Uzb_Meteo
13.4K subscribers
8.84K photos
2.7K videos
40 files
8.57K links
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогноз шарҳлари, тадқиқотлар, маърузалар канали.

Видео хабар ва расмлар жўнатиш: @aloqa_meteo_bot

Донат учун линк: https://tirikchilik.uz/uzb_meteo

Канал админи билан боғланиш: @Erkin_Ikramovich
Download Telegram
Forwarded from Uzb_Meteo
Иссиқ жазирамада ташқарида ишлайдиган ходимларнинг иш вақти...

Россиянинг Роспотребнадзори, бошқача айтганда, биздаги истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига ўхшаш ташкилот Россияда 22-24 июнь кунлари аномал иссиқда айрим иш берувчиларга ташқарида ишлайдиган ходимлари учун бир нечта мажбуриятларни бажариб қўйишлари кераклигини эслатиб ўтган(https://www.rospotrebnadzor.ru/about/info/news/news_details.php?ELEMENT_ID=18125).

Хусусан, назорат агентлиги 21 июнь куни Росгидромет огоҳлантириш хабари асосида, ҳаво ҳароратининг +32,5 даражадан юқори кўтариладиган пайтлари ташқарида ишлайдиган ходимлар иш соатини кечки ёки тонг пайтига кўчириш кераклиги, 40 ёшдан катталарни вақтинча ишга жалб қилмаслик, жазирама иссиқ кунлар чекингунга қадар ходимларга енгил бош кийимлар таъминланиши ва бошқа бир нечта мажбуриятларини бажариб қўйишлари кераклигини эслатган.

Дарҳақиқат, 23 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида июнь ойида муқаддам кузатилмаган рекорд иссиқ ҳароратлар қайд этилди. Бу икки йирик шаҳарда термометр устунчалари максимал +35 даражагача иссиқни кўрсатди.🌡📈

Бизда, ҳарорат кўтарилиб кетса, ташқарида ишлайдиганларга иссиқни салбий таъсирини юмшатишга қаратилган қандай йўриқнома бор ўзи? Нега, йиллар ўтиб, ёз жазирамалари тинмай инсонни тинкасини қуритаётган бир маконда, бу каби ҳужжатни ишлаб чиқиш хаёлингизга келмаган? Меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уйишма федерацияси, меҳнат муҳофаза ташкилоти ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлик маъсуллари бу тўғрида нега бош қотирмайсизлар?

Ўйламанг, бу вақтинча эмас, иқлим ўзгараяпти, энди битта жазирамадан сўнг, тезда куз салқини келмайди. Келгуси ёзларда жазирамалар тез-тез Сиз ва халқингизни тинкасини қуритишда давом этаверади. Сизнинг ҳозирги каби бепарволигингиз Сиз ва замондошларингизга потенциал хавф хатарларни келтириб, вазиятни мураккаблаштираверади.

@uzb_meteo
18:15 дан

Навоий вилояти Ғазғон шаҳарчасида нисбатан кучли шамоллар эсиб, кучсиз кўринишдаги чанг бўронлари кўтарилгани айтилмоқда(https://t.iss.one/navoiy_kanaluz/26588).

Ундан олдинроқ, Тошкент шаҳри айрим ҳудудларида қиcқа муддатли ёз ёмғири ёғиб ўтди.💧

@uzb_meteo
Кеча qalampir.uz га берилган интервюда Марказий Осиёнинг уч давлатида қурғоқчилик қишлоқ хўжалигини ''еб бораётгани'' тўғрисидаги сарлавҳага кўзим тушиб қолди. Улар орасида Қирғизистоннинг ҳам борлиги эътиборни тортди.

Қозoғистон ва Tуркманистондаги қурғоқчиликдан хабарим бор, водий вилоятларини тўлиқ ўраб олган Қирғизистонда наҳот қурғоқчилик авж олаётган бўлса?

Дарҳақиқат, ўтган ой ўрталаридан Қирғизистоннинг Чу вилоятида сув етишмаслиги бўйича гидрологик қурғоқчилик авж олган кўринади. Сув етишмаслиги қишлоқ хўжалигидаги вазиятни мураккаблаштирган(https://youtu.be/uQYk-LI7fkk).

Маккажўхори асосацияси бошлиғи Александр Какштикс фикрига кўра, макка ҳосилида бу йил умидбахш натижа кутиш амримаҳол. Сув йўқ, бу эса қорамол боқишда қийинчиликларни юзага келтирмоқда.

Чу вилоятида сув омборларида сув захираси охирги узоқ йилликда фавқулодда ўлик сатҳга келиб қолган. Дарё-сойларда сув оқими меъёрдан 3 баробарга қисқарган. Бу, вилоятга қўшни Қозоғистон шарқий ҳудудларида ҳам кучли қурғоқчилик кузатила бошланганидан дарак. Қирғиз ҳукумати июль ойининг биринчи декадасидаги аномал иссиқдан умидвор. Иссиқ ҳаво баланд тоғликлардаги музликларни эритиб, сув оқимини кўпайтиради деб фермерлар ишонтирилмоқда. Аммо, афсуски, иссиқ ҳаво қурғоқчиликни ошириб, вазиятни баддар абгорлаштирмайдими?

Чу ҳавзаси водий вилоятларига оқиб келувчи дарё-сой ҳавзаларининг қўшни ҳавзасида жойлашган бўлиб, у ерда сув билан боғлиқ вазият водий вилоятларига жиддий таъсир кўрсатмайди. Умуман, водий вилоятларида аста-секин аниқ статистика юритиладиган ғаллачиликда ҳосилдорлик режаси ортиғи билан бажарилаётганидан кўриш мумкинки(https://t.iss.one/bugunuzlive/9048), қурғоқчилик билан боғлиқ вазият водий вилоятларида ҳозирда хавотирли эмас.

#Бугдой

@uzb_meteo
Иссиқ. Куннинг иккинчи ярмида Тошкент ва Фарғона водий вилоятлари ва тоғларда нисбатан беқарор ҳаво.

Факт об-ҳаво.

🕔 05:00


Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +21 +29 даража оралиқни ташкил этмоқда. Урганч шаҳрида +29 даража иссиқ. Вилоят марказий шаҳарларида ёғингарчилик кузатилмаяпти.🌤

Прогноз.

Бугун республика ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тушдан сўнг, Тошкент, Қашқадарё ва Фарғона водий вилоятлари тоғ ва айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтади.🌤

Ҳарорат: Кундуз куни +36 +41 даража, воҳа ва чўл ҳудудларида +43 даражагача, кечқурун +20 +25 даража илиқни ташкил этади.🌡📈

Куннинг иккинчи ярми ва кечга бориб, Фарғона водийси маркази, Навоий, Хоразм, Бухоро ва Қашқадарё вилояти ҳудудларида шамол бироз кучаяди.

https://hydromet.uz

@uzb_meteo
Космик медуза.

Узгидромет Россиянинг Амур ҳудудларида кузатилган ғайритабиий ҳодисага изоҳ берди(https://t.iss.one/uzgydromet/5080).

Табиатда баъзан шундай оптик ҳодисалар ҳам учрайди. Эрта тонг ёки қуёш ботгач ракета учишидан ҳосил бўлган газ бирикмалари ҳавода сув буғлари билан бирикиб, кучсиз ёруғлик заррачасини равшанлаштириб юборади. Кўпинча тасвир яхлит медузасимон денгиз ҳайвонини эслатади.

30 июнь куни эрта тонг Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилояти осмонида кузатилган ғайритабий осмон жисми ҳам айнан космик медуза оптик ҳодисасидир(https://t.iss.one/XORAZMLIKLAR/8282).

@uzb_meteo
#Пахтачилик

Самарқанд вилояти Нарпай тумани ''Элбек'' фермер хўжалиги пахта майдонида томчилатиб суғориш ишлари намунали амалга оширилмоқда(https://t.iss.one/TSTM_DUK/4069).

Биласиз, ғўза барглари кенг ва жуда зич жойлашган ўсимлик ҳисобланади. Табиийки, унда сув истеъмоли ҳам дурустгина. Аммо, фермер томчилатиб суғориш йўлларини топган ва мўл ҳосил олишдан умидвор.

Келгусида, сув муаммоси ва қурғоқчиликнинг салбий таъсирларини камайтириш мақсадида, тезроқ оммавий тарзда суғоришнинг томчилаб ёки бошқа йўллари(мулчалаш)га ўтишни амалга оширишимиз керак. Тўғри, бу осон кечмайди. Аммо, озиқ-овқат занжирини барқарор ушлаб туриш учун шу йўлдан бошқаси кўринмаяпти.

@uzb_meteo
Июнь ойида иссиқ ҳаво туфайли, Тожикистоннинг баланд Помир тоғликларида қор ва музликлар шиддат билан эриди.

Бу каби ҳодиса фонида Амударё дарёсида июнь ойида оқим кўпайди.

Тожикистонда ҳам ўтиб борган июнь ойи ёғинсиз ва иссиқ бўлди. Биргина, пойтахт Душанбе шаҳрида кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июнь ойи кузатилди. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати +29,1 даража кузатилиб, бундан олдин 2008 йил қайд этилган энг иссиқ июнь ойи рекорд қийматидан нақд 1 даражага юқорилаб кетди.

Хабарингиз бор, Тожикистон тоғларида қишда кам ёғин туфайли, Амудурёда апрел ва май ойи бошларида сув кескин камайиб, ''камсувлилик'' кузатилганди. Май ойи охирлари ва июнь ойларидаги иссиқ ҳаво тожик диёридаги баланд тоғ қор ва музликларини эритиб, Амударёда гляциологик оқимни вужудга келтирди.

*P/S: Юқоридаги графикда Амударёда май ойи биринчи ва иккинчи ўн кунлигида маълумотлар йўқлиги учун графикда ўн кунлик сув оқим нол қийматда кўрсатилган. Буни ҳақиқий қийматга йўйманг.

#global_isish
#Гидрологик_ишлар

@uzb_meteo
Эрталабдан +32 даража иссиқ.☀️

Факт об-ҳаво.

🕗 08:00


Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +27 +32 даража оралиқни ташкил этмоқда. Тошкент шаҳрида +32 даража иссиқ. Вилоят марказий шаҳарларида ёғингарчилик кузатилмаяпти.🌤

Прогноз.

Бугун республика ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тушдан сўнг, баланд тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтади.🌤

Ҳарорат: Кундуз куни +36 +41 даража, воҳа ва чўл ҳудудларида +44 даражагача, кечқурун +21 +26 даража илиқни ташкил этади.🌡📈

Кундуз куни чўл ҳудудларда шамол бироз кучаяди.


https://hydromet.uz

@uzb_meteo
ШТОРМ ОГОҲЛАНТИРИШ.❗️❗️❗️

Аномал иссиқ.

6-8 июль кунлари республиканинг деярли барча ҳудудларида Эрон ҳудудларидан кириб келган иссиқ ҳаво массаларининг ''фаол босқичи'' кузатилади.

8 июль куни жануб воҳа ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимал +48 даражагача кўтарилиши мумкин экан.🌡📈

Баланд тоғликларда мавжуд қор ва музликларнинг фаол эриши ортидан, айрим дарёларда сув оқими кўпайиши кутилмоқда.

Қолган соҳаларда аномал иссиқнинг маълум таъсири сезилади.

@uzb_meteo
Айни ёз чилласи учун аномал иссиқ бу, хавфли ҳодиса.

Шундоқ ҳам кескин континентал минтақа учун ёзда ҳароратнинг иқлимий меъёрдан 6 даражадан юқорилаши иқтисодий-ижтимой соҳаларда маълум бир муаммоларни келтириб чиқариши табиий.

Ўйлашимча, ҳукумат тизимлари ҳозирги иссиқ ҳароратнинг салбий таъсирларини юмшатиш, иссиқда ўз фaoлиятини тартибли амалга оширишга қаратилган чора тадбирлари билан ''ўртоқлашса'' бўларди.

@uzb_meteo
+45,1 даража.

Бухоро вилояти Қизилровот метеорологик кузатув станциясида соат 13:30 да ҳаво ҳарорати +45,1 даражага юқорилади.🌡📈

@uzb_meteo
🕑 14:00

Республиканинг вилоят марказий шаҳарларидаги ҳаво ҳарорати кўрсатгичлари.

Ҳаво ҳароратининг максимумлари маҳаллий вақт соат 17:00 гача давом этиши инобатга олинса, ҳарорат юқоридаги қийматлардан бироз юқорилаши мумкин.

Манба: https://hydromet.uz

@uzb_meteo
Иссиқ.🌡📈☀️

Факт об-ҳаво.

🕔 05:00


Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +21 +29 даража оралиқни ташкил этмоқда. Навоий шаҳрида +29 даража иссиқ. Вилоят марказий шаҳарларида ёғингарчилик кузатилмаяпти.🌤

Прогноз.

Бугун республика ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тушдан сўнг, баланд тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.🌤

Ҳарорат: Кундуз куни +38 +43 даража, воҳа ва чўл ҳудудларида +46 даражагача, кечқурун +21 +26 даража илиқни ташкил этади.🌡📈

Кучли шамоллар кутилмайди.

https://hydromet.uz

@uzb_meteo
Қўшни Туркманистоннинг 40 кузатув пунктида 4 июль куни ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори бўлди.

Байрамали кузатув станциясида 4 июль учун кузатувлар тарихидаги энг иссиқ рекорд ҳарорат қайд этилди.

Туркманистон президенти Г.Бердимухамедов 2 июль куни Вазирлар Маҳкамасидаги йиғилишда Туркманистонда 4-7 июль кунлари ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши муносабати билан унинг салбий таъсирларини юмшатишга қаратилган масалалар бўйича атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазири А.Алтиевга бир нечта топшириқлар берган(https://turkmenistan.gov.tm/ru/post/55543/zasedanie-kabineta-ministrov-turkmenistana-9).

Хусусан, оммавий ахборот воситалари ва телеведенияга бу кунлари мунтазам об-ҳаво прогнозлари ва жазирама иссиқ ҳақидаги маълумотларни тез-тез ёритиб бориш мажбурияти юкланган.

5-6 июл кунлари Туркманистоннинг деярли барча ҳудудларида фаол аномал иссиқ кузатилади. Туркмангидрометга кўра, Ашхабод шаҳрида шу кунлари ҳаво ҳарорати +46° дан юқори кўтарилиши мумкин. Бу, рекорд иссиқ ҳароратни беради. Пойтахт Ашхабодда ҳаво ҳароратининг максимали муқаддам +46,0 даража иссиқ бўлган(2015-йил 1 июль). Туркманистон учун максимал қиймат 1983-йил Репетег кузатув пунктида қайд этилиб, ўшанда ҳарорат +51,2 даража иссиқ бўлган. Бу кўрсатгич совет иттифоқ давридаги энг юқори ҳарорат бўлиб, тарихда қолган.

Ўзбекистонда ҳам 6-8 июль кунлари аномал иссиқ бўлиши, Туркманистон орқали кириб келиши кутилаётган иссиқ ҳаво массаларининг фаол босқичи кузатилиши айтилган. Ҳукумат иқтисодий-ижтимоий тармоқларда жазирама иссиқнинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган бир нечта чора-тадбирларни амалга оширишга киришган(https://kun.uz/50758512).

@uzb_meteo
Республика вилоят марказий шаҳарларида куннинг биринчи ярми соат 11:00 даёқ ҳаво ҳарорати инсон ўртача тана ҳароратидан юқорилади. 🌡📈

Нукус, Термиз ва Қарши шаҳарларида ҳаво ҳарорати ҳозирдан +40 даражадан юқорилаган.

Жойларда атмосфера босимининг пасайиши, ҳаводаги намликни ҳам ҳамоҳанг тез қуруқлаштирмоқда. Ҳозирда жойларда денгиз сатҳига келтирилган атмосфера босими 1000 гПа га пасайган. Бу термик депрессия дейилиб, бу жараённинг бошланиш қисмлари Эрон ҳудудларида шакллангани учун ''Эрон иссиқ ҳаво массалари'' ҳам дейилади.

Иссиқ ҳаво массалари 8 июль кунига қадар Ўзбекистонда таъсир кучини кўрсатади. 9 июльдан бошлаб, шимоли ғарбдан совуқроқ нам ҳаво массалари кириб келади. Бу, салқин ва шу билан бирга беқарор об-ҳавони беради. Ҳаво ҳарорати пасаяди. 9-10 июль кунлари айрим жойларда шамоллар эсиб, чанг бўронлар кўтарилиши мумкин.

Манба: https://hydromet.uz

@uzb_meteo
+46,5℃.

Бухоро вилояти қўшни Туркманистон билан чегарадош ''Қизилровот'' метеорологик станциясида маҳаллий вақт соат 14:10 да ҳаво ҳарорати +46,5 даражага юқорилади. Ҳаводаги нисбий намлик 7%...🌡📈

Ўзбекистон республикаси кузатувлар тарихида энг юқори ҳаво ҳарорати Бухоро вилоятининг бошқа Оёқоғитма кузатув станциясида 1983 йил 29 июльда қайд этилиб, термометр устунчаси +49,8 даражага кўтарилган.

@uzb_meteo
Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида электр тармоғида узилишлар кузатилмоқда(https://kun.uz/56100367).

Электр узилишларнинг асосий келтириб чиқарувчи омили ҳаво ҳароратининг аномал исигани бўлиши мумкин.

1 июль ҳолатига республикадаги мавжуд ИЭС ва ИЭМларда суткасига 172,7 млн кв/соат электр энергия ишлаб чиқилган( https://t.iss.one/ies_uz/3116).

Дарвоқе, 4 июль куни ИЭС ва ИЭМлар электр ишлаб чиқариш қувватини 1 июльга нисбатан камайтириб, суткасига 171,9 млн кв/соатга туширибди(https://t.iss.one/ies_uz/3121). 4-июль куни Ўзбекистонда 1-июльдан кўра анча иссиқ бўлганига қарамай, энерготизим негадир электр ишлаб чиқариш қувватини камайтирган.

Ҳукумат аномал иссиқни салбий таъсирларини камайтириш мақсадида, энергетика тизимига ҳам бир нечта топшириқлар берганди адашмасам.

Энергетика тизими, иссиқда нега электр энергия ишлаб чиқариш лимитини камайтиряпти?

@uzb_meteo