; мавжуд 2 мингта тиббиёт ташкилотлари, боғча, мактаб, олийгоҳ ва маҳалла идоралари юқори тезликдаги интернет тармоғига уланади; барча метро станциялари, автобус бекатлари ва бошқа жамоат жойлари симсиз интернет тармоғи билан таъминланади; давлат хизматлари ва пенсия тизими тўлиқ рақамлаштирилади; шаҳар аҳолиси учун ягона тиббий карта, тиббий суғурта ва электрон рецепт ахборот тизимлари ишга туширилади.

Шунингдек, барча туманларда “Хавфсиз шаҳар” тизими жорий этилади. Бунда, сунъий интеллект қурилмаларидан кенг фойдаланган ҳолда, аҳоли гавжум жойлар, дам олиш масканлари, вокзал ва аэропортлар ҳамда чорраҳаларда шахсни идентификация қилиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, Мирзо Улуғбек туманида “АйТи парк” фойдаланишга топширилиб, рақамли маҳсулотлар ҳажми 100 миллион долларга етказилади. Бунда замонавий молиявий технологиялар, телемедицина, электрон тижорат, транспорт ва логистикада масофавий бошқарув, онлайн таълим каби рақамли хизматлар кенг жорий этилади. Бу орқали ахборот технологиялари соҳасида 21 мингта янги иш ўринлари яратилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев пойтахтда шароити аянчли аҳволда бўлган шифохоналарни санаб ўтди

Шаҳарнинг соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор муаммолар йиғилиб қолгани аҳолимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мавжуд 76 та поликлиниканинг ярмида диагностика ускуналари 20-30 йилдан бери ишлатиб келинади. Шунингдек, пойтахтнинг 74 та шифохонасидан 35 фоизи кам қувватли, 5 таси кўп тармоқли тиббий хизматларни кўрсата олади, холос.

Сергели ва Янгиҳаёт туманларида бирорта шифохона йўқ. Миробод, Яккасарой, Юнусобод ва Бектемир туманларида эса туғруқхона мавжуд эмас. Яккасаройдаги 3-сон болалар юқумли касалликлари, Шайхонтоҳурдаги болалар кардио-ревматологияси, Юнусободдаги 7-сон шифохоналаридаги шароитлар айниқса аянчли аҳволда.

Шу боис, Тошкент шаҳрида “Соғлом турмуш ва сифатли тиббиёт” дастурини амалга оширамиз. Авваламбор, бирламчи бўғинда пойтахтнинг 575 та маҳалласида “тиббиёт бригадалари” ташкил этилиб, улар томонидан, диабет, аёллар онкологияси, ҳомила нуқсони, қамқонлик, ва паразитар касалликлар бўйича скрининг текширувлари амалга оширилади.

13 та янги оилавий поликлиника қурилади, 25 таси тўлиқ таъмирланиб, энг замонавий ускуналар билан жиҳозланади, барча болалар шифохоналари ва туғруқхоналар таъмирланиб, жиҳозланади. Аёллар онкологияси, кўз ва сил касалликларини барвақт аниқлаш мақсадида 5 та тиббий диагностика автобуси орқали шаҳар маҳаллалари ва йирик корхоналарда мунтазам скрининг тадбирлари йўлга қўйилади. Келгуси йилда 50 та ва кейинчалик яна 100 та тез тиббий ёрдам машинаси олинади, шу орқали чақирувга кечикиш ҳолатларига барҳам берилади.

Миробод, Яккасарой, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларида поликлиника, диагностика маркази, замонавий лаборатория, туғруқхона ва кўп тармоқли шифохонани ўзига қамраб олган тиббиёт кластерлари ташкил этилади. Натижада, шаҳар шифохоналарида 30 турдаги хирургия, 15 турдаги эндокринология ва 12 турдаги кардиология янги даволаш амалиётлари жорий этилади. Бу – республика ихтисослашган тиббиёт марказларига мурожаатларни 4 баробарга камайтиради. Ушбу мақсадлар учун келгуси беш йилда бюджетдан 2 триллион сўм маблағ ажратилади. Шу билан бирга, келгуси икки йилда пойтахт аҳолиси учун давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш бошланади.

Яна бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Халқ орасида “Янги ТошМИ” деб танилган Тошкент тиббиёт академиясининг 1,1 минг ўринли клиникаси 40 йилдан бери бирор марта капитал таъмирланмаган. Ушбу клиникани келгуси беш йилда тиббиёт тизимининг “флагмани”га айлантириш дастури амалга оширилади. Шунингдек, туташ ҳудудда энг илғор хорижий технологиялар асосида Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази барпо этилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Шавкат Мирзиёев: Келгуси беш йилда хориждан келадиган меҳмонларни 3 миллион нафарга етказиб, туризм хизматлари ҳажмини 1 миллиард долларга олиб чиқиш бўйича барча имкониятлар бор.

Савдо соҳасини иқтисодиётдаги ўрнини ошириш, бошқа тармоқлар учун “драйвер”га айлантириш учун энг катта масала бу – савдо майдонларининг етарли эмаслиги.

Мисол учун, сўнгги икки йилда шаҳарда савдо майдонлари 2 баробарга ошган бўлса-да, уларнинг ҳажми йирик мегаполисларга нисбатан, 10-15 бараварга паст.

Шунинг учун, келгуси беш йилда шаҳардаги савдо майдонлари 10 баробарга оширилади. Бунинг учун:

- 44 та йирик савдо ва кўнгилочар марказлари ишга туширилади;

- ҳар бир туманда тун-у кун фаолият кўрсатадиган савдо ва кўнгилочар кўчалар барпо этилади;

- янги қурилаётган уй-жойлар ва бизнес марказларнинг пастки қаватлари олдиндан хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасига ихтисослаштирилади.

Савдо ва хизматлар соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, янги меҳмонхоналар ва 5 минг квадрат метрдан катта савдо комплекслари:

- беш йил давомида мол-мулк солиғини 2 баробар паст ставкада тўлайдилар;

- қурилган биноларнинг амортизация харажатларини икки йил давомида тўлиқ қоплаш орқали, фойда солиғини камайтириш имконияти яратилади.

Умуман олганда, шаҳар маҳаллаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга, йилига 1 триллион сўм йўналтирилади.

Мен нима учун Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Тошкент шаҳри ҳокимлигига қўйдим? Бу одам тадбиркор. Тадбиркорлик билан пойтахтни ривожлантириши учун бу лавозимни бердик. Замон шиддат билан ўзгаряпти. Тадбиркорлик замон талаби бўляпти. Энди Ортиқхўжаев ҳам керак бўлса 10 баробар кўпроқ ҳаракат қилиши лозим.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴 #LIVE

Тошкентда бир нечта олийгоҳларни боғлаган ҳолда 25 минг ўринли кампуслар ташкил этилади

Бугунги кунда пойтахт олийгоҳларида 250 минг талаба таълим олмоқда. Келгуси беш йилда бу кўрсаткич 2 баробарга ошади.

Шундан келиб чиқиб, бугунги учрашув ўтказилаётган Ёшлар шаҳарчасининг қувватлари кенгайтирилади ва унинг инфратузилмаси янгиланади, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб бир нечта олийгоҳларни боғлаган ҳолда 25 минг ўринли кампуслар ташкил этилади.

Камида 20 та олийгоҳ таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Миллий университет ва Техника университетини жаҳоннинг нуфузли рейтингларига кириши бўйича алоҳида дастур қабул қилинади. Шунингдек, келгуси беш йилда зарур бўладиган янги касблар бўйича нуфузли хорижий университетлар билан бирга камида 10 та янги олийгоҳ ташкил этилиб, амалда ишлаб турганлари билан уларнинг жами сони 31 тага етади.

Шунингдек, магистратурада таълим олиш учун, Тошкент шаҳридаги хорижий ва нодавлат олийгоҳларга – 200 та ҳамда хотин-қизлар учун давлат олийгоҳларига 500 та давлат гранти берилади. Ҳар бир талабага ойига 5 гигабайт бепул интернет берилади.

Ёшларнинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида “Заковат” клубининг биносини ҳамда “Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси”ни барпо этамиз.

Пойтахтда илм-фанни янада ривожлантириш, бунга истеъдодли ёш олимларни кенг жалб қилиш бўйича алоҳида дастурни амалга оширамиз. Инновациялар вазирлиги ва Фанлар академияси орқали олимларнинг илм-фан ва инновация соҳаларидаги янги тадқиқотларига 100 миллион доллар ажратамиз. Жумладан, 70 миллион доллар илмий ишланмалар ва уларни иқтисодиётнинг реал соҳаларига жорий этишга, қолган қисми эса “Ёшлар шаҳарчаси”да жойлашган “Инновацион хаб” орқали стартап лойиҳаларига берилади.

Шунингдек, Ай-Ти парк негизида Илмий инновациялар маркази ташкил этилиб, унга ҳар йили 30 миллиард сўм ажратилади. Ёш олимларнинг илмий мақола ва материалларини энг нуфузли халқаро илмий журналларда чоп этиш харажатлари ҳам бюджетдан қоплаб берилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP фаоллари маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб сайловолди тарғибот акциясини олиб боряпти

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #insonqadriuchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон фаровонлиги, эркинлиги, хавфсизлиги, қадри учун

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #InsonQadriUchun

👉 @uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон фаровонлиги, эркинлиги, хавфсизлиги, қадри учун

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #InsonQadriUchun

👉 @uzlidep
“Humo Arena” мажмуасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тадбир ўтказди. Мониторларда Марказий сайлов комиссиясининг сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани онлайн тарзда намойиш этилди. Шавкат Мирзиёев сайловда қатнашганлар умумий сонининг 80,1 фоиз овози билан ғалаба қозонгани эълон қилинди.
Тадбирда Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун халқимизга миннатдорлик билдирди.

В комплексе «Humo Arena» состоялось мероприятие Либерально-демократической партии Узбекистана. На мониторах транслировалась пресс-конференция Центральной избирательной комиссии, посвященная предварительным итогам президентских выборов. Шавкат Миромонович Мирзиёев, набравший 80,1 процент голосов избирателей, объявлен победителем выборов.
Шавкат Мирзиёев выступил на мероприятии и поблагодарил наш народ за оказанное ему высокое доверие.

#Mirziyoyev #saylov2021 #dastlabkinatijalar #Prezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига унинг жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаклари билдирилган.

По случаю победы на состоявшихся 24 октября текущего года президентских выборах на имя Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева поступают поздравления от глав государств, правительств и парламентов зарубежных стран, руководителей авторитетных международных организаций. В них выражаются искренние пожелания крепкого здоровья, благополучия и успехов главе нашего государства, а также мира, прогресса и процветания народу Узбекистана.

#Mirziyoyev #qutlovlar #saylov2021 #galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter