Forwarded from Uzb_Meteo
Профессор Тожикистонда музликлар эриб кетишини олдини олиш мумкинлигини таъкидлади.
Тожикистон Фанлар Академияси музликларни ўрганиш маркази директори профессор Абдулҳамид Қаюмов бутун дунёни ''Вахш тажрибаси''га эътибор қаратишини сўради. Тажриба ўтказилган ҳудудда тажрибадан сўнг, ўртача ҳаво ҳарорати 5 даражагача пасайган.🌡📉
Профессор музлик ҳудудларидан пастда сув омборлари қуриш ва дарахтзорлар ташкил этиш орқали, глобал иқлим исишини музликларга таъсирини камайтириши мумкинлигини оммага уқтирмоқда.
Тожик олими Вахш вилоятидаги қурилган сув омбор туфайли, атрофда чўллашган ландшафт ўрнида гектарлаб, ихоталанган ўрмонлар ташкил этилганини, бу яшил масса ва катта сув ҳавзаси 80-100 км радиусдаги майдонда ҳаво ҳароратини ўтмишга нисбатан 3-5 даражага пасайиб кетганини таъкидлади. Бутун дунёда исиш жараёни кетаётган бир пайтда, Тожикистоннинг айни тажриба майдонида ҳаво ҳарорати кескин пасайган.
Айни дамда дунёнинг Италия ва Тожикистон каби давлатлари бу тажрибадан фойдаланмоқда.
''Музликлар эришини олдини олишда музлик майдонларидан пастда айнан сув омборлар қуриш ва ўрмонзорлар ташкил этиш ўз самарасини бериши керак'' дейди олим...
#global_isish
#Гидрологик_ишлар
@uzb_meteo

Sputnik Таджикистан
Профессор рассказал, как предотвратить таяние ледников в Таджикистане
Профессор Абдулхамид Каюмов предложил обратить внимание на опыт Вахша, где среднюю температуру удалось понизить на 5 градусов
1976 ва 2022 йилда шимолий ярим шарнинг ёз ойларидаги ҳарорат фарқи.
Бир қарашда икки даврнинг ёз ойларида ҳаво ҳароратинг жуда катта тафовутини кўриш мумкин.🌡📈
Айтмоқчи, Буюк Британияда ўтган асрнинг энг иссиқ ёз ойи 1976 йил кузатилган. Мазкур йил эса Буюк Британия ёзи тарихдаги энг иссиқ ёз сифатида қайд этилди.
Жойларда аномалия четлашиш кўрсаткичлар жойнинг иқлимий меъёр кўрсаткичига нисбатан солиштирилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарвуз ва қовун экспортида ижобий натижалар.
Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жорий йил 72 % га кўп қовун ва тарвуз экспорт қилинган. Мазкур икки маҳсулотдан тушган фойда 33 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Охирги йиллар тарвуз ва қовун етиштириш Ўзбекистонда камайиб бораётган ҳодиса эди. Бунга асосий омил шубҳасис, минтақадаги қурғоқчилик ва сув етишмовчилик сабабларидир.
Сувни кўпроқ талаб этадиган бу икки неъмат жорий йил март ойидаги аномал ёғингарчиликлар ортидан, жойларда яхшигина ҳосилга кириб борган кўринади.
Аслида сувни кўп истеъмол қиладиган тарвуз ҳосили Ўзбекистонда сўнги йиллар йилдан йилга камайиб кетаётганди. Юқоридаги инфографикадан буни кўриб, билиб олишингиз мумкин.
Минтақада қурғоқчилик ва иқлим исиши эндигина авж олаётган 2016 йил ''старт йилллари'' арафаси Ўзбекистонда йилига биргина тарвуз ҳосили 2 млн тоннадан зиёд эди. 2019-2021 йиллар оралиғида бу кўрсаткич 1,2 млн тоннага тушиб кетган.

Дунёда қуруқликдаги энг катта кўл Каспий денгизи ҳам жадал қуримоқда.
Каспий денгизи акваторияси хусусан, денгиз шимолида кучли мавсумий қурғоқчиликлар денгиз қирғоғининг тобора ичкарига кириб кетишини келтириб чиқарди.
NASA Каспий денгизининг 2006 ва 2022 йиллардаги бир вақтдаги денгиз сув ҳолати тасвирланган суратларни тақдим этди. Суратлардан денгиз ҳолатининг икки даврдаги катта тафовутларни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин.

2050 йилга келиб иқлим қандай ўзгаради?
Европа комиссиясининг Бирлашган тадқиқот маркази (JRC) ўз веб-сайтида бир неча келгуси ўн йилликлар учун иқлим ўзгариши прогнозини эълон қилди, бу дунё аҳолисининг ярмидан кўпига таъсир қилади.
Хавф даражаси юқори ва жуда юқори бўлган мамлакатларда 5,5 миллиарддан ортиқ одам яшайди.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг прогнозига кўра, 2050 йилга келиб дунё аҳолиси 9,7 миллиардни ташкил этади яъни уларнинг аксарияти глобал иқлим исишнинг жиддий оқибатлари таъсирига дуч келади. Иқлим исишининг кенг масштабли таъсир доирасидаги мамлакатларнинг 70% дан ортиғи ўз ресурслари орқали иқлим инқирозларни бартараф эта олмайди.
2050 йилга келиб сайёранинг барча нуқтасида ҳаддан ташқари қурғоқчилик ва ғайритабиий иссиқлик таъсир қила бошлайди.
Аммо юқори иссиқлик ва қурғоқчилик барча сув ҳавзалари қуриб кетишини англатмайди: бошқа минтақаларда, аксинча, сел-сув тошқини каби муаммолар кўпаяди– ҳозирги кунга қараганда 50% дан кўпроқ одамлар сув тошқинларидан азият чекади.
Африкада аҳолининг 20% дан ортиғи қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириши, чорва молларининг боқиши оғирлашади, сув танқислиги ва эпидемияларнинг тарқалишидан жабр кўришади.
Ҳаёт даражаси паст бўлган давлатлар – Сомали, Жанубий Судан ва Яман энг катта хавф остида бўлади. Иқтисодиёти барқарор бўлган мамлакатларда инқироз эҳтимоли минимал бўлади ва бир қатор мамлакатларда у нолга яқин – масалан, Cингапур, Эстония ва Лихтенштейнда.
Муаммо сайёранинг энг катта давлати Россия ҳудудини ҳам четлаб ўтмайди: масалан, асрнинг охирига келиб дон ҳосилдорлиги учдан бирига камайиши мумкин. Ҳатто, рус шимолий ерлари музлоқ ерлардан холи бўлганда ҳам ғалла ҳосилдорлигида салбий тенденция юз беради.
Ҳароратнинг кўтарилиши юқумли касалликлар тарқалишининг ортишига олиб келади. Шундай қилиб, 2050 йилга келиб, дунё аҳолисининг ярмидан кўпи чивин билан юқадиган касалликлар хавфи остида бўлади: безгак, денге иситмаси, молярия ва бошқа касалликлар кенг тарқалади.
Шу билан бирга, инфекцияларнинг Эвропага таъсири Осиё ва Африка мамлакатларига қараганда анча кам бўлади. Иқлимнинг кескин ўзгариши қор қопламининг умумий майдонини 25% дан кўпроқ камайишига олиб келади ва аср охирига келиб кўп йиллик музлик юзаси 72% га камайиши мумкин.
Йилнинг энг иссиқ даврида, сентябрда келадиган Арктика денгизларидаги муз бутунлай йўқ бўлиб кетади. Эриш бир қатор жиддий оқибатларга олиб келади: совуқ мавсумда ёғингарчиликнинг сезиларли даражада кўпайиши, бўронлар сонининг кўпайиши туфайли қирғоқларнинг йўқ бўлиши хавфи ортади. Зарар кўрган шельф ҳудудларда нефть ва газ қазиб олиш камаяди.

JRC Publications Repository
INFORM Climate Change
Quantifying the impacts of climate and socio-economic trends on the risk of future humanitarian crises and…

This report presents results, analysis and findings from INFORM Climate Change, which provides quantified
estimates of the impacts of climate change on the future risk of humanitarian crises and disasters. It addresses a major
gap in climate and disaster…

Ўзбекистонда охирги 22 йилликнинг фақат 2014-йил иқлимий ҳарорати базавий иқлимий меъёрдан паст кузатилган.
2016, 2019 ва 2021 йилнинг ўртача йиллик ҳаво ҳарорати қийматлари иқлимий меъёр кўрсаткичларидан қарийиб 2 даражага юқори кузатилган.
* Иқлимий меъёр 1971-2000 йиллик базавий даврга нисбатан солиштирилган.

Европада қиш илиқ бўлиши айтилмоқда.
Европанинг Коперникус иқлим хизмати Европада келаётган қиш ойлари бир нечта аномал иссиқ тўлқинларнинг узоқроқ туриб қолиши туфайли, иссиқ бўлишини маълум қилди.
Мавсумий ҳарорат тарихий энг иссиқ ҳароратни тақдим этиши мумкин. Қишнинг қайсидир кунларида мавсум учун рекорд иссиқликлар кузалиши айтилмоқда. Бу ҳақида Bloomberg ахборот портали хабар қолдирган.
Иқлимшуносларга кўра, қишда ўртача мавсумий ҳароратдан юқори ҳарорат Болтиқбўйи, Ўрта-Ер денгизи ва Шимолий денгизи қирғоқ мамлакатларида қайд этилади. Буюк Британия, Европанинг марказий ва жанубий қисмида 60 % лик эҳтимол билан қиш илиқ бўлади. Франция ва Германияда қишда кам ёғин кутилмоқда.
Эътиборлиси, олдинроқ Буюк Британиянинг метеорология хизмати (UKMO) Copernicus хизматидан фарқли Европада қиш совуқ бўлишини прогноз қилган.

Bloomberg.com
Europe Poised for a Warmer-than-Normal Winter, Copernicus Says
Europeans have a greater probability of experiencing temperatures significantly higher than normal this winter, potentially offering relief to tight heating-fuel markets, according to the European Union’s Copernicus Climate Change Service.
Ўзбекистонда илмий институтлар ва ишлаб чиқариш тузилмалари ўртасида "кўприк" вазифасини ўташда тубсиз жарлик пайдо бўлган деган фикрлар тез-тез қулоққа чалинади. Бу кўпроқ илмий сфера томонидан янграйди.
Аммо, жамиятда илм қилаётган ва ўз илмини турли инновацион йўллар орқали бўлса ҳам халққа, кишиларга етказиб боришда ўзининг юқори даражадаги иқтидори, меҳнатини сарфлаётган ёш, изланувчилар кам сонли бўлсада бор.
Шундай олимлардан бири Рустам Ашуров ажойиб қизиқ бир лойиҳага қўл урган. У юқорида айтганимиздек, ''кўприк'' вазифасини ўташда хизмат қилувчи инновацион лойиҳасини яратган...
Жамиятда ўз дунёқараши, илмий тадқиқот ишларини ҳам илмий, ҳам оммабоп усуллар, масалан турли блоглар юритиш, жамиятда фаол бўлиш орқали танилаётган изланувчилар орамизда кўп. Рустам Ашуров ана ўша изланувчилар билан ажойиб суҳбатни йўлга қўя олишда кам сонли журналистлардан ҳисобланади.
Унинг лойиҳаси 5-сонида биз ҳам меҳмон бўлдик. Ёш замондош, тенгдош олим дўстим билан суҳбат мароқли ўтди. Ичимдаги кўп нарсаларни "тортиб" олди.)) Ҳали кўпчиликка айтмасдан юрган иқлим қуроллари ҳақидаги фикрларимни ҳам "ўзлаштирди".
Иқлим ўзгариши масаларига бағишланган суҳбатни томоша қилинг, фикрларизни коментларда қолдиринг:
👉https://youtu.be/W6Fv47mx5b8

YouTube
Fancast #05. Erkin Abdulaxatov: Yurtimizda yiliga 2 ta Toshkent hududiga teng maydon cho'llashmoqda
Iqlim o'zgarishi, atmosferik hodisalar, antropogen ta'sir, havo haqorat qanday o'lchanilishi, O'zbekiston meteorologiyasi, ekologik muammolar, klimat qurollari va boshqa ko'plab iqlim mavzularida Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti doktoranti Erkinjon…
Экстремал об-ҳаво демократияни "ўлдиради".
Глобал иқлим ўзгариш оқибатлари кичик орол мамлакатларида демократияни "бузиб", автократик тизимга йўл очиб бериш учун сабаб бўлмоқда.
Натижада, иқлим ўзгариши дунёда автократик режимдаги мамлакатлар сони ортишига олиб келмоқда дея ёзмоқда Journal of Development Economics
Тадқиқотлар 47 га яқин орол мамлакатларда ўтказилган ва иқлим ўзгариши натижасида юзага келаётган экстремал об-ҳаво ҳодисалари нафақат мамлакатларнинг экологияси ва иқтисодиёти, балки аҳолининг фуқаролик ҳуқуқлари бузилишига олиб келмоқда.
Экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг оқибатларини бартараф этиш учун ҳокимият кўпинча аҳолини "назорат қилишни" бошлайдиган қуролли кучларни жалб қилади. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг маълумотларига кўра, табиий офатлар пайтида эвакуация қилинган лагерларда гендер тенгсизлиги ҳам кучаймоқда.
БМТнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши табиий офатларнинг кўпайиши ва кучайишига олиб келади, шунинг учун демократик бўлмаган бошқарув шаклига эга давлатлар сони кўпаяди.
2021 йилда халқаро БТИ индекси шуни кўрсатдики, дунёда 2004 йилдан бери биринчи марта демократик давлатларга қараганда кўпроқ авторитар давлатлар мавжуд. Бундан ташқари, ўрганилаётган 137 ривожланаётган мамлакатдан фақат 67 таси демократик тамойилларга амал қилган ва автократиялар сони 70 тага етган, бу сўнгги ўн йилликлардаги сиёсий ўзгаришларнинг энг ёмон натижасидир.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дунёда шаффоф ва мустақил сайловлар ва сўз эркинлиги ҳам афсуски камайган.

the Guardian
Extreme weather fuels government oppression in island nations, study finds
The increased frequency of natural disasters could lead to further rise in autocracies, according to new research
Марказий Осиё мамлакатларида 2050-йилга бориб 5 млн киши иқлим муҳожирларига айланиши мумкин.
Жаҳон банки ҳисоб китобларига кўра, 2050-йилга бориб, дунёнинг 6 минтақасида жами 216 млнга яқин киши айнан иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, сув етишмовчилиги ва ноқулай биоиқлимий шароитлар туфайли "иқлим муҳожир"ларига айланиши мумкин.
Марказий Осиё мамлакатларида ҳам келаётган 30 йилликда иқлим муҳожирлари сони 5 млнга яқинлашиб, улар ўзлари яшаб турган маконни ташлаб, бошқа ҳудудларга кўчиб ўтишга мажбур бўлиши прогнозларда келтирилган.
Ўзгидромет бош директор ўринбосари Ибратжон Каримов
"БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси 27-йиғилиш ҳисоботи" юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидан.
#COP27

Telegram
Hydromet.uz
#LIVE #matbuot_anjumani
Ayni damda AOKA zalida “O‘zbekiston delegatsiyasining BMT iqlim o‘zgarishi bo‘yicha doiraviy konvensiyasi 27-yig‘ilishidagi ishtiroki” yuzasidan bo‘lib o‘tayotgan matbuot anjumanida O‘zgidromet Bosh direktori o‘rinbosari Ibratjon…