O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Янги уй-жой массивлари нархини бу йилги даражада ушлаб қолиш зарур - Президент

💰 Уйлар нархини барқарор сақлаб туриш мақсадида
янги уй-жой массивларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилади.

🏦 Тадбиркорлик жамғармаси томонидан қурувчиларга Марказий банк ставкасидан ошган қисми 24 ой давомида қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун бюджетдан 1 триллион сўм йўналтирилади.

🏚 Шунингдек, келгуси йили янги массивларда қурилаётган уйларнинг 1 мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан кафолатли сотиб олинади. Бунинг учун 220 миллиард сўм маблағ қурилиш ташкилотларига олдиндан ўтказиб берилади.

⚪️ Бундан ташқари, цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилади.

🔻 Цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилади. Бу 1 тонна цементнинг ишлаб чиқариш таннархини 7 фоизга қискартириш имконини беради.

❗️Булар ҳам уйларнинг нархини сезиларли туширишга олиб келади.

#uzlidep #Mirziyoyev #uyjoynarxi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube